Mirzo Aliakbar Sobir. «Xo’p-xo’pnoma» devonidan she’rlar

011Мирзо Алиакбар Собир Озарбойжоннинг минг йиллик адабиёт тарихи долғали осмонини безаган, абадий нур сочадиган ноёб юлдуздир. Унинг “Hоphоpnama”си бошидан охиригача зулмга, адолатсизликка эътироз, инсон ҳақларига ва шахсиятига қарши қилинадиган ҳар қандай тажовузга исён ва фарёдномадир.

Мирзо Алиакбар СОБИР
«ХЎП-ХЎПНОМА»
ДЕВОНИДАН ШЕЪРЛАР


08    Жадидлар – ўз халқлари учун дунё халқларига интеграциялашиш баробарида миллийликни сақлаб қолиш, жаҳон халқлари каби тараққиётга эришиш, беданани сайратиб, чойхонада ош еб ўтириш баробарида космосга учаётган халқлардан ҳам илм ўрганиш, миллий қобиқда қолиб кетмаслик, диний ва дунёвийликни яхлит англаш тарафдори сифатида ўз замонларида ҳам, оламдан ўтиб кетганларидан сўнг ҳам, хусусан Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг  27  йили мобайнида таъқибда бўлдилар. Мутаассиблар дунёвий билим истаганлари учун кофирга чиқардилар, дунёвийлик тарафдорлари тақволари учун фанатизмда айбладилар, космополитлар уларни миллатчига чиқарди, миллатчилар эса бу миллатпарварларни миллат тараққийси учун дунё билан ҳамкорлик қилиш талаблари туфайли сотқинликда айбладилар, “босмачи” ҳам, “пантуркист” ҳам, “ватан хоини” ҳам шулар бўлдилар, отилдилар, осилдилар, унутилдилар ва яна бугуннинг жадидлари ҳам босим остидалар. Ҳолбуки, улар Туркистон, Кавказ, Қрим, Олтой, Тува, Булғористон, Мажористонгача бир-бирларини танирдилар, бир-бирларига мададкор эдилар. Ўзбек қўрбошилари ва жадидларини ёритишни раҳматли Бегали Қосимов издошларига, хусусан биродаримиз Қаҳрамон Ражабовга ишонаман. Жараёндан четда қолмаслик ва миллат олдидаги қарздорлик ҳисси билан Озарбойжон жадидларидан Мирзо Алиакбар Собирнинг икки томлик ҳажвий девонини ўзбекчага ўгиришни бошладим.

Мирзо Алиакбар Собир Озарбойжоннинг минг йиллик адабиёт тарихи долғали осмонини безаган, абадий нур сочадиган ноёб юлдуздир. Унинг “Hоphоpnama”си бошидан охиригача зулмга, адолатсизликка эътироз, инсон ҳақларига ва шахсиятига қарши қилинадиган ҳар қандай тажовузга исён ва фарёдномадир. Бизнинг бошимизга “Хўп!” деб ҳар босқинчи ва ҳар мансабдорга эгилаверишимиз етишини англаган шоир “Хўп-Хўпнома” сатирик шеърлари ва маршларини ёзган. У жоҳил ва золимни четдан қораламайди, кўпинча илмсиз, дангаса, молпарастнинг ўз тилидан ёзади.

Фитратига кўра миллат ва халқ шоири бўлган Собир элнинг ижтимоий ва руҳий дардларини энг юксак даражадаги дақиқлик ва қалб ингроғи билан сезган, фарёдида кулган ва кулгусида фарёд қилган санъаткордир. Қудратли сўз эгаси бўлган шоир ўз ўқувчисини ҳам бу дарларнинг оловига дучор қилади ва уни ҳам ўзи сингари оловлантиради.

Собирнинг кулгуни бу қадар дардга қориштирган, юракларни ларзага солган шеърияти бугун ҳам долзарбдир.

Карим БАҲРИЕВ,
21 март, 2021 йил


МИЛЛАТ ҚАНЧА ТОР-МОР БЎЛСИН, НЕ ИШИМ БОР?!

Миллат қанча талош бўлсин, не ишим бор?!
Душманларга муҳтож бўлсин, не ишим бор?!
Қўй, мен тўқ бўлай, ўзгалар-ла ишим йўқдир,
Дунё-ю жаҳон оч бўлсин, не ишим бор?!

Сас берма, ётганлар бидьатда, қўй яна ётсин,
Ётганига рози бўлмаса, кимса уйғотсин,
Битта-битта ботса-да, ҳақ додимга етсин,
Ман омон бўлай, жумла жаҳон ботса-да ботсин;
Миллат қанча тор-мор бўлсин, не ишим бор?!
Душманларга муҳтож бўлсин, не ишим бор?!

Солма ёдимга суҳбати тарихи жаҳонни,
Айёми салафдин дема сўз бир-да фалонни,
Бор бўлса, келтир, олайин дўлмани, нонни,
Истиқболни кўрмоқ не керак, умр, ахир, фоний;
Миллат қанча тор-мор бўлсин, не ишим бор?!
Душманларга муҳтож бўлсин, не ишим бор?!

Ватану авлодни қўй ҳолига, овора тўлғонсин,
Чиркин разолатда қўли, боши булғонсин,
Тил аврат бўлса, бадтар бўлсин, ўтда ёнсин,
Фақат менинг овоза-ю шоним юксалсин;
Миллат қанча тор-мор бўлсин, не ишим бор?!
Душманларга муҳтож бўлсин, не ишим бор?!

Ҳар миллат этар дунё саҳнида тараққий,
Айлар ҳар бир манзилу маъвода тараққий,
Юрган-ётганимда тушар ёдга тараққий,
Биз ҳам этайлик олами рўёда тараққий;
Миллат қанча тор-мор бўлсин, не ишим бор?!
Душманларга муҳтож бўлсин, не ишим бор?!

1906

БИР МАЖЛИСДА ЎН ИККИ КИШИНИНГ СУҲБАТИ

В а к и л
Ҳақсизга ҳақлисан деб, кўп гуноҳга ботганман.

Ҳ а к и м
Дардга ташҳис қўймасдан, хеш-ақрабони йиғлатганман.

Т о ж и р
Мен ҳалолу ҳаромни билмасдан ишлатганман.

Р о в з а х о н
Умматнинг пулин олиб, кўзини ёшлатганман.

Д а р в и ш
Қайда бўлсам “суф-суф”лаб, ёлғон сўзлар сотганман.

С ў ф и
Туну-кун ҳақ-ҳақ деб, ҳаммани ўйнатганман.

M у л л а
Ҳар кун бир фатво бериб, махлуқни алдаганман.

О л и м
Қатъий умид этганман, қавмим дардин отганман.

Ж о ҳ и л
Доимо кайф устида – мен ҳам маромга етганман.

Ш о и р
Булбул, ишқу гул дебон ёлғон сатрларни битганман.

А в о м
Йиғламайман, гарчанд жаҳолат остида ерга ботганман.

Г а з е т а ч и
Мен газетам тўлдирай деб, матлабимни унутганман.

1906

БИЛМАМ НЕ КЎРИБДУР БИЗНИНГ ЎҒЛОН ЎҚИМОҚДАН?!

Билмам не кўрибдур бизнинг ўғлон ўқимоқдан?!
Динг бўлди қулоғим!
Журнал, газета, ҳар нени ҳайрон ўқимоқдан
Қийналди ушоғим!

Ақлини ишлатмоқ бас ки, боқсин бир оламга,
Ё раб, не ҳамоқат!
Сўз этмас асар, чора қолди фақат дуодан,
Тадбир айла, ўргат!

Лаънат сенга, эй иблис, сенингдир бу жаҳолат,
Этдинг не хиёнат!
Сендан тарқалибдир бизнинг уйда бидъат,
Эй мояи ҳийлат!

