Бизга XVIII аср тасаввуф адабиёти ва фалсфасининг йирик намояндаси бўлган Хожамназар Ҳувайдонинг таржимаи ҳоли, у мансуб бўлган ижтимоий-маданий муҳит, қанча умр кўрганлиги, оилавий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида, афсуски, жуда оз маълумот етиб келган. Яқин вақтларгача тадқиқотчилар Ҳувайдонинг 1907 йили Тошкентда В.М. Ильин литографиясида чоп этилган “Китоби эшон Ҳувайдойи Чимёний маа Роҳати дил фий ал хошия” девонига илова қилинган Носеҳ Чимёнийнинг Ҳувайдо вафотига бағишлаб ёзган “Тарихи вафоти ҳазрат эшон Ҳувайдо “наввараллоҳу таоло марқадаҳу маржааҳу” асарига ҳамда шоирнинг ўзи ҳақида “Роҳати дил” достонида берган маълумотларига асосланар эдилар. Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2019
Nodir Normatov. Shamsro’yning qalb tug’yonlari & Shamsro’y. Telefilm.2012
Шамсрўй Ҳасанова…. Ўзбек хотин-қизларидан етишиб чиққан биринчи мусаввира… Афсуски, бу аёлнинг умри қисқа бўлди. 1956 йил кузида оғир дардга чалиниб, вафот этди. Ундан бир-биридан гўзал рангтасвир асарлари мерос қолди.
Davomini o'qish
Samarqandning muqaddas qadamjolari. Videolar & Xurshid Davron. Samarqand xayoli
18 октябр — Самарқанд куни
Мирзо Бобур Самарқанд тупроғида дафн этилган буюк зотлар ҳақида «Бобурнома»да шундоқ маълумот беради: “Ҳазрати Рисолат замонидин бери ул миқдор аиммаи Исломким (Ислом олимлариким), Мовароуннаҳрдин пайдо бўлубтур, ҳеч бир вилояттин маълум эмаским, мунча пайдо бўлмуш бўлғай. Шайх Абу Мансурким, аиммаи каломдиндур, Самарқанднинг Мотурид отлиқ маҳалласидиндур… Яна соҳиби “Саҳиҳи Бухорий” Хожа Исмоил Хартанг (Бухорий кўмилган Хартанг қишлоғига ишора) ҳам Мовароуннаҳрдиндур. Яна соҳиби “Ҳидоя”ким (Бурҳониддин ал-Марғиноний), Имом Абу Ҳанифа мазҳабида “Ҳидоя”дин муътабарроқ китоби фиқҳ кам бўлғой, Фарғонанинг Марғинон отлиқ вилоятиндиндур, ул ҳам дохили Мовароуннаҳрдур”…
Davomini o'qish
Ramiz Asqar: Navoiy «Xamsa»sini ozarbayjon tiliga tarjima qilishni yakunlash arafasidaman!
Озарбайжоннинг йирик адабиётшунос олимларидан бири, шоир ва ёзувчи, таржимон филология фанлари доктори, профессор Рамиз Асқар туркий халқлар мумтоз адабиётига меҳр қўйган, таъбир жоиз бўлса, умрини адабиёт билан ошно этганлардан бири. Адабиётшунос олим куни-кеча ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса”сини озарбайжон тилига таржима қилиш ишларини якунлаш арафасида, ҳозир «Сабъаи сайёр» достонини ўгириш билан машғул эканини бизга хабар қилди. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Sancho & Nazar Eshonqul bilan suhbat. Video
Бахшининг уч йиллик хизматидан сўнг ҳам Санчо барибир улғаймади: йиллар фақат унинг ранги ўзгариб бораётган мўйларига, тобора ўзларининг мавжудлигини билдириб бораётган ажинларига, бу дунёни ва ўзининг соҳибига истеҳзо билан муносабатда ва муомилада бўладиган, одамларни кўришдан безиб, тобора кичрайиб бораётган кўз косаларига таъсир қилган, бу аъзоларни одамнинг пешонасига ёзган азал-абад қонунларининг қозонида қовурган, лекин кўнгли, кўзлари, гапи-ю ўзини тутиши болалигича қолганди… Davomini o'qish
Gul Pocha Ulfat. Ruboiylar.
