Хуршид Давроннинг ютубдаги янги каналига обуна бўлинг / Xurshid Davronning yutubdagi yangi kanaliga obuna boʼling
Kanal sahifasiga o’tish uchun yozuvni bosing / Канал саҳифасига ўтиш учун ёзувни босинг.
Хуршид Давроннинг ютубдаги янги каналига обуна бўлинг / Xurshid Davronning yutubdagi yangi kanaliga obuna boʼling
Kanal sahifasiga o’tish uchun yozuvni bosing / Канал саҳифасига ўтиш учун ёзувни босинг.
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Davomini o'qish
Равшан билан узоқ йиллар ёнма-ён юрдик, бир эшикдан кириб-чиқдик, бир бинода ишладик. Мен «Камалак» нашриёт-матбаа бирлашмасида, Равшан «Ёшлик» журналида. У билан ака-укадай эдик. Davomini o'qish
Бугунги шеъриятимизнинг иқтидорли шоираларидан бири Ирода Умарованинг янги шеърий туркумини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Матназар Абдулҳаким шеър истаган юракларга гўзал қўним айлайди. Фақат юрак чорласа бас, кўнгил соғинса бас… Шоир қўнган юраклар яшнаган, ёшарган чаманзордир. Бу чаманзор чечакларини гўзал, меҳрли сўзлар ёмғири ювади… Davomini o'qish
Истеъдодли шоир Абдулмажид Азим қаламига мансуб янги шеърлар туркумини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. Davomini o'qish
Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish
Рауф Парфи ҳар қандай тузум мустабидлигига, зўравонлигига, ҳар қандай тузумнинг тимсоли бўлган ахмоқ кимсаларга қарши эди. У даҳшаткор ором ухлатган империяда беором яшади, унинг умри тарих чорраҳасида кечди.У чорраҳадаги қизил, яшил, сариқ ранглар билан эмас, ҳар дақиқада ҳалокат юз бериши мумкин бўлган кўчадан одамлар ўтадиган оппоқ чизиқлар орасида яшади… Davomini o'qish
Бир дарахт. Сокин. Жим турибди. Ҳеч нарса демайди. Қайғули. Кўнгил шу дарахт томон интилади. Шу дарахт сизни кўпрок тушунадигандек. Вағиллаб юрган, ҳиринглаётган одамлар бояги дарахтнинг ёнида пасайиб кетади. Дарахт жуда ақлли кўринади. У кўп нарсани биладигандек. Зарур бир гапни айтмоқчи бўлаётгандекми…
Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Davomini o'qish
Мирзо Алиакбар Собир Озарбойжоннинг минг йиллик адабиёт тарихи долғали осмонини безаган, абадий нур сочадиган ноёб юлдуздир. Унинг “Hоphоpnama”си бошидан охиригача зулмга, адолатсизликка эътироз, инсон ҳақларига ва шахсиятига қарши қилинадиган ҳар қандай тажовузга исён ва фарёдномадир. Davomini o'qish