Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (1897-1938) қиёфаси сақланиб қолган ягона видео материал (1920 йил 1-8 сентябрь, Боку шаҳри).Саҳифани очиб кўришингиз мумкин. Davomini o'qish
Bo'lim: Tarixiy hujjatlar, nodir qo’lyozmalar
Qadimiy Turkiston tarixiga oid tarixiy hujjatlar, asotirlar, maqolalar.
Maxdumi A’zam Dahbediy (Mavlono Xojagiy Kosoniy). Risolai Boburiya.
Тасаввуф тариқатига доир ушбу рисола муаллифи — Нақшбандия тариқатининг буюк назариётчи олими Махдуми Аъзам Даҳбедий (Мавлоно Хожагий Косоний) бўлиб, асар Ҳиндистон подшоҳи, мутафаккир шоир, темурийзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур мирзога атагани боис «Рисолаи Бобурия» деб номлаган. Ўз замонасида ушбу рисола Нақшбандия, Яссавия ва ўзга тариқатларга доир долзарб масалаларни ечишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Шу билан бирга, ушбу китоб таржимасидаги тадқиқотда тарихимизнинг баъзи чалкаш масалалари ҳам кўтарилган. Davomini o'qish
Ortiqboy Abdullayev. Oshoba fojiasi.
Ошоба фожиаси Туркистондаги чор босқини манзараларидан бир лавҳа холос. Шунга қарамай, у бизга кўп нарсаларни ойдинлаштириб беради. Рус қўшини осонлик билан юртимизни қўлга киритган эмас. Ўлкани тўла бўйсундириш учун бу ваҳший тўда дарё-дарё инсон қонини оқизган. Минг-минглаб кўҳна иморатлар вайрон қилинган, юзлаб қишлоқлар, катта-катта шаҳарлар ёндирилиб, кули кўкка совурилган. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Xiva xoni arxiv hujjatlarining tadqiq qilinishi (A. Kun, P. Ivanov, M. Yo’ldoshev tomonidan)
Россия империяси томонидан Хива хонлигининг босиб олиниши пайтида хон саройидаги мавжуд бўлган моддий ва маънавий маданиятга оид буюм ва ашёлар талон тарож этилгани Хоразмлик тарихчи Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг “Шажарайи Хоразмшоҳий” асарида,шунингдек юқоридаги ҳарбий юришда кузатувчи сифатида қатнашган америкалик журналист -“Нью Йорк Жеральд” газетасининг мухбири Мак Гаханнинг “Окс соҳилидаги жанглар” китобида ҳаққоний тасвирлаб ўтилган. Davomini o'qish
Manoqibi Dukchi eshon & Fozilbek Otabek o‘g‘li. Dukchi eshon voqeasi & Alinazar Egamnazarov. Siz bilgan Dukchi eshon & Asqar Mahkam. Dukchi eshon, Muhammad Yusuf va Xizrobod arig’i
Дукчи эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг 122 йиллиги олдидан
Қарийб бутун бошли водийнинг, буёғи Қирғизия, Уйғургача бўлган жуда катта мамлакатнинг пири муршиди, нимага ва кимга қўл кўтараётганини билиб, қурбонлик кундасига тик бора олмоққа журъат топа олган ва бу жасорати билан қудратли империянинг томирларини зирқиратган Дукчи эшоннинг ҳақиқий сиймоси ҳозиргача яратилмай келинаётгани мени қаттиқ изтиробга соларди… Davomini o'qish
Shodmon Vohid. Qo’qon xonligidagi unvon va mansablar
Ушбу мақола ўзбек халқи тарихининг нисбатан кам ўрганилган, ўша кам ҳолда ҳам холис ўрганилмаган давлатчилик қадриятларининг бир зарур нуқтасидан — Қўқон хонлигидаги унвон ва мансаблардан баҳс этади. Бу маззу тарих илмига қизиқувчиларга қанчалик аҳамиятли бўлса, ёзувчи-шоирларга ҳам шунчалик муҳим, деб ўйлаймиз. Davomini o'qish
Odil Yoqubov. SSSR xalq deputatlari I syezdidagi nutqi & Ozod Sharafiddinov. Nutq yoxud adib hayotining yulduzli onlari
Машҳур нутқнинг 30 йиллигига
Шу кунларда бундан роппа-роса 30 йил аввал — 1989 йилнинг 25 май — 9 июн кунлари Москвада бўлиб ўтган СССР халқ депутатларининг биринчи съездининг сўнгги кунида атоқли адиб Одил Ёқубов сўзлаган нутқ ва унда собиқ империя тарихида илк бора рўй-рост айтилган жўшқин фикрлар эсланмоқда. Энг қувончлиси, бугунги ёш авлоднинг фикрли вакиллари Одил Ёқубовнинг шу тарихий нутқига бот-бот мурожаат этишмоқда, буюк адибнинг мардлиги ва тантилиги, ҳақиқатпарварлиги, фидойилигига таҳсин айтишмоқда. Davomini o'qish
Olim Toshboyev. Yujin Skayler saidazimlarni nega so’kadi?!
