Bugun Baxtinisoning tug’ilgan kuni

BM
31 октябрь — шоира Бахтинисо Маҳмудова таваллуд топган кун

Шоиранинг “юрагига юрагини тўккан шомлар, кўзига илиниб, кўнглига кўриниб ўтган ёмғирлар, пойига йиқилган хазонлар, дарё-дарё оққан шамоллар, кўзига ажинлар солиб ўтган ойдин фасллар” тароватини ҳис этиш, мусиқасини тинглаш ва англаш учун инсон… бу дунёнинг одами бўлмаслиги керак.
Davomini o'qish

Avetik Isaakyan. She’rlar

046

31 октябрь – атоқли арман шоири Аветик Исаакян таваллуд топган кун

   Улуғ рус шоири Александр Блок Аветик Исаакяннинг шеърларини рус тилига ўгираркан, дўстларига ҳайратланиб мактублар йўллайди: « … Шуни айтишим лозимки, менинг бу шоирга меҳрим тушди, уни яхши кўриб қолдим… Исаакян – биринчи рақамли шоир. Эҳтимол, бундайин содда ва тиниқ тил талант бугунги кунда бутун Европада ҳам топилмас…» Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Yozuvchi kim?

04  Рубъи маскундаги минг турфа қилиқли, минг бир ташвишли, минг-минг қиёфали одамлар орасида яна бир қурум бандаи мўминлар борки, уларнинг ҳар бири ҳам ўзича айри шахслар бўлсалар-да, муштарак бир жиҳатлари билан бир-бирларига ўхшайдилар ва умумлаштириб айтганда, битта вазифани бажарадилар; “бажаради” дейиш иддаога, баҳога, ҳатто буйруққа менгзаб кетади, йўқ: улар шу вазифани адо этишга маҳкумлар, уларнинг қалби-шуури шуни ҳаргиз талаб этади ва бу вазифани адо этиш – нафас олишдек бир ҳолдирки, улар бу йўлдан бир сантим орқага қайтолмайдилар. Davomini o'qish

Olim Otaxon. Qismat

05    Рутубатли ҳавода яқин-атрофда тутаб ётган хазоннинг ачқимтил ҳиди анқийди; яланғоч дарахтларнинг мўрт, қинғир-қийшиқ шохлари оғир силкинади; таналарини қоплаган бужур пўстлоқ ажинларидан ёмғир суви силқийди; яқин-атрофдан оҳангдор куй эшитилади –буларнинг барчаси одамда пала-партиш, пароканда хаёллар уйғотади. Гўё куйни мана шу оқшом оғушидаги яланғоч дарахтлар, қорайиб ётган пастқам кўча ижро этаётгандек туйилади. Осмон эса тобора сарғайиб, кичрайиб бораёгандек… Davomini o'qish

Olimning sharafli va mashaqqatli yo’li & Akademik İsa Əkbər oğlu Həbibbəyli — 70

03   Шу ойнинг ўртасида Озарбайжон ФА вице-президенти, Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти директори, Миллий Мажлис депутати, академик, таниқли адабиётшунос олим, танқидчи, шоир ва драматург сифатида Озарбайжон илм-фан олами, адабий жамоатчиликда ном қозонган Исо Ҳаббибейли муборак 70 ёшни қаршилади. Сизга тақдим этилаётган мақола муаллифларига қўшилиб сайтимиз муштарийлари номидан устоз олимни самимий табриклаймиз… Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Adabiyot haqida & Ernest Heminguey. Tolstoyga yetadigani yo’q & Lev Tolstoy. Iqrornoma. Audiokitob

001   

…Агар мен подшо бўлганимда, ўзи ишлатган сўзнинг маъносини тушунтириб беролмайдиган ёзувчини ёзиш ҳуқуқидан маҳрум қилар ва юз дарра билан калтаклаш ҳақида буйруқ чиқарган бўлардим… Davomini o'qish

Jaloliddin Sayid. Eski va yangi daftarlardan she’rlar

09    Жалолиддин Сайид бугунги ёш ўзбек шеъриятида ўз ўрнини топган шоирлардан. Бир мунча вақт аввал унинг шеърлари билан таништирган эдик. Бугун унинг эски ва янги шеър дафтарларидан саралаб олинган туркумни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Shuhrat Shokir. Kuz satrlari

33    Шуҳрат Шокир ўзига хос шоир. Кам ёзса-да, соз ёзади. Бугунги талотумли ўзгаришлар даврида яшаётган барча ёш шоирлар қаторида Шуҳратгаям сабр-матонат ва кщнгил хотиржамлиги тилайман. Davomini o'qish

Komilxon Kattayev. Maxdumi A’zam va Dahbed & Orziqul Ergash. Kattayevning katta ishlari yoxud shashqator yoshlar ta’qibi

04   “Бобом ўшанда сал кам юз ёшларда эдилар, – дея ёзади набира кейинчалик ўзининг эсдаликларида. – Аммо ҳар пайшанба куни бу хонадонга келишни канда қилмас ва албатта, мени эргаштириб олардилар. Гоҳида бувимни ҳам ҳамроҳ қилардилар. Бу ердаги кекса жийда дарахти тагида ўтириб, Қуръон тиловат қилар, шундай тиловат бошлашлари билан кўзларидан шашқатор ёш оқиб, юзлари, оппоқ соқолларини юва бошларди…” Davomini o'qish

Pablo Neruda. She’rlar & Jamshid Matyoqubov. Bolaligim — oppoq kabutar…

Ashampoo_Snap_2017.03.26_18h19m08s_001_.png   Асл исми Нефтали Рикардо бўлган шоирни нима учун Пабло Неруда деб аташади? Бу ҳақда ижодкорнинг ўзи шундай деб ёзган: “Мен ўн тўрт ёшга кирганимда, отам шеър ёзишимни таъқиқлаб қўйди. У ҳеч қачон ўғлининг шоир бўлишини истамасди. Шеърларим чоп этилаётганини отам билмаслиги учун, табиийки, мен бошқа бир ном излашим, ҳеч кимда шубҳа туғдирмайдиган исм топишим лозим эди…” Davomini o'qish

Olim Toshboyev. Ona tilimiz haqida uch maqola

30 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллиги

   Нафсиламрини айтганда, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га кирмаган нечта сўз бўлса, онгу тафаккуримизда ўшанча ёриқ, кемтиклик бор. 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаларини жамлаган беш жилддан иборат луғат шубҳасиз катта бойлигимиз. Лекин юзлаб қишлоқ, овул, кентлар қиёфаси, уруғ-аймоқларнинг ўзига хослиги бўлган яна қанча минглаб сўз ўттиз уч миллион қора кўзнинг ялпи меҳрини кутиб яшаяпти. Davomini o'qish

Xojamnazar Huvaydo. Devon & Qodirqul Ro’zmatzoda. Xojamnazar Huvaydo haqida

Ashampoo_Snap_2016.10.08_18h20m19s_005_.pngБизга XVIII аср тасаввуф адабиёти ва фалсфасининг йирик намояндаси бўлган Хожамназар Ҳувайдонинг таржимаи ҳоли, у мансуб бўлган ижтимоий-маданий муҳит, қанча умр кўрганлиги, оилавий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида, афсуски, жуда оз маълумот етиб келган. Яқин вақтларгача тадқиқотчилар Ҳувайдонинг 1907 йили Тошкентда В.М. Ильин литографиясида чоп этилган “Китоби эшон Ҳувайдойи Чимёний маа Роҳати дил фий ал хошия” девонига илова қилинган Носеҳ Чимёнийнинг Ҳувайдо вафотига бағишлаб ёзган “Тарихи вафоти ҳазрат эшон Ҳувайдо “наввараллоҳу таоло марқадаҳу маржааҳу” асарига ҳамда шоирнинг ўзи ҳақида “Роҳати дил” достонида берган маълумотларига асосланар эдилар. Davomini o'qish