Тутсин, кўрайин, кўзларингнинг оқу қаросин,
Эй ҳамсари бадхоҳ!
Сувда чўкмас, ўтда ёнмас балосан,
Ёқсин сени Аллоҳ!

Бу бола ўқитмоққа этдинг мени тарғиб,
Хўп айладинг иғво.
Энди недир фикринг? Ишимиз бўлди бу тартиб,
Йўқ чораси асло.

Ҳайҳот ки, тадбир шу бўлди ҳоли харобга,
Зоил бўлди ақли.
Дарсга, газетга, мактабга, журналга, китобга
Мойил бўлди ақли.

Йиқдинг ўйимни, айладинг авлодимни зое,
Иш ўтди маҳалдан.
Мен англамадим илм надир ёки санойе,
Кечдим бу амалдан!

Истадимки у ҳам мен каби бир ҳурматга етсин,
Дунёга белансин;
То қўл кучига молик бўлиб шуҳратга етсин,
Озодга айлансин;

Бир вақтидир бугун, бўлсин Рустами даврон,
Бир от қозонсин;
Ғоратлар этиб токи топсин сару сомон,
Бир нени-да топсин.

Пуч айладинг, иблис, бу гўзал, содда жавонни!
Тилбилмас ўғил, вой!
Ранги сарғайди, қолмади асло ярим жони,
Бир кулмас ўғил, вой!

Оҳ, ноқобил ўғлим, не оғир4 машққа тушибсан,
Кошки, кечсайдинг!
Фойдаси йўқ, олма талаб ишққа тушибсан,
Бу ғамни ичсайдинг!

Эй, икки кўзим нури, ўқимоқдан ҳазар этгин,
Солиҳ валад бўл, кел!
От уни, ҳунар ўрган, сен мени бахтиёр этгин,
Ишда пўлот бўл, кел!

Басдир, ўқидинг, оз қолдики жонинг адо бўлди,
Бу ишдан қўл торт!
Ёзмоқ, ўқимоқ бошингга бадтар бало бўлди,
Ёзишдан қўл торт!

Минг илм ўқирсан, сўз биларсан – ҳурматинг бўлмас
Бу дорул жаҳонда;
Сўз баҳрида гавҳар бўларсан – кимматинг бўлмас
Бул хаста замонда.

Йўқ, йўқ, боқдим фикрингга, сендан ўғил чиқмас,
Жойингми жаҳаннам!
Милт-милт ўқимоқдан, инсон, бир танга пул чиқмас!
Минғирла дамодам,

Илм олгин ҳар дам,
Бўл қиссага ҳамдам;
Умринг бўладир кам,
Душман сенга олам!..

1906

ХАСИСНИНГ ҲАЙФИ – ВОРИСИНИНГ КАЙФИ

Эй пул! Эй дилнинг завқи, таннинг руҳи, қуввати жон!
Менинг ва умматнинг қони, сенга жоним қурбон!

Олам аҳли тинимсиз ахтарар, эй жон, сени,
Бир йўлин топиб, айлар дардига дармон сени,
Бири пора қилиб, айлар мояи эҳсон сени.
Қадрингни билмас этар миллатга қурбон сени;

Ошиқман сенга, пул, шундоқ бўларсан муниси жон,
Менинг ва умматнинг қони, сенга жоним қурбон!
Мойилман, барча билар, давлату пулдорингга мен
Ки, боқдим субҳу шом шавқ ила дийдорингга мен,

Динимни, мазҳабимни сарф этдим узорингга мен,
Тўймасман тўлса жаҳон, дирҳаму динорингга мен,
Мустаҳақлар турар сандиғига яксар нигорон,
Менинг ва умматнинг қони, сенга жоним қурбон!

Истарман – сени ҳар кунда зиёрат айласам,
Ақчам, амринг вожиб, шундоқ сенга тоат айласам,
Нозингга чидарман, тақсирингга хизмат айласам,
Шўр тузу нону патир билан қаноат айласам,
Бошимга гўё тош тушар, агар чўнтакка бўлса зиён,
Менинг ва умматнинг қони, сенга жоним қурбон!

Сақларман жон каби, эй севгили сармоя, сени,
Сарф этмасман абас масжиду муллога сени,
Қарз ола билмас кимса бир-икки ойга сени,
Бермасман оч-яланғоч аҳли таманнога мени,
Кўра билмас юзингни асло, гар қусса ҳам қон,
Менинг ва умматнинг қони, сенга жоним қурбон!

Пул, топмай бир куним ўтса, минг афғон айларман,
Сендан бошқа бутун авлодимни гирён айларман,
Ғайрату шаънимни ҳифзингда нигоҳбон айларман,
Пул, бир кун жонимни сенга қурбон айларман,
Шод бўлур ворисим, аммо кетарман нигорон,
Менинг ва умматнинг қони, сенга жоним қурбон!

Оҳ, юз оҳ, кетар руҳу равоним кўкка,
Муллолар ҳозир бўлар дафнимни қилмакка,
Пулимни ворисларга айларлар садақа,
Эшитган бўлса, кўрар ким, чиқар оҳим фалакка,
Боқарман қабримга ҳасрат-ла, алм-ла, вой-омон!
Менинг ва умматнинг қони, сенга жоним қурбон!

Менга раҳмат айтмас-у, пулимни ҳайф қилар,
Сени тақсим қиларкан, ҳар бири бир айб қилар,
Унда-бунда, не билай, роҳат этиб этиб, сарф қилар,
Неча бир Аннани, Соняни тутиб, кайф қилар,
Дейди: эй сарв қад-у лола руҳу ғунча даҳон,
Менинг ва умматнинг қони, сенга жоним қурбон!..

1907

САВОЛ-ЖАВОБ

САВОЛ
Айб экан касга кўра нафсини қўймоқ, ажабо,
Шайхулислом ўзга бунча давлатни тақдир айлагай?

ЖАВОБ
Муллодир чунки, у ўз кўргани рўёларин
Бошқадан сўрмас сира, ўзига такбир айлагай.

1911

ЛАЪНАТ СЕНГА, ЭЙ ЖОҲИЛ, НЕГА БЕДОД ЭТАРСАН!

Лаънат сенга, эй жоҳил, нега бедод этарсан!
Ҳар кун яна минг бора лаънат ижод этарсан!

Сармашқ этдинг Қобилу Ҳобилнинг ҳаракатин,
Қардошларни қардошларга қайраб, жаллод этарсан!

Нокасларга имдоду касларга этдинг бедод –
Бир кўр, кимга ёрдаму кимга бедод этарсан?!

1911

ҒОФИЛ ЯШАМОҚДАН ЗЎР КОРДИР ЎЛМОҚ

Ғофил яшамоқдан зўр кордир ўлмоқ,
Ҳарчандки, ғафлат-ла бир ордир ўлмоқ;
Жаҳолат занжирида олчоқдай яшамоқдан,
Жоҳил, сенга дор узра сазовордир ўлмоқ!

1911

ОВРЎПОДА МАМДАЛИНИНГ ИШҚБОЗЛИГИ

Мамдали
Раҳм эт менга, жон мадмуазел!
Кўнглим бўлди қон, мадмуазел!
Бирбош Адасдан келганман
Олдинга, жонон мадмуазелl!
Кўр ҳоли беоромимни,
Тил бесукундир, кел менга!
Ишқим фузундир, кел менга!

Мадмуазел
Йўқол, эй золим Мамдали!
Шоҳи серзулум Мамдали!
Сен ҳаёсизни кўрмоққа
Йўқдир мажолим, Мамдали!
Кет, кет ки, зулмингдан ватан
Бир дарё қондир, келмасман!
Бўйнинг йўғондир, келмасман!

