Lutfiy. She’riyatidan namunalar & Sensan sevarim. Devon

Ashampoo_Snap_2017.08.27_22h53m35s_002_a.png    Лутфийнинг ҳаёт йўли сингари, ижодий тақдири ҳам жуда ибратли: у 99 йил яшаган. Умрининг асосий қисми ўқиш, ўрганиш ва бадиий ижод меҳнати билан ўтган. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида маълумот берилишича, Лутфий умрининг охирларида «офтоб» радифли бир шеър ёзган, ўша замоннинг кўп шоирлари унга татаббуъ қилганлар, аммо улардан ҳеч бири Лутфийнинг «панжасига панжа» ура олмаганлар. У сўнгги нафасигача шоирлик бурчи ва илҳомига содиқ қолиб, ўзбек шеърияти хазинасини бири биридан қимматли назм дурдоналари билан бойитди. Шу билан бир қаторда, шоирлик нечоғлик «маъруф ва машҳур» бўлмасин, «дарвешлик тариқини дағи иликдан» (Навоий) чиқармаган эди.

АЛИШЕР НАВОИЙ МАВЛОНО ЛУТФИЙ ҲАҚИДА
«Мажолисун нафоис»дан
001

i_018.jpgМавлоно Лутфий ўз замонининг маликул-каломи эрди, форсий ва туркийда назири йўқ эрди. Аммо туркийда шуҳрати кўпрак эрди ва туркча девони ҳам машҳурдур ва мутааззирул жавоб матлаълари бор, ул жумладин бири будурким:

Нозуклук ичра белича йўқ тори гисуйи,
Уз ҳаддини билиб, белидин ўлтирур қуйи.

Яна бири буким:

Сайд этти дилбарим мени ошуфта сочтин,
Солди каманд бўйнума икки қулочтин.

Ва Мавлононинг «Зафарнома» таржимасида ўн минг байтдин ортуқроқ маснавийси бор, баёзға ёзмағон учун, шуҳрат тутмади ва лекин форсийда қасидагўй устодлардин кўпининг мушкул шеърлариға жавоб айтибдур ва яхши айтибдур. Тўқсон тўққуз яшади ва охир умрида радифи «офтоб» шеъри айттиким, замон шуароси барча татаббуъ қилдилар, ҳеч қайсиси матлаъни онча айта олмадилар ва ул матлаъ будурким:

Эй зи зулфи шаб мисолат сояпарвар офтоб,
Шоми зулфатро ба жойи моҳ дар бар офтоб.

Ва ўтар вақтида бу ғазал матлаъинким, туганмайдур эрди, ҳазрати Маҳдумий Нуран тугатиб, ўз девонларида битисунлар. Ул ҳазрат ҳам тугатиб, ўз девонларида битидилар ва ул матлаъ будурким:

Гар кори дили ошиқ бо кофири Чин афтад,
Беҳ з-он ки ба бадхўи бемеҳри чунин афтад.

Мавлоно йигитлигида улуми зоҳирийни такмил қилғондин сўнгра Мавлоно Шиҳобиддин Хиёбоний қошида сўфия тарийқида ҳам сулук қилғондур. Азиз ва мутабаррак киши эрди.

Бу фақир борасида кўп фотиҳалар ўқубтур. Умед улким, чун дарвеш киши эрди, баъзи мустажоб бўлмиш бўлғай.

Мавлононинг қабри шаҳр навоҳисида Деҳи Қанор-даким, ўз маскани эрди, андадур.


