Саодат Файзиевадан янги шеърлар олиб, анча қувондим. Чунки унинг кутубхонамизда тақдим этилган шеърлари охирги марта 2 йилча аввал эълон қилинган эди. Мана шу орадан ўтган вақт ичида Саодат ҳаётида ўзгаришлар юз берди, табиий равишда бу ўзгаришлар унинг кейинги шеърларида аксини топган. Бу шеърларда ширин орзулар оғушида яшаган, шеърий эртаклар битган қизнинг эмас, ҳаётнинг машаққату шодлигини тотган, юраги фарзанд меҳридан ёришган онанинг, ўша олис эртакларини унутишни истамаган шоира юрагининг янги ҳистуйғулари билан суҳбатдош бўласиз. Davomini o'qish
Oy: Февраль 2020
Nodira. Firoqnoma & Devon & Turob To’la. Nodirabegim. Radiospektakl
Шоира таржимайи ҳолидан яхши биламизки, у ҳаётининг сўнгги йигирма йилини умр йўлдошидан айрилганидан кейинги ҳижрон азобида ўтказди. Бу унинг шеърларига таъсир қилмай қолмади. Ҳатто, фироқнома асарлар битиш, бошқача айтганда, шеърларида ҳижронни куйлаш шоира ижодининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Davomini o'qish
Fridrix Shiller. Qaroqchilar. Radiospektakl & “Olmon Shekspiri” yoxud abadiylik tantanasi
Фридрих Шиллернинг драматургик фаолияти “Қароқчилар” романтик драмаси билан бошланади. Бу пайтда Шиллер ўн саккиз ёшда эди… Davomini o'qish
To’ra Sulaymon. She’rlar va qo’shiqlar
15 февраль — атоқли ва ардоқли шоир Тўра Сулаймон туғилган кун
Шеъри халқ қўшиғига айланган шоирнинг умри узун бўлади. Унинг умри ўзбекман деган миллат дунёда яшагани қадар етади. Аслида мана шу халқ қўшиғига айланган шеърлар туфайли ўзбекнинг умри ҳам дунё тургунча ва қора чодирда энг сўнгги юлдуз сўниши қадар давом этади. Davomini o'qish
Saidakbar Maxsumxonov. An’analar davom etadi & Qosimjon Rahmiyev — Shodmon. Ikki muxammas
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун
Шарқ мумтоз адабиётини, хусусан, Жалолиддин Румий, Сайфи Сароий, Лутфий, Алишер Навоий, Фузулий, Машраб, Огаҳий, Нодира, Увайсий, Муқимий, Маҳжурий каби шоирлар ижодини мустақил ўрганган Қосимжон Раҳмиев Бобур шеъриятига ҳам ўзгача ихлос қўйди. Бобурнинг ўтли ғзаллари, рубоий ва туюқлари Шодмон учун маҳорат мактаби бўлди. Шоҳ Бобур шахси ва ижодига бўлган ҳурмат ва муҳаббат, адабий таъсир Шодмон шеърларида акс этганини кўрамиз. Davomini o'qish
Sherzod Ortiqov. Uch esse
Ўшанда ўн саккиз ёшда эдим. Институт аудиториясида, банкни қандай қилиб муваффақиятли бошқариш хусусида домла маъруза ўқир, мен эса биринчи партада Лев Толстойнинг мактублар тўпламини ўқиб ўтирар, домла билан сира ишим йўқ, у нима ҳақда гапираётганига эътибор қаратмас, маърузанинг зарур жойларини ҳам дафтаримга қайд этмас, улуғ адиб мактубларининг ичига кириб кетгандек, китобдан бошимни кўтармасдим. Davomini o'qish
Marina Svetaeva. Pasternakka maktublardan.
Ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг мактублари алоҳида эътиборга молик. Айниқса шоиранинг замондош шоирларга ёзган мактублари жуда қимматли. Уларда ўша давр нафаси, ижод, шеъриятнинг қисмат эканлиги уфуриб туради. Хусусан, эътиборингизга ҳавола этилаётган атоқли рус шоири, Нобель мукофоти соҳиби Борис Пастернакка мактубларда ҳар икки ижодкор шахси акс этади (Таржимондан). Davomini o'qish
Boris Pasternak. She’rlar
10 феврал — Борис Пастернак таваллуд топган куннинг 130 йиллиги
Борис Пастернак — “кумуш аср”даврининг ва, умуман, рус шеъриятининг энг юксак чўққиларидан — ниҳоятда улкан шоир. Унинг мағзи тўқ, тиғиз тасвирли, босиқ ҳаяжонли шеърияти қарийб бир асрдан буён эндигина ёзилгандай юракларни ҳаяжонлантириб келяпти. Шеърнинг эндигина ёзилгандай яшаши катта шеъриятнинг энг муҳим сифатидир. Шоир — Нобель мукофоти лауреати. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Alisher & Buyuk Shoirning armonli maktubi
Устоз Абдулла Ориповнинг қизлари Шоира Орипова бугун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги матнни эълон қилди: Навоий таваллудига бағишланган отамнинг табрикларини, интернетга ишонмай, Туркиядан Ўзбекистонга самолётда етказиб келиб, 2014 йил 6 февралда Ёзувчилар уюшмаси рахбариятига (Муҳаммад Алига. ХДК изоҳи) берган эдим. Бугун ўша мактуб матнини аямнинг хотиралари билан бирга сизга улашяпман. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Saddi Iskandariy. Doston matni, nasriy bayoni va Audiokitob & Iskandar. Spektakl
„Хамса“ таркибидаги „Сабъаи сайёр“ ва „Садди Искандарий“ достонларида Навоий шоҳлик билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга олиб чиқди. Бу достонлар хамсанавислик анъанасида ўзининг ижтимоий-сиёсий характери ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. „Хамса“га устоз Абдураҳмон Жомий (1414—1492) юқори баҳо берди. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Sab’ai sayyor. Audiokitob & «Navoiyni anglash» ko’rsatuvi & Dilnavoz Yusupova. Dostonning tuzilishi, hikoyatlar tahlili
Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонига бағишланган саҳифамизда онлайн шаклдаги достон аслияти ва унинг насрий баёни, шунингдек, асар ҳақидаги «Навоийни англаш» кўрсатуви билан танишасиз. Кўрсатувда таниқли адабиётшунос олимлар Азиз Қаюмов, Суйима Ғаниева, Ёқубжон Исҳоқов, Саидбек Ҳасан, Нурбой Абдужаббор, Ҳамидулла Болтабоев ва бошқалар иштирок этган. Davomini o'qish
Nodar Dumbadze. Qon & Kukaracha. Nodar Dumbadze qissasi asosida radiospektakl
Мазкур олди-берди можароси 1938 йил август кунларининг бирида қоқ пешин чоғи Хони қишлоғида, Нодар Ломжариянинг имеретиялик бувиси, аниқроғи — онасининг онаси муҳтарама Юлия Микеладзе ва боланинг гуриялик бобоси, аниқроғи — отасининг отаси муҳтарам Кишварди Ломжария ўртасида бўлиб ўтди. Davomini o'qish