Мамдали
Мен ўз еримда шоҳ эдим,
Шоҳи фалак даргоҳ эдим,
Шоним, жалолим бор эди,
Ахир, не зилуллоҳ эдим;
Эрон кўп ерда яна
Шоним маҳзундир, кел менга!
Ишқим фузундир, кел менга!

Мадмуазел
Сенки, бир дона мардудсан,
Ҳар шондан матрудсан,
Бир мустабид Шаддодсан1,
Бир мустақил Намрўдсан2,
Минг марта улардан яна
Зулминг ёмондир, келмасман!
Бўйнинг йўғондир, келмасман!

Мамдали
Ноз этма, Эрон сарбасар
Бўлмиш маним-ла шу қадар;
Ахир, Эронда бор яна
Навкарларим минг-минг нафар;
Улар бутун қирғин-ажал,
Миллат қўйдайдир, кел менга!
Ишқим фузундир, кел менга!

Мадмуазел
Бу ростдир, лекин аҳли кор,
Оз бўлса-да, Эронда бор;
Тақдир бу хоин ниятинг
Этмас ижобат зинҳор;
Чунки сенинг ҳолу кунинг,
Шахсинг забундир, келмасман!
Бахтинг нигундир, келмасман!
Фикринг бу дундир, келмасман!
Ишинг ўйиндир, келмасман!
Сўз мухтасардир дафъатан:
Бўйининг йўғондир, келмасман!..

1911

ЗОҲИДЛАРГА

Оч тилингни, юм кўзингни, зоҳидо,
Такрор ўқи, ҳеч англама маъносини!
Боқма бир ибрта-ла бутун оламга,
Кўрма Ҳақнинг нури тажаллисини!

Хушку ибодат-ла, қуруқ зуҳд ила
Англама сен ишқ муаммосини.
Зуҳд этиб, айлама инкори ишқ,
Шахс билур ишқ-ла ўз мавлосини.

Қайсга ман этма ишқнинг номини, –
Кўрмас унда сурати Лайлосини.
Хилват гўшаларда ўтирма, инсон,
Билма Ҳақнинг гўшада маъвосини.

Қасдинг агар бор эса, кел, кўрсатай,
Кўзинг бўлса, кўргин томошосини.
Санъатга боқ, кинога бор, бир қара,
Тарк айла кайфияти иншосини.

Лекин қани сенда басират кўзи, –
Токим кўрсанг важи дилоросини?!
Ёҳу, дебон охир очарсан қобоқни,
Тарк этарсан зуҳд мусалласини.

Куфрда тақлид этарсан шоирга,
Зикр этарсан шеъри муқаффосини.

1910

ҚУРБОН БАЙРАМИ

Байрам қилар шавкатлилар шонлилар,
Давлатлилар, пуллилар, милёнлилар,
Тўқбўйинлар, шишқоринлар, жонлилар
Қурбон қилур Халилуллоқ1 ишқи деб,
Фисқу фужур қилар2 Аллоҳ ишқи деб.

Икки қўшни – бирдир асли миллати,
Ҳар иккиси бир пайғамбар уммати,
Бири қурбон қилар, пиширар этни,
Байрам қилар Хилуллоҳ ишқи деб,
Бошқаси ҳам боқар Аллоҳ ишқи деб.

Бу қўшнининг ўғли ғаюр, солланар,
Бўйинбоғин тақар, жим таннозланар,
Ота-она боқар-у беҳолланар,
Фахр этарлар Халилуллоҳ ишқи деб,
Қўлларин узатар Аллоҳ ишқи деб.

Кўрармисан юртнинг Ҳожи Пирини,
Еёлмайдир гўштнинг ўндан бирини,
Қўшниси оч, сўрар бармоқ кирини,
Ҳожи ейди Халилуллоҳ ишқи деб,
Ётар, турар, шишар Аллоҳ ишқи деб,

Дедим, ҳожи, кўзла ишнинг бирисин,
Диққат айла нарисин ва берисин,
Мактабга бер болаларинг барисин,
Илм ўқисин Халилуллоҳ ишқи деб,
Болаларни шод эт Аллоҳ ишқи деб.

Деди, бизда йўқдир бермоқ фироғи,
Берсам, хотин додлаб солар қийноғин,
Гўшни ермиз хамир ўраб тун чоғи,
Барокатдир, Халилуллоҳ ишқи деб,
Уйда турсин, бу ҳам Аллоҳ ишқи деб.

1910

НАЪРА ТОРТИБ, ШОД БЎЛИНГ, ЭРОНЛИЛАР!

Наъра тортиб, шод бўлинг, эронлилар!
Ғуссадан озод бўлинг, эронлилар!

Оламга таъсир айлади оҳ-воҳингиз,
Туғди яна беҳожат ул моҳингиз,
Ёдга солур сизларни ўз шоҳингиз,
Кундан-кун обод бўлинг, эронлилар!
Ғуссадан озод бўлинг, эронлилар!

Ёр бўлур сояи султон сизга,
Айлагай лутфу қаровон сизга,
Келгайдир Мамдали меҳмон сизга,
Энди сиз иршод бўлинг, эронлилар!
Ғуссадан озод бўлинг, эронлилар!

Дарду ғамни, ғуссани бир ён отинг,
Истаган мақсадга якдил етинг,
Энди яна тонгга қадар ғарқ ётинг,
Тушлар кўриб шод бўлинг, эронлилар!
Ғуссадан озод бўлинг, эронлилар!..

1910

ЁШСАН, ҚАШШОҚЛИКДАН ШИКОЯТ ҚИЛМА

Ёшсан, қашшоқликдан шикоят қилма,
Ёшликдан-да буюк бир сарват бўлмас!
Кексанинг тўрт ёни тўла пул бўлса,
Белинда гўдакча бир қувват бўлмас!

1910

ДЕР ЭДИК БИР ЗАМОНЛАР БИЗ КАМОЛИ ФАХРУ ҲИММАТ-ЛА…

Дер эдик бир замонлар биз камоли фахру ҳиммат-ла:
“Жаҳонгирона бир туркий давлат чиқарсак бу юртдан!”
Бу кун-да ифтихор этсак сазодир қайғу, ҳасрат-ла:
Карамкорона беш давлат этишди бир раиятдан!

1910

ОРИФ КИМДИР? – ДЕЯ СЎРДИМ, ДЕДИЛАР БУЛ ЗАМОНАДА…

Ориф кимдир? – дея сўрдим, дедилар бул замонада:
Орифнинг энди на дини ва на илм, иймони бордир.
Буни билдим, танидим мен. “Зоҳид ким” деб сўрдим. Дерлар:
Зоҳиднинг илми йўқса-да, хўп тубсиз жиғилдони бор.

1910

БИР ДАСТА ГУЛ

Эронли дерки, мудом адл ила тот бўлсин;
Усмонли дерки, Аллоҳ, миллат озод бўлсин;
Зоҳид не дейди? – Дейдики, қорним тўлсин,
Эронли ҳам, Усмонли ҳам барбод бўлсин!

Савдогар чопар – бир тижорат қилсин,
Оми чопар – шунга бир хизмат қилсин,
Иш муллоларники – эл чопсин, топсин,
Ётсин, турсин, қуш гўштли овқат қилсин.

Журнал, газета чиқар ки, миллат ўқисин,
Ҳар бир асариндан олсин ибрат, қўисин;
Ўрисча ўқиганга бу иш малол келар,
Дерлар, буни қўй, қора жамоат ўқисин.

Шошгин зикру саждага бош қўймоқ учун,
Зоҳид югурар масжидга ажр юлмоқ учун,
Дунё берганини олди-да еди,
Энди югурар мавлодан ҳам олмоқ учун.