МАВЛОНО ЛУТФИЙ
ҒАЗАЛЛАР, РУБОИЙЛАР,
ТЎРТЛИКЛАР, ТУЮҚЛАР

001

 0 Navoi Djami Poet 75.jpg  Мавлоно Лутфий (1366 — 1465) — ўзбек шоири, ориф ва мутафаккир. Ўз замонининг «малик ул-каломи». Яқин вақтларгача Лутфийнинг таваллуд топган ва вафот этган жойи Ҳиротнинг Деҳи Канор мавзеи деб кўрсатиб келинган. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка бағишлаб ёзилган «Фунун ул-балоға» асари топилгач, ундаги «маъдан ул-латойиф Лутфийи Шоший» жумлаларига асосланиб, Лутфийнинг она ватани Тошкент бўлган, деган фикр ҳам илгари сурилди.
Лутфийнинг ҳаёт йўли сингари, ижодий тақдири ҳам жуда ибратли: у 99 йил яшаган. Умрининг асосий қисми ўқиш, ўрганиш ва бадиий ижод меҳнати билан ўтган. Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида маълумот берилишича, Лутфий умрининг охирларида «офтоб» радифли бир шеър ёзган, ўша замоннинг кўп шоирлари унга татаббуъ қилганлар, аммо улардан ҳеч бири Лутфийнинг «панжасига панжа» ура олмаганлар. Навоийнинг ёзишича, Лутфий 90 ёшдан ўтганда, Абдураҳмон Жомий отиға радифи «сухан» сажъ қасидаэ айтиб эрдики, замон хушгўйлари барча хўблиққа мусаллам» тутмишлар («Насойим ул-муҳаббат»).
Лутфий ҳам зоҳирий-дунёвий, ҳам диний-тасаввуфий илмларни чуқур эгаллаган, давр ва замонига очиқ назар билан қарашга қодир, ҳақиқат ва маърифатга содиқ ижодкор эди. Навоий сўзи билан айтганда, у «форсий ва туркийда назири йўқ» шоир бўлган. Лутфий гарчи ўз она тили — туркий тилда яратилган шеърлари билан машҳурликка етишган бўлсада, форсийда ҳам ўзининг шоирлик иқтидори ва маҳоратига кўпчиликни иқрор эта олган. Иккинчидан, Лутфий шеърият билан тариқатни, мажоз билан ҳақиқатни уйғунлаштирган эди. Аммо у сўнгги нафасигача шоирлик бурчи ва илҳомига содиқ қолиб, ўзбек шеърияти хазинасини бири биридан қимматли назм дурдоналари билан бойитди. Шу билан бир қаторда, шоирлик нечоғлик «маъруф ва машҳур» бўлмасин, «дарвешлик тариқини дағи иликдан» (Навоий) чиқармаган эди. Худди шу нарса унинг нафақат ўз замондошлари ва ижод аҳли орасида, балки давр ҳукмдорлари олдида ҳам юқори мавқега кўтарилишига бир асос бўлган.
Ҳақиқатан қам Лутфийнинг шеърияти — хилма-хил шакллардан таркиб топган мазмундор, рангин шеърият. Бизгача шоирнинг 16—20-асрлар мобайнида кўчирилган туркий девонининг 33 қўлёзма нусхаси етиб келган бўлиб, улар Тошкент, Душанба, Истанбул, Теҳрон, Лондон, Париж, Санкт-Петербург кутубхоналари ва қўлёзма фондларида сақланади. Олим Э. Аҳмадхўжаэвнинг аниклаши бўйича, Лутфий каламига мансуб мавжуд шеърларнинг умумий миқдори 2774 байт ёки 5548 мисрадан ортиқ. Уларнинг катта қисми (2086 байти) ғазал жанрида ёзилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Лутфий ғазалнавис сифатида Шарқ адабиётида барқарорлашган адабий-эстетик анъаналар билан халқ оғзаки ижодиёти тажриба тамойили ва усулларини ниҳоятда моҳирлик билан мувофиқлаштирган. Шу боисдан ҳам унинг ғазалларида миллий ҳис-туйгулар нурланиб, инсоний дард, армон, қайғу ва шодлик тасвири такрорсиз бир таъсирчанлик касб этган. Лутфий наинки газалларида, рубоий, туюқ, қитъа, фардга ўхшаш бошқа жанрлардаги шеърларида ҳам нафосат ҳисси шаклланган, дид ва савияси баланд кишиларнинг — зукко ва ҳаётсевар халқ вакилларининг фикру туйғуларини тараннум этган. Шоирнинг:

Сенсан севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма,
Қондур жигарим, хоҳ инон хоҳ инонма, —

каби мисраларини ўқиганда, уларнинг бундан бир неча аср муқаддам ёзилганига баъзан ишониш ҳам қийин бўлади. Чунки улар шу даражада содда, оғзаки нутққа яқин ва китобий безакдорликдан йироқ ва самимийдир.
Лутфий девонидаги бош мавзу ишқ ва асосий мақсад ошиқнинг ҳасбу ҳолини тасвирлашдан иборат бўлсада, шоир деярли ҳар бир шеърида мавзуга янгича ёндашиб, бетакрор оҳанглар яратади, моҳиятига мос поэтик образлар топади, бир-бирига ўхшамайдиган бадиий санъатларни қўллайди. Лутфий девонида ташбеҳ, талмеҳ, тазод, ийҳом, хусусан, ирсоли масал санъати намоён бўлган. Лутфий рубоий, туюқ, қитъаларини ҳам санъат намунаси мақомига кўтара олган.
Яқин-яқингача «Гул ва Наврўз» достони Лутфий асари деб келинган эди. Кейинги тадқиқотлар натижасида бу достон муаллифи Ҳайдар Хоразмий эканлиги аниқланди. Лутфий — туркий шеъриятда мактаб яратган санъаткор. Бу ижод мактабидан Алишер Навоий ва Мирзо Бобур сабоқ олишган. Роқим, Амирий, Султонхон тўра Адо, Табибий сингари шоирларнинг девонларидан Лутфий ғазаллари илҳомида битилган мухаммаслар жой олган.
Лутфий шеъриятининг таъсири фақат Ўрта Осиё билан чегараланиб қолмасдан, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига ҳам етиб борган. Атоқли турк олими М. Ф. Кўпрулизоданинг эътироф этишича, Лутфийнинг шеърлари ёлғиз чиғатой шоирлари орасида эмас, балки «Харобот» муаллифи Зиё Пошога қадар бўлган усмонли турк шоирлари орасида ҳам завқ билан ўқилган.

Иброҳим Ҳаққулов

001

ҒАЗАЛЛАР

* * *

11 Строки любви_(1).JPG

«Дудоғинг маъдани жондур»,— дедим, айтур:«Сенга не?!»
«Қоматинг сарви равондур»,— дедим, айтур:«Сенга не?!»

«Қамар отлиғ юзунг оллидадур ой бир ҳабаший,
Дағи юзунгда нишондур,»—дедим, айтур: «Сенга не?!

«Талъатинг ҳусни жаҳонию онинг устидаги
Сочинг ошуби жаҳондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!»

«Ёю ўқ қоп-қора бўлмас, магар ул қошу кўзунг
Не ажаб тийру камондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!»

Хизрдин сўрмишам: «Ирнингму дурур оби ҳаёт,
Исо анфоси ҳамондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?»

Хурдабинлар ул оғизники: «Адамдур»,— дедилар,
«Онда бир зарра гумондур»,—дедим, айтур: «Сенга не?»

«Зулфу юзу кўзу қошу, менгу ғамзанг — барча
Фитнайи аҳли замондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!»

