Umid Bekmuhammad. «Katta terror» qanday boshlangan edi?

Ashampoo_Snap_2017.06.14_22h03m50s_001_.png2 июл- “Катта террор” бошланганига 80 йил тўлади

ВКП(б) Сиёсий бюроси 1937 йил 2 июлда «Советларга қарши унсурлар тўғрисида» қарор чиқариб, «катта террор» учун старт берди деса бўлади. Жуда қисқа вақт ичида, 1937 йил 5 августдан 1938 йил ноябрь ўрталаригача, махсус ташкил этилган «учлик»лар камида 800 000 кишини, улардан ярмини отувга ҳукм қилганлар.

“КАТТА ТЕРРОР” ҚАНДАЙ БОШЛАНГАН ЭДИ?
Умид Бекмуҳаммад
09

31-traur-2303.jpgВКП(б) Сиёсий бюроси 1937 йил 2 июлда «Советларга қарши унсурлар тўғрисида» қарор чиқариб, «катта террор» учун старт берди деса бўлади. Ана шу қарор асосида НКВД 00447-сонли «Қулоқлар тўғрисида буйруқ» чиқарди. Унга кўра, 1937 йил 5 августдан 1938 йил ноябрь ўрталаригача махсус ташкил этилган «учлик»лар камида 800 000 кишини, улардан ярмини отувга ҳукм қилганлар. 1937 йил августидан НКВД миллий операциялар ўтказиш бўйича яна бир неча буйруқлар қабул қилади. Бу билан 1937-1938 йиллардаги террор қурбонлари сони деярли 350 минг кишига кўпайтириб юборилади.

1937 йил 30 июлда СССР Ички ишлар халқ комиссари Н.Ежовнинг «Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича опреация тўғрисида»ги 00447-сонли оператив мутлақо махфий тамға остидаги буйруғида қатағон қилинган, қатағон бўлишдан яшириниб юрган, лагерлардан, сургунлардан ва меҳнат посёлкаларидан қочиб келган собиқ қулоқларнинг катта қисми қишлоқларда ўрнашиб қолгани қайд этилган.Ўтмишда кўплаб қатағон қилинган черковчилар ва сектантлар, советларга қарши қуролли чиқишларнинг собиқ иштирокчилари ҳам қишлоқда ўрнашиб олгани таъкидланган.Қишлоқда мавжуд бўлган ва уларнинг қолдиғи сиёсий партиялар эсерлар, грузмекилар, дашноқлар, муссаватчилар, иттиҳодчилар) ходимларининг, шунингдек, бандитлар қўзғолонининг собиқ фаол иштирокчилари, оқ жазочилари, реапатриантларнинг катта қисмига ҳам деярли тегилмагани буйруқда кўрсатилган.»Юқорида санаб ўтилган элементларнинг бир қисми қишлоқдан шаҳарларга кетиб, саноат, транспорт ва қурилишларга суқилиб кириб олганлар»,—дейилган буйруқда.

Бундан ташқари ҳозирга қадар жиноятчилар, ҳайвон ўғрилари, рецедивист-ўғрилар, талончилар ва жазони ўтаб қамоқдан қочиб келиб, қатағон бўлишдан яшириниб юрганлар ҳам қишлоқ ва шаҳарларга уя қуриб олганлар.Бу жиноятчилар контингенти билан етарли кураш олиб борилмаганидан жазо берилмагани оқибатида уларнинг жиноятчилик фаолияти фаоллашиб боргани ҳам мазкур ҳужжатда қайд этилган.

Ушбулардан келиб чиқиб давлат хавфсизлиги органлари бу антисовет элементлар бандасини ҳеч ҳам аямасдан тугатиш, меҳнаткашларни, совет халқини уларнинг аксилинқилобий хуружларидан ҳимоя этиш ва уларнинг Совет давлатининг асосига, негизига қарши қилган аблаҳона қўпорувчилигини таг-туги билан абадул-абад йўқ қилиш зарурлиги ҳам кўрсатилган.

Ана шу ҳолатдан келиб чиқиб 1937 йил 5 августдан барча республикалар, ўлкалар ва вилоятларда собиқ қулоқлар, фаол антисоветчи элементлар ва жиноятчиларни қатағон қилиш бўйича опреация ўтказиладиган бўлди.Бу операция Ўзбекистон,Туркманистон,Тожикистон ва Қирғизистон ССРда 1937 йил 10 августдан бошланиши белгиланди.

Буйруқда операцияни ўтказиш бўйича 7 пунктдан иборат йўриқнома ҳам келтирилган.Қатағон қилинадиганлар континенгенти қуйидагилардан иборат эди:

1.Жазони штаб қайтган ва фаол антисовет қўпорувчилик фаолиятини давом эттираётган собиқ қулоқлар.

2.Лагерлар ёки меҳнат посёлкаларидан қочиб кетган собиқ қулоқлар, шунингдек, қулоққа тортилишдан яшириниб, советларга қарши фаолият олиб бораётган собиқ қулоқлар.

3.Исёнкор ва фашистик, террорчи ва бандитлар қўшилмаларидаги, жазони ўтаб, қатағондан яшириниб ёки қамоқ жойларидан қочиб кетган ва ўзининг советларга қарши жинояткорона фаолиятини тиклаб олган собиқ қулоқлар ва ижтимоий хавфли унсурлар.

4.Советларга қарши партиялар(эсерлар, грузмекилар. Дашноқлар, муссавватчилар, иттиҳодчилар) аъзолари ва қатағондан яшириниб юрганлар, қамоқ жойлардан қочиб кетганлар ва фаол антисовет қўпорувчи фаолият олиб бораётган собиқ оқлар, жандармлар, чиновниклар, жазо берувчилар. бандитлар, бандитларга кўмаклашаётганлар,переправшиклар,реэмигрантлар.

5.Тергов ва текширув агентлари материаллари билан фош қилинган, тугатилган казак-оқ гвардиячиларнинг исёнкор ташкилотлари, фашистик, террорчи ва жосус-қўпорувчи қўшилмаларнинг энг душман ва фаол иштирокчилари.Шунингдек, ҳозирда қамоқда, терговда сақланаётган, уларнинг айримларининг иши тугаган, бироқ ҳали суд органлари кўриб чиқмаган ана шу тоифадаги унсурлар ҳам қатағон қилиниши кўзда тутилган.

6.Турмаларда. лагерларда. Меҳнат посёлкаларида ва колониялар қамоқхоналарида сақланаётган ва бу жойларда фаол антисовет қўпорувчилик иши олиб бораётган собиқ қулоқлар, жазокорлар, бандитлар, оқлар, сектантлик фаоллари, черковчилар ва бошқалар.

7. Жиноий фаолият олиб бораётган жиноятчилар(бандитлар, талончилар. Ўғри-рецедивистлар) ва жиноий муҳит билан боғланганлар.

8.Лагерлар ва меҳнат посёлкасидагилар ва у жойларда жиноий иш олиб бораётган жиноятчи элементлар.

9.Ҳозирги вақтда қишлоқларда, колхозларда, совхозларда. Қишлоқ хўжалик корхоналарида ва шаҳарлардаги саноат ва савдо корхоналарида, транспортда, совет муассасаларида ҳамда қурилишдаги юқорида келтирилган барча контингентдагилар қатағон қилиниши зарурлиги буйруқда қайд этилган.

Буйруқда операцияни ўтказиш тартиблари ҳам белгилаб берилган.Операцияни 1937 йил 5 августдан бошлаш ва тўрт ой муддатда якунлаш кўрсатиб ўтилган.Туркманистон,Тожикистон,Ўзбекистон ва Қирғизистон совет социалистик республикаларида операцияни 1937 йил 10 августда,Шарқий Сибир вилоятида, Красноярск,Узоқ Шарқ ўлкаларида эса 15 августдан бошлаш кўрсатилган.

Биринчи навбатда биринчи тоифадаги контингентдагилар қатағон қилинган.Иккинчи тоифадаги контингентдагиларни махсус кўрсатма ва фармойиш келгунга қадар қатағон қилиш мумкин бўлмаган.Шу жумладан,НКВДнинг республикалар халқ комиссарликлари, вилоят бошқарма ва бўлимлари биринчи тоифа контингенти бўйича операцияларни ўтказишни якунлаганларидан сўнг иккинчи тоифадаги контингент бўйича операцияни ўтказишга киришишлари керак бўлган.Н.Ежовнинг бу ҳақдаги санкцияси олингандан сўнггина иккинчи тоифадагилар бўйича операцияни бошлаш мумкин бўлган.

Барча қамоққа олинганлар ва ҳар хил муддат билан лагер ва турмаларга ҳукм қилинганларга нисбатан ҳукмлар чиқарилиши билан бу ҳақда Н.Ежовга қанча одамга ҳукм чиққани, қанча одам қандай муддатга турма ёки лагерга ҳукм этилгани хҳабар қилиниши талаб қилинган.Бу маълумотлар олингач Н.Ежов қайси тартибда ва қайси лагерларга ҳукм қилинган маҳбусларни юбориш тўғрисида кўрсатма берган.

Республикалар, ўлкалар ва вилоятлар ҳудудларида маҳаллий шароитлар ва юзага келган вазиятга мувофиқ равишда оператив секторлар ташкил қилинган.Ҳар бир сектор бўйича операцияни ташкил этиш ва ўтказиш учун оператив гуруҳлар тузилган.Бу гуруҳлар ўзларига юклатилган жиддий оператив вазифаларни муваффақиятли эплай оладиган НКВДнинг маъсул ходимларидан иборат таркибда тузилган.  Айрим ҳолатларда оператив гуруҳларнинг бошлиқлари энг тажрибали ва қобилиятли район ва шаҳар ички ишлар бошлиқларидан тайинланган.Оператив гуруҳлар зарур оператив ходимлардан шаклланган ва улар трпнспорт ва алоқа воситалари билан таъминланган.Оператив ҳолат талабидан келиб чиқиб гуруҳларга ҳарбий ёки милиция қисмлари ҳам берилган.

Оператив гуруҳлар бошлиқларига қатағон қилинадиганларни аниқлаш ва унинг ҳисобини олиб бориш, терговга, тасдиқланган айблов хулосаларига ҳамда «учлик» ларнинг ҳукм чиқаришлари ва уларнинг ижро этилишига раҳбарлик қилиш вазифаси топширилган.Улар ўз сектори ҳудудида операцияни ташкил этиш ва ўтказишга маъсул бўлганлар.

Ҳар бир қатағон қилинаётган учун батафсил маълумотлар, айбдор қилувчи материаллар тўпланган.Бу материаллар асосида қамоққа олинадиганлар рўйхатлари тузилган.Улар оператив гуруҳ бошлиғи томонидан имзоланган ва 2 нусхада кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ички ишлар халқ комиссарлигига,НКВДнинг бошқарма ёки вилоят бўлими бошлиғига юборилган.Ички ишлар халқ комиссарлиги,НКВДнинг бошқарма ёки вилоят бўлими бошлиқлари рўйхатларни кўриб чиқиб, тақдим этилган рўйхатдаги шахсларни ҳибсга олишга санкция берганлар.

0 20.jpgТасдиқланган рўйхат асосида оператив гуруҳ бошлиғи қамоққа олган.Ҳар бир ҳибсга олиш ордер билан расмийлаштирилган.Ҳибсга олиш пайтида қунт билан тинтув қилинган, қурол. Ўқ-дорилар, ҳарбий анжомлар, портлатувчи моддалар. Заҳарловчи ва заҳарли моддалар. Аксилинқилобий адабиётлар, қимматбаҳо металл монеталар, қўйилмалар, чет эл валютаси, кўпайтирувчи приборлар ва ёзишмалар тортиб олинган.Барча тортиб олинган нарсалар баённомага киритилган.

Ҳибсга олинганлар Ички ишлар халқ коммисарлиги, НКВДнинг бошқарма ва вилоят бўлимлари бошлиқлари томонидан белгиланган пунктларда тўпланганлар. Бу пунктларда қамоққа олинганлар учун яроқли бинолар ажратилган.Ҳибсга олинганлар соқчилар назоратида бўлганлар.Қочиб кетиш ёки бошқа қандайдир эксцесслар бўлмаслигини кафолатлайдиган тадбирлар белгиланган.

«Учлик» қамоқдаги маҳбуснинг ижтимоий хавфлилиги даражасига қараб 2-тоифа бўйича қатағон қилинаётган шахсни 1-тоифага, 1-тоифа бўйича қатағон қилинаётган шахсни 2-тоифага ўтказиши мумкин бўлган.»Учлик2 ўз йиғилишларини баённомаларда акс эттириб борган, уларда ҳар бир ҳукм қилинаётган шахсга нисбатан чиқарилган ҳукм ёзиб борилган.

Йиғилиш баённомаси ҳукмнинг ижро этилиши учун опретив гуруҳ бошлиғига юборилган.Тергов ишига ҳар бир ҳукм қилинган шахсга нисбатан баённомадан кўчирма тиркаб қўйилган.

Ҳукмни ижро қилиш тартиби ҳам белгилаб берилган.Ҳукм ижроси «учлик» раиси кўрсатмаси билан амалга оширилган.Ҳукмни ижро этиш учун «учлик» йиғилиши баённомасидан кўчирма асос бўлган.
1-тоифа бўйича ҳукмлар ижроси республика халқ комиссари,НКВД бошқармаси. Бўлим бошлиқлари кўрсатмаси билан вақти ва жойи яширин ҳолатда бажарилган.Ҳукмнинг ижроси ҳақидаги ҳужжатлар ҳар бир ҳукм этилганнинг тергов ишига алоҳида конвертда солиб қўйилган.

2-тоифа бўйича ҳукм қилинган шахслар СССР Ички ишлар халқ комиссарлиги Давлат лагерлар Бошқармаси(ГУЛАГ) хабар қилган нарядлар асосида амалга оширилган.

Опреацияларнинг ўтказилишига умумий раҳбарлик қилиш СССР Ички ишлар халқ комиссари ўринбосари, давлат хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи комкор Фринковскийга топширилган. Операцияларга раҳбарлик қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича махсус гуруҳ ташкил қилинган.

Қамоққа олинганларни тергов қилиш тартиблари буйруқда қуйидагича кўрсатилган:
1.Ҳибсга олинган ҳар бир маҳбусга ёки маҳбуслар гуруҳига тергов иши очилган.Тергов тезкорлик билан ва оддий тартибда олиб борилган.Тергов жараёнида маҳбуснинг арча жиноий алоқалари очиб ташланиши керак бўлган.

2.Иш кўриб чиқилгач, қараб чиқиш учун «учлик» ка юборилган.Ишга ҳибсга олиш учун ордер, тинтув баённомаси, тинтувда олиб қўйилган материаллар. Шахсий ҳужжатлар. Ҳибсга олинганнинг анкетаси, агентура-ҳисоб материаллари.тергов баённомаси ва қисқа айблов хулосаси илова қилинган.

«Учлик»ни ташкил қилиш ва унинг иши буйруқда белгилаб берилган.Буйруқ билан республикалар, ўлкалар ва вилоятлар «учлик»лари таркиби ҳам тасдиқланган.

Ўзбекистон ССР бўйича «учлик» Н.А.Загвоздин (республика ички ишлар халқ комиссари), А.Икромов (Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби), Тўрабеков(Халқ Комиссарлари Совети раисининг ўринбосари)лардан иборат тасдиқланган. Унинг йиғилишларида Ўзбекистон ССР прокурори Шейндлин, котиб сифатида эса ЎзССР НКВД Давлат хавфсизлик бошқармаси 8-бўлим бошлиғи лейтенанти Яковлев иштирок этган.

«Учлик» йиғилишларида республика, ўлка ва вилоят прокурори иштирок этишлари мумкин бўлган( агарда у «учлик» таркибига киритилмаган бўлса). «Учлик» ўз ишини тегишли НКВД ва унинг бошқарма ҳамда бўлимлари жойлашган пунктларда олиб борган, ёки оператив секторлар жойлашган жойга бориб иш кўрган. «Учлик» унга тақдим этилган ҳар бир маҳбус ёки маҳбуслар гуруҳи, шунингдек, сургун қилинаётган ҳар бир оила тўғрисидаги материалларни кўриб чиққан.

Ҳукмлар ижро этилганлиги ҳақидаги «учлик»лар баённомалари зудлик билан СССР Ички ишлар халқ комиссарлиги Давлат хавфсизлиги Бош бошқармасининг 8-бўлимига юборилган.Унга 1-форма бўйича ҳисоб карточкалари илова қилинган.

1-тоифа бўйича ҳукм қилинганларга бир вақтнинг ўзида баённома ва ҳисоб карточкаси ҳамда тергов ишлари юборилган.

Операциянинг бориши ва натижалари тўғрисида беш кунлик маълумотлар билан ҳар ойнинг 1, 5, 10, 20 ва 25 –кунлари телеграф орқали ва батафсил почта орқали етказиб турилган.
Операцияни ўтказиш жараёнида янгидан очиб ташланган аксилинқилобий уюшмалар, бандитлар ва таловчилар гуруҳлари, юзага келган эксцесслар ва бошқа фавқулоддадаги ҳодисалар ҳақида зудлик билан телеграф орқали хабар қилиш талаб қилинган.

Операцияларни ташкил этиш ва ўтказишда қатағон қилинаётганларнинг нолегал ҳолатга ўтишларига, яшаш жойидан қочиб кетишларига, айниқса четга чиқиб кетишига, бандитлар ва талончилар гуруҳлари ташкил бўлишига, қандайдир эксцесслар вужудга келишига ҳеч қандай йўл қўймаслик, бу борада тугал чоралар кўриш буйруқда кўрсатилган.Ҳар қандай фаол аксилинқилобий ҳаракатларни юзага келтиришга бўлган уринишларни ўз вақтида аниқлаш ва унга тезкорлик билан барҳам бериш ҳам буйруқда кўрсатилган( Россия ХХ век.ГУЛАГ(Главное управление лагерей) 1918-1960.М, 2002, с 96-104.)

Ана шу «катта террор» даврида, яъни 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача бўлган вақтда Ўзбекистон бўйича фақат собиқ «қулоқ» лардан 5924 киши, жиноятчилардан 1679 киши, » советларга қарши унсур»лардан 3097 киши, жами 107000 киши қамоққа олинган. Улардан 3613 киши 1-тоифа бўйича отувга, 7087 киши 2 –тоифа бўйича 8-10 йил муддат билан қамоқ жазосига, меҳнат тузатув лагерига ҳукм қилинган.

1-тоифа бўйича отувга ҳукм қилинганларнинг 1376 нафари собиқ қулоқлар, 952 нафари жиноятчилар ва 1285 нафари бошқа аксилинқилобий унсурлар бўлган.2-тоифа бўйича ҳукм қилинганларнинг 4548 нафари собиқ қулоқлар, 727 нафари жиноятчилар, 1812 нафари бошқа аксилинқилобий унсурлар бўлган.( Трагедия советское деревни: коллективизация и раскулачивание.Документи и материали в 5-томах.Т 5, книга 1, 1937. 1937-1939,Москва,РОССПЭН, 2004, стр.378-388.).

Кўп жилдлик архив ҳужжатлар тўпламида 1937-1938 йилларда «Учлик» қарори билан ҳукмга тортилган ўзбекистонлик қатағон қурбонлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.Биринчи жилдга 1937 йил 10 августдан 5 ноябргача бўлган вақт ичида «учлик» қарори билан Ўзбекистон бўйича қатағон қилинганларнинг 3083 маҳбусдан 1688 киши отувга, 1369 киши 8-10 йил меҳнат тузатув лагерига (сургун қилиш шарти билан) , 36 нафари қамоқдан озод қилишга ҳукм қилингани ҳақидаги маълумот киритилган.

Бу қатағон қурбонларининг миллий таркибида ўзбеклар 2361 киши, руслар 462 киши, татарлар 58 киши, қозоқлар 33 киши, турклар 31 киши, арманлар 24 киши, немислар 20 киши, украинлар 18 киши, тожиклар 16 киши, поляклар 12 киши, озарбайжонлар 10 киши, уйғурлар 5 киши, афғонлар 3 киши, хитойлар 3 киши, грузинлар 3 киши, фрацузлар 1 киши бўлган.

Маҳбусларнинг ижтимоий таркиби қуйидагича бўлган: қулоқлар 1543 киши, колхозчилар 781 киши, диний хизматчилар(имом, эшон, домла ва бошқалар) 437 киши, савдогарлар 149 киши, жиноятчилар 87 киши, бойлар 54 киши, хизматчилар 132 киши, ижтимоий аҳволи аниқланмаганлар 645 киши, улар орасида ҳунармандлар, аравакашлар, қоровуллар, сартарошлар, сотувчилар, ўт ўчирувчилар, нафақахўрлар,ногрионлар,хазиначилар, қассоблар, далллоллар ва бошқалар бўлган.

Партиявий жиҳатдан эса улардан 20 нафари собиқ «Шўрои ислом» чи, 91 нафари собиқ » миллий иттиҳод» чи, 61 нафари собиқ ВКП(б) аъзоси, 17 нафари собиқ эсэрлар, 4 нафари «иттиҳодий ва тараққий»чи, 5 нафари муссавватчи, 5 нафари интернационал демократик партиянинг собиқ аъзоси, 2 нафари собиқ «Турон» жамияти аъзоси, 3 нафари собиқ дашноқчилар, партиясизлар эса 2866 кишидан иборат бўлган.Қатағон қурбонларидан 454 нафари аввалда » босмачилик» ҳаракатида, 111 нафари колхоз тузумига, қулоқ қилишга қарши қўзғолонда иштирок этган.

Ана шундай ҳолатни 1938 йилда қатағон қилинганлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.»Учлик» нинг 1938 йил 4 февралдан 17 февралгача бўлган вақт ичида 21 та йиғилиши ( Баённомалар 66, 67, 68, 69, 70, 71, 72, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 82, 83, 84, 85, 86, 87, 88, 89,) ўтказилиб, унда 2378 маҳбус иши кўрилади.Шундан 1977 маҳбус отувга, 393 маҳбуснинг аксарияти 10 йил. Оз қисми 8 йилдан меҳнат тузатув лагери қамоғига ҳукм қилинган, бармоқ билан саналадиган даражадаги маҳбус қамоқдан озод қилишга ҳукм этилган, айрим маҳбуслар қамоқхонада ҳукм чиққунга қадар ўлиб қолган.

«Катта террор» вақтида Ўзбекистон ҳудудидан ташқари жойларда тақдир тақозоси билан яшаб тирикчилик қилаётган, хусусан, ГУЛАГ ва меҳнат тузатув лагерлари, колониялардаги маҳбуслар, Украина,Шимолий Кавказ ўлкаси,Қозоғистондаги меҳнат, махсус посёлкаларда сургун азобини тортаётган «собиқ қулоқлар» ҳам такроран қатағон қилинган эди.Уларни ҳам аниқлаб ҳисоблайдиган бўлсак, ўзбекистонликлардан мудҳиш «катта террор» қурбонлари миқдори анча кўпаяди.Масалан, 1931 йили Ўзбекистондан Украинанинг Херсон вилоятига сургун қилинган юртдошларимиздан, собиқ қулоқлардан Голопристан,Каховский ва Скадовский туманлари бўйича 200га яқин меҳнат кўчкиндилари айни ана шу » катта террор» вақтида қатағон қилингани аниқланган”(Р.Шамсутдинов.Ўзбекистонда советларнинг қулоқлаштириш сиёсати ва унинг фожеали оқибатлари.Т, 2000, 172-262-бетлар).

“ Шимолий Кавказ сургунидаги юртдошлардан ҳозирча 41 нафар киши қатағон қилингани аниқланди”(Р.Шамсутдинов,А.Мамажонов, Шимолий Кавказ сургунидаги юртдошлар қисмати, 241-250 бетлар).

“Москва ёнидаги Дмитров лагерида 1933-1938 йиллари кўплаб ўзбекистонлик маҳбуслар, собиқ қулоқлар «иккинчи беш йилликнинг буюк қурилиши»ҳисобланган Москва-Волга канали қурилишида фаол қатнашганлар,уларнинг кўплари ўлиб кетган, маълум қисми канал қурилиб, ишга тушгандан сўнг такроран қатағон қилинган. Улардан 51 киши 1937-1938 йиллари отилиб Бутово полигонига кўмилгани аниқланди.”(Тарихнинг ҳасратли саҳифалари, Т, 2005, 227-278 бетлар).

Шимолий Қозоғистон сургунидаги юртдошлардан 21 нафари айни 1937-1938 йилларда қатағон қилиниб, отиб юборилгани аниқланди. Бироқ бу маълумотлар яна тўлдирилиши, ҳали маълум бўлмаган қатағон қурбонларининг бўлиши табиийдир.Чунки тегишли архивлардан ҳар хил сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида қатағон қилинган ҳамюртдошларимизнинг барчаси тўлиқ аниқланганича йўқ.Бу соҳада тадқиқот, қидирув ишлари олиб борилиши керак.

Махсус идора 1937-1938 йилларда янада кенгайган, ходимлар миқдори ҳам кўпайган ва унинг округларда бўлимлари ҳам бўлган.Пойтахт Тошкентда «учлик» томонидан отувга ҳукм қилинган маҳбуслар Тошкент турмасида ёки сиёсий маҳбуслар уйида сақланаётган бўлса, улар Юнусободдаги қатлгоҳларда, ҳозирги Шаҳидлар хотираси мажмуаси жойлашган жойда отилган. Вилоятлар бўйича отувга ҳукм қилинганлар қайси округда қамоққа олинган бўлсалар, ўша жойдаги қатлгоҳларда отилганлар, яъни ҳар бир округдаги қамоқхоналарда олий жазони ижро этувчи ходимлар бўлган.Масалан, Хоразм окург сектори тақдимига кўра Тошкентдаги республика «учлиги» нечта маҳбусни отувга ҳукм қилган бўлса, ҳукм ижроси Хоразмда рўйхат бўйича, қарор асосида амалга оширилган.Хуллас, республикада марказий қатлгоҳ ва жойлардаги маҳаллий қатлгоҳлар бўлган.

“ Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссарлиги «учлик» котиби вазифасини бажарган Яков Михайлович Яковлев мана буларни эслайди: «Учлик» ҳар соатда 100га яқин иш кўрган, ҳукм эса икки хил: олий жазо—отиб ўлдириш ёки 10 йил ёзишма олиб бориш чекланган ҳолда қамоқ бўлган.Буларнинг иккаласи ҳам ўлим дегани эди.»Учлик»нинг қарори меним иштирокимда,НКВД коменданти Шишкин томонидан дарҳол ижро этиларди. Маҳбус отиб ташланарди. Ҳукм қилинганлар орасида ўлими олдидан «Яшасин Сталин, яшасин совет ҳокимияти!» деган хитоблар айтилганини кўп марта эшитганман.Улар назаримда, виждонан ишлаган, ҳукуматга содиқ инсонлар эди.Шишкинга ижрочилиги учун «Ҳурмат белгиси» ордени топширилганини ҳам биламан» (Қиличев Файзулла.Зулматдан садолар.Т.»Адолат», 1994, 142-143-бетлар).

Барча қамашлар, қатл этишлар ГКВД томонидан олиб борилган, бутун қамоқхона лагерлар тизими унинг қарамоғига ўтган.Маҳбусларнинг дўстлари, қариндошлари, таниш-билишлари ҳам қамоққа олина бошланган. Террор режали олиб борилган.НКВДнинг вилоят бошқармалари, туман бўлимлари қамоққа олиш режаларини олиб турганлар.Москвада НКВДнинг шифрлаш бўлимида ишлаган Владимир Петров жўнатилган телеграммалар матнини эслаб қолган: » Фрунзе,НКВД, ўн минг «халқ душманлари» йўқ қилинсин.Ижрони бажариш ҳақида доклад қилинсин».Свердловскка 15 минг «халқ душмани» ни йўқ қилиш ҳақида буйруқ билан телеграмма юборилган.

Маҳбуслар шафқатсиз қийноқларга солинар, калтакланар, бошқалар учун кўрсатмалар беришга мажбур қилинганлар.Ана шундай йўл билан олинган қандайдир кўрсатмалар асосида янгидан оммавий қамоққа олишлар бўлган.

100-150 киши бир хонага ҳайдаб келиниб, уларнинг барчасини деворга қаратиб қўйилган.Бу маҳбусларга талаб қилинаётган кўрсатмалар бергунга қадар ўтиришга ва ухлашга рухсат берилмаган.Хонага ёзув столи ва ёзув-чизув учун керакли нарсалар қўйилган.Кўрсатма беришни ҳоҳлаганлар ўзлари ёзиб берганлар, шундан кейин уларга ухлаш учун рухсат берилган.
Терговчилар ким кўп риб, пачоқлаш бўйича ўзаро мусобақалашганлар.Агар терговчи кунига бирон –бир маҳбусни ўз » айби»га иқрор қилдиришни уддалай олмаса, у айбдор ҳисобланган.Аммо қандай усул билан кўрсатма олинганига эришгани билан қизиқмаганлар.

Тергов ишлари бўйича айбланган, қамоққа олинганлар миқдори қуйидагича бўлган—1937 йилда Иттифоқ бўйича 936750 киши, Ўзбекистон ССР бўйича 14873 киши ҳибсга олинган, 1938 йилда эса Иттифоқ бўйича 641762 киши, Ўзбекистон ССР бўйича 20641 киши қамоққа олинган.1939 йили эса Ўзбекистон ССР бўйича 695 киши қамоққа олинган.(Право на репрессии.Внесудебние полномачая органов государствений безопастности(1918-1953).»Кучково поле».Москва-Жуковский, 2006, 340-343-бетлар).

Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари устидан ўлим тегирмонини айлантирган жаллодлардан бири Николай Андреевич Загвоздин ( 1898 йилда Тобольск губерниясида крепостной деҳқон оиласида туғилган.2-синф бошланғич маълумотга эга бўлган.1929-31 йилларда Москвадаги ҳарбий академиянинг кечки бўлимини тугатган.1917 йилгача Самара, Омск губернияларидаги почта телеграф агентлигида, екатеринбургдаги заводда ишлаган.1917-18 йилларда Омск шаҳар совети ва иртиш дарёси паромининг раиси, 1918 йилдан совет қўшинининг сафида, 1921 йилдан Царицин,Донск, Нижегородск,Валдивосток,Узоқ Шарқ вилоятларидаги ЧК, ОГПУ,НКВДнинг турли бўлимларида, 1932 йилдан эса Ўрта Осиё бошқармасида, 1934-37 йилларда Ўзбекистон ички ишлар комиссарининг ўринбосари, халқ комиссари, 1937-39 йилларда эса Тожикистон ички ишлар халқ комиссари бўлиб қатағон даврнинг қонхўрларидан бири сифатида минглаб инсонларни ўлимга ҳукм этган.Бироқ ўзиям қаттол даврда «ишдаги хатолари» учун жазосини тортиб, 1932 йил 9 февралда қамоққа олинган ва 1940 йил 19 январ куни отиб ташланган) эди.Унинг Тожикистон Ички ишлар халқ комиссари бўлиб ишлаган даврида, фақат 1938 йилнинг ўзида, шахсан берган кўрсатмалари асосида қамоқ жойларида ташкил этилган азоблаш услуби оқибатида 1578 киши судгача етмасдан ўлиб кетган.

Қамоққа олишлар кечалари ҳамма уйқуда бўлган дамда амалга оширилган.Ҳибсга олинганларга улар қандайдир ташкилотларга аъзо бўлган, Сталин ва бошқа совет доҳийлари ҳаётига тажовуз қилиш мақсадидаги суиқасдларда иштирок этган, завод, фабрика ва электростанцияларни йўқ қилишни ҳоҳлаган зараркундалар каби айблар қўйилган.Кўплаб партия аъзолари яширин троцкийчиликка мансубликда айбланганлар.Уларнинг деярли барчаси отиб юборилган.

Тарғибот-ташвиқот туфайли ўзлигини йўқотган, ўз ҳаёти учун қўрқиб қолган одамлар ўз қўшнилари, бирга ишлаётганлари ва ҳатто оила аъзолари устидан хилма-хил, даҳшатли ёлғон, уйдирма айблар тўқиб НКВД органларига мурожаат қилганлар.НКВД органлари олдида навбат кутиб тезроқ чақувни етказиш учун сабрсизлик билан шошилганлар ҳам бўлган.