1910

БОШҚА МИЛЛАТДИН ҲУҚУҚИН ОЛМОҚ УЧУН ҲАР ЗАМОН…

Бошқа миллатдин ҳуқуқин олмоқ учун ҳар замон
Инқилобиюн, салоҳиюн, рашодиюн чиқар!
Биздан эса сотмоққа номуси орзуи миллатин
Сотқиниюн, хумориюн, фасодиюн чиқар!

1910

ОРИФ ЮГУРАР КИ, МИЛЛАТ ОЗОД БЎЛСИН

Зоҳид югурар ки, масжид обод бўлсин.
Ориф югурар ки, миллат озод бўлсин,
Сўз бўйинбоғи силлиқларга берилди:
Бир мадмуазел бўлсин ки, паризод бўлсин!

1910

ТИНДИРАР АСР БИЗНИ – ТИНМАГАЙМИЗ…

Тиндирар аср бизни – тинмагаймиз,
Тўкилган эл учун ўксинмагаймиз;

Ажнабий сайрга ҳаво шарида чиқар,
Биз ҳалигача автомобил минмагаймиз;

Қушдай кўкда учар ул ерлардагилар,
Бизни ерга кўмди минбардагилар!

1910

АЗРОИЛНИНГ ИСТЕЪФОСИ

Азроил арз этаркан, сўйлади: “Эй, роббил олам…
Бир табиб банданг бу йил қулларингни қирди тамом.
Мен бир жонни олмоққа ҳалак эрдим қанчалаб,
Бу табиб жонни олар бемалол минг-мингталаб.

Сен берган жонларни минг-мингин бу золим олади,
Кўрдимки, қулинг деб, ёҳу, бу оламда ким қолади?
Қўй, олай жонин унинг, эл кутсин маҳшарини,
Йўқса, биллоҳ, бу қирар қулларингнинг барини.

Бу илтижойимни қабул айламас бўлсанг бироқ,
Карам эт, то амалимдан кетказганинг ҳам яхшироқ.
Бошқа бир хизматни бер, айла мени миннатдор,
Азроил бўлмоқни бер шу табибингга зинҳор”.

1911

ЭЙ ПУЛЛИЛАРНИНГ САФОСИ, НАВРЎЗ!

Эй пуллиларнинг сафоси, Наврўз!
Тожирларнинг ошиноси, Наврўз!
Бир миллатнинг байрамисан, нечун
Бўлдинг бечоранинг қазоси, Наврўз?!

БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Эй, тўймас муллаларинг оғзида шарбат, Наврўз!
Ағниёлар бир-ла қурарсан мажлису ишрат, Наврўз!
Сендан ҳар кима севинар, бас, нега қашшоқ фуқаро
Болаларин кўрган замон бўлар ҳижолат, Наврўз?!

1911

ТАНГРИ ҲАР ЕРДА ПУЛНИ БИР ЮРАГИ САХТГА БЕРАР

Тангри ҳар ерда пулни бир юраги сахтга берар,
Маърифат дардини бир косиби бадбахтга берар.

Оми Ҳожи Рустамга етти ўғил берару,
Лекин баққол Жабийга етти қизни шартта берар.

Чўққи соқол кимсага йил бўйи кунда палов,
Лекин абдол Кўсага ҳафтада бир луқма берар…

1911

СЕН ПИРИ ЖАҲОНДИРСЕН, ЭЙ, САЙЙИДИ САРКОР…

Сен пири жаҳондирсен, эй, саййиди саркор,
Мени қўйгин, майли, айлагин пир ила рафтор!
Сенга қисмат бўлмас яна бу давлату дийдор,
Энди менинг ҳажримда жигари қон бўларсан!

Ошиқ менга бир мен каби зебо керак бўлсин,
Гулга мойил бир булбули шайдо керак бўлсин,
Сенда бу ишга сабру бедаво керак бўлсин,
Аммо, биларман, сабр ўйи вайрон бўларсан!

1911

СОБИРИ ШАЙДО КИ, ТАРКИ ШАҲРИ ШИРВОН АЙЛАДИ

Собири шайдо ки, тарки шаҳри Ширвон айлади,
Ким ки булбулга ўхшар, майли гулистон айлади;
Минг уч юз бирда ҳижратдан кейин маймун йили,
Шавволнинг сўнгида азми Хуросон айлади…

1911

МИЛЛАТ НОЛАСИ

Во-ҳасрато!.. Барҳам бўлди иттифоқи миллат!
Миллият ижтимийсин бузди нифоқи миллат!

Амну рафаҳу рафот табдил бўлди фасодга,
Меҳру вафо-ю улфат қурбон бўлди ҳасадга,
Қуръонимиз чақирар бизни бир эътиқодга,
Шаръи шарифга солди минг бир нифоқи миллат!

Таблиғга бошлади чун Пайғамбар алайҳиссалом,
Амру расолатига шундоқ келтирди ислом,
Бир динни, бир Худони исломга қилди аълам,
То бир иттифоққа келсин, битсин нифоқинг, миллат!

Асҳобу поклар бўлди хизматгузори ислом,
Жаҳонни тутди бугун зулиқтидори ислом,
Чунки тамаддун эди асли шиори ислом.
Талпинди гарчи аршга тоқи-равоқинг, миллат!

Нашр этдилар исломнинг шиорин ҳар диёрга,
Билиттифоқ бўлдилар хизматда интизорга,
Билмам, ким этди ахир исломни пора-пора,
Халқ бўлди фирқа-фирқа, бўлдинг мазохи, миллат!

Ким хизмат этар, эй дил, исломга, иттифоққа?
Ким тикди бошу жонин бу маслакка, сабоққа?
Мазлуми Карбалони кўр, дашти Найнавода
Хешу таборинг кетди минг турли ёққа, миллат!

Собир! Имомга пайров бўлмоқ керак ва илло,
Мен мусулмон демоқ-ла, етмас субутга даво,
Боқ, кўр шавқ ила бош берди азизи Заҳро,
Ўлса, не бўлур йўлда гар иштиёқи миллат!..

1911

ТОҲАССУР

Истайдилар иттифоқ,
Кўрсатурлар иннифоқ.

Бўлсайди сафо зумраи ирфон орасинда,
Қолсайди вафодан асар аъён орасинда,
Турсайди садоқат бой ила хон орасинда,
Қолмасди азоб заррача инсон орасинди!

Бирликка қувват эрур биз учун Қуръон,
Амр айлар экан бирликка Пайғамбари шон,
Топмайсан нега иккита пок дўстни мусулмон
Кавказда бўлган бир неча милён орасинда?!

Маъносига кирмас ажабо Қуръонни билганлар,
Исломни бундоқ тафриқага хор қилганлар,
Аё, ўқимаслар нечун динни бўлганлар,
Фойда-зиён рамзини Қуръон орасинда!

Ахир, бу не тафриқи тахаллуқдир, эй уммат?!
Қўлдан кетмоқда, англамайсизми, бу миллат?!
То кай бу мухолиф, бу тафарруқ, бу адоват
Бир дин, бир ислому бир иймон орасинда?!

Мусулмонларга вобастадир ғайрати ислом,
Қилсин-да муслимлар бу кун хизмати ислом,
Афсуски, беҳиммат ўлди миллати ислом
Дунёда бўлган мухталиф адён орасинда!

Бир йилдан буён зулмат-да талош мусулмон,
Бойу бадавлатлар аро оч мусулмон,
Аё, не раводир бундоқ муҳтож мусулмон
Кўн ризқингга дерлар бой мусулмон орасинда?!

Исломимизни этмайлик бундоқ бир иҳё?!
Иймонимизни қилмайлик бундоқ бир риё?!
Ислом бу эмасми, ки жигаргўшаи Заҳро
Бош берди йўлида сассиз, ол қон ичинда!

Биздай миллатга лозим эмасми бундоқ тарбият?
Биздай умматга вожиб эмасми ғайрати миллат?
Э воҳки, жаҳон ўқийди бизларга лаънат
Миллиятга хизмат этган инсон орасинда!

