«Алибекни яхши биламан. У адабиёт қадрланадиган оилада ўсиб унган. Бобоси ва отаси филология фанлари докторлари – таниқли одамлар. Шу сабаб бу йигитнинг адабиётга меҳр қўйиши мени ажаблантирмаган (Ўзбекистон халқ шоири Усмлн Азимов мақoласидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Oy: Май 2020
Pahlavon Mahmud. Ruboiylar & To’xtasin Jalolov. Puryoyvali & Pahlavon Mahmud. Videofilm
1299-ҳижрий (1881 йилда) Бомбайда нашр этилган «Оташкадаи Озарий» номли машҳур Шарқ тазкирасида Паҳлавон Маҳмуд ҳақида қуйидагилар ёзилган: «Исми Паҳлавон Маҳмуд, Пурёйвалий лақаби билан шуҳрат топган, унинг паҳлавонлик овозаси оламни тутган, ўз асрининг ягонаси бўлган. Шеъриятда қудратли, «Канзул Ҳақойиқ» номли маснавийси бор. Кейинги вақтларда тасаввуф мавзуида ёзган рубоийлари анча яхши чиққан». Davomini o'qish
Dilrabo Mingboyeva. Yunon miflari haqida ayrim ma’lumotlar
Иинсонни инсонлик мавқеида тутиб турган сифат – умид Сизиф ҳақидаги асотирнинг асоси эмасми? Уни машаққатларни бошидан бошлашига куч берган, тоққа такрорий кўтарилишда аввалги хатоларини бартараф этиб, ҳатто ҳаракатларига сайқал берган, илҳомлантирган ана шу умид эмасми? Шунинг учун ҳам Сизиф жазоланаётган, беҳуда қора меҳнат қилаётган инсон образи бўлиш билан бирга УМИДЛИ ИНСОН рамзи бўлиб қолажак.. Davomini o'qish
Abu Ali Ibn Sino. She’r san’ati & Ibn Sino. Ma’rifiy videofilm
Абу Али Ибн Сино илм тараққиётига катта ҳисса қўшган, Ўрта Осиё тупроғидан етишиб чиққан буюк алломаларимиздан бири ҳисобланади. Буюк алломанинг фанлар оламида тажриба ўтказмаган ва қалам тебратмаган соҳаси йўқ деса ҳам бўлади, айниқса тиббиёт хазинасига қўшган улкан ҳиссаси бебаҳодир. Ибн Сино кўп қиррали илм соҳиби бўлган буюк сиймодир. Тиббиёт оламида Ибн Синонинг табаррук номи Гиппократ ва Гален каби буюк алломалар билан бир қаторда туради. Davomini o'qish
Baxtiyor Omon. Bahor, qish
Азиз авлиёлар инсоннинг умрини тўрт фаслга ўхшатишади: баҳор, ёз, куз, қиш. Нимагалигини билмайман-у, улар ичида боши ва охирини кўпроқ эслашади. Сабаб, киши ёшлигида ҳаётга ташна, кўнгли тоза, ўзи самимий, ёқимтой бўлади. Ўртада неки ўтса ўтади – билмайди, эътибор бермайди, вақт бор-ку, улгураман, тузаламан, яхши одам бўламан, деб телбаворларча яшайверади… Davomini o'qish
Karim To’ramurod. Yodgorlik
Ушбу ҳикояни Тошкентни босиб олиб, минглаб Тошкент йигитларини қириб ташлаган, Тошкент қизларининг, Тошкент келинларининг номусини булғаган ўрис босқинчиларининг 24 нафар ҳалок бўлган босқинчи аскари шарафига бунёд этилган Авлиё Георгий бутхонасини Тошкент халқининг миллиардлаб маблағи эвазига қайта таъмирлаган Тошкент шаҳри ҳокимлигига буюк ҳурмат билан бағишлайман. Davomini o'qish
Aleksandr Blok. She’rlar. Jamol Kamol tarjimalari
Александр Блок – йигирманчи аср рус шеъриятининг ёрқин юлдузларидан бири. Етук савия, чуқур лиризм, гўзал оҳангдорлик унинг шеърларига ўзига хос ҳусн ва жозиба бағишлайди.
Азиз ўқувчи! Шоирнинг бир даста шеърларини саралаб, Жамол Камол таржимасида эътиборингизга ҳавола этдик. Ўқинг, юксак шеъриятга ошно бўлинг. Davomini o'qish
Muhammad Siddiq. Maddohlik «san’ati»
Ёзувчи ўзи ҳис қилмаган нарса тўғрисида ёзса, буни ўқиган ўқувчи ҳам ҳеч нарса ҳис қилмайди, – деган эди Абдулла Қаҳҳор, – демак, куйдириш учун куйиш, ардоқлаш учун ардоқланиш шарт. Ҳис қилинмай ёзилган нарса қоғоздан ясалган гулга ўхшайди. Davomini o'qish
Jamol Kamol. Akademik Vohid Abdullayevni eslab
15 МАЙ — АДАБИЁТШУНОС ОЛИМ, АКАДЕМИК ВОҲИД АБДУЛЛАЕВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Табиатда қуйма олтин, ёмби гавҳар учрайди, дейдилар. Гавҳари шабчироқ ҳақидаги эртакни ўқигансиз. Хўш, ёмби гавҳар, гавҳари шабчироқ деб аташга арзигулик инсонлар учрамайдими? Ёмби гавҳар ўзидан нур таратиб турармиш, унинг ёғдусида кечаси китоб ўқиса бўлармиш. Ўзидан нур таратиб турадиган инсонлар йўқми? Бор, атоқли адабиётшунос олим, академик Воҳид Абдуллаев ана шундай сиймо эдилар. Неча йиллар Самарақанд адабий муҳитини машъал бўлиб ёритиб турдилар. Davomini o'qish
Shukur Qurbon. Ramazoni sharif ilhomlari
Шоир Шукур Қурбоннинг ўзбек шеъриятида ўзига муносиб ўрни бор. Унинг шеърлари, хусусан тарихий достонлари адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин олган. Бугунги саҳифамизда шоирнинг қутлуғ Рамазони шарифга бағишланган бир туркум шеърини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Rafiq O’zturk. Karantinda yozilgan she’rlar
Рафиқ Ўзтурк бу юборган битикларини «Карантинда ёзган шеърларим» деб атабди. Биз ҳам уларни карантинда ўтирган мухлисларимизга мамнуният билан тақдим этамиз. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Baldan so’ng
Лев Толстой инсонийлик ғояларига эътиқоди баланд ёзувчи сифатида кишилар руҳиятидаги зиддиятларни тасвир этибгина қолмай, ўзи ҳам жамият ва кишилар ҳаётидаги бундай зиддият ва майллардан жароҳатланиб яшаган. Ёзувчидаги мураккаб руҳий ҳолат унинг сўнгги асарларидан бири «Балдан сўнг»да ҳам ёрқин акс этган. Davomini o'qish