«Ой юзунг кун киби зарроти жаҳон мазҳарида
Барча оламға аёндур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!»

Бўлди кўп фикри дақиқ ичра хаёли Лутфий,
«Бу не мўю не миёндур?»—дедим, айтур: «Сенга не?!»

* * *

Келмади сентек жаҳонда дилбари айёрае,
Насли одам ичра йўқ мундоқ пари рухсорае.

Қон тўкар, эл билмасунлар деб ўзин тўғри қилур,
Қўрмади ҳеч ким кўзидек жодуйи маккорае.

Тортарам юз минг жафо кўнглум элиндин, кошки
Бергай зрди ҳақ кўнгул, бергунча санги хорае.

Ёпма юзким, ҳақ яратмиш яхшиларни лутф ила
Ким, аларнинг кўркидин осонлагай бечорае.

Ҳажр узотур эрди кўп зулм илгини тан мулкида,
Бўлдилар жону кўнгул бир-бириси оворае.

Ҳусн тўнин кийдингу эскинг учун бўлди талош,
Тортишиб гул топти охир кўнглаги садпорае.

Лутфийнинг ё кўнглин олгил, ёхуд ўлтур тийғ ила,
Ҳар нетак кўнглунг тилар, бечораға қил чорае.

* * *

Кўзунг қораси фитна,вале оқи балодур,
Жонлар оладур,ваҳ, не бало кўзи қародур?

Кўз устида жон олғувчидур холию қоши,
Бир-бирга бари фитна қотилған не балодур?

Ҳамдардтур айтай анга ҳолимким,инонғай,
Гулшандин ўшул булбули мискин,ки жудодур.

“Бош ўйнайину жон берайин васл учун” – айттим,
Хуш-хуш кулуб айтур мангаким:”Яхши баҳодур!”

Кўп қилма анинг жавридин,эй Лутфий,шикоят,
Ким,ҳусн элининг шеваси пайваста жафодур.

* * *

Жоним чиқадур дард ила,жононима айтинг,
Мен хаста гадо ҳолини султонима айтинг.

Ўртанмагу кўз ёшию ўлмактурур ишим,
Бу қиссани ул шамъи шабистонима айтинг.

Қат-қат юрагим боғлади қон ғунча менғизлик,
Бу дарди дилимни гули хандонима айтинг.

Қон ёшим эрур юх уза юлдуз каби сонсиз,
Ул кўзлари чўлпон,маҳи тобонима айтинг.

Лутфийи дилафкор тилар ҳажр элидинг дод,
Аҳволини ул бегимау хонима айтинг.

* * *

Мени шайдо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул,
Хору расво қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.

Ўқдайин қоматимизни қора қошлиғлар учун,
Муттасил ё қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.

Мени ёзғурма “севар” деб,ки менинг ҳаддим эмас,
Ул таманно қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.

Борма дерлар эшики сори дамо-дам,нетайин,
Кўп тақозо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.

Қора мўйин ҳаваси бирла қоронғу кечада,
Жонни савдо қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.

Душману дўст орасинда мени ғофилни мудом
Бе сару по қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.

Ўзгадин кўрма,ки кўзунг ёшини, эй Лутфий,
Айни дарё қиладурғон бу кўнгулдур,бу кўнгул.

* * *

Қаду оғзингға боқсам, оҳ дерман,
Сени кўрган сайин Оллоҳ дерман.

Тилар кўнглим сени оламдау бас,
Бу нисбатин сени дилхоҳ дерман.

Мени ҳаддим эмаски,истаса васл,
“Кўз учи бирла боқ гоҳ-гоҳ” — дерман.

Қусури табъдин дерман сени сарв,
Эрур ул нораво бир оҳ дерман.

Этагингга кишининг илки этмас,
Сени бу важҳ ила мен моҳ дерман.

Сенинг қаддинг била нозик юрурда,
Эрур ўзга нима ҳамроҳ дерман.

Жамолинг Лутфи сўзин қилди рангин,
Сенинг ҳуснунгга “шайъанлиллоҳ” дерман.

* * *

Нега жонима жафо қилурсан?
Вақти ўлди агар вафо қилурсан.

Жоним чиқадур фироқ ўтиндин
Дардимға қачон даво қилурсан?

Ул зулфни солма юзунг узра,
Ким юз била минг бало қилурсан.

Бўйнунгда қоним,ки бизни,эй кўз,
Хўблар билан ошно қилурсан.

Жондин иликингни,Лутфий, ювғил,
Чун ишқ била марҳабо қилурсан…

* * *

Қон бўлди кўнгул фироқингиздан,
Жон куйди ҳам иштиёқингиздан.

Дину дилу ақл бўлди яғмо,
Жон олғувчи ул қароқингиздан.

Ўқтек бўйимиз эгилди ёдек,
Ул фитналик икки тоқингиздан.

Су бўлди жоним,вале дамо-дам
Ўтқа ёқилур дудоқингиздан.

Олтун каби чеҳра бўлди сориғ,
Ул сим тикин сақоқингиздан.

Кўрсам керак ою кун булутсиз,
Сочни кеторинг янгоқингиздан.

Бу Лутфийи хастани сўрунгким,
Бечора ўлар фироқингиздин.

РУБОИЙЛАР, ТЎРТЛИКЛАР

Умримиз кечти ғаму меҳнат била,
Хизматингда юз туман ҳасрат била.
Ёрлиғингдин бизга нафъе тегмади,
Эмди озод айлагил миннат била.

* * *

Эй кўнгул, бу йўлда не ғамдур сенга
Ким, хаёли ёр ҳамдамдур сенга.
Севдунг ўз ҳаддингдин ортуқ ёрни,
Гар сени куйдурсалар, камдур сенга.

* * *

Фурқатингни чеккали жон қайдадур,
Сабр этарга сенсиз имкон қайдадур!
Бизни бир йўли фаромуш айладинг,
Ул бурунқи аҳду паймон қайдадур?!

* * *

Дилбаро, Юсуф жамоли сендадур,
Дилраболиқнингки холи сендадур.
Умр кечти-ю мени бир сўрмадинг,
Бевафолиқнинг камоли сендадур.

* * *

Бу не қошу ғамзайи айёр эрур?
Бу не шаклу, шеваю рафтор эрур?
Сизга осондур агар мен бўлмасам,
Сизсизин лекин менга душвор эрур.

* * *

Улки, халқ они малоҳат кони дер,
Руҳ они ҳусн ичра хўблар хони дер.
Ўртади, кул қилди бизни ишқ ўти,
Ул жиҳатдин бизни оташдони дер.

* * *

Озғурур оламни сўзунг, эй бегим,
Не балодур фитна кўзунг, эй бегим?
Айтайин дерман сенга кўнглумдағин,
Не дейин, билурсан ўзунг, эй бегим.

* * *

Ул менинг жону жаҳонимға салом,
Жондин ортуқ меҳрибонимга салом.
Бир замон холи эмасмен ёдидин,
Муниси жону равонимга салом.

* * *

Сен латофат пайкарининг хонисен,
Ҳусн авжининг маҳи тобонисен.
Гар пари десам сени, маъзур тут,
Чин кўзум инсонидин пинҳонисен.

* * *

Эй, висолинг давлати аҳли футуҳ,
Зулфу юзунг ёдидур ороми руҳ.
Гар илик тутсанг, равон тутқил, бегим,
Сабри Айюб ўлса, йўқтур умри Нуҳ.

* * *

Кўргамен ногаҳ янгоқинг дардини,
Тортайин кўзга аёқинг гардини.
Топқамен деб васлидин бир кун даво,
Тортарам доим фироқинг дардини.

* * *

Сенсизин айшу сурурим қолмади,
Йиғламоқтин кўзда нурим қолмади.
Ул қуёш юзунгдин айрулғон учун,
Қайғудин зарра ҳузурим қолмади.

* * *

Сайд қилди бизни жайрон кўзлари,
Делва бўлди жон эшитиб сўзлари.
Ёр агар қилса иноят не ажаб,
Қулни чун девона қилди ўзлари.

ТУЮҚЛАР

Қоматимни неча қошинг ё қила?
Неча ҳажр ўти жонимда ёқила?
Ғамза бирла тўкти қоним ул санам,
То ҳинотек қон элина ёқила.

* * *

Қошларинг хуш ложуварди тоқ зрур,
Ҳусн нчинда беназиру тоқ эрур.
Торта олмасмен фнроқинг, нетайнн,
Қилча танга бори ишқинг тоқ эрур.

* * *

Кўнглума ҳар ёнки боқсам, доғи бор,
Ҳар неча дардимни десам, доғи бор.
Қилча танга бори ишқинг ёр эди,
Бир сари бўлди фироқинг доғи бор.

* * *

Боғи ҳуснунгдин гуле гар тергамен.
Бош агар борса бу йўлда, тергамен.
Ой юзунгни кунга ўхшатқон учун
Ғарқа бўлмишмен уёттин терга мен.

* * *

Туз, бегим, бу дамда суҳбат кўкини,
Тут аёғ, кес дарду ғамнинг кўкини.
Иликингдин чиқса бошқа бир аёқ,
Кўзга илмон дунёнинг ер-кўкини.

* * *

Гарчи қурутмас кўзумнинг ёшини,
Ҳақ узун қилсун ул ойнинг ёшини.
Йиғлама кўп, бу вужудинг ишқ ўти,
Не қуруғин қўйғуси,не ёшини.

* * *

Неча дедим:”Ул санамға бормағин!”
Қилмади ул тарк охир бормағин.
Мунчаким,худрайлиғ кўргузди ул,
Ақл ҳайрат қилди тишлаб бармоғин.

* * *

Мен сенинг ишқингдин,эй дил,бандаман,
Ваҳ,қачон эйткайман ул дилбанда ман.
Бевафоларға мени қилдинг асир,
Сен менга султонсан,эй дил,бандаман.

 

afghan_04_herat.jpgMavlono Lutfiyning hayot yo‘li singari, ijodiy taqdiri ham juda ibratli: u 99 yil yashagan. Umrining asosiy qismi o‘qish, o‘rganish va badiiy ijod mehnati bilan o‘tgan. Navoiyning «Majolis un-nafois» tazkirasida ma’lumot berilishicha, Lutfiy umrining oxirlarida «oftob» radifli bir she’r yozgan, o‘sha zamonning ko‘p shoirlari unga tatabbu’ qilganlar, ammo ulardan hech biri Lutfiyning «panjasiga panja» ura olmaganlar. U so‘nggi nafasigacha shoirlik burchi va ilhomiga sodiq qolib, o‘zbek she’riyati xazinasini biri biridan qimmatli nazm durdonalari bilan boyitdi. Shu bilan bir qatorda, shoirlik nechog‘lik «ma’ruf va mashhur» bo‘lmasin, «darveshlik tariqini dag‘i ilikdan» (Navoiy) chiqarmagan edi.

ALISHER NAVOIY MAVLONO LUTFIY HAQIDA
«Majolisun nafois»dan
001

00 images.jpgMavlono Lutfiy o’z zamonining malikul-kalomi erdi, forsiy va turkiyda naziri yo’q erdi. Ammo turkiyda shuhrati ko’prak erdi va turkcha devoni ham mashhurdur va mutaazzirul javob matla’lari bor, ul jumladin biri budurkim:

Nozukluk ichra belicha yo’q tori gisuyi,
Uz haddini bilib, belidin o’ltirur quyi.

Yana biri bukim:

Sayd etti dilbarim meni oshufta sochtin,
Soldi kamand bo’ynuma ikki qulochtin.

Va Mavlononing «Zafarnoma» tarjimasida o’n ming baytdin ortuqroq masnaviysi bor, bayozg’a yozmag’on uchun, shuhrat tutmadi va lekin forsiyda qasidago’y ustodlardin ko’pining mushkul she’rlarig’a javob aytibdur va yaxshi aytibdur. To’qson to’qquz yashadi va oxir umrida radifi «oftob» she’ri ayttikim, zamon shuarosi barcha tatabbu’ qildilar, hech qaysisi matla’ni oncha ayta olmadilar va ul matla’ budurkim:

Ey zi zulfi shab misolat soyaparvar oftob,
Shomi zulfatro ba joyi moh dar bar oftob.

Va o’tar vaqtida bu g’azal matla’inkim, tuganmaydur erdi, hazrati Mahdumiy Nuran tugatib, o’z devonlarida bitisunlar. Ul hazrat ham tugatib, o’z devonlarida bitidilar va ul matla’ budurkim:

Gar kori dili oshiq bo kofiri Chin aftad,
Beh z-on ki ba badxo’i bemehri chunin aftad.

Mavlono yigitligida ulumi zohiriyni takmil qilg’ondin so’ngra Mavlono Shihobiddin Xiyoboniy qoshida so’fiya tariyqida ham suluk qilg’ondur. Aziz va mutabarrak kishi erdi.

Bu faqir borasida ko’p fotihalar o’qubtur. Umed ulkim, chun darvesh kishi erdi, ba’zi mustajob bo’lmish bo’lg’ay.

Mavlononing qabri shahr navohisida Dehi Qanor-dakim, o’z maskani erdi, andadur (Alisher Navoiy. «Majolisun nafois»dan.).


MAVLONO LUTFIY

G’AZALLAR, RUBOIYLAR,
TO’RTLIKLAR, TUYUQLAR

001

  0 Navoi Djami Poet 75.jpgMavlono Lutfiy (1366 — 1465) — o’zbek shoiri, orif va mutafakkir. O’z zamonining «malik ul-kalomi». Yaqin vaqtlargacha Lutfiyning tavallud topgan va vafot etgan joyi Hirotning Dehi Kanor mavzei deb ko’rsatib kelingan. Shayx Ahmad Taroziyning Mirzo Ulug’bekka bag’ishlab yozilgan «Funun ul-balog’a» asari topilgach, undagi «ma’dan ul-latoyif Lutfiyi Shoshiy» jumlalariga asoslanib, Lutfiyning ona vatani Toshkent bo’lgan, degan fikr ham ilgari surildi.Lutfiyning hayot yo’li singari, ijodiy taqdiri ham juda ibratli: u 99 yil yashagan. Umrining asosiy qismi o’qish, o’rganish va badiiy ijod mehnati bilan o’tgan. Navoiyning «Majolis un-nafois» tazkirasida ma’lumot berilishicha, Lutfiy umrining oxirlarida «oftob» radifli bir she’r yozgan, o’sha zamonning ko’p shoirlari unga tatabbu’ qilganlar, ammo ulardan hech biri Lutfiyning «panjasiga panja» ura olmaganlar. Navoiyning yozishicha, Lutfiy 90 yoshdan o’tganda, Abdurahmon Jomiy otig’a radifi «suxan» saj’ qasidae aytib erdiki, zamon xushgo’ylari barcha xo’bliqqa musallam» tutmishlar («Nasoyim ul-muhabbat»).Lutfiy ham zohiriy-dunyoviy, ham diniy-tasavvufiy ilmlarni chuqur egallagan, davr va zamoniga ochiq nazar bilan qarashga qodir, haqiqat va ma’rifatga sodiq ijodkor edi. Navoiy so’zi bilan aytganda, u «forsiy va turkiyda naziri yo’q» shoir bo’lgan. Lutfiy garchi o’z ona tili — turkiy tilda yaratilgan she’rlari bilan   mashhurlikka yetishgan bo’lsada, forsiyda ham o’zining shoirlik iqtidori va mahoratiga ko’pchilikni iqror eta olgan. Ikkinchidan, Lutfiy she’riyat bilan tariqatni, majoz bilan haqiqatni uyg’unlashtirgan edi. Ammo u so’nggi nafasigacha shoirlik burchi va ilhomiga sodiq qolib, o’zbek she’riyati xazinasini biri biridan qimmatli nazm durdonalari bilan boyitdi. Shu bilan bir qatorda, shoirlik nechog’lik «ma’ruf va mashhur» bo’lmasin, «darveshlik tariqini dag’i ilikdan» (Navoiy) chiqarmagan edi. Xuddi shu narsa uning nafaqat o’z zamondoshlari va ijod ahli orasida, balki davr hukmdorlari oldida ham yuqori mavqega ko’tarilishiga bir asos bo’lgan.
Haqiqatan qam Lutfiyning she’riyati — xilma-xil shakllardan tarkib topgan mazmundor, rangin she’riyat. Bizgacha shoirning 16—20-asrlar mobaynida ko’chirilgan turkiy devonining 33 qo’lyozma nusxasi yetib kelgan bo’lib, ular Toshkent, Dushanba, Istanbul, Tehron, London, Parij, Sankt-Peterburg kutubxonalari va qo’lyozma fondlarida saqlanadi. Olim E. Ahmadxo’jaevning aniklashi bo’yicha, Lutfiy kalamiga mansub mavjud she’rlarning umumiy miqdori 2774 bayt yoki 5548 misradan ortiq. Ularning katta qismi (2086 bayti) g’azal janrida yozilgan. Shuni alohida ta’kidlash lozimki, Lutfiy g’azalnavis sifatida Sharq adabiyotida barqarorlashgan adabiy-estetik an’analar bilan xalq og’zaki ijodiyoti tajriba tamoyili va usullarini nihoyatda mohirlik bilan muvofiqlashtirgan. Shu boisdan ham uning g’azallarida milliy his-tuygular nurlanib, insoniy dard, armon, qayg’u va shodlik tasviri takrorsiz bir ta’sirchanlik kasb etgan. Lutfiy nainki gazallarida, ruboiy, tuyuq, qit’a, fardga o’xshash boshqa janrlardagi she’rlarida ham nafosat hissi shakllangan, did va saviyasi baland kishilarning — zukko va hayotsevar xalq vakillarining fikru tuyg’ularini tarannum etgan. Shoirning:

Sensan sevarim, xoh inon, xoh inonma,
Qondur jigarim, xoh inon xoh inonma, —

kabi misralarini o’qiganda, ularning bundan bir necha asr muqaddam yozilganiga ba’zan ishonish ham qiyin bo’ladi. Chunki ular shu darajada sodda, og’zaki nutqqa yaqin va kitobiy bezakdorlikdan yiroq va samimiydir.
Lutfiy devonidagi bosh mavzu ishq va asosiy maqsad oshiqning hasbu holini tasvirlashdan iborat bo’lsada, shoir deyarli har bir she’rida mavzuga yangicha yondashib, betakrorohanglar yaratadi, mohiyatiga mos poetik obrazlar topadi, bir-biriga o’xshamaydigan badiiy san’atlarni qo’llaydi. Lutfiy devonida tashbeh, talmeh, tazod, iyhom, xususan, irsoli masal san’ati namoyon bo’lgan. Lutfiy ruboiy, tuyuq, qit’alarini ham san’at namunasi maqomiga ko’tara olgan.Yaqin-yaqingacha «Gul va Navro’z» dostoni Lutfiy asari deb kelingan edi. Keyingi tadqiqotlar natijasida bu doston muallifi Haydar Xorazmiy ekanligi aniqlandi. Lutfiy — turkiy she’riyatda maktab yaratgan san’atkor. Bu ijod maktabidan Alisher Navoiy va Mirzo Bobur saboq olishgan. Roqim, Amiriy, Sultonxon to’ra Ado, Tabibiy singari shoirlarning devonlaridan Lutfiy g’azallari ilhomida bitilgan muxammaslar joy olgan.
Lutfiy she’riyatining ta’siri faqat O’rta Osiyo bilan chegaralanib qolmasdan, Yaqin va O’rta Sharq mamlakatlariga ham yetib borgan. Atoqli turk olimi M. F. Ko’prulizodaning e’tirof etishicha, Lutfiyning she’rlari yolg’iz chig’atoy shoirlari orasida emas, balki «Xarobot» muallifi Ziyo Poshoga qadar bo’lgan usmonli turk shoirlari orasida ham zavq bilan o’qilgan.

Ibrohim Haqqulov

001

G’AZALLAR

* * *

11 Строки любви_(1).JPG

«Dudog’ing ma’dani jondur»,— dedim, aytur:«Senga ne?!»
«Qomating sarvi ravondur»,— dedim, aytur:«Senga ne?!»

«Qamar otlig’ yuzung ollidadur oy bir habashiy,
Dag’i yuzungda nishondur,»—dedim, aytur: «Senga ne?!

«Tal’ating husni jahoniyu oning ustidagi
Soching oshubi jahondur»,— dedim, aytur: «Senga ne?!»

«Yoyu o’q qop-qora bo’lmas, magar ul qoshu ko’zung
Ne ajab tiyru kamondur»,— dedim, aytur: «Senga ne?!»

Xizrdin so’rmisham: «Irningmu durur obi hayot,
Iso anfosi hamondur»,— dedim, aytur: «Senga ne?»

Xurdabinlar ul og’izniki: «Adamdur»,— dedilar,
«Onda bir zarra gumondur»,—dedim, aytur: «Senga ne?»

«Zulfu yuzu ko’zu qoshu, mengu g’amzang — barcha
Fitnayi ahli zamondur»,— dedim, aytur: «Senga ne?!»

«Oy yuzung kun kibi zarroti jahon mazharida
Barcha olamg’a ayondur»,— dedim, aytur: «Senga ne?!»

Bo’ldi ko’p fikri daqiq ichra xayoli Lutfiy,
«Bu ne mo’yu ne miyondur?»—dedim, aytur: «Senga ne?!»

* * *

Kelmadi sentek jahonda dilbari ayyorae,
Nasli odam ichra yo’q mundoq pari ruxsorae.

Qon to’kar, el bilmasunlar deb o’zin to’g’ri qilur,
Qo’rmadi hech kim ko’zidek joduyi makkorae.