Атоқли афғон адиби Гул Поча Улфатнинг ижодида қисқа аллегорик ҳикоялар муҳим ўрин тутади. Бу ҳикояларни белгилаб турувчи,ўзига хос хусусиятлар сабабини адибни ўраб турган ижтимоий муҳитнинг характеридан излаш керак бўлади. Яқин кунлар ичида Гул Поча Улфатнинг қисқа ҳикояларидан намуналарни саҳифамизгага янгилаб жойлаштирамиз, бугун эса унинг рубоийларини сизга тақдим этмоқчиман. Рубоийларни устоз Эркин Воҳидов таржима қилган. Davomini o'qish
Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Uchinchi qism & Xoja Ahror Vali. Hujjatli film
Хожа Аҳрор тарих саҳифасига киргач, у мансуб бўлган нақшбандия тариқатининг мухлислари янада кўпайди. Бу мухлислар орасида ўша даврдаги ижтимоий табақаларнинг – подшоҳлар, вазирлар, мударрислар, толиби илмлар, санъат ва ҳунар аҳли, илм ва маданият намояндалари, деҳқонлар, хуллас, барча ижтимоий гуруҳларнинг намояндалари бор эди. Ана шулар қаторида машҳур шоир ва мутафаккирлар Абдураҳмон Жомий ҳамда Алишер Навоий, истеъдодли давлат арбоби, шоир, носир, муаррих, адабиётшунос Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар ҳам бор эди. Биз қуйида уларнинг Хожа Аҳрорга муносабатлари ҳақида қисқача тўхталмоқчимиз. Davomini o'qish
Botirxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Ikkinchi qism.
Мирзо Улуғбек расадхонасининг биноси ХV асрнинг иккинчи ярмида ҳам мавжуд бўлиб, Алишер Навоий Самарқандда бўлган вақтларда расадхона ўзининг салобатли кўриниши билан кишиларни, жумладан, улуғ ўзбек шоирини мафтун этган». Шундан сўнг ўша мақолада Бобурнинг «Бобурнома» (ХV асрнинг иккинчи ярми), Ҳасан Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (ХVI асрнинг иккинчи ярми), Дарвеш Али Чангийнинг «Тўҳфат ус-сурур» (XVII асрнинг аввали) каби асарлардан далиллар келтирилиб, расадхонанинг ХVI асрда ҳам мавжудлиги, фақат шундан сўнг қаровсиз қолгани туфайли бузилгани таъкидланган. Кўринадики, Мирзо Улуғбек қурдирган расадхонанинг бузилишига Хожа Аҳрорнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу соҳада у гуноҳкор ҳам эмас. Davomini o'qish
Nargiza Asadova. Ostona. Doston
Матбуотда эълон қилинган ҳикоя ва шеърлари, нашр этилган илк китоблари орқали ўзбек ўқирманларига яхши таниш Наргиза Асадованинг «Остона» номли достонини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Boturxon Valixo’jayev. Buyuk ma’naviy murshid. Birinchi qism & Xoja Ahror Valiy majmuasi. Videolavha
ХV асрнинг йирик сиймоларидан бўлмиш Хожа Убайдуллоҳ Шоший – Хожа Аҳрори Вали нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган муршиди бўлиш билан бирга ўз замонасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий ҳаётда катта из қолдирган арбоблардандир. Бу даврда унинг шуҳрати фақат Мовароуннаҳрдагина эмас, балки Хоразм, Дашти Қипчоқ, Хуросон ва Ҳиндистонгача бўлган Кенг жуғрофий минтақада таралган эди. Davomini o'qish
Halina Posvyatovskadan yana ikki she’r. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Бу саҳифани «Ҳалина Посвятовскадан яна икки шеър» деб номладик. Илло бу беназир поляк шоирасининг шеърларини олдин ҳам тақдим этганмиз. Бундан бир ярим йилча аввал Ҳалина Посвятовска шеърларини Рафиқ Сайдулло таржимасида, бир йил аввал Гулноз Мўминова таржимасида эълон қилган эдик. Бугун яна Гулноз Мўминова таржимасида икки шеър диққатингизга ҳавола этилмоқда. Бу гапларни айтишимдан мурод шулким, поляк шоираси шеърияти бундан кейин ҳам юрагимизни чорлайверади… Davomini o'qish
Hermann Hesse. Fleyta orzusi
Менинг севикли отам донишманд инсон бўлиб, мусиқага унчалик тушунмасди. У менинг ҳам изидан боришимни ва флейтани шунчаки кўнгил ёзиш учун чалишимни хоҳларди. Лекин мен унинг таълимотини ўрганмадим. Мен қўшиқ айтишни, флейтада сеҳрли куйлар ижро этишни истардим. Хуллас, флейтамни олдим-да, отамдан оқ фотиҳа сўраб, сафарга отландим. Davomini o'qish