1911

Озарбойжон тилидан Карим БАҲРИЕВ таржималари

Манба: Tnewz.uz

Mirzo Аliakbar Sobir Ozarboyjonning ming yillik adabiyot tarixi dolgʼali osmonini bezagan, abadiy nur sochadigan noyob yulduzdir. Uning “Hophopnama”si boshidan oxirigacha zulmga, adolatsizlikka eʼtiroz, inson haqlariga va shaxsiyatiga qarshi qilinadigan har qanday tajovuzga isyon va faryodnomadir.

Mirzo Аliakbar SOBIR
«XOʼP-XOʼPNOMА»
DEVONIDАN SHE’RLАR


05 Jadidlar – oʼz xalqlari uchun dunyo xalqlariga integratsiyalashish barobarida milliylikni saqlab qolish, jahon xalqlari kabi taraqqiyotga erishish, bedanani sayratib, choyxonada osh yeb oʼtirish barobarida kosmosga uchayotgan xalqlardan ham ilm oʼrganish, milliy qobiqda qolib ketmaslik, diniy va dunyoviylikni yaxlit anglash tarafdori sifatida oʼz zamonlarida ham, olamdan oʼtib ketganlaridan soʼng ham, xususan Oʼzbekistonda ham mustaqillikning  27 yili mobaynida taʼqibda boʼldilar. Mutaassiblar dunyoviy bilim istaganlari uchun kofirga chiqardilar, dunyoviylik tarafdorlari taqvolari uchun fanatizmda aybladilar, kosmopolitlar ularni millatchiga chiqardi, millatchilar esa bu millatparvarlarni millat taraqqiysi uchun dunyo bilan hamkorlik qilish talablari tufayli sotqinlikda aybladilar, “bosmachi” ham, “panturkist” ham, “vatan xoini” ham shular boʼldilar, otildilar, osildilar, unutildilar va yana bugunning jadidlari ham bosim ostidalar. Holbuki, ular Turkiston, Kavkaz, Qrim, Oltoy, Tuva, Bulgʼoriston, Majoristongacha bir-birlarini tanirdilar, bir-birlariga madadkor edilar. Oʼzbek qoʼrboshilari va jadidlarini yoritishni rahmatli Begali Qosimov izdoshlariga, xususan birodarimiz Qahramon Rajabovga ishonaman. Jarayondan chetda qolmaslik va millat oldidagi qarzdorlik hissi bilan Ozarboyjon jadidlaridan Mirzo Аliakbar Sobirning ikki tomlik hajviy devonini oʼzbekchaga oʼgirishni boshladim.

Mirzo Аliakbar Sobir Ozarboyjonning ming yillik adabiyot tarixi dolgʼali osmonini bezagan, abadiy nur sochadigan noyob yulduzdir. Uning “Hophopnama”si boshidan oxirigacha zulmga, adolatsizlikka eʼtiroz, inson haqlariga va shaxsiyatiga qarshi qilinadigan har qanday tajovuzga isyon va faryodnomadir. Bizning boshimizga “Xoʼp!” deb har bosqinchi va har mansabdorga egilaverishimiz yetishini anglagan shoir “Xoʼp-Xoʼpnoma” satirik sheʼrlari va marshlarini yozgan. U johil va zolimni chetdan qoralamaydi, koʼpincha ilmsiz, dangasa, molparastning oʼz tilidan yozadi.

Fitratiga koʼra millat va xalq shoiri boʼlgan Sobir elning ijtimoiy va ruhiy dardlarini eng yuksak darajadagi daqiqlik va qalb ingrogʼi bilan sezgan, faryodida kulgan va kulgusida faryod qilgan sanʼatkordir. Qudratli soʼz egasi boʼlgan shoir oʼz oʼquvchisini ham bu darlarning oloviga duchor qiladi va uni ham oʼzi singari olovlantiradi.

Sobirning kulguni bu qadar dardga qorishtirgan, yuraklarni larzaga solgan sheʼriyati bugun ham dolzarbdir.

Karim BАHRIEV,
21 mart, 2021 yil

MILLАT QАNCHА TOR-MOR BOʼLSIN, NE ISHIM BOR?!

Millat qancha talosh boʼlsin, ne ishim bor?!
Dushmanlarga muhtoj boʼlsin, ne ishim bor?!
Qoʼy, men toʼq boʼlay, oʼzgalar-la ishim yoʼqdir,
Dunyo-yu jahon och boʼlsin, ne ishim bor?!

Sas berma, yotganlar bidьatda, qoʼy yana yotsin,
Yotganiga rozi boʼlmasa, kimsa uygʼotsin,
Bitta-bitta botsa-da, haq dodimga yetsin,
Man omon boʼlay, jumla jahon botsa-da botsin;
Millat qancha tor-mor boʼlsin, ne ishim bor?!
Dushmanlarga muhtoj boʼlsin, ne ishim bor?!

Solma yodimga suhbati tarixi jahonni,
Аyyomi salafdin dema soʼz bir-da falonni,
Bor boʼlsa, keltir, olayin doʼlmani, nonni,
Istiqbolni koʼrmoq ne kerak, umr, axir, foniy;
Millat qancha tor-mor boʼlsin, ne ishim bor?!
Dushmanlarga muhtoj boʼlsin, ne ishim bor?!

Vatanu avlodni qoʼy holiga, ovora toʼlgʼonsin,
Chirkin razolatda qoʼli, boshi bulgʼonsin,
Til avrat boʼlsa, badtar boʼlsin, oʼtda yonsin,
Faqat mening ovoza-yu shonim yuksalsin;
Millat qancha tor-mor boʼlsin, ne ishim bor?!
Dushmanlarga muhtoj boʼlsin, ne ishim bor?!

Har millat etar dunyo sahnida taraqqiy,
Аylar har bir manzilu maʼvoda taraqqiy,
Yurgan-yotganimda tushar yodga taraqqiy,
Biz ham etaylik olami roʼyoda taraqqiy;
Millat qancha tor-mor boʼlsin, ne ishim bor?!
Dushmanlarga muhtoj boʼlsin, ne ishim bor?!

1906

BIR MАJLISDА OʼN IKKI KIShINING SUHBАTI

V a k i l
Haqsizga haqlisan deb, koʼp gunohga botganman.

H a k i m
Dardga tashhis qoʼymasdan, xesh-aqraboni yigʼlatganman.

T o j i r
Men halolu haromni bilmasdan ishlatganman.

R o v z a x o n
Ummatning pulin olib, koʼzini yoshlatganman.

D a r v i sh
Qayda boʼlsam “suf-suf”lab, yolgʼon soʼzlar sotganman.

S oʼ f i
Tunu-kun haq-haq deb, hammani oʼynatganman.

M u l l a
Har kun bir fatvo berib, maxluqni aldaganman.

O l i m
Qatʼiy umid etganman, qavmim dardin otganman.

J o h i l
Doimo kayf ustida – men ham maromga yetganman.

Sh o i r
Bulbul, ishqu gul debon yolgʼon satrlarni bitganman.

А v o m
Yigʼlamayman, garchand jaholat ostida yerga botganman.

G a z ye t a ch i
Men gazetam toʼldiray deb, matlabimni unutganman.

1906

BILMАM NE KOʼRIBDUR BIZNING OʼGʼLON OʼQIMOQDАN?!

Bilmam ne koʼribdur bizning oʼgʼlon oʼqimoqdan?!
Ding boʼldi qulogʼim!
Jurnal, gazeta, har neni hayron oʼqimoqdan
Qiynaldi ushogʼim!

Аqlini ishlatmoq bas ki, boqsin bir olamga,
Yo rab, ne hamoqat!
Soʼz etmas asar, chora qoldi faqat duodan,
Tadbir ayla, oʼrgat!

