Ўтган асрнинг эллик олтинчи йили — Янги йил арафаси эди. Эрталабдан гупиллатиб лайлакқор ёғар, тоқу гумбазлар оппоқ либосга бурканган. Девонбеги хонақоси симоби кулоҳ кийган қаландарга ўхшаб кетар, чуқур сукутдаги қари тутлар унинг сомеълари эдилар гўё. Davomini o'qish
Oy: Декабрь 2019
Isajon Sulton. Yangi yil kechasida
Шу бугун дунё янги йил кириб келишини нишонламоқда, кўчалар турли чироқларга ва ёзувларга тўла, ҳаво совуқ, рутубатли, одамлар қор ёғишини қаттиқ исташган, аммо тушдан кейин бир хилда изиллаб ёмғир ёға бошлаган эди. Davomini o'qish
Ikrom Otamurod. Ishora. Doston & Islomjon Yoqubov. «Kangul» qushining hol izhori
Шоир таъкидлаганидек, бизни қуршаган муаззам борлиқда намоён ашёларнинг мавжудияти, кўриниш тарзи, ҳаракат йўсини ва бир-бирига ўзаро чамбарчас боғланишида Яратувчи жо этган аниқ қонуният ва улуғ ҳикмат ҳукм суради… Davomini o'qish
Yapon she’riyatidan. Xoldor Vulqon tarjimalari & Xoldor Vulqon. Tungi laylakqor
Ассалому алайкум, Хуршиджон! Саломатмисиз?
Япон адабиётини севишингизни яхши биламиз. Япон халқи маданиятига ҳам жуда катта эҳтиром билан қарашингизга шубҳа қилмаймиз. Davomini o'qish
Pablo Neruda. She’rlar & Nazar Eshonqul. Pablo Neruda
Неруда ўз ижодида беш қитъа бадиий анъаналаринигина эмас, жўғрофиясини ҳам бирлаштирган, унинг шеърлари, достон, балладаларидан беш қитъанинг деярли йирик ва тарихий шаҳарларининг барчасини топиш мумкин. Нега шундай? Жавоб, афтидан, Неруданинг бош ижодий кредосидан келиб чиқади. У миллати, ирқи, тили, дини қайси давлатга фуқаролигидан қатъи назар, «мен инсонман» деган ғояни илгари сурди ва инсон ҳурлиги, фикр, сўз, туйғу, қарашлар ҳурлиги унинг бош мақсади бўлди. Davomini o'qish
Dilafruz Choriyeva. She’rlar
Саҳифамизнинг доимий муаллифларининг тавсияси билан шоира Дилафрўз Чориева шеърларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bekzod O’ktam. Muqarrar
Одам ўлдирилган! Маҳкама хизматчиси тилидан айтилган бу сўз буткул ўзга хаёлда дарвозахонага монанд узун кутиш йўлагида дилтанг турган уч кишини тамоман довдиратиб қўйди. Davomini o'qish
Yoqubjon Xo’jamberdiyev. Tilimiz himoyatda, dilimiz-chi?!
…ўйлаб ўтириб, кўнглимнинг бир чеккасида: тилимиз-ку, собит, аммо ўша она тил, ўша ота сўз ифодалаган туйғуларнинг онаси бўлмиш дилимизнинг аҳволи қандай? Унинг ҳимоятида кимлар ва қандай воситалар қалқон бўлиши керак, деган андишалар туғилди. Дарвоқе, дил нима ўзи? Davomini o'qish
Shukur Xolmirzaev. Haykal
Бир неча кун аввал Сурхондарё сафарида юрганда, Бойсун шаҳри томон бораётиб, бизни олиб юрган «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири Исроил Шомиров ҳангома орасида Сталин бобо деган шахс ҳақида, диктатор ҳайкаллари бутун империяда қулатила бошланган йиллари Бойсундаги Сталин ҳайкалини олиб келиб ҳовлисига ўрнатгани тўғрисида гапириб қолди. «Ҳайкал ҳозир ҳам турибди. Шукур аканинг айнан воқеага бағишланган ҳикояси ҳам бор» -деди Исроил ака. Биз ҳайкални кўрсатишни илтимос қилдик. Davomini o'qish
Sharl Lui Monteskyo. Hikmatlar / Шарль Луи Монтескье. Персидские письма
Одамзод ҳар доим ва ҳамма жойда жуда кўп унсурлар, хусусан, иқлим,дин,қонунлар,бошқарув (ҳокимият) принциплари, ўтмиш воқеалари, ахлоқ, урф-одатлар таъсирида яшайди ва айни мана шу таъсирлар оқибатида миллий руҳ шаклланади. Айни шу сабабдан миллий руҳни ўзгартирувчи ҳар қандай нарсадан сақланиш лозим, қонунлар энг аввало миллий руҳга асосланиши керак, зеро, фақат шундагина миллат ўз табиатига мос қонунларни сўзсиз қабул қилади. Davomini o'qish
O‘zi bilan o‘zi gaplashayotgan odam obrazi yoxud Ahmad A’zam ijodiga chizgilar & Ahmad A’zam. Ikki kitob
70-йиллар адабий авлоди ичида, шубҳасиз, ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг ўз ўрни бор. Аҳмад Аъзамнинг “Масъул сўз”, “Соясини йўқотган одам”, “Ҳали ҳаёт бор…”, “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” , “Ўзи уйланмаган совчи” (роман), “Тил номуси” каби ўнлаб бадиий, илмий ва публицистик китоблари чоп этилган. Табиийки, бу асарларнинг ҳар бири ҳозирги ўзбек адабиётининг нодир асарлари хазинасидан ўрин олган. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Haykal
…ўн-ўн беш йилдан бери дайди ит ҳам кўчасидан ўтмаган, ўзининг юлдузли палласини кутавериб, ҳолдан тойган, зада ва озурда кўнглининг қирларида умидсизлик тутуни бурқсиб ётган, на санъатдан, на давралардан, на замондан топмаган ҳаётининг мазмунини излагандек кейинги йилларда кунларини тоғ-тошларда ўтказиб юрадиган ҳайкалтарош Н.нинг омади бирдан келиб қолди. Davomini o'qish