Террор миллатни бузишга, уни таназзулга олиб келди.Албатта, Сталин қатағон қилинганлар орасида кўплаб айбсизлар борлигини биларди.Аммо, унинг фикрича, қурбонлар компанияси кўламининг бу даражада бўлиши муқаррар эди. У ҳам дарахтга болта урилганда унинг барглари учиб кетишини яхши билган.Террор фақат коммунистларгагина қарши қаратилмади.Улар билан бирга миллионлаб партиясиз хизматчи ва ишчилар, деҳқонлар, ҳунарманд-косиблар, руҳонийлар қамоққа олинган ва концлагерларга сургун қилинган.Улар текин ишчи кучлари сафини тўлдириб турган.

Жойларда қатағонни амалга оширган жаллодларнинг иш услублари, қатағон қилиш механизми, жирканч, даҳшатли йўллари ҳақида бир мисол. Маҳбус Аҳмаджон Иброҳимов Хоразмда хонлик тугатиш ва советлар ҳокимиятини ўрнатиш, «босмачилар»га қарши курашда донг чиқарган ҳарбий бўлган. У дастлабки сўроқ пайтида бирорта «айб» ни тан олмайди. Шунда ЎзССР НКВД комиссари ўринбосари Леонид Исаакович Немировскийнинг кўрсатмаси билан уни икки сутка давомида қийнаб тепкилаб азоблайдилар.

Ўша Немировский Хоразм ички ишлар хизматининг бўлим бошлиғи Ференсга бор ой мобайнида 50-60 кишини қамаганлигидан қониқмай, «бу иш эмас, дангасалик» деб танбеҳ беради.Унга Немировский «ишёқмаслар, қўлга олинган ҳар одам шундай сўроқ қилиниши керакки, ундан кейин ҳар куни камида ўнтача одам турма эшигини тақиллатиб турадиган бўлсин» дейди. Ана шу танбеҳдан хулоса чиқриб Ференс Хоразмда режаларни ортиғи билан бажарадиган бўлиб қолади.

«Учлик»нинг вақтинчалик котиби вазифасини бажариб турган П.Блинковнинг айтишича, жойлардан келган баённомалардаги маҳбуслар ишларини кўриб чиқиш учун бир дақиқадан уч дақиқагача вақт ажратилган.Айрим ҳоллардагина беш дақиқагача вақт ажратилган.Ҳар бир «учлик» мажлисида 500-600 тагача иш кўрилиб, шунча одамлар тақдири ҳал қилиниб юборилган.

«Учлик» мажлисларининг бирида П.Блинковга ўзбек маҳбуслари иши кўрилаётганда таржимонлик қилиш вазифаси юклатилади.Бир соат ичида 50дан ошиқ иш кўрилади.Айбланувчилар асосан чет қишлоқлик одамлар бўлиб, русчани мутлақо тушунмасликлари билиниб туради.

«Учлик» мажлисини бошқарган Апресян ва Леонов, улар ёнида Романов дегани ҳам бор эди, судланувчилар олиб келинганидан бошлаб айбномани ўқиб сўкишга тушиб кетардилар.Онаси ҳам, боласи ҳам, бир «соғ жойи» ҳам қолмасди.Ўзлари бундан ҳузур қилиб қолардилар.Савол-жавоб ҳам, таржима қиладиган нарса ҳам бўлмади. Судланувчилар бу сўкиш ва ҳақоратларни тушунишмасдан қараб туришар, сўнг олиб чиқиб кетиларди.Бироздан сўнг улар отиб ташланверарди.

Ўзбекистон Ички ишлар халқ комиссарлиги котибиятининг бошлиғи П.С. Мартиненко деган шахснинг гувоҳлик беришича, Апресян ва Леоновлар ҳар бир ходимга қанча одам қамалганлиги ва қанчасидан » айбини тан олдириш» ҳамда «бошқаларга чиқиш» га эришганлигига қараб баҳо берганлар.Дўндириб бажарганлар мақталган, қолганлари эса жазоланган.Оқибатда ходимлар ўртасида ўзига хос, ким ўзарга ишлаш мусобақалари бошланиб кетган.

Қатағон қилиниб меҳнат тузатув лагерлари ва меҳнат тузатув колонналарида қамоқ жазосини ўтаётганлар жуда ҳам ёмон, ачинарли аҳволда ҳаёт кечиришган.Улар касалликдан, очликдан, ташналикдан, зулм ва қийноқлардан, изғирин совуқдан, тинка-мадорни қуритадиган оғир меҳнатдан ногирон бўлиб қолган, ўлиб кетганлар кўп бўлган.ГУЛАГ лагерларидаги маҳбусларда ўлим юқори даражада бўлган.Айниқса 1937-1938 йилларда ва уруш даврида маҳбуслар ўлими юқори бўлган.1937 йили ГУЛАГ лагерларида 908264 маҳбус бўлиб, улардан 25375 киши (2,75 фоиз) вафот қилган.1938 йилда эса 1156781 маҳбусдан 90546 киши ( 7, 83 фоиз) вафот этган.(Пихалов Игорь.Какови масштаби «Сталинских репрессии») . Улар орасида ўзбекистонликлар, ўзбеклар ҳам анча бўлган.

«Катта террор» авжига минган 1937 йил 1 октябрьдаги маълумотнинг 1-қисмига кўра, СССР Ички ишлар халқ комиссарлиги лагерлари бўйича 20954 ўзбек маҳбуси бўлган.Уларнинг 2643 нафари Байкал-Амур лагерида, 1923 нафари Волга-Москва қурилиши(Дмитров лагери)да, 1673 нафари Оқ денгиз-Болтиқ лагерида, 687 нафари Коми АССРдаги Ухтим лагерида, 543 нафари Молдова АССРдаги Тем лагерида, 2247 нафари Владивосток лагерида, 643 нафари Новосибирск лагерида, 3029 нафари Тошкентдаги Ўрта Осиё лагерида қамоқ жазосини тортган, оғир меҳнат қилган эди.

Мазкур маълумотнинг 2-қисмида эса ўзбеклардан 854 кишининг Қарағанда, 12 кишининг Прорва, 23 кишининг Норильск, 1199 кишининг Вяземск, 69 кишининг Калуга, 250 кишининг Сталин темир йўл бекати, 96 кишининг Жануби-Шарқий Гавана, 47 кишининг Подольск аэродроми, 70 кишининг Самара, 655 кишининг Шимоли-Шарқий лагерларда, жами 3275 ўзбекнинг бўлганлиги қайд этилган.

1939 йил 1 январга оид маълумотга қараганда НКВД меҳнат тузатув лагерларида қамоқ жазосини ўтаётганлар орасида 23855 ўзбек бўлган.Бу маҳбуслар аксар ҳолларда жосуслик, террорчилик, диверсия, ватанга хиёнат, троцкийчи-зиновьевчилик, ватан хоини оиласининг аъзоси бўлишликда айбланганлар.Улар ОГПУ-НКВД органлари, жумладан,НКВД махсус кенгаши,НКВДнинг махсус «учлик» лари, Адлия халқ комиссарликлари томонидан ҳукм қилинган.

1942 йил 1 январда барча лагерларда азоб чекаётганлар орасида ўзбеклар 26907 кишини (2 фоиз) ташкил этган бўлсаларда,Ўрта Осиё бўйича сиёсий қатағонга учраганлар орасида улар биринчи ўринда турганлар ва сиёсий қатағон гирдобига бошқалардан кўра кўпроқ тортилганлар.Республикада сиёсий қатағон ён-атрофдаги қардошларга нисбатан анча оғир ва даҳшатли кечган.Меҳнат-тузатув колониялари ва лагерларида Ўзбекистон ССР бўйича 1959 йил 1 январда 14479, 1959 йил 1 сентябрда 17 294, 1960 йил 1 январда 10258 киши қамоқ азобини тортган.

Айрим ҳолатларда қатағон қилинганларнинг маълум гуруҳларига бир хил айблар қўйилганига дуч келинади.Ўшандай бир хил айблар жойлардан келган ва Тошкентдаги «учлик» ка тақдим этилган айблов хулосаларида берилган.»Учлик» ҳукм чиқаришда ана шу айбларни қайд этиш билан кифояланиб қолган.Маҳбусларни тергов қилиб айблов хулосасини тасдиқлаган район, округ ички ишлар раҳбарлари, бундай тезкорлик шароитида «лимит» ни ортиғи билан бажаришни қойилмақом қилувчиларнинг шошиб иш кўрганликлари, уларнинг профессионал тажрибасизликлари каби бошқа сабаблар бўлганини ҳам эътироф этиш лозим.Ҳар ҳолда «учлик» баённомалари қандай бўлса, шундайлигича берилишига амал қилинган.Кўплаб айблар терговчиларнинг ўзлари томонидан тўқилгани ҳам сир эмас.

Хуллас, 1937-1938 йиллар,инсоният тарихидаги маданий асрда большевиклар томонидан ер юзи қуруқлигининг олтидан бир қисмида амалга оширилган қатағон давр сифатида тарихга кирган.Айнан ана шу жабру ситамли йилларда эркин фикрловчи зиёлилар, тадбиркор мулкдорлар, эътиқодига содиқ диндорлар,шунингдек » ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ ёнади» дегандек аҳолининг бошқа табақалари ҳам оммавий равишда қатағон қилиниб қамалди, сургун қилинди ёки отиб юборилди.

Шу боисдан ҳам “катта террор” даврини Абдулла Қодирий таъбири билан айтганда “мозийнинг энг кир, қора кунлари” деб атаса ҳам бўлади.

0 kurgazma_3_2.jpg2 iyul- “Katta terror” boshlanganiga 80 yil to‘ladi

VKP(b) Siyosiy byurosi 1937 yil 2 iyulda “Sovetlarga qarshi unsurlar to‘g‘risida” qaror chiqarib, “katta terror” uchun start berdi desa bo‘ladi. Juda qisqa vaqt ichida, 1937 yil 5 avgustdan 1938 yil noyabr o‘rtalarigacha, maxsus tashkil etilgan “uchlik”lar kamida 800 000 kishini, ulardan yarmini otuvga hukm qilganlar.

“KATTA TЕRROR” QANDAY BOSHLANGAN EDI?
Umid Bekmuhammad
09

008.jpgVKP(b) Siyosiy byurosi 1937 yil 2 iyulda “Sovetlarga qarshi unsurlar to‘g‘risida” qaror chiqarib, “katta terror” uchun start berdi desa bo‘ladi. Ana shu qaror asosida NKVD 00447-sonli “Quloqlar to‘g‘risida buyruq” chiqardi. Unga ko‘ra, 1937 yil 5 avgustdan 1938 yil noyabr o‘rtalarigacha maxsus tashkil etilgan “uchlik”lar kamida 800 000 kishini, ulardan yarmini otuvga hukm qilganlar. 1937 yil avgustidan NKVD milliy operatsiyalar o‘tkazish bo‘yicha yana bir necha buyruqlar qabul qiladi. Bu bilan 1937-1938 yillardagi terror qurbonlari soni deyarli 350 ming kishiga ko‘paytirib yuboriladi.