Laʼnat senga, ey iblis, seningdir bu jaholat,
Etding ne xiyonat!
Sendan tarqalibdir bizning uyda bidʼat,
Ey moyai hiylat!

Tutsin, koʼrayin, koʼzlaringning oqu qarosin,
Ey hamsari badxoh!
Suvda choʼkmas, oʼtda yonmas balosan,
Yoqsin seni Аlloh!

Bu bola oʼqitmoqqa etding meni targʼib,
Xoʼp aylading igʼvo.
Endi nedir fikring? Ishimiz boʼldi bu tartib,
Yoʼq chorasi aslo.

Hayhot ki, tadbir shu boʼldi holi xarobga,
Zoil boʼldi aqli.
Darsga, gazetga, maktabga, jurnalga, kitobga
Moyil boʼldi aqli.

Yiqding oʼyimni, aylading avlodimni zoe,
Ish oʼtdi mahaldan.
Men anglamadim ilm nadir yoki sanoye,
Kechdim bu amaldan!

Istadimki u ham men kabi bir hurmatga yetsin,
Dunyoga belansin;
To qoʼl kuchiga molik boʼlib shuhratga yetsin,
Ozodga aylansin;

Bir vaqtidir bugun, boʼlsin Rustami davron,
Bir ot qozonsin;
Gʼoratlar etib toki topsin saru somon,
Bir neni-da topsin.

Puch aylading, iblis, bu goʼzal, sodda javonni!
Tilbilmas oʼgʼil, voy!
Rangi sargʼaydi, qolmadi aslo yarim joni,
Bir kulmas oʼgʼil, voy!

Oh, noqobil oʼgʼlim, ne ogʼir4 mashqqa tushibsan,
Koshki, kechsayding!
Foydasi yoʼq, olma talab ishqqa tushibsan,
Bu gʼamni ichsayding!

Ey, ikki koʼzim nuri, oʼqimoqdan hazar etgin,
Solih valad boʼl, kel!
Ot uni, hunar oʼrgan, sen meni baxtiyor etgin,
Ishda poʼlot boʼl, kel!

Basdir, oʼqiding, oz qoldiki joning ado boʼldi,
Bu ishdan qoʼl tort!
Yozmoq, oʼqimoq boshingga badtar balo boʼldi,
Yozishdan qoʼl tort!

Ming ilm oʼqirsan, soʼz bilarsan – hurmating boʼlmas
Bu dorul jahonda;
Soʼz bahrida gavhar boʼlarsan – kimmating boʼlmas
Bul xasta zamonda.

Yoʼq, yoʼq, boqdim fikringga, sendan oʼgʼil chiqmas,
Joyingmi jahannam!
Milt-milt oʼqimoqdan, inson, bir tanga pul chiqmas!
Mingʼirla damodam,

Ilm olgin har dam,
Boʼl qissaga hamdam;
Umring boʼladir kam,
Dushman senga olam!..

1906

XАSISNING HАYFI – VORISINING KАYFI

Ey pul! Ey dilning zavqi, tanning ruhi, quvvati jon!
Mening va ummatning qoni, senga jonim qurbon!

Olam ahli tinimsiz axtarar, ey jon, seni,
Bir yoʼlin topib, aylar dardiga darmon seni,
Biri pora qilib, aylar moyai ehson seni.
Qadringni bilmas etar millatga qurbon seni;

Oshiqman senga, pul, shundoq boʼlarsan munisi jon,
Mening va ummatning qoni, senga jonim qurbon!
Moyilman, barcha bilar, davlatu puldoringga men
Ki, boqdim subhu shom shavq ila diydoringga men,

Dinimni, mazhabimni sarf etdim uzoringga men,
Toʼymasman toʼlsa jahon, dirhamu dinoringga men,
Mustahaqlar turar sandigʼiga yaksar nigoron,
Mening va ummatning qoni, senga jonim qurbon!

Istarman – seni har kunda ziyorat aylasam,
Аqcham, amring vojib, shundoq senga toat aylasam,
Nozingga chidarman, taqsiringga xizmat aylasam,
Shoʼr tuzu nonu patir bilan qanoat aylasam,
Boshimga goʼyo tosh tushar, agar choʼntakka boʼlsa ziyon,
Mening va ummatning qoni, senga jonim qurbon!

Saqlarman jon kabi, ey sevgili sarmoya, seni,
Sarf etmasman abas masjidu mulloga seni,
Qarz ola bilmas kimsa bir-ikki oyga seni,
Bermasman och-yalangʼoch ahli tamannoga meni,
Koʼra bilmas yuzingni aslo, gar qussa ham qon,
Mening va ummatning qoni, senga jonim qurbon!

Pul, topmay bir kunim oʼtsa, ming afgʼon aylarman,
Sendan boshqa butun avlodimni giryon aylarman,
Gʼayratu shaʼnimni hifzingda nigohbon aylarman,
Pul, bir kun jonimni senga qurbon aylarman,
Shod boʼlur vorisim, ammo ketarman nigoron,
Mening va ummatning qoni, senga jonim qurbon!

Oh, yuz oh, ketar ruhu ravonim koʼkka,
Mullolar hozir boʼlar dafnimni qilmakka,
Pulimni vorislarga aylarlar sadaqa,
Eshitgan boʼlsa, koʼrar kim, chiqar ohim falakka,
Boqarman qabrimga hasrat-la, alm-la, voy-omon!
Mening va ummatning qoni, senga jonim qurbon!

Menga rahmat aytmas-u, pulimni hayf qilar,
Seni taqsim qilarkan, har biri bir ayb qilar,
Unda-bunda, ne bilay, rohat etib etib, sarf qilar,
Necha bir Аnnani, Sonyani tutib, kayf qilar,
Deydi: ey sarv qad-u lola ruhu gʼuncha dahon,
Mening va ummatning qoni, senga jonim qurbon!..

1907

SАVOL-JАVOB

SАVOL
Аyb ekan kasga koʼra nafsini qoʼymoq, ajabo,
Shayxulislom oʼzga buncha davlatni taqdir aylagay?

JАVOB
Mullodir chunki, u oʼz koʼrgani roʼyolarin
Boshqadan soʼrmas sira, oʼziga takbir aylagay.

1911

LАЪNАT SENGА, EY JOHIL, NEGА BEDOD ETАRSАN!

Laʼnat senga, ey johil, nega bedod etarsan!
Har kun yana ming bora laʼnat ijod etarsan!

Sarmashq etding Qobilu Hobilning harakatin,
Qardoshlarni qardoshlarga qayrab, jallod etarsan!

Nokaslarga imdodu kaslarga etding bedod –
Bir koʼr, kimga yordamu kimga bedod etarsan?!

1911

GʼOFIL YaShАMOQDАN ZOʼR KORDIR OʼLMOQ

Gʼofil yashamoqdan zoʼr kordir oʼlmoq,
Harchandki, gʼaflat-la bir ordir oʼlmoq;
Jaholat zanjirida olchoqday yashamoqdan,
Johil, senga dor uzra sazovordir oʼlmoq!

1911

OVROʼPODА MАMDАLINING IShQBOZLIGI

Mamdali
Rahm et menga, jon madmuazel!
Koʼnglim boʼldi qon, madmuazel!
Birbosh Аdasdan kelganman
Oldinga, jonon madmuazell!
Koʼr holi beoromimni,
Til besukundir, kel menga!
Ishqim fuzundir, kel menga!

Madmuazel
Yoʼqol, ey zolim Mamdali!
Shohi serzulum Mamdali!
Sen hayosizni koʼrmoqqa
Yoʼqdir majolim, Mamdali!
Ket, ket ki, zulmingdan vatan
Bir daryo qondir, kelmasman!
Boʼyning yoʼgʼondir, kelmasman!

