Redyard Kipling. Muhabbat kamonlari & Yulduz Hoshimova. «Maugli»ning otasi

Ashampoo_Snap_2016.11.03_17h15m13s_002_.png  30 декабрь — Таниқли инглиз ёзувчиси ва шоири Редьярд Киплинг туғилган кун

Бир замонлар Симлада ҳалоллиги билан ном чиқарган камбағал судья яшаган эди. Тангри унинг пешонасига ниҳоятда сулув, соҳибжамол қиз битганди. Хушфеъл, оқкўнгил бу қиз ўзига нақадар ноёб фазилатлар ато этилганидан бехабар бўлиб, улардан қандай фойдаланиш йўлларини ҳам билмас эди. Дунёдаги барча яхши аёллар сингари бу она ҳам қизининг келажагини ўйлаб кўп безовта бўларди. Davomini o'qish

Togava Yukio. Qirol Kiba qissasi

021    Япониялик адиб Тогава Юкио ҳайвонлар ҳаётига бағишланган асарлари билан танилган. Айниқса, болалар учун ёзилган бундай қиссалари жуда машҳур. Ана шундай қиссалардан бирини сизнинг диққатингизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Fridrix Nitshe. Zardo’shd tavallosi & Asardan ostiga chizilgan hikmatlar

Ashampoo_Snap_2016.09.30_01h54m42s_001_.png   Ницшенинг «Зардўшт таваллоси» асари файласуфнинг бошқа асарларидан бутунлай фарқ қилади. Бу асарда Шарқ фалсафий қарашлари таъсири сезилиб туради. Узоқ олмон юртида яшаб, ижод қилган муаллифнинг бундан икки ярим минг йил муқаддам бизнинг заминда яшаган тарихий шахс – Зардўштни ўз асарига қаҳрамон қилиб олиши ҳар қандай ўқувчи эътиборини тортмасдан қолмайди. «Зардўшт таваллоси» – кучли инсонни тарбиялашга қаратилган асар. Davomini o'qish

Rahmat Bobojon. Yangi she’rlar

043Муаллифдан: Минг шукр, руҳнинг истаги ва кўнгил амрига биноан шеърпарвар замин ҳамда шеърсевар кўк остида Сўз билан умр ўтказмоқдамиз. Биздан кулганларни жимлигимиз билан жазолаймиз, токи тирик эканмиз жимлигимиз — шеърдан, сўздан иборат. Қуйида сизга тақдим этаётган машқларим ҳам қайсидир маънода эълон қилинмаган жимликларимдандир. Уларни кўз кўргани, бирон қалб ҳис қилгани йўқ. Ўйлайманки, бу шеърлар ўз муҳибини топади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Musavvir bo’lmoq ersang…» Esse (1981) & Isfandiyor Haydar asarlaridan namunalar

004     Исфандиёр Ҳайдар  шеърни жуда иштиёқ, ҳис-ҳаяжон билан ўқийди. Гўё у чизаётган суратларга кўчмаган юракнинг ботиний садоларини жаранглатишга имкон топгандай, гўё у яна бўёқлар сукунатига қайтишдан қўрқаётгандай бақириб-бақириб, изтироб билан шеър ўқийди… Davomini o'qish

Tohir Malik. Uch hikoya & Kechinmalar (Tohir Malik bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2016.12.15_00h29m00s_003_.png27 декабр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик туғилган кун.

    Тоҳир Малик  ўзбек адабиётининг энг ёрқин вакили.Унинг  ижоди  ҳамиша  халқимизнинг  эътиборида ,унинг  китоблари  китобхонлар  қўлидан  тушмайди. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Yosh qalbning tajribalari. Birinchi maqola (1980)

09    Бугун  таниқли адабиётшунос олим, адиб ва таржимон Иброҳим Ғафуров туғилган кун

Саксонинчи йилларга кириб бораётган ва бизнинг ёш шоирларимизнинг қалб қўрида тобланиб чиқаётган бу қаҳрамон нафис туйғуларга, нозик сезимларга, майин сўзга жуда ташна. У жар солмайди, баёнотлар бермайди, у ўзи ҳақида, ўз сезгилари, кечинмалари, яхши ва ёмон кўрадиган нарсалари, ҳаётий қарашлари ҳақида жуда секин, жуда майин, жуда беозор сўзлайди. Лекин у ўзининг жуда секин айтаётган гапларини бутун дунё эшитишини хоҳлайди. Davomini o'qish

Oʻzbekiston xalq hofizi Muhammadjon Karimov kuylaydi. Musiqiy albom. 1980

05Ютубдаги«Хуршид Даврон кутубхонаси»да мумтоз мусиқа ва адабиёт намуналари, улуғ аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар, сериаллар, бадиий фильмлар, видеоспектаклар, аудиокитоблар, хуллас маданиятимиз тарихи билан боғлиқ видео материаллар билан танишиб боришингиз мумкин. Бугунги саҳифамизда Ўзбекистон халқ ҳофизи Муҳаммаджон Каримовнинг 1980 йилда тайёрланган мусиқий альбомини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Ustoz Asqad Muxtorga bag’ishlov & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Go‘zal yozg‘ichlar” teledasturi (2017)

Ashampoo_Snap_2017.11.30_17h54m55s_011_a.png  23 декабр — Устоз Асқад Мухтор туғилган кун

Асқад Мухтор — XX аср ўзбек-турк дунёсини бутун фожиалари-ла, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир. Бу аср не эканини, уни идрок этмак не қадарлигини биз — эргага кўмиладиганлар билмаймиз, Яратганнинг ўзи билади… Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Insonga qulliq qiladurmen. Qissa & Radiospektakl & Ildizlar. Qissalar

0_16b34f_2b62eba6_orig.png23 ДЕКАБРЬ – УСТОЗ АСҚАД МУХТОР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

«Инсонга қуллуқ қиладурмен» ҳикоямнинг асл номи «Инсонга қуллик қиладурмен» эди, билмадим,  кейин  ўзгартиришибди…(Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Асқад Мухтор ҳақидаги хотираларидан). Асарнинг радио(аудио) нусхасини бизга тақдим этган адабиётшунос олим дўстимиз Искандар Мадғозиевга миннатдорчилик билдирамиз. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Umrim manzaralari & Uyqu qopchganda (Tundaliklar) & Asqad Muxtorning o’zi o’qigan she’rlari & Asqad Muxtorga bag’ishlangan “Bugun” radiodasturlari. 23.12.2020 & 23.12.2021

0_146316_38aff0a9_orig.png 23 декабрь – Устоз Асқад Мухтор таваллуд топган кун 

     Чинакам бадиий асар ҳамма вақт жавобсиз саволдир, борди-ю, адиб унда бирор муаммо кўтарган бўлса ҳам, бу – амалда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммодир. Агар муаллиф амалда ҳал қилинадиган вазифа қўйса, асосан, очерк ёки мақола бўлади. Ёзувчи эса ташвиқотчи эмас, шоир бўлиши керак. Davomini o'qish

Masaoka Shiki. Xaykular & Xurshid Davron. Masaoka Shiki haqida

Ashampoo_Snap_2017.06.06_17h29m54s_003_a.png     Атоқли япон шоири Масуока Шикининг нафақат шеърияти, шунингдек унинг қаламига мансуб «Хайку таснифи» («Хайку бунруй») и «Хайку солномаси» («Хайку нэмпё») асарлари мумтоз япон шеъриятини ўрганиш йўналишидаги муҳим ва бугунгача аҳамиятини йўқотмаган тадқиқотлар сифатида жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish