Тоғлар оқарди, адирлар ёришди, уфқ қизарди. Кундалик юмуш бошланди. Амирқул ака кўзлари қизарган ҳолда чайлага суяниб ўтирар, у ҳолсиз эди. Ўчоққа ўт қўймоқчи бўлди, ҳафсаласи келмади. Бир-бир босиб, адир тепасига кўтарила бошлади ва бирдан йиғлагиси келди. Лабларини қаттиқ тишлаб, тепага чиқиб борди. Қаршисида буғдойпоя ястанган, ер ҳайдалмаган эди. Сариқ тиканлар, кўп зарғалдокдар сайрар. Бу шундай сўник, лоқайд ва ғариб манзара эди. Қоровул пастроққа тушиб, кесакка ўтирди. Davomini o'qish
Oy: Май 2020
Kaykovus. Qobusnoma & Qobusnoma. Audiokitob
Унсуру-л-Маолий Кайковуснинг «Қобуснома» асари асосини Қуръони карим суралари, Муҳаммад (сав)нинг фаолияти ва кўрсатмаларини ифодаловчи ҳадислар, ҳикматли ҳикоятлар ташкил этади. Асар 44 бобдан иборат. Дастлабки 4 боби Ҳақни танимоқ, Пайғамбарларнинг хилқати (яратилиши), Аллоҳ неъматига шукур қилмоқ ҳақида бўлиб, қолган 40 боби ота-онани ҳурматлаш, илмий билимларни, санъатни эгаллаш, ҳарб, савдо, деҳқончилик ишлари ва ҳунарни ўрганиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, фарзанд тарбияси, саховат ва жувонмардлик каби кўплаб масалаларни ўз ичига олади. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Navoiyni o’qigan bolalar & Ishq xazinasi. Hikoy asosida radiospektakl
Биз бугун йигирма биринчи аср бўсағасида турибмиз. Ўтган асрлар адабиётию уларнинг намояндалари олисда қолиб кетган. Биз энди Лорка, Хименес, Уитмен, Неруда руҳида яшамоққа ошиқамиз. «Навоий замонида қолиб кетган» ёлғиз одам курсимизда мана шу — Жаноб, Жанобиддин Сайфиддинов; лақаби — Жанобиддин Савдойи ёки жаноб Жаноб. У ҳамон Навоий замонида яшайди, ўша қадим Ҳирот муҳитидан нафас олади. Шундан, гап-сўзлари одамга эришроқ, ўзи ҳам пича савдойироқ туюлади. (Қайдам, ўз навбатида биз унинг назарида ҳавойиларга ўхшаб кўринсак керак.) Қизларимиз уни очиқдан-очиқ «ненормалний» деб атайди, биз эса масхара аралаш — «навоийшунос». Davomini o'qish
Romen Rollan. Hikmatlar & Pyer va Lyus. Bir muhabbat qissasi. Radiospektakl
Асл шеърият сўз ўйинидан ёки оҳангу туроқдан эмас, борлиқни чирмаб оладиган, инсон кўзидан-да узоқларни кўра оладиган руҳ туфайли пайдо бўлади.
Davomini o'qish
Jahon she’riyatidan Rafiq O’zturkning yangi tarjimalari
Рафиқ Ўзтуркнинг жаҳон шеъриятининг ёрқин сиймолари Хуан Рамон Хименес, Нозим Ҳикмат, Иосиф Бродский ва Чарльз Буковски ижодидан қилган таржималарини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Tilak Jo’rani eslab…
26 май — Тилак Жўра таваллуд топган кун
Тилак Жўра — вафоли, меҳрибон дўст, содиқ инсон эди. Дўст учун жонини беришга тайёр бу одамнинг қалби ниҳоят нозик, меҳрга чанқоқ эканини ҳамма ҳам ҳис эта олмасди. Тилакнинг борлиғи, хислатлари, руҳи шеърларида ифодаланган. Тилак — Ватан туйғусини юрагида олиб юрган, ўзбеклигидан фахр этган ва буни шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам баралла куйлаган инсондир. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Ikki kitob
26 май — Шоир ва таржимон Тилак Жўра таваллуд топган кун
Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. Orzulardan yaratdi dunyo. (Tilak Jo’ra siyrati va suvratiga chizgilar)
26 май — Асл шоир Тилак Жўра туғилган кун
Бундан уч ярим йилча аввал 2016 йил) ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим. Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. So’zim mening, O’zim mening & Qamchibek Kenja. Unutilgan so’z qadri & Mamatqul Jo’rayev. So’z sog’inchi
Жонкуяр ижодкор Абдунаби Бойқўзиевнинг унутилаётган сўзларимиз ва адабий тилимизни бойитишга бағишланган мақолалари билан таништирган эдик. Бугун шу мавзудаги мақолалардан иборат китобни ва китоб ҳақидаги ёзувчи Қамчибек Кенжа билан адабиётшунос олим Маматқул Жўраев мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этмоқни лозим кўрдик. Davomini o'qish
«Assalom, quyosh, men — Tilak Jo’raman!’ & Tilak Jo’ra. Saylanma
26 май — Асл шоир Тилак Жўра туғилган кун
У шеърни жуда кучли ҳаяжон билан ўқир эди.Бутун жисму-жони, борлиғи шеърга айланар эди. Шеърга сиғмай қолган, айтолмаган, лекин бутун руҳияти билан ҳис этиб турган туйғулар мавжланиб турарди. У шеър ўқиганда туркий тароват барқ урарди. Сеҳрли овоз қаърида халқимиз минг йиллар оша бошидан кечирган шодлигу-қайғу, ҳасрату-завқ, хотиру- хаёллар акс -садо бериб турарди… Davomini o'qish
Abu Homid Muhammad al-Gazzoliy. Ey, o’g’lon! (Ayyuhal valad)
Эй, фарзанд, насиҳат қилиш осон, аммо уни қабул қилиш қийин. Зеро, бу насиҳат кўнгил талабига эргашиб юрувчи киши табиатига аччиқ тегади, оғир ботади. Бунинг сабаби — шариатда манъ қилинган нарсалар ўша нафс илгида юрган киши кўнглига маҳбуб ва ёқимлидир. Davomini o'qish
Nazar Shukur. She’rlar & Shoir haqida ikki xotira.
Саҳифа истеъдодли шоир Назар Шукур таваллудининг 60 йиллигига бағишланади
Назар Шукур билан Алишер Навоий кўчасидаги Матбуот уйида танишганман. Мен «Ёш гвардия», у эса «Ўзбекистон» нашриётида ишларди.Бизни ишхонадаги ҳамхонам беқиёс шоир Муҳаммад Раҳмон таништиргани эсимда. Айни ўша йиллари Назарни ҳам инсон, ҳам шоир сифатида яқиндан билиб олганман. Ҳар учрашганда унинг қиёфасида беғубор қалб эгаси, кўзлари ҳамиша кулиб турадиган, ортиқча бир гап айтмайдиган, камтар ва ўйчан инсонни кўрган бўлсам, шеърларида бағоят туғёнли юрак эҳтирослари жўш урганини, унинг сиртдан сокин табиати катта жунбушларни яратишга қодир эканини сезганман. Davomini o'qish