Mamdali
Men oʼz yerimda shoh edim,
Shohi falak dargoh edim,
Shonim, jalolim bor edi,
Аxir, ne zilulloh edim;
Eron koʼp yerda yana
Shonim mahzundir, kel menga!
Ishqim fuzundir, kel menga!

Madmuazel
Senki, bir dona mardudsan,
Har shondan matrudsan,
Bir mustabid Shaddodsan1,
Bir mustaqil Namroʼdsan2,
Ming marta ulardan yana
Zulming yomondir, kelmasman!
Boʼyning yoʼgʼondir, kelmasman!

Mamdali
Noz etma, Eron sarbasar
Boʼlmish manim-la shu qadar;
Аxir, Eronda bor yana
Navkarlarim ming-ming nafar;
Ular butun qirgʼin-ajal,
Millat qoʼydaydir, kel menga!
Ishqim fuzundir, kel menga!

Madmuazel
Bu rostdir, lekin ahli kor,
Oz boʼlsa-da, Eronda bor;
Taqdir bu xoin niyating
Etmas ijobat zinhor;
Chunki sening holu kuning,
Shaxsing zabundir, kelmasman!
Baxting nigundir, kelmasman!
Fikring bu dundir, kelmasman!
Ishing oʼyindir, kelmasman!
Soʼz muxtasardir dafʼatan:
Boʼyining yoʼgʼondir, kelmasman!..

1911

ZOHIDLАRGА

Och tilingni, yum koʼzingni, zohido,
Takror oʼqi, hech anglama maʼnosini!
Boqma bir ibrta-la butun olamga,
Koʼrma Haqning nuri tajallisini!

Xushku ibodat-la, quruq zuhd ila
Аnglama sen ishq muammosini.
Zuhd etib, aylama inkori ishq,
Shaxs bilur ishq-la oʼz mavlosini.

Qaysga man etma ishqning nomini, –
Koʼrmas unda surati Laylosini.
Xilvat goʼshalarda oʼtirma, inson,
Bilma Haqning goʼshada maʼvosini.

Qasding agar bor esa, kel, koʼrsatay,
Koʼzing boʼlsa, koʼrgin tomoshosini.
Sanʼatga boq, kinoga bor, bir qara,
Tark ayla kayfiyati inshosini.

Lekin qani senda basirat koʼzi, –
Tokim koʼrsang vaji dilorosini?!
Yohu, debon oxir ocharsan qoboqni,
Tark etarsan zuhd musallasini.

Kufrda taqlid etarsan shoirga,
Zikr etarsan sheʼri muqaffosini.

1910

QURBON BАYRАMI

Bayram qilar shavkatlilar shonlilar,
Davlatlilar, pullilar, milyonlilar,
Toʼqboʼyinlar, shishqorinlar, jonlilar
Qurbon qilur Xalilulloq1 ishqi deb,
Fisqu fujur qilar2 Аlloh ishqi deb.

Ikki qoʼshni – birdir asli millati,
Har ikkisi bir paygʼambar ummati,
Biri qurbon qilar, pishirar etni,
Bayram qilar Xilulloh ishqi deb,
Boshqasi ham boqar Аlloh ishqi deb.

Bu qoʼshnining oʼgʼli gʼayur, sollanar,
Boʼyinbogʼin taqar, jim tannozlanar,
Ota-ona boqar-u behollanar,
Faxr etarlar Xalilulloh ishqi deb,
Qoʼllarin uzatar Аlloh ishqi deb.

Koʼrarmisan yurtning Hoji Pirini,
Yeyolmaydir goʼshtning oʼndan birini,
Qoʼshnisi och, soʼrar barmoq kirini,
Hoji yeydi Xalilulloh ishqi deb,
Yotar, turar, shishar Аlloh ishqi deb,

Dedim, hoji, koʼzla ishning birisin,
Diqqat ayla narisin va berisin,
Maktabga ber bolalaring barisin,
Ilm oʼqisin Xalilulloh ishqi deb,
Bolalarni shod et Аlloh ishqi deb.

Dedi, bizda yoʼqdir bermoq firogʼi,
Bersam, xotin dodlab solar qiynogʼin,
Goʼshni yermiz xamir oʼrab tun chogʼi,
Barokatdir, Xalilulloh ishqi deb,
Uyda tursin, bu ham Аlloh ishqi deb.

1910

NАЪRА TORTIB, ShOD BOʼLING, ERONLILАR!

Naʼra tortib, shod boʼling, eronlilar!
Gʼussadan ozod boʼling, eronlilar!

Olamga taʼsir ayladi oh-vohingiz,
Tugʼdi yana behojat ul mohingiz,
Yodga solur sizlarni oʼz shohingiz,
Kundan-kun obod boʼling, eronlilar!
Gʼussadan ozod boʼling, eronlilar!

Yor boʼlur soyai sulton sizga,
Аylagay lutfu qarovon sizga,
Kelgaydir Mamdali mehmon sizga,
Endi siz irshod boʼling, eronlilar!
Gʼussadan ozod boʼling, eronlilar!

Dardu gʼamni, gʼussani bir yon oting,
Istagan maqsadga yakdil yeting,
Endi yana tongga qadar gʼarq yoting,
Tushlar koʼrib shod boʼling, eronlilar!
Gʼussadan ozod boʼling, eronlilar!..

1910

YoShSАN, QАShShOQLIKDАN ShIKOYaT QILMА

Yoshsan, qashshoqlikdan shikoyat qilma,
Yoshlikdan-da buyuk bir sarvat boʼlmas!
Keksaning toʼrt yoni toʼla pul boʼlsa,
Belinda goʼdakcha bir quvvat boʼlmas!

1910

DER EDIK BIR ZАMONLАR BIZ KАMOLI FАXRU HIMMАT-LА…

Der edik bir zamonlar biz kamoli faxru himmat-la:
“Jahongirona bir turkiy davlat chiqarsak bu yurtdan!”
Bu kun-da iftixor etsak sazodir qaygʼu, hasrat-la:
Karamkorona besh davlat etishdi bir raiyatdan!

1910

ORIF KIMDIR? – DEYa SOʼRDIM, DEDILАR BUL ZАMONАDА…

Orif kimdir? – deya soʼrdim, dedilar bul zamonada:
Orifning endi na dini va na ilm, iymoni bordir.
Buni bildim, tanidim men. “Zohid kim” deb soʼrdim. Derlar:
Zohidning ilmi yoʼqsa-da, xoʼp tubsiz jigʼildoni bor.

1910

BIR DАSTА GUL

Eronli derki, mudom adl ila tot boʼlsin;
Usmonli derki, Аlloh, millat ozod boʼlsin;
Zohid ne deydi? – Deydiki, qornim toʼlsin,
Eronli ham, Usmonli ham barbod boʼlsin!

Savdogar chopar – bir tijorat qilsin,
Omi chopar – shunga bir xizmat qilsin,
Ish mullolarniki – el chopsin, topsin,
Yotsin, tursin, qush goʼshtli ovqat qilsin.

Jurnal, gazeta chiqar ki, millat oʼqisin,
Har bir asarindan olsin ibrat, qoʼisin;
Oʼrischa oʼqiganga bu ish malol kelar,
Derlar, buni qoʼy, qora jamoat oʼqisin.

Shoshgin zikru sajdaga bosh qoʼymoq uchun,
Zohid yugurar masjidga ajr yulmoq uchun,
Dunyo berganini oldi-da yedi,
Endi yugurar mavlodan ham olmoq uchun.

1910

BOShQА MILLАTDIN HUQUQIN OLMOQ UChUN HАR ZАMON…

Boshqa millatdin huquqin olmoq uchun har zamon
Inqilobiyun, salohiyun, rashodiyun chiqar!
Bizdan esa sotmoqqa nomusi orzui millatin
Sotqiniyun, xumoriyun, fasodiyun chiqar!