“O`zbekiston” нашриёти хайрли бир ишга бош қўшди – XIX асрнинг нодир тарихий манбаларидан бири, америкалик тадқиқотчи, дипломат ва сайёҳ Южин Скайлернинг 1876 йилда Лондонда нашр этилган “Туркистон: Россия Туркистони, Қўқон, Бухоро ва Ғулжага саёҳат қайдлари” асарини тарихчи олим, доцент Зокиржон Саидбобоев таржимасида чоп этди. Davomini o'qish
А.Г.Недвецкий. Правители Бухары.
Одна из бухарских поговорок гласит: «Во всем мире свет нисходит с небес, и только в Бухаре он восходит от земли». Говорят же бухарцы так потому, что в земле этого священного города похоронены тысячи праведников и мусульманских святых. На протяжении веков Благородная Бухара оставалась одним из главных центров Ислама в средней Азии, центром мусульманского богословия, а ее правители именовали себя «эмирами правоверных». Davomini o'qish
Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Ikkinchi qism
Энди асирликда ўтган ўн йил воқеаларини бир бошдан ҳикоя қилиб берай. Мен тутқунликда ҳаёт кечирган йилларда Хивақда тўрт марта тўс-тўпалон ва сарой тўнтаришлари -қонли воқеалар бўлиб ўтди. Замоннинг зайли билан тўрт киши хон бўлиб тахтга ўтирди.Муҳаммад Аминхон икки ярим йил хонлик қилди. У Марвга қарши юриш қилганлиги учун азиз бошидан жудо бўлди.Ундан сўнг Абдуллахон бир йил хонлик қилди ва Юмралидаги жангда ҳалок бўлди. Унинг ўрнига Қутлимурод Муҳаммадназар Иноқ тахтга ўтирди, у туркманлар томонидан қатл этилди. Сўнгра Саидмуҳаммад ҳукмронлик қилди. Унинг хонлик тахтига ўтирганига олти йил тўлганда, бошимга бахт қуши қўнди.Мен асирликдан қочдим. Davomini o'qish
Ismoil Mirpanjiy. Asirlikdagi xotiralar. Birinchi qism & Safoiddin Tabarriyon. Xvorasmiya (Xorazm) tarixidan bir shingil
Тахминимизча, сарҳанг Исмоил Мирпанжий тарихда маълум бўлган 1265 йилги ( 1846) Теҳрон исёни, амир Кабирга қарши Озарбайжон сарбозларига бошлиқ-Исмоил бўлиши мумкин.Бу гумонимизнинг далили сифатида ўша даврда мазкур Исмоил Мирпанжийдан бошқа шу номдаги зобит бўлмаган. Шунингдек, “Озарбайжон” сарбозларининг амири Кабирга қарши кўтарилган исёнга Исмоилхон фаррошбоши лақабли киши бошчилик қилган ва у Мирзо Оғахон Нурийнинг қўл остидаги одам бўлган.У эса амири Кабирнинг биринчи ашаддий душмани эди. Булардан ташқари муаллифнинг ўзи очиқдан-очиқ айтадки, амир Кабир вазифасининг бошланишидан сал олдин уни генераллик рутбасидан маҳрум қилишган ва полковник даражасига туширишган. Davomini o'qish
Bobooxun Salimov. Kundaliklar yoxud Kremldagi muzokaralar
Aгар бу сўзлар шартномага киритилса, Хоразм ҳақинда генерал Кауфман ва Галкинлар ясаган шартномалардин минг мартаба ёмонроқ бўлгудек турур.Буларни товариш Искандар (Самойлович) ўқиб эшитмакка бошлаганимиздин манга ул қадар бехарлик ва кам хусалалик ариз бўлдиким, иловаларнинг охирроқларини қулоқ эшитса ҳам, кўнгил фаҳм эта билмай курсига суяниб, лолу-ҳайрон бўлибманким, иловалар ўқилуб тамом бўлгандин сўнг, ҳаммалари мани ёнимдан чиқиб кетганларини ҳам онгламай қолубман.
Ман дедим: -Ондоқ бўлса билингким, ман бу иловаларга қўшилган шартномага ҳаргиз қўл қўймасман.Чунки ман Хоразмнинг ер-сувлари ихтиёрини қўлларидин кетуб, қайтадин уларни асир ва мазлум қилмоққа асло рози бўлмасман,-деб иловаларни анга очиқ тушунтириб, дедимким:-ман Караханнинг ёнида мажлис очилган вақтда ҳамма кучимни сарф этиб, иловаларнинг бутунлай бекор бўлмоғи учун ғайрат қилурман. Davomini o'qish