Куни-кеча «Янги аср авлоди» нашриётида Умид Бекмуҳаммаднинг эрта вафот этган иқтидорли адабиётшунос олим ва шоир Баҳодир Содиқов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Хотира уйғонса, гўзалдир» номли тўплами босмадан чиқди. Тўпламнинг асосий қисми Баҳодир Содиқовнинг мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётига оид мақолалари, унинг шеъриятидан айрим намуналар ҳам ўрин топган. Бугун сизга ана шу тўпламдан айрим саҳифаларни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Oy: Октябрь 2017
Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar
Шоира қизим Бахтинисо, туғилган кунинг қутлуғ бўлсин!
Бу қалб сизни Қайғу билан ҳам кулиб таништиради. Мен шоира кўнглининг ёруғ табассумини ҳис этаяпман. Ҳаммаси рост, ҳаммаси кўнгил сатрлари. Мен бу шеърларни ўқиётиб, Бахтинисонинг қалбини кўраяпман, Бахтинисонинг ўзини англаяпман. Муҳими шу! (Эшқобил Шукурнинг «Бахтинисо шеърларини ўқидим» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
O. Henri. Oktyabr va Iyun
Капитан деворга михлаб қўйган қиличига ғамгин назар билан тикилди. Деворга ўрнатилган жавонда эса турли об-ҳаво шароити ва хизмат қилинаверганидан униқиб, доғ-дуғ босган эски ҳарбий формаси илинганди. Гарчи орадан кўп вақт ўтган бўлса-да, бу кийим урушнинг хавотирли лаҳзаларини ёдга солиб турарди. Davomini o'qish
Alisher Narzullo. Amirxonnnig nog’orasi
Алишер Нарзуллони 50 ёшга тўлгани билан чин юракдан қутлаймиз
Шувоқ иси уфириб турган тепалик сари кўтарилган сари дарвиш алланечук ғалати бўла бошлади. Бу, наботот оламининг атроф-жавонибга таратаётган ифори эмас – мутлақо ўзга нарса, бу исни туюшнинг ўзи бўлмайди. Табиийки, дарвишнинг ортидан келаётган ҳамроҳлари бундай неъматдан мосуво. Davomini o'qish
Abdurauf Fitrat. Muxtoriyat & Yo’lchi Qosimov. Beshigida bo‘g‘ilgan muxtoriyat & Muxtoriyat tarixiga oid ikki kitob
Туркистон мухторияти эълон қилинган куннинг 100 йиллиги олдидан (1917 йил 27 ноябрь)
Ўзбек халқининг содиқ фарзанди Фитрат шундай деб ёзган эди: «Туркликнинг қонини қайнатгувчи, имонини юксаклатгувчи бир суюнчи сўз туғилди. 27 ноябрнинг кечасинда миллий лайлатулқадримиз бўлган Туркистон Мухторияти эълон қилинди. Davomini o'qish
Omon Matjon. She’rlar & She’rimning yuragi urib turibdi (Shoir bilan suhbat)
«Шоирлик руҳнинг баланд парвозидан туғилади» дейишади. Хўш, шоир ким? Шеър нима? Асар қандай пайдо бўлади? Истеъдоднинг кўз очиши нималарга боғлиқ? Ўтган асрнинг 70-йилларидаги авлодлар ва бугунги кун шоирларининг сўзга ва даврга муносабатида нималар яққолроқ кўринади?.. Ўзбекистон халқ шоири Омон МАТЖОН билан суҳбатимизда шу каби саволларга жавоб излашга уриндик. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bir portret va uch she’r
Мен бу суратни чизилган йиллари, ўша олис 80-йилларнинг охирида Шуҳрат Абдурашид билан Алишер Мирзо устахонасида кўрганимдан буён бошқа қайтиб кўрмаган эдим. Мана орадан 40 йилча ўтиб, бугун ўша портретнинг «Санъат» журналида босилган нусхасини «Дунё ўзбеклари» сайтида журналист Мирёқуб Қобиловнинг хотиралари босилган саҳифада кўриб қолдим. Davomini o'qish
Patrik Modiano: Yomon shoirdan yozuvchi shakllanadi & Mahmadyor Asadov. Patrik Modianoning o’tmishga sayohati
Ёзувчилик — фавқулодда ажиб ва бир хил тусдаги машғулот. Сиз романнинг биринчи саҳифасини ёза бошласангиз, руҳингизда недир безовталик, саркашлик туясиз. Ҳар куни минг пучмоқларга кириб, йўлни йўқотасиз ва, яна ортга қайтиш имкони туғилганида, бошқа йўлдан юрасиз. Муҳими, ўткинчи истакларга учмаслик керак, фақат ва фақат олдинга бориш лозим. Davomini o'qish
O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Turkiya safarida
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Президенти саройида расмий кутиб олиш маросими ва икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаролар бўлди.
Davomini o'qish
Nabijon Boqiy. Anvar poshoning vasiyati (Chingiz afandiga maktublar). Hujjatli roman
Анвар пошонинг номи турк халқлари тарихида алоҳида урғу билан ёзиладиган муборак исмлар қаторидан ўрин олган. Унинг ҳаёт йўли билан боғлиқ баҳсу мунозаралар ҳамон давом этмоқда. Шўро тарихи мактаби тузини еган ва аксилтурк кучлар тарафдорлари бўлмиш олимлару сиёсатдонлар Анвар Пошони «саргузашт излаган» ва «Туркистон заминига адашиб бориб қолган одам» сифатида кўрсатишга уринадилар. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Olomon
Ёшликдаги зерикиш хавфли, қариликдагиси аламли бўлади. Зерикиш оламдаги ўз юмушини унутишдир. Инсоният бугун бир-бирига айтар гапи тугаган, муҳташам, аммо файзсиз уйда ўлтирган кекса ота ва ноқобил ўғилга ўхшаб қолди. Davomini o'qish
Maqsud Shayxzoda nega qamalgan? & Ikki xalq farzandi. Hujjatli film
Мақсуд Шайхзода… Озарбайжон диёрида туғилган, фалакнинг гардиши билан ўзбек тупроғига келиб қолиб, мустабид тузумнинг тазйиқ ва таҳдидларига қарамай, завқу шавқ билан ижод қилган, замонавий ўзбек тили ва адабиёти тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган бу буюк ижодкорнинг муборак номи ҳеч қачон халқимиз хотирасидан ўчмаслиги лозим. Davomini o'qish