Юртдошларимни, Турк дунёсидаги дўстларимни, синглимни, аммамни, амаки-ю тоғаларимни, ака-укалариму жиянларимни, барча қавму қариндошларимни, фарзанду набираларимни, шоир ука-сингилларимни, мактабдошу курсдошларимни, ижтимоий тармоқдаги даврадошларимни Янги йил билан чин юракдан қутлайман ва энг эзгу тилакларимни йўллайман. Оллоҳи Карим барчамизга барака берсин!
Davomini o'qish
Oy: Декабрь 2023
Registon sadosi. O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron manzumasi asosida 3D formatli lazer shou (2016)
Регистон садоси. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон манзумаси асосида 3D форматли лазер шоу (2016) / Registon sadosi. O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron manzumasi asosida 3D formatli lazer shou (2016) Davomini o'qish
“Dada, sizni yaxshi ko‘raman!” – mashhur otalar haqida o‘g‘illarning hikoyalari
Инсоннинг орзулари, келажакда ким бўлиши, ҳаётда муносиб ўрнини эгаллаши, одатда у улғайган муҳитга боғлиқ бўлади. Яхши ота эса фарзандининг кўзлаган манзилига қоқилмай етишида вақт ва имконият имтиёзи. Oyina.uz шундай оталарнинг фарзандларидан ҳар доим ҳам айтилавермайдиган изҳорларини тақдим этади. Davomini o'qish
1993 yil bahorida Ko’nyoda Mavlono Jaloliddin Rumiy maqbarasi oldida suratga tushgan edik…
1993 йилнинг баҳорида Туркиянинг Бурса ва Кўниё шаҳарларида бўлиб ўтган Туркча Шеърнинг Биринчи Халқаро анжумани пайти устоз Эркин Воҳидов, акажўра курсдошим Азим Суюн ва анжуман ташкилотчилари, турк ёзарлари билан Мавлоно Жалолиддин Румий мақбаралари олдида суратга тушган эдик.
Ustoz Erkin Vohidov tavalludining 50 yilligiga bag’ishlangan marosimdan lavhalar (1987) & Yoshlik devoni
28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
1987 йили Тошкент давлат университетининг маданият саройида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 50 йиллигига бағишланган маросим бўлиб ўтган эди. Сизга тақдим этилаётган видеода маросимда шоирни табриклаган сафдош дўстлари: Абдулла Орипов, маросим якунида Эркин Воҳидовнинг айтган сўзлари, шунингдек, тадбир давомида ижро этилган қўшиқлардан бири: «Севги шундай навбаҳорки» ўз аксини топган. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Bir kuni chumoli bo’lib…& Sirojiddin Ibrohim. Giyohi behishtni qidirib…
24 ДЕКАБРЬ — ТАНИҚЛИ ЁЗУВЧИ НОДИР НОРМАТОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Мен чумолининг бу гапларидан даҳшатга тушдим. Мени чумолининг бу қадар зукколиги ўйлантириб қўйди. Қаердан билади у бундай гапларни? Ёки у бирорта машҳур донишманднинг аклидан яралганмикан? Аммо, бизнинг қишлоғимизда катта донишмандлар ўтганини эшитмаганман. Davomini o'qish
Dilnoza Kamol. Yillarni kaftida g’ijimlar ayol
Дилноза Камолнинг шеърларидаги ўзига хослик, ўктамлик, самимият ва сўзга муҳаббат беихтиёр унинг келажагига умид уйғотади.
Эшқобил Шукур Davomini o'qish
Xurshid Davron. Qizil imperiyani qo’msagan kimsalarga & Ona tilim
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон қизил империяни қўмсаган кимсаларга, куни кеча тилидан заҳар томиб Ўзбекистонга таҳдид қилган ашаддий урус шовинисти Заҳар Прилепинга 1996 йили ёзган шеъри билан жавоб берди. Тил масаласи бу бир баҳона. Уларнинг асосий мақсади ўлган қизил империяни тиклаш эканини асло ёддан чиқарманг!
Davomini o'qish
Xuan Ramon Ximenes. She’rlar. Shavkat Rahmon tarjimalari
23 декабрь — машҳур испан шоири Хуан Рамон Хименес таваллуд топган кун
Буюк испан шоири,испан модернизми бошловчилари бири, Нобель мукофоти лауреати Хуан Рамон Хименес шеърлари жаҳон шеъриятининг энг сара намуналаридан ҳисобланади. Ижодида эса, ўзи айтиб юрадиган «мангуликка ташналик»ни ифодалашга ҳаракат қилган. Шоир шеърларини илк маротиба ўзбек тилига атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таржимасида босилган эди. Davomini o'qish
Maxdumi A’zam Dahbediy (Mavlono Xojagiy Kosoniy). Risolai Boburiya.
Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish
Van Yanmin. Hikmatlar
Яхши одамларга қутқу солишга қурби етадиган битта ҳам ёвуз куч йўқдир. Энг қўрқинчлиси — қалбнинг маккорлик иллатига мубтало бўлиши. Ана шунинг ўзиёқ инсонга қутқу солади. Агар инсон аёл гўзаллигига ўч бўлса, ишқивозлик васвасасини пайдо қилувчи кучлар, агар бойликка ружу қўйса, манфаатпарастлик ва таъмагирлик васвасасини уйғотувчи кучлар, агар у бўлар-бўлмасга ғазабланаверса, дарғазаблик васвасасини ҳосил қилгувчи кучлар, агар арзимаган нарсадан ҳам қўрқувга тушаверса, қўрқоқлик васвасасининг уйғотувчи кучлар таъсири остида бўлади. Davomini o'qish
Zaki Validi Tug’on. «Xotiralar» kitobidan parchalar
22 декабрь — атоқли олим ва давлат арбоби Аҳмад Заки Валиди Туғон (1890-1970) туғилган кун
Аҳмад Заки Валиди Туғон «Хотиралар»и ҳар бир кишига миллат учун қандай хизмат қилиш кераклигини уқдирувчи бир китобдир, васиятдир. Бугун ушбу китобдан юртимиз тарихига тегишли айрим парчаларини тақдим этмоқдамиз. Айтиш лозимки, 22 йил аввал «Шарқ юлдузи» журналида босилган хотираларни таржима қилган фидойи олим Шерали Турдиев кириш сўзида таъкидлаган мана бу сўзларни бугунги кундаям афсус билан такрорлашимиз мумкин: «Шу кунга қадар Аҳмад Заки Валиди Туғон деган инсонни юртимизда саноқли одам биларди…» Орадан шунча вақт зтиб, «биларди»ни «билади» десак ҳам хато қилмаймиз. Davomini o'qish