Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти “ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён” бўлими томонидан 2022 йил 19 январь куни “Хуршид Даврон ижодининг маънавий – маърифий аҳамияти” мавзусида республика илмий-назарий анжумани онлайн тарзда ўтказилади. Davomini o'qish
Oy: Декабрь 2021
Odinaxon Abdurahimova. Ma’ruzachi
Қиз йўлини тўсиб турган сўнги одамни четга сурди-да, олдинга ўтиб, ўзидан кетди. Чунки у бор куч-қувватини сарфлаб бўлган, ортиқ юришга мадори қолмаганди. У мук тушганча маърузачининг пойига ҳушсиз йиқилди. Манглайини муздек ерга босиб, бутун вужуди тупроқ бўлиб тўкилди. Қўнғир сочлари ёйилиб, юзини тўсди. Davomini o'qish
Dilmurod Quronov. Hamid Olimjonni bilamizmi?
Биз узоқ йиллар давомида Ҳамид Олимжон тимсолида шўро тузумининг маддоҳинигина кўриб ўргандик. Аниқроғи, бизга шундай уқдирилди: шоирнинг дилбар шеърларини бир ён қўйиб, айни шу қиёфани гавдалантирадиган асарлари ўргатилди, зўр бериб ташвиқ қилинди. Ҳолбуки, Ҳамид Олимжон ХХ аср ўзбек миллий маданий заминида етишган энг ёрқин истеъдодлардан бири эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Uxlaganlar, uyg’oning! Xotirot she’rlari
Хуршид Даврон ижодини кузатган одам унинг умумий “ватан”га интилиш урф бўлган шўро даврида ўзининг миллати ва ватани тарихига кўп мурожаат қилгани, гоҳо ундан фахрланган бўлса, кўпроқ қайғуриб, ёзғирганига гувоҳ бўлади. Шоир миллати ва ватанини севгани учун унинг тарихини кўп куйлагани, шубҳасиз. Davomini o'qish
Bolalikning oppoq ranglari. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat. «Gulxan» jurnali. 2021-yil 12-son
Мен қачон хурсанд бўламан, биласизми?! Маънавияти, маданияти баланд Инсонлар билан суҳбат қилганимда! Жамиятимизга ҳар томонлама ибрат, намуна бўладиган зиёлилар ҳақида мақола тайёрлаганимда! Келажак авлодга одоб ва ахлоқнинг, камтарликнинг намунасини кўрсата олганимда!
Бугун мен ана шундай Инсон билан “Гулхан” журналимда суҳбат ташкил қилганимдан беҳад хурсандман (Мазкур суҳбатни тайёрлаган Нилуфар Жабборованинг фейсбукдаги саҳифасидан). Davomini o'qish
Atoqli san’atkor Hamza Umarov xotirasiga bagishlov
Бугун улуғ санъаткор Ҳамза Умаров таваллудига 96 йил тўлди
Бугунги ёшлар Ҳамза Умаровни билишадими, йўқми, хабарим йўқ. Амоо, Ҳамза Умаров менинг энг севимли актёрларимдан бири. Унинг санъати менинг бу дунёда топган бойликларимдан бири. Уни унутолмайман, унутгим келмайди. Унинг бетакрор овози қулоғим остида жаранглаб туради..
Davomini o'qish
Salim Babulloo’g’li. Bir oz olislardan axtaring meni
Азиз дўстим, озарбайжон адабиётининг ёрқин сиймоси Салим Бабуллаўғлини қутлуғ 50 ёши билан чин юракдан табриклайман. Узоқ умр ва янги ижодий ютуқлар тилайман!
Мактаб ёшига етгунимга қадар бобом ва отам менга шарқ ҳамда Озарбайжон мумтоз адабиётининг шеърларини ўқиб беришарди. Мен уларни шунчалар катта иштиёқ билан тинглардим-ки, дарҳол эсимда сақлаб қолардим… . Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Habibullo Said G’ani. She’rlar, tarjimalar & Osmon kabi mangu (Saylanma)
10 декабрь — Шоир Ҳабибулло Саид Ғани таваллуд топган кун
Бу дунёга келиб нафақат адабиётда, балки ҳаётдаям учратган ажойиб Шахслардан бири Ҳабибулло ака эди, десам хато қилмайман. Бу ҳақда олдин ҳам мухтасар хотираларимда ёзганман. Унинг сиймоси ҳанузгача кўз ўнгимдан кетмайди. Ҳар эслаганда юрагим ёришади. Яратгандан шоир ва самимий инсон бўлмиш акамни охиратларини обод қилишини сўрайман. Илоҳим, раҳмдил Аллоҳим ғариқи раҳмат, шойистаи жаннат ато этган бўлсин… Davomini o'qish
Umarali Normatov. El-yurtga, she’riyatga baxshida umr
Устоз Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги
2016 йилнинг айни ёзида Эркин Воҳидов, кузида эса Абдулла Ориповнинг орамиздан кетиши миллий адабиётимиз, қолаверса, озод юртимиз учун оғир жудолик бўлди. Ўтган ХХ аср иккинчи ярми – янги аср бошларида миллий адабиётимиз, аниқроғи, шеъриятимиз ривожи, унинг етакчи тамойилларини бу икки улкан шоир бисотисиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Davomini o'qish
Chon Chhol. She’rlar
Саҳифани буюк корейс шоири таваллудининг 485 йиллигига бағишлаймиз
Буюк корейс шоири Чон Чҳолнинг адабий тахаллуси Сонган бўлиб, «Қайинли дарё» маъносини англатган. Чосон сулоласи девонида хизмат қилган. Унинг шеърлари корейс халқининг миллий қўшиқларига айланган. Чон Чҳол туғилган кун бутун миллат томонидан кенг нишонланади. Davomini o'qish