Уч йилдан бери бирор марта ёзмаган бир дўстимдан тасодифан мактуб олдим. «Ҳикояларингизни ўқиб, – деб ёзган эди у, – сиздан кўнглим совиди. Сизни машҳур ёзувчи бўлишга имконингиз бор эди, лекин сўнгги пайтларда сафсатагўй ёзувчига айландингиз. Ҳикояларингизда тарғибот ва бефойда панду насиҳатлардан ўзга ҳеч нарса йўқ.…»
Davomini o'qish
Oy: Февраль 2020
Shomirza Turdimov. Chechanning og’zida qissa o’ynaydi & Ergash Jumanbulbui dostoni asosida «Oysuluv» radiospektakli
Эргаш шоир “Гўрўғли «(туғилиши ва болалиги), “Холдорхон», “Хушкелди”, “Авазхон”, “Ҳасанхон”, “Далли”, “Равшан”, “Хиромон”, “Қундуз ва Юлдуз”, “Нурали”, “Алпомиш”, “Юсуф — Аҳмад», “Алибек билан Болибек”, “Кунтуғмиш», “Якка Аҳмад”, “Вомиқ — Узро”, “Қумри”, “Ошиқ Ғариб”, “Қизжибек”, “Тулумбий”, “Махтумқули” каби йигирмадан ортиқ достонни, жуда кўп термаларни айтган. Бу асарларнинг ярмига яқини ёзиб олинган, холос. Шундай бўлса-да, ундан қолган ёзма мероснинг ўзиёқ Эргаш Жуманбулбул ўғли “Ўзбек фольклорининг Навоийси” (Абдулла Орипов таърифи) эканини тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish
G’aybulla Hojiyev xotirasiga bag’ishlov
Кеча — 26 февраль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев уйқусида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Равшан Ҳожиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирди. “Тунда осуда ҳолатда, уйқуда отам оламдан ўтди…” деб ёзади ўғли. Яратган Эгамдан биродаримизни раҳматига олишини сўраймиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Davomini o'qish
Alber Kamyu. Begona. Audioqissa & Vabo. Roman
Саҳифани Альбер Камю асарларининг етук таржимони Аҳмад Аъзам хотирасига бағишлаймиз
Истеъдодли ёзувчи, файласуф, драматург, актёр ва журналист Альбер Камю Европа илғор зиёлилари қалбининг соҳиби, «ғарб виждони», “ақллар ҳукмдори” сифатида тан олинган. Бугун сизга адиб таваллуд топган кун муносабати билан таниқли ёзувчи Аҳмад Аъзам томонидан таржима қилинган икки асарни тақдим этмоқдамиз. 1940 йилнинг майида якунланган “Бегона” (L’Étranger) – бу суддан кейин жазосини кутаётган бахтсиз қотилнинг хотиралари. 1944 йилда ёзилган “Вабо” романида одатга айланган маънавий қатъий талаблар яроқсиз ҳолга келаётган ёки йўқолаётган дунёда инсон эркинлиги муаммосига жавоб топишга ҳаракат қилди. Роман устида ишлар экан, адиб кундалигига шундай деб ёзади: “Вабо ёрдамида у тарқалган пайтда биз заҳарланган муҳит ва айрилиқдан қаттиқ азоб чекканлигимизни айтмоқчиман…” Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Stalinga maktublar
Сталинга хат ёзгим келаверади. Сабабини билмайман. Балки, қондан ўтган. Кичкина бобом – онамнинг отаси ғирт коммунист бўлган. Бунинг устига ўлгудай зиқна чол эди. Этагига ёпишиб пул тиласак, қўйнидан кир-чир парварда чиқариб бир-бир ялатарди-ю, ўраб-чирмаб яна жойига тиқиб қўярди… Davomini o'qish
Gekyo Marinay. She’rlar. Mirzohid Muzaffar tarjimalari & Shoir, avvalo, shaxs bo’lmog’i lozim. Gekyo Marinay bilan suhbat
Асли келиб чиқиши албаниялик бўлган АҚШ шоири Гекё Маринай 1965 йили Албаниянинг Малъеси шаҳрида туғилган. Шеъриятнинг постмодернизм йўналишида ижод қилувчи Маринай тилшунослик бўйича фан доктори, ёзувчи ва протонизм таълимоти давомчиси ҳисобланади. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Qaytish. Hikoya matni & Hikoya asosida radiospektakl & Qil ko’prik. Roman
Қумрихон опа етмиш ёшдан ошиб қолди. У давладан пенсия олади, эпизодик ролларда чиқиб тургани учун театр ҳам ойлик тўлайди. Умрининг қирқ икки йили шу театр даргоҳида кечди. Бир замонлар опа ўрта бўй, тўлагина, гажак қўйган қизча эди. Ўша кезларда донғи Доғистонга кетиб, шу киши ўйнагани учун ҳам театрга томошабин ёпирилиб келган пайтлар кўп бўлган. Айниқса уруш йилларида жуда машҳур бўлиб кетган эди. Davomini o'qish
Madina Baxshulloyeva. Varaxsha kengliklarida
Варахша ёдгорлиги мил.авв.II — милодий ХII асрга оид бўлиб, Хоразм ва Бухоро оралиғидаги карвон йўли устида жойлашган .Варахша саройида ишланган бўртма тасвирлар мавжуд. Варахша ёдгорлиги археологик жиҳатдан яхши тадқиқ этилган. Деворий суратлар ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд бўлиб ,рус олимлари В.А.Шишкин 1937-1938 йилларда, ўзбек олими А. Муҳаммаджонов 1975-1977 йилларда тадқиқот ва қазилма ишларини олиб боришган. Davomini o'qish
Rahmat Bobojon. Yangi she’rlar
Кеча шеърияиимизда алоҳида ўрин эгаллаган шоир Матназар Абдулҳаким туғилган кун эди. Ўша куни Раҳмат Бобожон ўзининг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни қолдирибди: «Бу шеърни ёзганимга ҳам икки йил бўлибди… Ўша кунни ҳамон тип-тиниқ эслайман, Самарқанддан Хоразмга эрталаб соат 8 да келиб тушганмиз поезддан. Ўша кун Матназар Абдулҳакимнинг университетда юбилей тадбири бўлаётганди. Самарқанддаги тадбирлар, йўл шундай чарчатган эдики, оёқда туришга кучим йўқ эди. Камига зал одам билан лиқ тўла, ўтирадиган жой топиш мушкул. Бир маҳал ўриндиқлар ўртасидаги узун йўлакчанинг ўртасига чордона қуриб ўтириб олдим. Davomini o'qish
Aziz Said. Assalomu alaykum, bibi! & Jontemir. Shoir. Mutahhara bibi xotirasiga
Миллатни аёллар тарбиялайди! Одамзод пайдо бўлганидан буён битилган жамики бадиий, тарихий-фалсафий асарларни ўқиб чиқсак ҳам, дунё бўйлаб сўровномалар уюштириб кўрсак ҳам – қачонлардир айтилган ана шу ҳақиқатга келиш мумкин. Ёинки, оддийгина бир аёлнинг – у қайси миллатга мансублигидан қатъий назар – ҳаётига, табиатига, сўзларига озгина эътибор билан, юзига меҳр билан назар ташланса ҳам кифоя… Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Qotillar. Matn & Audiospektakl
Кўчада қоронғилик қуюқлашгач, дераза ортидаги фонус ёнди. Ҳозиргина кириб келган кимсалар таомномани кўздан кечиришарди. Пештахта кунжагида турган Ник Адамс улардан кўз узмасди. Улар емакхонага кириб келишганда у ўша ерда Жорж билан гаплашиб турган эди. Davomini o'qish
Abdurrahim Qorako’ch. She’rlar. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Таржимондан: Шоирлар хонадонида туғилган, Қуръон ва шеър муҳитида камолга етган турк шоири Абдурраҳим Қорақўчни менга илк бор Муса Эрўғлининг “Меҳрибон” қўшиғи танитди. Кейин Фейсбукдаги дўстлар саҳифаларида баъзи шеърларини ўқидим. Davomini o'qish