Қадарнинг оғир зарбалариға биз анчағина совуқ қонлиқ ила чидашга ўрганишиб қолғон бўлмали эдик. Ватанимиз қизил жаллодларнинг қонли диктатураси остида!… Туркистонда бугун Мўсқува диктатурасина қурбон тушган бир ва ё бир неча яқини ичин қалбинда, руҳинда мотам тутмағон бир оила йўқдир. Davomini o'qish
Bo'lim: Tarixiy hujjatlar, nodir qo’lyozmalar
Qadimiy Turkiston tarixiga oid tarixiy hujjatlar, asotirlar, maqolalar.
Chor hukumatining tergovchilari (Dukchi Eshon qo’zg’oloni) & & Fozilbek Otabek o‘g‘li. Dukchi eshon voqeasi & Alinazar Egamnazarov. Siz bilgan Dukchi eshon & Xurshid Davron. Tunni yoritgan chaqmoq
Дукчи эшон раҳбарлигидаги қўзғолоннинг 120 йиллиги олдидан
1898 йилнинг 18 майида тарихда «Андижон қўзғолони» номи билан аталган Дукчи эшон раҳбарлигидаги халқ исёни бошланган эди. Мустақилликкача бу исён ва унинг раҳнамоси ҳақида бирон бир ҳақиқатга яқин маълумот олишнинг ўзи қийин эди. Мустақилликдан кейин Дукчи эшон ҳаёти ва фаолиятига оид юзлаб мақолалар,ўнлаб китоблар нашр этилди. Аммо,ҳанузгача Дукчи эшон шахсияти ва фаолияти қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бугун сизга мазкур халқ исёнига бағишланган ҳужжатли асарларни тақдим этар эканмиз, улардаги ҳар бир сўзини эътибор билан ўқишингизни сўраб қоламиз. Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Bir sotqin va uning chaquvlarida jo’mardlarning ta’riflari
Буюк турк ўғлони Исмоил Ғаспиралининг шогирди ва собит издоши, негадир узоқроқ ухлаб қолган Туркистон бобони асрий уйқудан уйғотишга, занжирбанд шерни занжирдан халос этишга қатъий бел боғлаб чиққан жадидлардан бири ва ўнгдори, эллик бир ёшли Мунавварҳон Қори Абдурашидхон ўғли 1929 йил нўябирининг 5-куни махфий сиёсий политсайчилар томонидан ҳибсга олиниб, терговга тортилади. Davomini o'qish
Jan (Ioann). Amir Temur va uning saroyi.
Ғарбий Оврўпо халқлари адабиётларида Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган асарлар ниҳоятда кўп, бироқ Соҳибқирон ҳақидаги илк асарлар эсдаликлар тарзида ёзилган бўлиб, улар Амир Темур замондошлари қаламига мансубдир. Шулардан бири Эрондаги Султония шаҳрининг архиепископи Жан(Иоанн)нинг «Амир Темур ва унинг саройи ҳақида хотиралар» (Memoires sur Tamerlan et sa cour) асаридир. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. «Katta terror» qanday boshlangan edi?
2 июл- “Катта террор” бошланганига 80 йил тўлади
ВКП(б) Сиёсий бюроси 1937 йил 2 июлда «Советларга қарши унсурлар тўғрисида» қарор чиқариб, «катта террор» учун старт берди деса бўлади. Жуда қисқа вақт ичида, 1937 йил 5 августдан 1938 йил ноябрь ўрталаригача, махсус ташкил этилган «учлик»лар камида 800 000 кишини, улардан ярмини отувга ҳукм қилганлар. Davomini o'qish
Herman Vamberi. Buxoro va Movarounnahr tarixi & Xayrulla Ismatullayev. Vamberi olimmi, josus?
1863 йил 29 май куни А. Вамбери қўшилиб олган карвон Хева хонлиги тупроғига қадам қўяди. 30 май куни Хева яқинидаги қишлоқда дам олишади. А. Вамбери: 30 май куни биз ўзбек қишлоғига кириб келдик. Бу қишлоқ аҳолиси мен кўрган биринчи ўзбеклар эди; «улар жуда ҳам ажойиб инсон эканлар», — деб ёзади дафтарига. Хевани кўрган Вамбери ҳайратда қолади. «Мен аввал Хеванинг шунчалик чиройлилигини саҳро билан қиёсдан бўлса керак, деб ўйлар эдим…». Davomini o'qish
Nasriddin Nazarov. Muhammad Ibrohimbek Laqay
Cизга тақдим этилаётган асар миллатимизнинг қаҳрамон фарзанди (бундан роппа-роса 85 йил аввал — 1931 йилнинг 31 августида большевиклар томонидан қатл этилган) Муҳаммад Иброҳимбек ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихчи олим Насриддин Назаровнинг илмий тадқиқотидир. Мазкур тадқиқот узоқ йиллик илмий изланишларнинг пухта натижаси бўлиб, Davomini o'qish
So‘ylasin O’rxun xati (tilshunos olim, professor Ergash Umarov bilan suhbat)
Туркийлар милоднинг VII-VIII асрларида Марказий Осиёнинг кенг ҳудудларида яшаб, инсоният тарихида энг катта туркий давлатни яратган. Ҳоқонлар ўз қаҳрамонликлари ҳақида тошларда турли хил битиклар қолдирганлар. Бу тош битиклар фанда руна ёзуви, руник ёзув, Ўрхун ёки Урхун хати, Ўрхун-Енисей Ёзуви номи билан атаб келинмоқда. Davomini o'qish
Ziyo Sadr. Sharifjon maxdumning shaxsiy kutubxonasi (02)
XIX аср охири – XX аср бошида Бухорода яшаб, Ўрта Осиё маданий-маърифий ҳаётига улкан ҳисса қўшган адиб, шоир ва олим ҳамда хушнавис хаттот Муҳаммад Шарифжон махдум садр Бухорий – Зиё (Зиё Садр)нинг ўз шахсий кутубхонаси тавсифига оид китоби давомини тақдим этамиз… Davomini o'qish
Ziyo Sadr. Sharifjon maxdumning shaxsiy kutubxonasi (01)
XIX аср охири – XX аср бошида Бухорода яшаб, Ўрта Осиё маданий-маърифий ҳаётига улкан ҳисса қўшган адиб, шоир ва олим ҳамда хушнавис хаттот Муҳаммад Шарифжон махдум садр Бухорий – Зиё (Зиё Садр)нинг ўз шахсий кутубхонаси тавсифига оид мазкур тўплам қимматли манба бўлиши билан баробар жуда кўп асарлар ва уларнинг муаллифлари, уларни кўчирган хаттотлар билан боғлиқ ғаройиб ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилади. Davomini o'qish
100 yildan so’ng …
Яқинда Екатеринбургдаги Урал тарих ва археология музейида ўзига хос кўргазма бўлиб ўтди. Унда XV асрга тегишли бўлган экспонат, яъни Соҳибқирон Амир Темур мақбараси деворидан олинган мармар бўлак намойиш этилди. Ушбу тарихий артефакт музей экспозициясида сўнгги юз йил ичида илк бор намойиш этилмоқда. Хўш, ушбу мармар бўлак Свердловск ўлкашунослик музейига қандай бориб қолган? Davomini o'qish
Polvonniyozhoji Yusupov. «Yosh xivaliklar» harakati: quvonchlar, iztiroblar, fojialar (10)
Ўз даврининг илғор зиёлиси бўлган Полвонниёз ҳожи Юсупов,табиий, доимий равишда газет-журналларга ошнолик, қолаверса сиёсий воқеаларнинг “қайноқ” жараёнида кечган ҳаёти сабаб, у тарихнинг жонли гувоҳи сифатида кундалик ёзишни одат қилганди. Хива музейидаги сокин ҳаёт уни кундаликлар асосида хотиралар ёзишга ундайди. Натижада эътиборингизга ҳавола қилинаётган хотиралар 1926 йилда юзага келади. Davomini o'qish