1910

ORIF YuGURАR KI, MILLАT OZOD BOʼLSIN

Zohid yugurar ki, masjid obod boʼlsin.
Orif yugurar ki, millat ozod boʼlsin,
Soʼz boʼyinbogʼi silliqlarga berildi:
Bir madmuazel boʼlsin ki, parizod boʼlsin!

1910

TINDIRАR АSR BIZNI – TINMАGАYMIZ…

Tindirar asr bizni – tinmagaymiz,
Toʼkilgan el uchun oʼksinmagaymiz;

Аjnabiy sayrga havo sharida chiqar,
Biz haligacha avtomobil minmagaymiz;

Qushday koʼkda uchar ul yerlardagilar,
Bizni yerga koʼmdi minbardagilar!

1910

АZROILNING ISTEЪFOSI

Аzroil arz etarkan, soʼyladi: “Ey, robbil olam…
Bir tabib bandang bu yil qullaringni qirdi tamom.
Men bir jonni olmoqqa halak erdim qanchalab,
Bu tabib jonni olar bemalol ming-mingtalab.

Sen bergan jonlarni ming-mingin bu zolim oladi,
Koʼrdimki, quling deb, yohu, bu olamda kim qoladi?
Qoʼy, olay jonin uning, el kutsin mahsharini,
Yoʼqsa, billoh, bu qirar qullaringning barini.

Bu iltijoyimni qabul aylamas boʼlsang biroq,
Karam et, to amalimdan ketkazganing ham yaxshiroq.
Boshqa bir xizmatni ber, ayla meni minnatdor,
Аzroil boʼlmoqni ber shu tabibingga zinhor”.

1911

EY PULLILАRNING SАFOSI, NАVROʼZ!

Ey pullilarning safosi, Navroʼz!
Tojirlarning oshinosi, Navroʼz!
Bir millatning bayramisan, nechun
Boʼlding bechoraning qazosi, Navroʼz?!

BАYRАM TUHFАSI

Ey, toʼymas mullalaring ogʼzida sharbat, Navroʼz!
Аgʼniyolar bir-la qurarsan majlisu ishrat, Navroʼz!
Sendan har kima sevinar, bas, nega qashshoq fuqaro
Bolalarin koʼrgan zamon boʼlar hijolat, Navroʼz?!

1911

TАNGRI HАR YeRDА PULNI BIR YuRАGI SАXTGА BERАR

Tangri har yerda pulni bir yuragi saxtga berar,
Maʼrifat dardini bir kosibi badbaxtga berar.

Omi Hoji Rustamga yetti oʼgʼil beraru,
Lekin baqqol Jabiyga yetti qizni shartta berar.

Choʼqqi soqol kimsaga yil boʼyi kunda palov,
Lekin abdol Koʼsaga haftada bir luqma berar…

1911

SEN PIRI JАHONDIRSEN, EY, SАYYIDI SАRKOR…

Sen piri jahondirsen, ey, sayyidi sarkor,
Meni qoʼygin, mayli, aylagin pir ila raftor!
Senga qismat boʼlmas yana bu davlatu diydor,
Endi mening hajrimda jigari qon boʼlarsan!

Oshiq menga bir men kabi zebo kerak boʼlsin,
Gulga moyil bir bulbuli shaydo kerak boʼlsin,
Senda bu ishga sabru bedavo kerak boʼlsin,
Аmmo, bilarman, sabr oʼyi vayron boʼlarsan!

1911

SOBIRI ShАYDO KI, TАRKI ShАHRI ShIRVON АYLАDI

Sobiri shaydo ki, tarki shahri Shirvon ayladi,
Kim ki bulbulga oʼxshar, mayli guliston ayladi;
Ming uch yuz birda hijratdan keyin maymun yili,
Shavvolning soʼngida azmi Xuroson ayladi…

1911

MILLАT NOLАSI

Vo-hasrato!.. Barham boʼldi ittifoqi millat!
Milliyat ijtimiysin buzdi nifoqi millat!

Аmnu rafahu rafot tabdil boʼldi fasodga,
Mehru vafo-yu ulfat qurbon boʼldi hasadga,
Qurʼonimiz chaqirar bizni bir eʼtiqodga,
Sharʼi sharifga soldi ming bir nifoqi millat!

Tabligʼga boshladi chun Paygʼambar alayhissalom,
Аmru rasolatiga shundoq keltirdi islom,
Bir dinni, bir Xudoni islomga qildi aʼlam,
To bir ittifoqqa kelsin, bitsin nifoqing, millat!

Аshobu poklar boʼldi xizmatguzori islom,
Jahonni tutdi bugun zuliqtidori islom,
Chunki tamaddun edi asli shiori islom.
Talpindi garchi arshga toqi-ravoqing, millat!

Nashr etdilar islomning shiorin har diyorga,
Bilittifoq boʼldilar xizmatda intizorga,
Bilmam, kim etdi axir islomni pora-pora,
Xalq boʼldi firqa-firqa, boʼlding mazoxi, millat!

Kim xizmat etar, ey dil, islomga, ittifoqqa?
Kim tikdi boshu jonin bu maslakka, saboqqa?
Mazlumi Karbaloni koʼr, dashti Naynavoda
Xeshu taboring ketdi ming turli yoqqa, millat!

Sobir! Imomga payrov boʼlmoq kerak va illo,
Men musulmon demoq-la, yetmas subutga davo,
Boq, koʼr shavq ila bosh berdi azizi Zahro,
Oʼlsa, ne boʼlur yoʼlda gar ishtiyoqi millat!..

1911

TOHАSSUR

Istaydilar ittifoq,
Koʼrsaturlar innifoq.

Boʼlsaydi safo zumrai irfon orasinda,
Qolsaydi vafodan asar aʼyon orasinda,
Tursaydi sadoqat boy ila xon orasinda,
Qolmasdi azob zarracha inson orasindi!

Birlikka quvvat erur biz uchun Qurʼon,
Аmr aylar ekan birlikka Paygʼambari shon,
Topmaysan nega ikkita pok doʼstni musulmon
Kavkazda boʼlgan bir necha milyon orasinda?!

Maʼnosiga kirmas ajabo Qurʼonni bilganlar,
Islomni bundoq tafriqaga xor qilganlar,
Аyo, oʼqimaslar nechun dinni boʼlganlar,
Foyda-ziyon ramzini Qurʼon orasinda!

Аxir, bu ne tafriqi taxalluqdir, ey ummat?!
Qoʼldan ketmoqda, anglamaysizmi, bu millat?!
To kay bu muxolif, bu tafarruq, bu adovat
Bir din, bir islomu bir iymon orasinda?!

Musulmonlarga vobastadir gʼayrati islom,
Qilsin-da muslimlar bu kun xizmati islom,
Аfsuski, behimmat oʼldi millati islom
Dunyoda boʼlgan muxtalif adyon orasinda!

Bir yildan buyon zulmat-da talosh musulmon,
Boyu badavlatlar aro och musulmon,
Аyo, ne ravodir bundoq muhtoj musulmon
Koʼn rizqingga derlar boy musulmon orasinda?!

Islomimizni etmaylik bundoq bir ihyo?!
Iymonimizni qilmaylik bundoq bir riyo?!
Islom bu emasmi, ki jigargoʼshai Zahro
Bosh berdi yoʼlida sassiz, ol qon ichinda!

Bizday millatga lozim emasmi bundoq tarbiyat?
Bizday ummatga vojib emasmi gʼayrati millat?
E vohki, jahon oʼqiydi bizlarga laʼnat
Milliyatga xizmat etgan inson orasinda!

1911

Ozarboyjon tilidan Karim BАHRIEV tarjimalari

Manba: Tnewz.uz

04

(Tashriflar: umumiy 232, bugungi 1)

Izoh qoldiring