Tortaram yuz ming jafo ko’nglum elindin, koshki
Bergay zrdi haq ko’ngul, berguncha sangi xorae.

Yopma yuzkim, haq yaratmish yaxshilarni lutf ila
Kim, alarning ko’rkidin osonlagay bechorae.

Hajr uzotur erdi ko’p zulm ilgini tan mulkida,
Bo’ldilar jonu ko’ngul bir-birisi ovorae.

Husn to’nin kiydingu esking uchun bo’ldi talosh,
Tortishib gul topti oxir ko’nglagi sadporae.

Lutfiyning yo ko’nglin olgil, yoxud o’ltur tiyg’ ila,
Har netak ko’nglung tilar, bechorag’a qil chorae.

* * *

Ko’zung qorasi fitna,vale oqi balodur,
Jonlar oladur,vah, ne balo ko’zi qarodur?

Ko’z ustida jon olg’uvchidur xoliyu qoshi,
Bir-birga bari fitna qotilg’an ne balodur?

Hamdardtur aytay anga holimkim,inong’ay,
Gulshandin o’shul bulbuli miskin,ki judodur.

“Bosh o’ynayinu jon berayin vasl uchun” – ayttim,
Xush-xush kulub aytur mangakim:”Yaxshi bahodur!”

Ko’p qilma aning javridin,ey Lutfiy,shikoyat,
Kim,husn elining shevasi payvasta jafodur.

* * *

Jonim chiqadur dard ila,jononima ayting,
Men xasta gado holini sultonima ayting.

O’rtanmagu ko’z yoshiyu o’lmakturur ishim,
Bu qissani ul sham’i shabistonima ayting.

Qat-qat yuragim bog’ladi qon g’uncha meng’izlik,
Bu dardi dilimni guli xandonima ayting.

Qon yoshim erur yux uza yulduz kabi sonsiz,
Ul ko’zlari cho’lpon,mahi tobonima ayting.

Lutfiyi dilafkor tilar hajr eliding dod,
Ahvolini ul begimau xonima ayting.

* * *

Meni shaydo qiladurg’on bu ko’nguldur,bu ko’ngul,
Xoru rasvo qiladurg’on bu ko’nguldur,bu ko’ngul.

O’qdayin qomatimizni qora qoshlig’lar uchun,
Muttasil yo qiladurg’on bu ko’nguldur,bu ko’ngul.

Meni yozg’urma “sevar” deb,ki mening haddim emas,
Ul tamanno qiladurg’on bu ko’nguldur,bu ko’ngul.

Borma derlar eshiki sori damo-dam,netayin,
Ko’p taqozo qiladurg’on bu ko’nguldur,bu ko’ngul.

Qora mo’yin havasi birla qorong’u kechada,
Jonni savdo qiladurg’on bu ko’nguldur,bu ko’ngul.

Dushmanu do’st orasinda meni g’ofilni mudom
Be saru po qiladurg’on bu ko’nguldur,bu ko’ngul.

O’zgadin ko’rma,ki ko’zung yoshini, ey Lutfiy,
Ayni daryo qiladurg’on bu ko’nguldur,bu ko’ngul.

* * *

Qadu og’zingg’a boqsam, oh derman,
Seni ko’rgan sayin Olloh derman.

Tilar ko’nglim seni olamdau bas,
Bu nisbatin seni dilxoh derman.

Meni haddim emaski,istasa vasl,
“Ko’z uchi birla boq goh-goh” — derman.

Qusuri tab’din derman seni sarv,
Erur ul noravo bir oh derman.

Etagingga kishining ilki etmas,
Seni bu vajh ila men moh derman.

Sening qadding bila nozik yururda,
Erur o’zga nima hamroh derman.

Jamoling Lutfi so’zin qildi rangin,
Sening husnungga “shay’anlilloh” derman.

* * *

Nega jonima jafo qilursan?
Vaqti o’ldi agar vafo qilursan.

Jonim chiqadur firoq o’tindin
Dardimg’a qachon davo qilursan?

Ul zulfni solma yuzung uzra,
Kim yuz bila ming balo qilursan.

Bo’ynungda qonim,ki bizni,ey ko’z,
Xo’blar bilan oshno qilursan.

Jondin ilikingni,Lutfiy, yuvg’il,
Chun ishq bila marhabo qilursan…

* * *

Qon bo’ldi ko’ngul firoqingizdan,
Jon kuydi ham ishtiyoqingizdan.

Dinu dilu aql bo’ldi yag’mo,
Jon olg’uvchi ul qaroqingizdan.

O’qtek bo’yimiz egildi yodek,
Ul fitnalik ikki toqingizdan.

Su bo’ldi jonim,vale damo-dam
O’tqa yoqilur dudoqingizdan.

Oltun kabi chehra bo’ldi sorig’,
Ul sim tikin saqoqingizdan.

Ko’rsam kerak oyu kun bulutsiz,
Sochni ketoring yangoqingizdan.

Bu Lutfiyi xastani so’rungkim,
Bechora o’lar firoqingizdin.

RUBOIYLAR, TO’RTLIKLAR

Umrimiz kechti g’amu mehnat bila,
Xizmatingda yuz tuman hasrat bila.
Yorlig’ingdin bizga naf’e tegmadi,
Emdi ozod aylagil minnat bila.

* * *

Ey ko’ngul, bu yo’lda ne g’amdur senga
Kim, xayoli yor hamdamdur senga.
Sevdung o’z haddingdin ortuq yorni,
Gar seni kuydursalar, kamdur senga.

* * *

Furqatingni chekkali jon qaydadur,
Sabr etarga sensiz imkon qaydadur!
Bizni bir yo’li faromush aylading,
Ul burunqi ahdu paymon qaydadur?!

* * *

Dilbaro, Yusuf jamoli sendadur,
Dilraboliqningki xoli sendadur.
Umr kechti-yu meni bir so’rmading,
Bevafoliqning kamoli sendadur.

* * *

Bu ne qoshu g’amzayi ayyor erur?
Bu ne shaklu, shevayu raftor erur?
Sizga osondur agar men bo’lmasam,
Sizsizin lekin menga dushvor erur.

* * *

Ulki, xalq oni malohat koni der,
Ruh oni husn ichra xo’blar xoni der.
O’rtadi, kul qildi bizni ishq o’ti,
Ul jihatdin bizni otashdoni der.

* * *

Ozg’urur olamni so’zung, ey begim,
Ne balodur fitna ko’zung, ey begim?
Aytayin derman senga ko’nglumdag’in,
Ne deyin, bilursan o’zung, ey begim.

* * *

Ul mening jonu jahonimg’a salom,
Jondin ortuq mehribonimga salom.
Bir zamon xoli emasmen yodidin,
Munisi jonu ravonimga salom.

* * *

Sen latofat paykarining xonisen,
Husn avjining mahi tobonisen.
Gar pari desam seni, ma’zur tut,
Chin ko’zum insonidin pinhonisen.

* * *

Ey, visoling davlati ahli futuh,
Zulfu yuzung yodidur oromi ruh.
Gar ilik tutsang, ravon tutqil, begim,
Sabri Ayyub o’lsa, yo’qtur umri Nuh.

* * *

Ko’rgamen nogah yangoqing dardini,
Tortayin ko’zga ayoqing gardini.
Topqamen deb vaslidin bir kun davo,
Tortaram doim firoqing dardini.

* * *

Sensizin ayshu sururim qolmadi,
Yig’lamoqtin ko’zda nurim qolmadi.
Ul quyosh yuzungdin ayrulg’on uchun,
Qayg’udin zarra huzurim qolmadi.

* * *

Sayd qildi bizni jayron ko’zlari,
Delva bo’ldi jon eshitib so’zlari.
Yor agar qilsa inoyat ne ajab,
Qulni chun devona qildi o’zlari.

TUYUQLAR

Qomatimni necha qoshing yo qila?
Necha hajr o’ti jonimda yoqila?
G’amza birla to’kti qonim ul sanam,
To hinotek qon elina yoqila.

* * *

Qoshlaring xush lojuvardi toq zrur,
Husn nchinda benaziru toq erur.
Torta olmasmen fnroqing, netaynn,
Qilcha tanga bori ishqing toq erur.

* * *

Ko’ngluma har yonki boqsam, dog’i bor,
Har necha dardimni desam, dog’i bor.
Qilcha tanga bori ishqing yor edi,
Bir sari bo’ldi firoqing dog’i bor.

* * *

Bog’i husnungdin gule gar tergamen.
Bosh agar borsa bu yo’lda, tergamen.
Oy yuzungni kunga o’xshatqon uchun
G’arqa bo’lmishmen uyottin terga men.

* * *

Tuz, begim, bu damda suhbat ko’kini,
Tut ayog’, kes dardu g’amning ko’kini.
Ilikingdin chiqsa boshqa bir ayoq,
Ko’zga ilmon dunyoning yer-ko’kini.

* * *

Garchi qurutmas ko’zumning yoshini,
Haq uzun qilsun ul oyning yoshini.
Yig’lama ko’p, bu vujuding ishq o’ti,
Ne qurug’in qo’yg’usi,ne yoshini.

* * *

Necha dedim:”Ul sanamg’a bormag’in!”
Qilmadi ul tark oxir bormag’in.
Munchakim,xudraylig’ ko’rguzdi ul,
Aql hayrat qildi tishlab barmog’in.

* * *

Men sening ishqingdin,ey dil,bandaman,
Vah,qachon eytkayman ul dilbanda man.
Bevafolarg’a meni qilding asir,
Sen menga sultonsan,ey dil,bandaman.

Lutfiy. Sensan sevarim. Devon by Khurshid Davron on Scribd

022

(Tashriflar: umumiy 75 853, bugungi 111)

15 izoh

  1. Мавлоно Лутфий ва унинг асарлари хакида хозиргага кадар мавжуд маълумотни берганингиз учун катта рахмат, бирок жаноби олийнинг назм урлари ё шеър жанрларини бир- биридан фарклая олиасликларига хайронман. Мавлоно Лутфий рубоийлари деб бирилган шеърларнинг хаммаси туртлик, бирорта хам рубоий учрамайдт. Умуман олганда, Лутфийнинг бу гунгача босилиб чиккан девонларида, иккитадандан ортик рубоий топиб булмайди, тайёрловчилар билмасдан бир катор туртликларни рубоий деб курсатмокдалар, бундан гофилки турт мисраъдан ташкил топган хамма шеър хам рубоий булавермайди, рубоий махсус арузий вазнга эга шеър жанридир.

  2. Mana men maktab oquvchisiman menga lutfiy xaqiga insho gazallari boyich kere edi . Men sizzi yozganizdan xudo xohlasa 2 ta reja chiqarib yozdim endi 3 chisiga yozman xudo xoxlasa

  3. Man maktab oquvchisiman lutfiy g’azallaridan biri xoh inon xoh inonma gazalini tahlili kere edi

  4. Men maktab oquvchisiman men shuni bilmoqchiman sensan sevarim sherini ikkinchi bolib kim yozgan

Izoh qoldiring