Miraziz A’zam. Yomg’ir yog’ar edi shig’alab…

03319 декабрь — мусаввир Шуҳрат Абдурашидов хотираси  куни

    Бўлажак рассом 1950 йил  7 августда қўшни Қирғизистонда — Ўш вилоятининг Аравон туманидаги Тепақўрғон қишлоғида туғилди. Тепақўрғон тоғёнбағридаги хушманзара қишлоқ бўлиб, одамлари чорвадорлик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Шуҳратлар оиласи серфарзанд хонадон эди. Унинг Шавкат деган укаси, Январхон, Зиёдахон, Замирахон, Зарифахон исмли тўрт синглиси бор. Шуҳратнинг болалиги боғ кўчаларда ёнғоқ ўйнаб, қўй-қўзи, сигир- бузоқ боқиб ўтди. У пичан йиғар — ёз кунлари баъзан баланд ғарам устида ухлаб қоларди. Осмондан гўё юлдузлар ёғилаётганга ўхшар, шунда юлдузларни ушлаб кўргиси келарди. Кейинчалик у Москвадаги Суриков номли Тасвирий санъат институтида ўқиб юрган кезлари ана шу даврларни қўмсаб, эслаб қўярди. Davomini o'qish

Pol Elyuar. Sukunat tarozisi

043       14 декабрь – машҳур француз шоири Поль Элюар (1895- 1952) туғилган кун

Адабиёт майдонига кириб келаётган ҳар бир авлод ўзидан олдинги шоирлар ижодидан ўрганади, ўзлари маёқ деб билган шоирлар оламига интиладилар. Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюар эди, десак хато қилмаймиз. Бугун ҳам француз шоири ижоди янги давр ижодкорларининг қизиқиши доирасида қолаётгани Элюарнинг буюк истеъдодига бўлган ҳурмат нишонасидир. Davomini o'qish

Gul Pocha Ulfat. Uch mansura va bir hikoya

03 Кимдир: «Шунча бойлигиа қарамай, тўнғиздек семириб кетганига қарамай,тўйдим демайди», деган эди, ўша заҳоти сени эсладим. Яна кимдир: «Қорни тўқу,аммо доим кўзи оч», деган эди,тағин сен ёдимга келдинг. Бошқа биров: «Ўзи жаллод эмасу лекин кўп бегуноҳ одамни пичоқсиз сўйган» деган эди, тағин сен ёдимга тушдинг. Davomini o'qish

Pol Elyuar. Ozodlik. She’rning o’zbekchaga uch tarjimasi

043       14 декабрь – машҳур француз шоири Поль Элюар (1895- 1952) туғилган кун

  Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюарнинг  таниқли «Озодлик» шеърининг ўзбекча уч таржимасини тақдим этамиз. Уларни баҳолаш сиздан… Davomini o'qish

G‘aybulla as-Salom. Men suv ichgan daryolar & Xurshid Davron. Domlani eslab & Orziqul Ergash. Yozilmagan doston.

Ashampoo_Snap_2017.10.26_23h22m57s_001_.png 11 декабр — Атоқли олим Ғайбулла ас-Салом таваллуд топган куннинг 91 йиллиги

Устоз Ғайбулла Саломовнинг таваллуд куни унинг шогирдлари, шу жумладан, камина учун ҳам  қутлуғ маросимдир. Университетда ўқигани йилларим домладан,сафдошлари ва шогирдлари бўлмиш Нажмиддин Комилов,Тилак Жўрадан таржима санъати сирларидан таълим олганимни ҳамиша катта ҳурмат ва соғинч билан эслайман. Davomini o'qish

Rustam Behrudiy. Salom,dor og’ochi!

Ashampoo_Snap_2018.03.28_00h21m23s_003_.pngБиз ”Салом, дор оғочи” калимасини эшитган замон устоз Рауф Парфини эслаймиз. Бу шеър устознинг «Сакина» номли китобидаги изоҳда ёзилишича, 1988 йили ёзилган. Худди ўша йили Рауф ака билан бир неча озарбайжон шоирлари Самарқанд сайрига боришган ва кўп кўҳна обидалар қатори Соҳибқирон Амир Темур мақбараси бўлмиш Гўри Мирни ҳам зиёрат қилишган. Манимча, Рауф ака боргунчами ёки сайр пайтидами ”Салом,дор оғочи” шеърини ўқиб бергани эҳтимоли бор. Бу гапларни эслашдан мурод шулдирким, бир йилдан кейин — 1989 йили озарбайжонли истеъдодли шоир Рустам Беҳрудий (Rüstem Behrudi) томонидан айни шу номдаги шеър эълон қилинган ва шеър Озарбайжонда катта муҳаббат қозонган, вақт ўтиб Озарбайжон,Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлар нашрларида чоп этила бошланган. Алал- оқибат,”Салом,дор оғочи” шеъри том маънода Рустам Беҳрудийнинг номини туркий халқлар адабиёти дафтарига киритди. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. She’rlar & Eshqobil Shukur. Baxtiniso she’rlarini o’qidim…& Yig’lamay qo’ydim. Baxtiniso Mahmudovaga bag’ishlov

0_1ba604_259cfad8_orig.png     Ёниқ шеърлари билан асл шеърият ихлосмандлари кўнглидан жой олган шоира Бахтинисо Маҳмудова тирик бўлганида роппа-роса 30 ёшга бўлган бўларди. Бахтинисодан қолган барча шеърларда ёруғ Изтироб, Умид, Меҳр ва Муҳаббат балқиб туради. Ҳар бир сатрида кўнглининг ёруғ ва самимий табассуми акс этарди. Унинг оғир хасталик туфайли ҳаётдан эрта кетиши кўпчилик дўстлари қатори мениям бениҳоят изтиробга солди. Аммо, вақт ўтар экан Бахтинисо қизимнинг ёнимдан кетмаганини сезяпман. Унинг тирик нафасини шеърларида илғаяпман. Бахтинисонинг охирати обод бўлсин! Davomini o'qish

Xurshid Davron. She’rlar

077     Хуршид Давроннинг бошқа ҳеч кимга ўхшамаган ўз мавзуси,  ўзига хос фалсафий оҳанги, фақат у айтиши мумкин сўзи бор. Биргина «Бошим узра учиб ўтар қуш, хаёлимнинг давоми каби» сатри ёш шоирнинг келажакда  етук  ишлар қилишига ишонтиради. Унинг айни шундай сатрлари ХХ аср ўзбек шеъриятининг  саҳифаларига муҳрланиб  қолишига ишонаман (Озод Шарафиддиновнинг Хуршид Давронни Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиш учун ёзган тавсияномасидан (1979)). Davomini o'qish