Узоқ йиллик сафдошим, укажўрам Олим Тошбоевни туғилган куни қутли бўлсин! Ҳаёт ва ижод йўли узоқ бўлсин!
Қачон Бойсунга борсам, отам “Замонанинг озгани – эшакнинг отдан ўзгани”, деб қўядилар. Озган замон аломатлари кўп, аслида. Шўронинг бош мафкурачиси Сусловнинг содиқ издошлари қўлдан адиб ясашни канда қилган эмас. “Ҳузури муборак”ка ҳамиша сулукка мослар даркор, “аламзада”лар чикора! Davomini o'qish

Рюноске Акутагава (1892–1927) ХХ аср япон адабиётини янги поғонага кўтариб, жаҳонга танитган адиблардан. У миллий адабиётни Ғарб сўз санъати анъаналари билан уйғунлаштириб, анъанавий тасвир ва ифода усулини янги йўналишга бурган ёзувчи сифатида танилган. Япон адабиётида энг машҳур мукофот унинг номи билан аталади.
Ниҳоят, таниш “қизлар почтаси”хизматидан амаллаб фойдаланиб, Бухоро шаҳридан ўтадиган Шоҳруд ариғи устидаги “Ошиқлар кўприги”да учрашиш хабарини қизга жўнатдим. Аммо ичимни ит тирнарди. Чунки Адибахондан ҳеч қандай жавоб бўлмади.
Ўзига хос мавзу, бухороча оҳанглар шоираси Ибодат Ражабованинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Шоирага энг самимий тилакларимизни йўллаймиз…
17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун
16 май — Атоқли режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Йўлдошев хотираси куни
Тасаввуримда, “Шаҳардаги олма дарахти” бугун бор бўйи-басти билан олис-олислардан кўриниб туради. Бу дарахтнинг япроқларини ҳилпираб туриши, бу дарахтнинг шивирларини, бу дарахтнинг эзгулик қўшиқларини айтаётганлигини мен ҳар қадамда ҳис этиб тураман. Кундузми, тундами ё саҳарда бу дарахт шовуллашларидан илҳомланиб, мен ҳам ўзимча қўшиқлар битаман. 
Ёзувчи билан суҳбатда бугунги адабий дид ҳақида мулоҳазага чорлайдиган фикрларни билдирди: “Адабий дид кўп нарсани белгилайди. Миллатнинг маданий онги ва тафаккур даражасини белгилайдиган барометр. Кимни ўқиётганига қараб шу миллатга баҳо бериш мумкин. Бетиним равишда эртак ўқиётган халқ, бу халқ эзгу, адолатли халқдир, аммо бола тафаккуридаги халқ. Фалсафа ўқиётган халқ дунё қандай яралган, биз қандай яшаяпмиз каби саволларга жавоб ўқиётган, тафаккури баланд халқ бўлади”.
…фольклор намуналари таҳлил ва талқинига киришишда журъат ва жасорат керак. Зеро, “Унда миллат яшар, унда халқ яшар”. Жаббор Эшонқулдаги халқона самимият ва қатъият, туркона шиддат ва журъат, моҳиятга интилиш катта авлод олимларида сўнмас умид ҳамда ишонч уйғотган. Бугун ўша умид ва ишонч дарахти юксалиб, Жаббор Эшонқулнинг одамийлик ҳамда олимлик сиймосига чуқур эҳтиром пайдо бўлди.
Мозийга сайр Хуршид Давронга мавзу ва ғоя берибгина қолмади, балки унинг шахс сифатидаги маънавий қиёфасини ҳам шакллантирди. Боболардан қолган қилич шоир шеърларида кескир сўз бўлиб жаранглади…