15 йил аввал эрон шоири Фаридун Муширийнинг (Fereydoon Moshiri, فريدون مشيری ) ижоди билан қизиқиб, унинг машҳур «Кўча» шеърини форсийдан таржима қилгандим. Таржима ҳеч қаерда босилмаганди, унинг ижоди хақида алоҳида туркум тайёрлаб, матбуотда чиқариш ниятим бор эди. Қуйида шу шеърнинг таржимаси. Фикрларингизга муштоқман (Таржимондан).
Oy: Август 2012
Барча Ўзбекистонликларга Мустақиллик байрами муборак бўлсин!
«Devor Orqasi (Behind the walls)» Kısa Film. (Turkiya)
Director: Jihun Ahn
Writers: Jihun Ahn
Project Superviser: Aysegul Taskent
Genra: Short, Drama
Country: Turkey
Language: English
Davomini o'qish
Nabijon Boqiy: Sho’ralisoydan chiqqan karvon.
Бундан ўн олти йил бурун “Тошкент ҳақиқати” газетасида Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи билан устоз адиб Набижон Боқий суҳбат уюштирган экан. 1995 йилнинг Наврўз байрами арафасида чоп этилган суҳбат ҳамон ўзининг бадиий қимматини йўқотмагани учун ҳам уни улуғ айём кунларида шеърият мухлисларига илиндик. Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Meni istagan she’riyat (Taassurot)
Мазкур шеърият авлодининг катта фазилати — жуда кўп мутолаа қилади, дунё адабиётининг бугуни билан бирга ўз адабиётимизнинг кечасини ўқиб ўрганиб, ўз тажрибасидан ўтказади. Улар айни тажрибадан ўтказиб ёзган шеър, унутмайлик, она тилимизда воқе бўлади, тўғрироғи, бу воқеликнинг давоми. Тил руҳида кеча, бугун эртанинг боғланишлари – бу тўхтамайдиган оқим, узлуксиз, узилишсиз жараён, шеър ўқиётган одамнинг таассуротида шу азалий ҳаракатнинг ёришиб кўриниши. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Dengiz yaproqlari» kitobiga yozilgan so’zboshi
Денгиз япроқлари. Мумтоз ва замонавий япон шеъриятидан.
Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988
Япон шеърияти — кунчиқар мамлакати фуқаросининг энг нозик ва энг сирли туйғулари битилган кундалик дафтардир. Бу дафтар сатрларига беркинган қайғу водийсини кўрмоқ учун киши умрида лоақал битта дарахт ўтқазган, ҳеч бўлмаганда, бир марта ярим тунда тўлин ойга термилиб ўй сурган бўлиши керак. Davomini o'qish
Muhammad Rahmon. «Yashil daryo» (1979) kitobidan she’rlar.
Унинг биргина «Яшил дарё» тўплами ўзбек шеъриятидаги бадиийлик жиҳатидан энг юксак китоблар қаторига киради. 1979 йилда нашр бўлган бу китоб ўша йилнинг биринчи китоби эди десам, хато қилмайман. (Бир дўстимиз эса «Муҳаммад Раҳмоннинг “Яшил дарё” тўпламини 1979 йилнинг энг самимий китоби» деб ёзган эди (Хуршид Давроннинг «Муҳаммад Раҳмонни эслаб» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Ismat Xushev. Bolalar uyida ulg’aygan shoir (Muhammad Rahmonni eslab).
Мен Муҳаммад Раҳмон билан «Ёш гвардия» нашриётида 7-8 йил давомида бир хонада ўтириб ишлаганман.Айни шу сабабдан Муҳаммаджон аканинг феълу атворини яхши биламан. Покиза,оқкўнгил,сархуш пайтида ҳар икки гапидан кейин қаҳ-қаҳлаб куладиган ва энг муҳими жуда катта истеъдод эгаси ва ажойиб инсон эди Муҳаммад Раҳмон. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Qadrdon quyosh» (1979) kitobidan she’rlar.
Хуршид Даврон. Қадрдон қуёш.
Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. Тошкент — 1979
Муҳаррир — Шавкат Раҳмон
Адати 5000 — 56 бет Davomini o'qish
Yurtimiz katta tafakkur, katta tamaddun vatani bo’lganini insonlarga yetkazishni istaganman. (To’liq nusxa)
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 1952 йил 20 январь куни Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1969 йили Тошкент Давлат университети журналистика факультетига ўқишга кирган.
1971-73 йилларда ҳарбий хизматни ўтайди, қайтиб таҳсилини давом эттиради.
1976 йили шеърлари Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг «оқ йўли» билан «Гулистон» журналида чоп этилади. Дастлабки икки китоби — «Қадрдон қуёш» ва «Шаҳардаги олма дарахти» 1979 йилда нашрдан чиқади. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Ma’naviy muammolarimiz aksari mumtoz adabiyotdan uzoqlashishdan.
Филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, 1966-1970 йилларда Бухоро давлат педагогика институтида таҳсил олган.
Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда «Шофиркон ҳақиқати» газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Унинг «Навоий ва Мавлоно Ашраф», «Дарё каби ҳамиша уйғоқ…» каби илк адабий мақолалари шу газетада босилиб чиққан. Davomini o'qish