1937 yil 30 iyulda SSSR Ichki ishlar xalq komissari N.Yejovning “Sobiq quloqlar, jinoyatchilar va boshqa antisovet elementlarni qatag‘on qilish bo‘yicha opreatsiya to‘g‘risida”gi 00447-sonli operativ mutlaqo maxfiy tamg‘a ostidagi buyrug‘ida qatag‘on qilingan, qatag‘on bo‘lishdan yashirinib yurgan, lagerlardan, surgunlardan va mehnat posyolkalaridan qochib kelgan sobiq quloqlarning katta qismi qishloqlarda o‘rnashib qolgani qayd etilgan.O‘tmishda ko‘plab qatag‘on qilingan cherkovchilar va sektantlar, sovetlarga qarshi qurolli chiqishlarning sobiq ishtirokchilari ham qishloqda o‘rnashib olgani ta’kidlangan.Qishloqda mavjud bo‘lgan va ularning qoldig‘i siyosiy partiyalar eserlar, gruzmekilar, dashnoqlar, mussavatchilar, ittihodchilar) xodimlarining, shuningdek, banditlar qo‘zg‘olonining sobiq faol ishtirokchilari, oq jazochilari, reapatriantlarning katta qismiga ham deyarli tegilmagani buyruqda ko‘rsatilgan.“Yuqorida sanab o‘tilgan elementlarning bir qismi qishloqdan shaharlarga ketib, sanoat, transport va qurilishlarga suqilib kirib olganlar”,—deyilgan buyruqda.

Bundan tashqari hozirga qadar jinoyatchilar, hayvon o‘g‘rilari, retsedivist-o‘g‘rilar, talonchilar va jazoni o‘tab qamoqdan qochib kelib, qatag‘on bo‘lishdan yashirinib yurganlar ham qishloq va shaharlarga uya qurib olganlar.Bu jinoyatchilar kontingenti bilan yetarli kurash olib borilmaganidan jazo berilmagani oqibatida ularning jinoyatchilik faoliyati faollashib borgani ham mazkur hujjatda qayd etilgan.

Ushbulardan kelib chiqib davlat xavfsizligi organlari bu antisovet elementlar bandasini hech ham ayamasdan tugatish, mehnatkashlarni, sovet xalqini ularning aksilinqilobiy xurujlaridan himoya etish va ularning Sovet davlatining asosiga, negiziga qarshi qilgan ablahona qo‘poruvchiligini tag-tugi bilan abadul-abad yo‘q qilish zarurligi ham ko‘rsatilgan.

Ana shu holatdan kelib chiqib 1937 yil 5 avgustdan barcha respublikalar, o‘lkalar va viloyatlarda sobiq quloqlar, faol antisovetchi elementlar va jinoyatchilarni qatag‘on qilish bo‘yicha opreatsiya o‘tkaziladigan bo‘ldi.Bu operatsiya O‘zbekiston,Turkmaniston,Tojikiston va Qirg‘iziston SSRda 1937 yil 10 avgustdan boshlanishi belgilandi.

Buyruqda operatsiyani o‘tkazish bo‘yicha 7 punktdan iborat yo‘riqnoma ham keltirilgan.Qatag‘on qilinadiganlar kontinengenti quyidagilardan iborat edi:

1.Jazoni shtab qaytgan va faol antisovet qo‘poruvchilik faoliyatini davom ettirayotgan sobiq quloqlar.

2.Lagerlar yoki mehnat posyolkalaridan qochib ketgan sobiq quloqlar, shuningdek, quloqqa tortilishdan yashirinib, sovetlarga qarshi faoliyat olib borayotgan sobiq quloqlar.

3.Isyonkor va fashistik, terrorchi va banditlar qo‘shilmalaridagi, jazoni o‘tab, qatag‘ondan yashirinib yoki qamoq joylaridan qochib ketgan va o‘zining sovetlarga qarshi jinoyatkorona faoliyatini tiklab olgan sobiq quloqlar va ijtimoiy xavfli unsurlar.

4.Sovetlarga qarshi partiyalar(eserlar, gruzmekilar. Dashnoqlar, mussavvatchilar, ittihodchilar) a’zolari va qatag‘ondan yashirinib yurganlar, qamoq joylardan qochib ketganlar va faol antisovet qo‘poruvchi faoliyat olib borayotgan sobiq oqlar, jandarmlar, chinovniklar, jazo beruvchilar. banditlar, banditlarga ko‘maklashayotganlar,perepravshiklar,reemigrantlar.

5.Tergov va tekshiruv agentlari materiallari bilan fosh qilingan, tugatilgan kazak-oq gvardiyachilarning isyonkor tashkilotlari, fashistik, terrorchi va josus-qo‘poruvchi qo‘shilmalarning eng dushman va faol ishtirokchilari.Shuningdek, hozirda qamoqda, tergovda saqlanayotgan, ularning ayrimlarining ishi tugagan, biroq hali sud organlari ko‘rib chiqmagan ana shu toifadagi unsurlar ham qatag‘on qilinishi ko‘zda tutilgan.

6.Turmalarda. lagerlarda. Mehnat posyolkalarida va koloniyalar qamoqxonalarida saqlanayotgan va bu joylarda faol antisovet qo‘poruvchilik ishi olib borayotgan sobiq quloqlar, jazokorlar, banditlar, oqlar, sektantlik faollari, cherkovchilar va boshqalar.

7. Jinoiy faoliyat olib borayotgan jinoyatchilar(banditlar, talonchilar. O‘g‘ri-retsedivistlar) va jinoiy muhit bilan bog‘langanlar.

8.Lagerlar va mehnat posyolkasidagilar va u joylarda jinoiy ish olib borayotgan jinoyatchi elementlar.

9.Hozirgi vaqtda qishloqlarda, kolxozlarda, sovxozlarda. Qishloq xo‘jalik korxonalarida va shaharlardagi sanoat va savdo korxonalarida, transportda, sovet muassasalarida hamda qurilishdagi yuqorida keltirilgan barcha kontingentdagilar qatag‘on qilinishi zarurligi buyruqda qayd etilgan.

Buyruqda operatsiyani o‘tkazish tartiblari ham belgilab berilgan.Operatsiyani 1937 yil 5 avgustdan boshlash va to‘rt oy muddatda yakunlash ko‘rsatib o‘tilgan.Turkmaniston,Tojikiston,O‘zbekiston va Qirg‘iziston sovet sotsialistik respublikalarida operatsiyani 1937 yil 10 avgustda,Sharqiy Sibir viloyatida, Krasnoyarsk,Uzoq Sharq o‘lkalarida esa 15 avgustdan boshlash ko‘rsatilgan.

Birinchi navbatda birinchi toifadagi kontingentdagilar qatag‘on qilingan.Ikkinchi toifadagi kontingentdagilarni maxsus ko‘rsatma va farmoyish kelgunga qadar qatag‘on qilish mumkin bo‘lmagan.Shu jumladan,NKVDning respublikalar xalq komissarliklari, viloyat boshqarma va bo‘limlari birinchi toifa kontingenti bo‘yicha operatsiyalarni o‘tkazishni yakunlaganlaridan so‘ng ikkinchi toifadagi kontingent bo‘yicha operatsiyani o‘tkazishga kirishishlari kerak bo‘lgan.N.Yejovning bu haqdagi sanksiyasi olingandan so‘nggina ikkinchi toifadagilar bo‘yicha operatsiyani boshlash mumkin bo‘lgan.

Barcha qamoqqa olinganlar va har xil muddat bilan lager va turmalarga hukm qilinganlarga nisbatan hukmlar chiqarilishi bilan bu haqda N.Yejovga qancha odamga hukm chiqqani, qancha odam qanday muddatga turma yoki lagerga hukm etilgani xhabar qilinishi talab qilingan.Bu ma’lumotlar olingach N.Yejov qaysi tartibda va qaysi lagerlarga hukm qilingan mahbuslarni yuborish to‘g‘risida ko‘rsatma bergan.

Respublikalar, o‘lkalar va viloyatlar hududlarida mahalliy sharoitlar va yuzaga kelgan vaziyatga muvofiq ravishda operativ sektorlar tashkil qilingan.Har bir sektor bo‘yicha operatsiyani tashkil etish va o‘tkazish uchun operativ guruhlar tuzilgan.Bu guruhlar o‘zlariga yuklatilgan jiddiy operativ vazifalarni muvaffaqiyatli eplay oladigan NKVDning ma’sul xodimlaridan iborat tarkibda tuzilgan. Ayrim holatlarda operativ guruhlarning boshliqlari eng tajribali va qobiliyatli rayon va shahar ichki ishlar boshliqlaridan tayinlangan.Operativ guruhlar zarur operativ xodimlardan shakllangan va ular trpnsport va aloqa vositalari bilan ta’minlangan.Operativ holat talabidan kelib chiqib guruhlarga harbiy yoki militsiya qismlari ham berilgan.

Operativ guruhlar boshliqlariga qatag‘on qilinadiganlarni aniqlash va uning hisobini olib borish, tergovga, tasdiqlangan ayblov xulosalariga hamda “uchlik” larning hukm chiqarishlari va ularning ijro etilishiga rahbarlik qilish vazifasi topshirilgan.Ular o‘z sektori hududida operatsiyani tashkil etish va o‘tkazishga ma’sul bo‘lganlar.

Har bir qatag‘on qilinayotgan uchun batafsil ma’lumotlar, aybdor qiluvchi materiallar to‘plangan.Bu materiallar asosida qamoqqa olinadiganlar ro‘yxatlari tuzilgan.Ular operativ guruh boshlig‘i tomonidan imzolangan va 2 nusxada ko‘rib chiqish va tasdiqlash uchun Ichki ishlar xalq komissarligiga,NKVDning boshqarma yoki viloyat bo‘limi boshlig‘iga yuborilgan.Ichki ishlar xalq komissarligi,NKVDning boshqarma yoki viloyat bo‘limi boshliqlari ro‘yxatlarni ko‘rib chiqib, taqdim etilgan ro‘yxatdagi shaxslarni hibsga olishga sanksiya berganlar.

Tasdiqlangan ro‘yxat asosida operativ guruh boshlig‘i qamoqqa olgan.Har bir hibsga olish order bilan rasmiylashtirilgan.Hibsga olish paytida qunt bilan tintuv qilingan, qurol. O‘q-dorilar, harbiy anjomlar, portlatuvchi moddalar. Zaharlovchi va zaharli moddalar. Aksilinqilobiy adabiyotlar, qimmatbaho metall monetalar, qo‘yilmalar, chet el valyutasi, ko‘paytiruvchi priborlar va yozishmalar tortib olingan.Barcha tortib olingan narsalar bayonnomaga kiritilgan.

Hibsga olinganlar Ichki ishlar xalq kommisarligi, NKVDning boshqarma va viloyat bo‘limlari boshliqlari tomonidan belgilangan punktlarda to‘planganlar. Bu punktlarda qamoqqa olinganlar uchun yaroqli binolar ajratilgan.Hibsga olinganlar soqchilar nazoratida bo‘lganlar.Qochib ketish yoki boshqa qandaydir ekssesslar bo‘lmasligini kafolatlaydigan tadbirlar belgilangan.

“Uchlik” qamoqdagi mahbusning ijtimoiy xavfliligi darajasiga qarab 2-toifa bo‘yicha qatag‘on qilinayotgan shaxsni 1-toifaga, 1-toifa bo‘yicha qatag‘on qilinayotgan shaxsni 2-toifaga o‘tkazishi mumkin bo‘lgan.»Uchlik2 o‘z yig‘ilishlarini bayonnomalarda aks ettirib borgan, ularda har bir hukm qilinayotgan shaxsga nisbatan chiqarilgan hukm yozib borilgan.

Yig‘ilish bayonnomasi hukmning ijro etilishi uchun opretiv guruh boshlig‘iga yuborilgan.Tergov ishiga har bir hukm qilingan shaxsga nisbatan bayonnomadan ko‘chirma tirkab qo‘yilgan.

Hukmni ijro qilish tartibi ham belgilab berilgan.Hukm ijrosi “uchlik” raisi ko‘rsatmasi bilan amalga oshirilgan.Hukmni ijro etish uchun “uchlik” yig‘ilishi bayonnomasidan ko‘chirma asos bo‘lgan.
1-toifa bo‘yicha hukmlar ijrosi respublika xalq komissari,NKVD boshqarmasi. Bo‘lim boshliqlari ko‘rsatmasi bilan vaqti va joyi yashirin holatda bajarilgan.Hukmning ijrosi haqidagi hujjatlar har bir hukm etilganning tergov ishiga alohida konvertda solib qo‘yilgan.

2-toifa bo‘yicha hukm qilingan shaxslar SSSR Ichki ishlar xalq komissarligi Davlat lagerlar Boshqarmasi(GULAG) xabar qilgan naryadlar asosida amalga oshirilgan.

Opreatsiyalarning o‘tkazilishiga umumiy rahbarlik qilish SSSR Ichki ishlar xalq komissari o‘rinbosari, davlat xavfsizligi Bosh boshqarmasi boshlig‘i komkor Frinkovskiyga topshirilgan. Operatsiyalarga rahbarlik qilish bilan bog‘liq ishlar bo‘yicha maxsus guruh tashkil qilingan.

Qamoqqa olinganlarni tergov qilish tartiblari buyruqda quyidagicha ko‘rsatilgan:
1.Hibsga olingan har bir mahbusga yoki mahbuslar guruhiga tergov ishi ochilgan.Tergov tezkorlik bilan va oddiy tartibda olib borilgan.Tergov jarayonida mahbusning archa jinoiy aloqalari ochib tashlanishi kerak bo‘lgan.

2.Ish ko‘rib chiqilgach, qarab chiqish uchun “uchlik” ka yuborilgan.Ishga hibsga olish uchun order, tintuv bayonnomasi, tintuvda olib qo‘yilgan materiallar. Shaxsiy hujjatlar. Hibsga olinganning anketasi, agentura-hisob materiallari.tergov bayonnomasi va qisqa ayblov xulosasi ilova qilingan.

“Uchlik”ni tashkil qilish va uning ishi buyruqda belgilab berilgan.Buyruq bilan respublikalar, o‘lkalar va viloyatlar “uchlik”lari tarkibi ham tasdiqlangan.

O‘zbekiston SSR bo‘yicha “uchlik” N.A.Zagvozdin (respublika ichki ishlar xalq komissari), A.Ikromov (O‘zbekiston Kompartiyasi Markaziy Komitetining birinchi kotibi), To‘rabekov(Xalq Komissarlari Soveti raisining o‘rinbosari)lardan iborat tasdiqlangan. Uning yig‘ilishlarida O‘zbekiston SSR prokurori Sheyndlin, kotib sifatida esa O‘zSSR NKVD Davlat xavfsizlik boshqarmasi 8-bo‘lim boshlig‘i leytenanti Yakovlev ishtirok etgan.

“Uchlik” yig‘ilishlarida respublika, o‘lka va viloyat prokurori ishtirok etishlari mumkin bo‘lgan( agarda u “uchlik” tarkibiga kiritilmagan bo‘lsa). “Uchlik” o‘z ishini tegishli NKVD va uning boshqarma hamda bo‘limlari joylashgan punktlarda olib borgan, yoki operativ sektorlar joylashgan joyga borib ish ko‘rgan. “Uchlik” unga taqdim etilgan har bir mahbus yoki mahbuslar guruhi, shuningdek, surgun qilinayotgan har bir oila to‘g‘risidagi materiallarni ko‘rib chiqqan.

Hukmlar ijro etilganligi haqidagi “uchlik”lar bayonnomalari zudlik bilan SSSR Ichki ishlar xalq komissarligi Davlat xavfsizligi Bosh boshqarmasining 8-bo‘limiga yuborilgan.Unga 1-forma bo‘yicha hisob kartochkalari ilova qilingan.

1-toifa bo‘yicha hukm qilinganlarga bir vaqtning o‘zida bayonnoma va hisob kartochkasi hamda tergov ishlari yuborilgan.

Operatsiyaning borishi va natijalari to‘g‘risida besh kunlik ma’lumotlar bilan har oyning 1, 5, 10, 20 va 25 –kunlari telegraf orqali va batafsil pochta orqali yetkazib turilgan.
Operatsiyani o‘tkazish jarayonida yangidan ochib tashlangan aksilinqilobiy uyushmalar, banditlar va talovchilar guruhlari, yuzaga kelgan ekssesslar va boshqa favquloddadagi hodisalar haqida zudlik bilan telegraf orqali xabar qilish talab qilingan.

Operatsiyalarni tashkil etish va o‘tkazishda qatag‘on qilinayotganlarning nolegal holatga o‘tishlariga, yashash joyidan qochib ketishlariga, ayniqsa chetga chiqib ketishiga, banditlar va talonchilar guruhlari tashkil bo‘lishiga, qandaydir ekssesslar vujudga kelishiga hech qanday yo‘l qo‘ymaslik, bu borada tugal choralar ko‘rish buyruqda ko‘rsatilgan.Har qanday faol aksilinqilobiy harakatlarni yuzaga keltirishga bo‘lgan urinishlarni o‘z vaqtida aniqlash va unga tezkorlik bilan barham berish ham buyruqda ko‘rsatilgan( Rossiya XX vek.GULAG(Glavnoye upravleniye lagerey) 1918-1960.M, 2002, s 96-104.)

Ana shu “katta terror” davrida, ya’ni 1937 yil 10 avgustdan 1938 yil 1 yanvargacha bo‘lgan vaqtda O‘zbekiston bo‘yicha faqat sobiq “quloq” lardan 5924 kishi, jinoyatchilardan 1679 kishi, “ sovetlarga qarshi unsur”lardan 3097 kishi, jami 107000 kishi qamoqqa olingan. Ulardan 3613 kishi 1-toifa bo‘yicha otuvga, 7087 kishi 2 –toifa bo‘yicha 8-10 yil muddat bilan qamoq jazosiga, mehnat tuzatuv lageriga hukm qilingan.

1-toifa bo‘yicha otuvga hukm qilinganlarning 1376 nafari sobiq quloqlar, 952 nafari jinoyatchilar va 1285 nafari boshqa aksilinqilobiy unsurlar bo‘lgan.2-toifa bo‘yicha hukm qilinganlarning 4548 nafari sobiq quloqlar, 727 nafari jinoyatchilar, 1812 nafari boshqa aksilinqilobiy unsurlar bo‘lgan.( Tragediya sovetskoye derevni: kollektivizatsiya i raskulachivaniye.Dokumenti i materiali v 5-tomax.T 5, kniga 1, 1937. 1937-1939,Moskva,ROSSPEN, 2004, str.378-388.).

Ko‘p jildlik arxiv hujjatlar to‘plamida 1937-1938 yillarda “Uchlik” qarori bilan hukmga tortilgan o‘zbekistonlik qatag‘on qurbonlari haqida ham ma’lumotlar keltirilgan.Birinchi jildga 1937 yil 10 avgustdan 5 noyabrgacha bo‘lgan vaqt ichida “uchlik” qarori bilan O‘zbekiston bo‘yicha qatag‘on qilinganlarning 3083 mahbusdan 1688 kishi otuvga, 1369 kishi 8-10 yil mehnat tuzatuv lageriga (surgun qilish sharti bilan) , 36 nafari qamoqdan ozod qilishga hukm qilingani haqidagi ma’lumot kiritilgan.

Bu qatag‘on qurbonlarining milliy tarkibida o‘zbeklar 2361 kishi, ruslar 462 kishi, tatarlar 58 kishi, qozoqlar 33 kishi, turklar 31 kishi, armanlar 24 kishi, nemislar 20 kishi, ukrainlar 18 kishi, tojiklar 16 kishi, polyaklar 12 kishi, ozarbayjonlar 10 kishi, uyg‘urlar 5 kishi, afg‘onlar 3 kishi, xitoylar 3 kishi, gruzinlar 3 kishi, fratsuzlar 1 kishi bo‘lgan.

_1_19a.jpgMahbuslarning ijtimoiy tarkibi quyidagicha bo‘lgan: quloqlar 1543 kishi, kolxozchilar 781 kishi, diniy xizmatchilar(imom, eshon, domla va boshqalar) 437 kishi, savdogarlar 149 kishi, jinoyatchilar 87 kishi, boylar 54 kishi, xizmatchilar 132 kishi, ijtimoiy ahvoli aniqlanmaganlar 645 kishi, ular orasida hunarmandlar, aravakashlar, qorovullar, sartaroshlar, sotuvchilar, o‘t o‘chiruvchilar, nafaqaxo‘rlar,nogrionlar,xazinachilar, qassoblar, dalllollar va boshqalar bo‘lgan.

Partiyaviy jihatdan esa ulardan 20 nafari sobiq “Sho‘roi islom” chi, 91 nafari sobiq “ milliy ittihod” chi, 61 nafari sobiq VKP(b) a’zosi, 17 nafari sobiq eserlar, 4 nafari “ittihodiy va taraqqiy”chi, 5 nafari mussavvatchi, 5 nafari internatsional demokratik partiyaning sobiq a’zosi, 2 nafari sobiq “Turon” jamiyati a’zosi, 3 nafari sobiq dashnoqchilar, partiyasizlar esa 2866 kishidan iborat bo‘lgan.Qatag‘on qurbonlaridan 454 nafari avvalda “ bosmachilik” harakatida, 111 nafari kolxoz tuzumiga, quloq qilishga qarshi qo‘zg‘olonda ishtirok etgan.

Ana shunday holatni 1938 yilda qatag‘on qilinganlar misolida ham yaqqol ko‘rish mumkin.“Uchlik” ning 1938 yil 4 fevraldan 17 fevralgacha bo‘lgan vaqt ichida 21 ta yig‘ilishi ( Bayonnomalar 66, 67, 68, 69, 70, 71, 72, 73, 74, 75, 76, 77, 78, 82, 83, 84, 85, 86, 87, 88, 89,) o‘tkazilib, unda 2378 mahbus ishi ko‘riladi.Shundan 1977 mahbus otuvga, 393 mahbusning aksariyati 10 yil. Oz qismi 8 yildan mehnat tuzatuv lageri qamog‘iga hukm qilingan, barmoq bilan sanaladigan darajadagi mahbus qamoqdan ozod qilishga hukm etilgan, ayrim mahbuslar qamoqxonada hukm chiqqunga qadar o‘lib qolgan.

“Katta terror” vaqtida O‘zbekiston hududidan tashqari joylarda taqdir taqozosi bilan yashab tirikchilik qilayotgan, xususan, GULAG va mehnat tuzatuv lagerlari, koloniyalardagi mahbuslar, Ukraina,Shimoliy Kavkaz o‘lkasi,Qozog‘istondagi mehnat, maxsus posyolkalarda surgun azobini tortayotgan “sobiq quloqlar” ham takroran qatag‘on qilingan edi.Ularni ham aniqlab hisoblaydigan bo‘lsak, o‘zbekistonliklardan mudhish “katta terror” qurbonlari miqdori ancha ko‘payadi.Masalan, 1931 yili O‘zbekistondan Ukrainaning Xerson viloyatiga surgun qilingan yurtdoshlarimizdan, sobiq quloqlardan Golopristan,Kaxovskiy va Skadovskiy tumanlari bo‘yicha 200ga yaqin mehnat ko‘chkindilari ayni ana shu “ katta terror” vaqtida qatag‘on qilingani aniqlangan”(R.Shamsutdinov.O‘zbekistonda sovetlarning quloqlashtirish siyosati va uning fojeali oqibatlari.T, 2000, 172-262-betlar).

“ Shimoliy Kavkaz surgunidagi yurtdoshlardan hozircha 41 nafar kishi qatag‘on qilingani aniqlandi”(R.Shamsutdinov,A.Mamajonov, Shimoliy Kavkaz surgunidagi yurtdoshlar qismati, 241-250 betlar).

“Moskva yonidagi Dmitrov lagerida 1933-1938 yillari ko‘plab o‘zbekistonlik mahbuslar, sobiq quloqlar “ikkinchi besh yillikning buyuk qurilishi”hisoblangan Moskva-Volga kanali qurilishida faol qatnashganlar,ularning ko‘plari o‘lib ketgan, ma’lum qismi kanal qurilib, ishga tushgandan so‘ng takroran qatag‘on qilingan. Ulardan 51 kishi 1937-1938 yillari otilib Butovo poligoniga ko‘milgani aniqlandi.”(Tarixning hasratli sahifalari, T, 2005, 227-278 betlar).

Shimoliy Qozog‘iston surgunidagi yurtdoshlardan 21 nafari ayni 1937-1938 yillarda qatag‘on qilinib, otib yuborilgani aniqlandi. Biroq bu ma’lumotlar yana to‘ldirilishi, hali ma’lum bo‘lmagan qatag‘on qurbonlarining bo‘lishi tabiiydir.Chunki tegishli arxivlardan har xil sabablarga ko‘ra O‘zbekiston hududidan tashqarida qatag‘on qilingan hamyurtdoshlarimizning barchasi to‘liq aniqlanganicha yo‘q.Bu sohada tadqiqot, qidiruv ishlari olib borilishi kerak.

Maxsus idora 1937-1938 yillarda yanada kengaygan, xodimlar miqdori ham ko‘paygan va uning okruglarda bo‘limlari ham bo‘lgan.Poytaxt Toshkentda “uchlik” tomonidan otuvga hukm qilingan mahbuslar Toshkent turmasida yoki siyosiy mahbuslar uyida saqlanayotgan bo‘lsa, ular Yunusoboddagi qatlgohlarda, hozirgi Shahidlar xotirasi majmuasi joylashgan joyda otilgan. Viloyatlar bo‘yicha otuvga hukm qilinganlar qaysi okrugda qamoqqa olingan bo‘lsalar, o‘sha joydagi qatlgohlarda otilganlar, ya’ni har bir okrugdagi qamoqxonalarda oliy jazoni ijro etuvchi xodimlar bo‘lgan.Masalan, Xorazm okurg sektori taqdimiga ko‘ra Toshkentdagi respublika “uchligi” nechta mahbusni otuvga hukm qilgan bo‘lsa, hukm ijrosi Xorazmda ro‘yxat bo‘yicha, qaror asosida amalga oshirilgan.Xullas, respublikada markaziy qatlgoh va joylardagi mahalliy qatlgohlar bo‘lgan.

“ O‘zbekiston SSR Ichki ishlar xalq komissarligi “uchlik” kotibi vazifasini bajargan Yakov Mixaylovich Yakovlev mana bularni eslaydi: “Uchlik” har soatda 100ga yaqin ish ko‘rgan, hukm esa ikki xil: oliy jazo—otib o‘ldirish yoki 10 yil yozishma olib borish cheklangan holda qamoq bo‘lgan.Bularning ikkalasi ham o‘lim degani edi.“Uchlik”ning qarori menim ishtirokimda,NKVD komendanti Shishkin tomonidan darhol ijro etilardi. Mahbus otib tashlanardi. Hukm qilinganlar orasida o‘limi oldidan “Yashasin Stalin, yashasin sovet hokimiyati!” degan xitoblar aytilganini ko‘p marta eshitganman.Ular nazarimda, vijdonan ishlagan, hukumatga sodiq insonlar edi.Shishkinga ijrochiligi uchun “Hurmat belgisi” ordeni topshirilganini ham bilaman“ (Qilichev Fayzulla.Zulmatdan sadolar.T.”Adolat», 1994, 142-143-betlar).

Barcha qamashlar, qatl etishlar GKVD tomonidan olib borilgan, butun qamoqxona lagerlar tizimi uning qaramog‘iga o‘tgan.Mahbuslarning do‘stlari, qarindoshlari, tanish-bilishlari ham qamoqqa olina boshlangan. Terror rejali olib borilgan.NKVDning viloyat boshqarmalari, tuman bo‘limlari qamoqqa olish rejalarini olib turganlar.Moskvada NKVDning shifrlash bo‘limida ishlagan Vladimir Petrov jo‘natilgan telegrammalar matnini eslab qolgan: “ Frunze,NKVD, o‘n ming ”xalq dushmanlari“ yo‘q qilinsin.Ijroni bajarish haqida doklad qilinsin”.Sverdlovskka 15 ming “xalq dushmani” ni yo‘q qilish haqida buyruq bilan telegramma yuborilgan.

Mahbuslar shafqatsiz qiynoqlarga solinar, kaltaklanar, boshqalar uchun ko‘rsatmalar berishga majbur qilinganlar.Ana shunday yo‘l bilan olingan qandaydir ko‘rsatmalar asosida yangidan ommaviy qamoqqa olishlar bo‘lgan.

100-150 kishi bir xonaga haydab kelinib, ularning barchasini devorga qaratib qo‘yilgan.Bu mahbuslarga talab qilinayotgan ko‘rsatmalar bergunga qadar o‘tirishga va uxlashga ruxsat berilmagan.Xonaga yozuv stoli va yozuv-chizuv uchun kerakli narsalar qo‘yilgan.Ko‘rsatma berishni hohlaganlar o‘zlari yozib berganlar, shundan keyin ularga uxlash uchun ruxsat berilgan.
Tergovchilar kim ko‘p rib, pachoqlash bo‘yicha o‘zaro musobaqalashganlar.Agar tergovchi kuniga biron –bir mahbusni o‘z “ aybi”ga iqror qildirishni uddalay olmasa, u aybdor hisoblangan.Ammo qanday usul bilan ko‘rsatma olinganiga erishgani bilan qiziqmaganlar.

Tergov ishlari bo‘yicha ayblangan, qamoqqa olinganlar miqdori quyidagicha bo‘lgan—1937 yilda Ittifoq bo‘yicha 936750 kishi, O‘zbekiston SSR bo‘yicha 14873 kishi hibsga olingan, 1938 yilda esa Ittifoq bo‘yicha 641762 kishi, O‘zbekiston SSR bo‘yicha 20641 kishi qamoqqa olingan.1939 yili esa O‘zbekiston SSR bo‘yicha 695 kishi qamoqqa olingan.(Pravo na repressii.Vnesudebniye polnomachaya organov gosudarstveniy bezopastnosti(1918-1953).“Kuchkovo pole”.Moskva-Jukovskiy, 2006, 340-343-betlar).

O‘zbekiston va Tojikiston xalqlari ustidan o‘lim tegirmonini aylantirgan jallodlardan biri Nikolay Andreyevich Zagvozdin ( 1898 yilda Tobolsk guberniyasida krepostnoy dehqon oilasida tug‘ilgan.2-sinf boshlang‘ich ma’lumotga ega bo‘lgan.1929-31 yillarda Moskvadagi harbiy akademiyaning kechki bo‘limini tugatgan.1917 yilgacha Samara, Omsk guberniyalaridagi pochta telegraf agentligida, yekaterinburgdagi zavodda ishlagan.1917-18 yillarda Omsk shahar soveti va irtish daryosi paromining raisi, 1918 yildan sovet qo‘shinining safida, 1921 yildan Saritsin,Donsk, Nijegorodsk,Valdivostok,Uzoq Sharq viloyatlaridagi CHK, OGPU,NKVDning turli bo‘limlarida, 1932 yildan esa O‘rta Osiyo boshqarmasida, 1934-37 yillarda O‘zbekiston ichki ishlar komissarining o‘rinbosari, xalq komissari, 1937-39 yillarda esa Tojikiston ichki ishlar xalq komissari bo‘lib qatag‘on davrning qonxo‘rlaridan biri sifatida minglab insonlarni o‘limga hukm etgan.Biroq o‘ziyam qattol davrda “ishdagi xatolari” uchun jazosini tortib, 1932 yil 9 fevralda qamoqqa olingan va 1940 yil 19 yanvar kuni otib tashlangan) edi.Uning Tojikiston Ichki ishlar xalq komissari bo‘lib ishlagan davrida, faqat 1938 yilning o‘zida, shaxsan bergan ko‘rsatmalari asosida qamoq joylarida tashkil etilgan azoblash uslubi oqibatida 1578 kishi sudgacha yetmasdan o‘lib ketgan.

Qamoqqa olishlar kechalari hamma uyquda bo‘lgan damda amalga oshirilgan.Hibsga olinganlarga ular qandaydir tashkilotlarga a’zo bo‘lgan, Stalin va boshqa sovet dohiylari hayotiga tajovuz qilish maqsadidagi suiqasdlarda ishtirok etgan, zavod, fabrika va elektrostansiyalarni yo‘q qilishni hohlagan zararkundalar kabi ayblar qo‘yilgan.Ko‘plab partiya a’zolari yashirin troskiychilikka mansublikda ayblanganlar.Ularning deyarli barchasi otib yuborilgan.

Targ‘ibot-tashviqot tufayli o‘zligini yo‘qotgan, o‘z hayoti uchun qo‘rqib qolgan odamlar o‘z qo‘shnilari, birga ishlayotganlari va hatto oila a’zolari ustidan xilma-xil, dahshatli yolg‘on, uydirma ayblar to‘qib NKVD organlariga murojaat qilganlar.NKVD organlari oldida navbat kutib tezroq chaquvni yetkazish uchun sabrsizlik bilan shoshilganlar ham bo‘lgan.

Terror millatni buzishga, uni tanazzulga olib keldi.Albatta, Stalin qatag‘on qilinganlar orasida ko‘plab aybsizlar borligini bilardi.Ammo, uning fikricha, qurbonlar kompaniyasi ko‘lamining bu darajada bo‘lishi muqarrar edi. U ham daraxtga bolta urilganda uning barglari uchib ketishini yaxshi bilgan.Terror faqat kommunistlargagina qarshi qaratilmadi.Ular bilan birga millionlab partiyasiz xizmatchi va ishchilar, dehqonlar, hunarmand-kosiblar, ruhoniylar qamoqqa olingan va konslagerlarga surgun qilingan.Ular tekin ishchi kuchlari safini to‘ldirib turgan.

Joylarda qatag‘onni amalga oshirgan jallodlarning ish uslublari, qatag‘on qilish mexanizmi, jirkanch, dahshatli yo‘llari haqida bir misol. Mahbus Ahmadjon Ibrohimov Xorazmda xonlik tugatish va sovetlar hokimiyatini o‘rnatish, “bosmachilar”ga qarshi kurashda dong chiqargan harbiy bo‘lgan. U dastlabki so‘roq paytida birorta “ayb” ni tan olmaydi. Shunda O‘zSSR NKVD komissari o‘rinbosari Leonid Isaakovich Nemirovskiyning ko‘rsatmasi bilan uni ikki sutka davomida qiynab tepkilab azoblaydilar.

O‘sha Nemirovskiy Xorazm ichki ishlar xizmatining bo‘lim boshlig‘i Ferensga bor oy mobaynida 50-60 kishini qamaganligidan qoniqmay, “bu ish emas, dangasalik” deb tanbeh beradi.Unga Nemirovskiy “ishyoqmaslar, qo‘lga olingan har odam shunday so‘roq qilinishi kerakki, undan keyin har kuni kamida o‘ntacha odam turma eshigini taqillatib turadigan bo‘lsin” deydi. Ana shu tanbehdan xulosa chiqrib Ferens Xorazmda rejalarni ortig‘i bilan bajaradigan bo‘lib qoladi.

“Uchlik”ning vaqtinchalik kotibi vazifasini bajarib turgan P.Blinkovning aytishicha, joylardan kelgan bayonnomalardagi mahbuslar ishlarini ko‘rib chiqish uchun bir daqiqadan uch daqiqagacha vaqt ajratilgan.Ayrim hollardagina besh daqiqagacha vaqt ajratilgan.Har bir “uchlik” majlisida 500-600 tagacha ish ko‘rilib, shuncha odamlar taqdiri hal qilinib yuborilgan.

“Uchlik” majlislarining birida P.Blinkovga o‘zbek mahbuslari ishi ko‘rilayotganda tarjimonlik qilish vazifasi yuklatiladi.Bir soat ichida 50dan oshiq ish ko‘riladi.Ayblanuvchilar asosan chet qishloqlik odamlar bo‘lib, ruschani mutlaqo tushunmasliklari bilinib turadi.

“Uchlik” majlisini boshqargan Apresyan va Leonov, ular yonida Romanov degani ham bor edi, sudlanuvchilar olib kelinganidan boshlab aybnomani o‘qib so‘kishga tushib ketardilar.Onasi ham, bolasi ham, bir “sog‘ joyi” ham qolmasdi.O‘zlari bundan huzur qilib qolardilar.Savol-javob ham, tarjima qiladigan narsa ham bo‘lmadi. Sudlanuvchilar bu so‘kish va haqoratlarni tushunishmasdan qarab turishar, so‘ng olib chiqib ketilardi.Birozdan so‘ng ular otib tashlanverardi.

O‘zbekiston Ichki ishlar xalq komissarligi kotibiyatining boshlig‘i P.S. Martinenko degan shaxsning guvohlik berishicha, Apresyan va Leonovlar har bir xodimga qancha odam qamalganligi va qanchasidan “ aybini tan oldirish” hamda “boshqalarga chiqish” ga erishganligiga qarab baho berganlar.Do‘ndirib bajarganlar maqtalgan, qolganlari esa jazolangan.Oqibatda xodimlar o‘rtasida o‘ziga xos, kim o‘zarga ishlash musobaqalari boshlanib ketgan.

Qatag‘on qilinib mehnat tuzatuv lagerlari va mehnat tuzatuv kolonnalarida qamoq jazosini o‘tayotganlar juda ham yomon, achinarli ahvolda hayot kechirishgan.Ular kasallikdan, ochlikdan, tashnalikdan, zulm va qiynoqlardan, izg‘irin sovuqdan, tinka-madorni quritadigan og‘ir mehnatdan nogiron bo‘lib qolgan, o‘lib ketganlar ko‘p bo‘lgan.GULAG lagerlaridagi mahbuslarda o‘lim yuqori darajada bo‘lgan.Ayniqsa 1937-1938 yillarda va urush davrida mahbuslar o‘limi yuqori bo‘lgan.1937 yili GULAG lagerlarida 908264 mahbus bo‘lib, ulardan 25375 kishi (2,75 foiz) vafot qilgan.1938 yilda esa 1156781 mahbusdan 90546 kishi ( 7, 83 foiz) vafot etgan.(Pixalov Igor.Kakovi masshtabi “Stalinskix repressii”) . Ular orasida o‘zbekistonliklar, o‘zbeklar ham ancha bo‘lgan.

“Katta terror” avjiga mingan 1937 yil 1 oktyabrdagi ma’lumotning 1-qismiga ko‘ra, SSSR Ichki ishlar xalq komissarligi lagerlari bo‘yicha 20954 o‘zbek mahbusi bo‘lgan.Ularning 2643 nafari Baykal-Amur lagerida, 1923 nafari Volga-Moskva qurilishi(Dmitrov lageri)da, 1673 nafari Oq dengiz-Boltiq lagerida, 687 nafari Komi ASSRdagi Uxtim lagerida, 543 nafari Moldova ASSRdagi Tem lagerida, 2247 nafari Vladivostok lagerida, 643 nafari Novosibirsk lagerida, 3029 nafari Toshkentdagi O‘rta Osiyo lagerida qamoq jazosini tortgan, og‘ir mehnat qilgan edi.

Mazkur ma’lumotning 2-qismida esa o‘zbeklardan 854 kishining Qarag‘anda, 12 kishining Prorva, 23 kishining Norilsk, 1199 kishining Vyazemsk, 69 kishining Kaluga, 250 kishining Stalin temir yo‘l bekati, 96 kishining Janubi-Sharqiy Gavana, 47 kishining Podolsk aerodromi, 70 kishining Samara, 655 kishining Shimoli-Sharqiy lagerlarda, jami 3275 o‘zbekning bo‘lganligi qayd etilgan.

1939 yil 1 yanvarga oid ma’lumotga qaraganda NKVD mehnat tuzatuv lagerlarida qamoq jazosini o‘tayotganlar orasida 23855 o‘zbek bo‘lgan.Bu mahbuslar aksar hollarda josuslik, terrorchilik, diversiya, vatanga xiyonat, troskiychi-zinovyevchilik, vatan xoini oilasining a’zosi bo‘lishlikda ayblanganlar.Ular OGPU-NKVD organlari, jumladan,NKVD maxsus kengashi,NKVDning maxsus “uchlik” lari, Adliya xalq komissarliklari tomonidan hukm qilingan.

1942 yil 1 yanvarda barcha lagerlarda azob chekayotganlar orasida o‘zbeklar 26907 kishini (2 foiz) tashkil etgan bo‘lsalarda,O‘rta Osiyo bo‘yicha siyosiy qatag‘onga uchraganlar orasida ular birinchi o‘rinda turganlar va siyosiy qatag‘on girdobiga boshqalardan ko‘ra ko‘proq tortilganlar.Respublikada siyosiy qatag‘on yon-atrofdagi qardoshlarga nisbatan ancha og‘ir va dahshatli kechgan.Mehnat-tuzatuv koloniyalari va lagerlarida O‘zbekiston SSR bo‘yicha 1959 yil 1 yanvarda 14479, 1959 yil 1 sentyabrda 17 294, 1960 yil 1 yanvarda 10258 kishi qamoq azobini tortgan.

Ayrim holatlarda qatag‘on qilinganlarning ma’lum guruhlariga bir xil ayblar qo‘yilganiga duch kelinadi.O‘shanday bir xil ayblar joylardan kelgan va Toshkentdagi “uchlik” ka taqdim etilgan ayblov xulosalarida berilgan.“Uchlik” hukm chiqarishda ana shu ayblarni qayd etish bilan kifoyalanib qolgan.Mahbuslarni tergov qilib ayblov xulosasini tasdiqlagan rayon, okrug ichki ishlar rahbarlari, bunday tezkorlik sharoitida “limit” ni ortig‘i bilan bajarishni qoyilmaqom qiluvchilarning shoshib ish ko‘rganliklari, ularning professional tajribasizliklari kabi boshqa sabablar bo‘lganini ham e’tirof etish lozim.Har holda “uchlik” bayonnomalari qanday bo‘lsa, shundayligicha berilishiga amal qilingan.Ko‘plab ayblar tergovchilarning o‘zlari tomonidan to‘qilgani ham sir emas.

Xullas, 1937-1938 yillar,insoniyat tarixidagi madaniy asrda bolsheviklar tomonidan yer yuzi quruqligining oltidan bir qismida amalga oshirilgan qatag‘on davr sifatida tarixga kirgan.Aynan ana shu jabru sitamli yillarda erkin fikrlovchi ziyolilar, tadbirkor mulkdorlar, e’tiqodiga sodiq dindorlar,shuningdek “ o‘rmonga o‘t ketsa ho‘lu quruq yonadi” degandek aholining boshqa tabaqalari ham ommaviy ravishda qatag‘on qilinib qamaldi, surgun qilindi yoki otib yuborildi.

Shu boisdan ham “katta terror” davrini Abdulla Qodiriy ta’biri bilan aytganda “moziyning eng kir, qora kunlari” deb atasa ham bo‘ladi.

02

(Tashriflar: umumiy 1 402, bugungi 1)

Izoh qoldiring