Ўткир мавзуларни кўтариб чиқа олгани билан танилган журналист Анора Содиқова ўз меҳнат жойи — Ўзбекистон миллий ахборот агентлигидан ишдан кетказилгани тўғрисида ижтимоий тармоқда ёзиб қолдиргандан кейин Би-би-си Ўзбек хизмати журналист ҳақиқатан босимга учрадими, унинг ишдан кетиши ортида Хайриддин Султонов турганига қандай асослар мавжуд каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Содиқованинг ўзи билан суҳбатлашди. Davomini o'qish
Oy: Май 2020
Benazir Muhammad. She’rlar
Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний) Сурхон воҳасининг Сариосиё туманида туғилган, аммо, умрининг кўпроғини дунёнинг бошқа ўлкаларида яшаган инсон. Ўзига хос шеърлари билан шеърпарастлар назарига тушган шоир. Ҳаётдаями, шеъриятдаям изланаётган мусофир. Унинг йўллари узоқ ва оқ бўлишини Яратгандан сўраб қоламиз. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Siroju-l-muslimin & Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiyning diniy va tasavvufiy asarlari
Давлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни “диннинг низоми – қонуни” деб бежиз улуғламаган. Ҳазрат Навоийнинг деярли барча асарларида, хусусан, “Хамса” достонларининг муқаддималарида Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарга наът, муножот ва Расулуллоҳ с.а.в мадҳининг мавжудлигиёқ бу фикрни тасдиқлайди. Биз қуйида кўриб чиқадиган асарларда Алишер Навоий шариат ва тасаввуф илмининг чуқур билимдони, назариётчиси сифатида намоён бўлади. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Judolik & Vasiliy Shukshin. Chol va bola. Radiospektakl & Chol, qiz va oftob. Hikoyalar to’plami
Ёз пайтида шувоқ ҳиди анқиб, бошинг айланадиган дамлар бўлади. Эҳ, айниқса, кечалари… Тепангда оймўма аста сузади. Юрагинг ҳапқириб кетади. Кўнгилни маст этгувчи ислар таралмиш бунақанги ойдин тунларда беихтиёр ширин, тотли хаёлларга толасан. Э, йўқ, бу ҳатто хаёл ҳам эмас – ичингга ғулғула солиб, зор-интизор этгувчи аллатовур бошқача нарса. Томорқа этагидами, қариқизлар ичидами, беркиниб оласан-да, юрагинг тушуниксиз, сирли севинчдан орзиқиб кетади. Афсус, бундай сокин тунлар ҳаётимизда кам бўлади. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Nido. Doston
9 май — Хотира ва қадрлаш куни
Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган ватандошларимиз хотирасига бағишланган асарлар адабиётимизда салмоқли ўрин эгаллайди. Аммо, бу асарлар орасида устоз Эркин Воҳидовнинг «Нидо» достони самимий эҳтироси ва кучли руҳий таъсири билан алоҳида ажралиб туради. Davomini o'qish
Haynrix Byoll. G’alati odam & Kutish soati. Radiospektakl
Амакиваччам Бертрам шамолламаган бўлса ҳам концертда тўсатдан йўталишни бошлайдиган шунақа ғалати нусха. Аввалига бирор асбобнинг овозига ўхшайдиган қилиб беозор самимий томоқ қириб олади, кейин секин-аста кучайиб борган йўталидан олдинги қаторда ўтирган аёлнинг сочлари худди шамолда тебранаётган енгил елкандек ҳилпирайди. Davomini o'qish
To’lepbergen Qayipbergenov bilan suhbat & Yangiboy Qo’chqorov. To’lepbergen Qaipbergenovni eslab
7 май – атоқли адиб Тўлепберген Қаипбергенов таваллуд топган кун
Тоғнинг ёнида турсангиз,унинг виқори бутун бўй-басти билан кўзга ташланмайди. Ундан узоқлашсангиз, унинг оқ қорли чўққилари, улкан қоялари, гўзал арчазору дўланазорлари яққол кўзга ташланади. Тўлепберген оғанинг оламдан ўтганига ўн йил бўляпти. Вақт ўтган сари янада улуғ адиб эканини сезяпман. Davomini o'qish
Alfonsina Storni. She’rlar
ХХ аср испанча шеърият тарихида Хуана де Ибарбуру ва Габриэль Мисталь қаторида «уч буюк шоирадан бири» сифатида тан олинган, Лотин Америкаси модернизмининг ёрқин вакили, «ёлғизлик шоираси» деб таърифланган Альфонсина Сторни (исп. Alfonsina Storni; 29.05.1892 — 25.10.1938) шеърларини Рафиқ Ўзтурк таржимасида тақдим этамиз. Davomini o'qish
Frans Kafka. Ochlik ustasi
Сўнгги ўн йилликда очлик санъатига бўлган қизиқиш сезиларли даражада пасайди. Авваллари бу ишнинг усталари оммага ўз санъатини кўрсатиб каттароқ пул топа олиши мумкин эди, бироқ ҳозир бу ақл бовар қилмас ҳол бўлиб қолган. Davomini o'qish
Boborahim Mashrab. Ijodidan namunalar
Машраб шеъриятининг ғоявий, фалсафий, ахлоқий замини – тасаввуф. Шоир ижодиётига доир тадқиқотларида унинг шеърлари онгли равишда ўз заминидан ажратилиб, таҳлил қилинган. Натижада, илоҳий ишқ моҳиятини очувчи фикру кечинмалар дунёвий муҳаббатга мансуб тасвирлар сифатида тавсия этилган. Машраб ижодиётидаги «антиклерикал мотив»лар ҳақида айтилган мулоҳазалар ҳам бирёқлама, гоҳо жуда чалкашдир. Бунинг сабаблари изоҳланганда, икки жиҳатга алоҳида диққат қилиш керак бўлади. Биринчиси, давлат ва сиёсат миқёсида динга қарши ҳужумнинг авж олдирилгани, иккинчиси, тасаввуф таълимотининг юзаки ўрганилгани (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Marhabo Qo’chqorova. Nurilla Chori hikoyalarida neomifologizm unsurlari & Nurulla Chori. Bo’ron tingan kecha. Hikoyalar to’plami
Яқинда ёзувчи Нурилла Чорининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт томонидан чоп этилган “Ташвиши йўқ одамлар” номли ҳикоялар тўпламни ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида мифлар, умуман, халқ ижоди, бугунги ёш носирлар учун ҳам муҳим бадиий шартли восита сифатида хизмат қилиб, неомифологизмнинг янги қирралари очилаётгани кўзга ташланди. Davomini o'qish
Odinaxon Abdurahimova. She’rlar va nasriy bitiklar
Одинахон «Хуршид Даврон кутубхонаси»нинг узоқ йиллик мухлиси, ҳатто сайтга бағишлаб шеър ҳам ёзган. Илк шеърларини бир неча йил аввал жўнатганида, мен номаълум сабаб билан кўрмай қолган эканман. Ижодкор қизимдан яна бир бор узр сўраб, унинг ижодидан айрим намуналарни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish