Jan Kokto. Inson ovozi (Matn va radiop’esa)

Ashampoo_Snap_2017.05.26_15h11m19s_003_.png5 июль — машҳур француз адиби Жан Кокто таваллуд топган кун

   “Жан Кокто — дилетант. У ижодкор эмас. Санъатнинг бир туридан бошқасига оғишиб юрувчи беқарор. Унинг ёзганлари ҳеч қачон асар саналмайди…” Француз адабиёти, тасвирий санъати, театр ва кино санъатида қизғин фаолият юритган бу ижодкорга замондошларининг аксарияти шундай баҳо беришарди. Дарҳақиқат, унинг серқирра истеъдоди кўпчиликнинг ғашини келтирарди. Аммо Кокто бу каби гап-сўзларга парво қилмас, аксинча, ўзидаги иқтидорни борича намоён қилишга интиларди…

ЖАН КОКТО: “МЕН — ҲАҚИҚАТ, МЕН — РУЁ”
М. Муҳаммадаминова тайёрлаган
002

1045686-i_001.png“Жан Кокто — дилетант. У ижодкор эмас. Санъатнинг бир туридан бошқасига оғишиб юрувчи беқарор. Унинг ёзганлари ҳеч қачон асар саналмайди…” Француз адабиёти, тасвирий санъати, театр ва кино санъатида қизғин фаолият юритган бу ижодкорга замондошларининг аксарияти шундай баҳо беришарди. Дарҳақиқат, унинг серқирра истеъдоди кўпчиликнинг ғашини келтирарди. Аммо Кокто бу каби гап-сўзларга парво қилмас, аксинча, ўзидаги иқтидорни борича намоён қилишга интиларди.

1889 йилнинг 5 июлида Париж яқинидаги Мезон-Лаффет шаҳарчасида дунёга келган бу улкан иқтидор соҳиби болалик чоғларидан бошқаларга ўхшамасди, фавқулодда қалами ўткир, фавқулодда тасаввурга бой бола эди. Туғма маҳорат дастлаб унинг расм солишга бўлган уқувида кўрина бошлайди ва қисқа вақт ичида кобилиятли рассом сифатида ўзини намоён этади. Табиийки, Париждаги муҳит унга ўзини шу йўлга бағишлаш учун тўла имкон берган эди. Шундай қилиб, Кокто — рассом чизган суратлар тезда замонасининг машҳур мусаввирларининг эътиборини қозонади. Бу муваффақиятга у асосан график портрет жанридаги асарлари туфайли эришади. Жаннинг бедор иқтидори кейинрок яна бир қиррада намоён бўлади: яъни, эндиликда Кокто исмли жўшқин бир шоир майдонга чиқади.

У асосан дадаизм (XX аср бошларида Швецарияда пайдо бўлган рационализм ва ҳаётдаги қонун- қоидаларни инкор этувчи адабий оқим), кейинчалик сюрреалистик (санъат ва адабиётда иррационалликни ёқловчи) рухдаги шеърлари билан мухлисларнинг назарига тушади. “Шеърлар” номли илк тўплами 1920 йилда чоп этилади. Назм Кокто учун наср ва драматургия оламига киришга имкон берган нурли остона бўлиб хизмат қилади. У адабиётнинг бу тармоғига ҳам дадил қадамлар билан кириб келади. Мингдан ортиқ саҳнабоп ҳавжий лавҳалари, “Орфей”, “Инсон овози”, “Шоҳ Эдип”, “Бепарво париваш” каби қатор пьесалар яратади ва улар Франция театрларида муваффақиятли саҳналаштирилади. Пьесаларининг саҳналаштирилганлиги юраги мудом илҳомга тўлиб турувчи ижодкорни театр учун яна ҳам кўпроқ, астойдил хизмат қилишгаундайди. Энди драматург Кокто мусаввир Кокто сифатида ҳам театрларда сценография билан шуғулланади, либреттолар ёзади, балет спектакллари учун саҳналарни безатади. Аммо унинг истеъдод қирралари шуларнинг ўзи билангина чекланган эмасди. Кокто нафақат шоир ва рассом, балки, теран фикрли, моҳир режиссёр ҳам эди. У кинематография соҳасида кўпгина муваффақиятли ишларни амалга оширади. Айтиш жоизки, ана шундай кўптармокли фаолиятида Коктонинг режиссура ва сценарийнависликка қўл уриб, кино оламида ҳам ижод қила олишида табиийликнинг қандайдир тасодифий аломатлари бор. Айнан Кокто туғилган йилда ака-ука Люмьерлар кино санъатига асос солган, унинг ижодга чанқоқ даврида эса кино санъати ҳам айни ривожланиш палласида эди. Ижоди — ҳаётга, ҳаёти — ижодга айланиб кетган инсон барча санъат соҳаларини ҳам ўз йўли деб биларди. Бунинг исботи сифатида у 1930 йилда ўзининг илк фильми “Шоир қони”ни суратга олди. Унинг бу дебюти “Соҳибжамол ва маҳлуқ”, “Иккибошли бургут”, “Орфей”, “Орфей васияти”, “Чорасиз ота-она” каби ўнга яқин фильмларининг дунёга келишида дебоча бўлди. У бошқа режиссёрлар учун ҳам кўпгина фильм сценарийлари ёзди ва бундай  ҳамкорликлар асносида адабиёт ва санъат майдонида машҳур замондошлари Эдит Пиаф, Марсель Пруст, Жан Марэлар билан мустаҳкам дўстлик ришталарини боғлади.

1045686-i_010.jpgКокто санъат назариётчилиги ва танқидчилигига гарчанд даъвогар бўлмаса-да, кўпгина ўтмиш ва замондош санъаткорлар ҳақида эссе ва хотиралар ёзиб турарди. Леонардо да Винчи, Лотрек, Сезанн, Пабло Пикассо, Утрилло, Крико ва бошқалар ҳақида битилган мазмундор эсселари шулар жумласидандир. Нашр этилган барча китоблари ҳамиша ўз ўқувчисини топиб кетарди. У санъатпарвар шахс сифатида кўплаб ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлар, улар учун имкониятлар эшигини очишга интиларди. 1917 йилда Кокто композитор Эрик Сати ва рассом Пабло Пикассо билан ҳамкорликда “Парад” балетини яратади ва бу биринчи сюрреалистик спектакл номи билан санъат оламида катта шов-шувларга сабаб бўлади. Орадан беш йил ўтиб, Эрик Сати, танқидчи Анри Колле ва Кокто ўзаро ташаббус қилиб, “Олтовлон” номи остидаги ёш композиторлар гуруҳини тузадилар. Бу гуруҳ “Қудратли тўда” номи билан ҳам кўп шарафларга сазовор бўлган. Кокго мазкур гуруҳ ҳақида сўзлар экан, “Олтовлон” санъат тарихида худди уч мушкетёр сингари машҳури олам бўлди”, — деб ёзади хотираларида. Ташаббускорлик, ташкилотчилик Жан Коктонинг юксак фазилатларидан бири бўлиб, ҳатто ҳаёт тарзига айланиб қолганди.

1955 йили у Франция академияси, сўнгра Бельгия Қироллик академиясига аъзо этиб қабул қилинади. Кўп йиллар қатор халқаро кинофестивалларда ҳайъат аъзоси ва раиси бўлиб ҳам хизмат қилади. Санъат, адабиёт деб бир муддат ҳаловат билмаган, бу тиниб тинчимас истеъдод соҳиби 1963 йилда сўнгги “2000 йилга мактуб” фильмини суратга олиб бўлган бир паллада, 11 октябрда дунёдан кўз юмади.

Яшаб ўтган умри давомида кимлардир уни хўб алқади, кимлардир эса умуман тан олмади. Чиндан ҳам бир одам бутун умри мобайнида шунча иш қила олишига ақл бовар қилмайди. Ҳатто Коктонинг ўзи ҳам баъзан ўзига холис баҳо беролмай, “Мен бир вақтнинг ўзида ҳам ҳақиқат, ҳам рўёман”, — дерди. Ҳазил-чини аралаш амалда оддий инсон бундай серқирра ижод қилиши мумкин эмасдек туюлади. Аммо Жан Кокто шунчаки оддий инсон бўлмаганлигининг боиси ҳам шунда. Вақт ҳамма нарсани ойдинлаштирди — Кокто айрим замондошлари айтганидек, дилетант эмас, балки, чинакам ижодкор бўлиб ўзининг ўлмас асарларида яшаб қолди.

Манба: “Жаҳон адабиёти” журнали, 2013/7

Жан КОКТО
ИНСОН ОВОЗИ
002

Жан Кокто номи билан танилган Жан Морис Эжен Клеман Кокто (фр. Jean Maurice Eugène Clément Cocteau) 1889 йилнинг 5 июлида Франция пойтахти Париж яқинидаги Мезон-Лаффитда дунёга келган. 1963 йилнинг 11 октябрида Мийи-ла-Фор шаҳрида вафот этган.
Жан Кокто— ўтган ХХ асрда француз адабиёти ва маданиятининг энг ёрқин сиймоларидан бири, шоир,ёзувчи, драматург, театр назариётчиси, мусаввир, кинорежиссёр ва киносценарист. Жан Кокто Европа адабиётида салмоқли ўрин эгаллаган дадаизм ва сюрреализм оқимининг пайдо бўлишига сабабчи ижодкорлардан бири сифатида тан олинган. Бу икки оқимнинг юзага чиқишига Жан Коктонинг 1920 йилда босилган «Шеърлар» ва 1927 йилда нашр этилган «Опера» номли шеърий тўпламидаги асарлар сабаб бўлган.
Адабиёт майдонига ХХ асрнинг 10 йилларининг ўрталарида кириб келган, ўша даврнинг эътиборли вакиллари Марсел Пруст, Андре Жид, Сергей Дягилев, Пабло Пикассо, Эрик Сати,Жан Маре ва Эдит Пиаф билан яқин бўлган.  1955 йилда Француз Академияси ва Бельгия Қироллик Академияси аъзолигига сайланган.
Жан Коктонинг бутун ижоди антик давр мифларини замонавий тарзда ифодалаш билан боғлиқ. Хусусан, бу адибнинг «Антигона», «Орфей» пьесаларида ёрқин намоён бўлган. Кейинчалик айни шу асарлари асосида Жан Кокто ҳам сценарийнавис, ҳам кинорежиссёр сифатида «Орфей» (1950) ва «Орфейнинг васияти» (1960) фильмларини суратга олади. Жан Коктонинг энг машҳур асарларидан бири «Инсон овози» (1930) пьесасидир. Асарни ўзбек тилига Муҳаммад Солиҳ таржима қилган.   (Жан Кокто таржимаи ҳоли «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти томонидан тайёрланди).

002

  Ashampoo_Snap_2017.05.26_15h06m56s_001_.png   ХХ аср француз адабиёти ва маданиятининг атоқли вакили Жан Кокто ижодида бир актёр учун ёзилган бир пардали пьеса-монологлари салмоқли ўрин эгаллайди. Адиб бу пьесаларнинг баъзиларини ўша даврнинг ёрқин санъаткорлари Эдит Пиаф, Берт Бови, Жан Марэ учун махсус ёзгани маълум. Бу йўналишдаги асарларида Жан Кокто «бир актёр театри» талабларидан келиб чиқади ва ҳар бир пьеса-монологда актёр истеъдоди ва маҳорати тўлиқ намоён бўлишига имкон яратади.  Жан Коктонинг энг машҳур асарларидан бири «Инсон овози» (1930) пьесасидир (Таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ томонидан рус тилидан  таржима қилинган пьеса матни билан саҳифа пастида танишинг).

Ушбу пьеса илк маротиба 1930 йилнинг 17 февралида истеъдодли актриса Берт Бови томонидан «Комеди-франсэз» театри саҳнасида ижро этилган. Ўшандан бошлаб асар деярли барча машҳур француз актрисалари репертуаридан ўрин эгаллаб келмоқда. Кейинчалик композитор Пуленк пьеса асосида ёзилган либретто асосида опера ёзади.
Бугун сизга қарайиб 30 йил аввал Ўзбекистон радиосида тайёрланган «Инсон овози» радиопьесасини тақдим этамиз. Радиопастоновкадаги ягона образ — аёлни Ўзбекистон халқ артисти Мукамбар Раҳимова ижро этган.

 Мукамбар  Раҳимова ҳақида

011  РАҲИМОВА Мукамбар Ҳакимовна (1941.23.3, Тошкент) — актриса, режисёр. Ўзбекистон халқ артисти (2002). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик (1964) ва режиссёрлик (1976) факультетларини тугатган. 1964 й.дан «Ўзбекфильм»нинг актёр студиясида. Мукамбар Раҳимова кенг диапазони, юқори маҳорати, чуқур драматик ва сатирик образлари билан диққатга сазовор. Қундуз («Истиқбол йўли»), Лола («Сурайё»), Энага («Даҳонинг ёшлиги»), Хатира («Ой бориб, омон қайт»), каби ролларни яратган. Режиссёр сифатида Фарғона театри («Интилганга толе ёр»), Жиззах театри («Хаёлпараст») ва бошқа театрларда ҳам спектакллар, «Гувоҳсиз суҳбат», «Номаълум аёл мактуби», «Қасоскорнинг олтин боши» каби радиопостановкалар саҳналаштирган. Дубляж режиссёри сифатида танилган («Оқ шудринг», «Игна», «Менинг Миом, Мио», «Шаҳризоданинг янги эртаклари», «Зомбе», «Дельфин ҳайқириғи», «Уч қиролнинг тўқнашуви»,«Куннинг аёли» ва б.) Ўзи ҳам 13 ёшидан дубляжда, радиопостановка, телеспектаклларда қатнашади. «Дугоналар», «Табассум», «Ватандош», «Яхши кайфият» каби радиожурналларнинг бошловчиси.

“Jan Kokto — diletant. U ijodkor emas. San’atning bir turidan boshqasiga og‘ishib yuruvchi beqaror. Uning yozganlari hech qachon asar sanalmaydi…” Fransuz adabiyoti, tasviriy san’ati, teatr va kino san’atida qizg‘in faoliyat yuritgan bu ijodkorga zamondoshlarining aksariyati shunday baho berishardi. Darhaqiqat, uning serqirra iste’dodi ko‘pchilikning g‘ashini keltirardi. Ammo Kokto bu kabi gap-so‘zlarga parvo qilmas, aksincha, o‘zidagi iqtidorni boricha namoyon qilishga intilardi…

JAN KOKTO: “MЕN — HAQIQAT, MЕN — RUYO”
M. Muhammadaminova tayyorlagan
002

27.jpg“Jan Kokto — diletant. U ijodkor emas. San’atning bir turidan boshqasiga og‘ishib yuruvchi beqaror. Uning yozganlari hech qachon asar sanalmaydi…” Fransuz adabiyoti, tasviriy san’ati, teatr va kino san’atida qizg‘in faoliyat yuritgan bu ijodkorga zamondoshlarining aksariyati shunday baho berishardi. Darhaqiqat, uning serqirra iste’dodi ko‘pchilikning g‘ashini keltirardi. Ammo Kokto bu kabi gap-so‘zlarga parvo qilmas, aksincha, o‘zidagi iqtidorni boricha namoyon qilishga intilardi.

1889 yilning 5 iyulida Parij yaqinidagi Mezon-Laffet shaharchasida dunyoga kelgan bu ulkan iqtidor sohibi bolalik chog‘laridan boshqalarga o‘xshamasdi, favqulodda qalami o‘tkir, favqulodda tasavvurga boy bola edi. Tug‘ma mahorat dastlab uning rasm solishga bo‘lgan uquvida ko‘rina boshlaydi va qisqa vaqt ichida kobiliyatli rassom sifatida o‘zini namoyon etadi. Tabiiyki, Parijdagi muhit unga o‘zini shu yo‘lga bag‘ishlash uchun to‘la imkon bergan edi. Shunday qilib, Kokto — rassom chizgan suratlar tezda zamonasining mashhur musavvirlarining e’tiborini qozonadi. Bu muvaffaqiyatga u asosan grafik portret janridagi asarlari tufayli erishadi. Janning bedor iqtidori keyinrok yana bir qirrada namoyon bo‘ladi: ya’ni, endilikda Kokto ismli jo‘shqin bir shoir maydonga chiqadi.

U asosan dadaizm (XX asr boshlarida Shvetsariyada paydo bo‘lgan ratsionalizm va hayotdagi qonun- qoidalarni inkor etuvchi adabiy oqim), keyinchalik syurrealistik (san’at va adabiyotda irratsionallikni yoqlovchi) ruxdagi she’rlari bilan muxlislarning nazariga tushadi. “She’rlar” nomli ilk to‘plami 1920 yilda chop etiladi. Nazm Kokto uchun nasr va dramaturgiya olamiga kirishga imkon bergan nurli ostona bo‘lib xizmat qiladi. U adabiyotning bu tarmog‘iga ham dadil qadamlar bilan kirib keladi. Mingdan ortiq sahnabop havjiy lavhalari, “Orfey”, “Inson ovozi”, “Shoh Edip”, “Beparvo parivash” kabi qator pyesalar yaratadi va ular Fransiya teatrlarida muvaffaqiyatli sahnalashtiriladi. Pyesalarining sahnalashtirilganligi yuragi mudom ilhomga to‘lib turuvchi ijodkorni teatr uchun yana ham ko‘proq, astoydil xizmat qilishgaundaydi. Endi dramaturg Kokto musavvir Kokto sifatida ham teatrlarda ssenografiya bilan shug‘ullanadi, librettolar yozadi, balet spektakllari uchun sahnalarni bezatadi. Ammo uning iste’dod qirralari shularning o‘zi bilangina cheklangan emasdi. Kokto nafaqat shoir va rassom, balki, teran fikrli, mohir rejissyor ham edi. U kinematografiya sohasida ko‘pgina muvaffaqiyatli ishlarni amalga oshiradi. Aytish joizki, ana shunday ko‘ptarmokli faoliyatida Koktoning rejissura va ssenariynavislikka qo‘l urib, kino olamida ham ijod qila olishida tabiiylikning qandaydir tasodifiy alomatlari bor. Aynan Kokto tug‘ilgan yilda aka-uka Lyumyerlar kino san’atiga asos solgan, uning ijodga chanqoq davrida esa kino san’ati ham ayni rivojlanish pallasida edi. Ijodi — hayotga, hayoti — ijodga aylanib ketgan inson barcha san’at sohalarini ham o‘z yo‘li deb bilardi. Buning isboti sifatida u 1930 yilda o‘zining ilk filmi “Shoir qoni”ni suratga oldi. Uning bu debyuti “Sohibjamol va mahluq”, “Ikkiboshli burgut”, “Orfey”, “Orfey vasiyati”, “Chorasiz ota-ona” kabi o‘nga yaqin filmlarining dunyoga kelishida debocha bo‘ldi. U boshqa rejissyorlar uchun ham ko‘pgina film ssenariylari yozdi va bunday hamkorliklar asnosida adabiyot va san’at maydonida mashhur zamondoshlari Edit Piaf, Marsel Prust, Jan Marelar bilan mustahkam do‘stlik rishtalarini bog‘ladi.

1045686-i_008.jpgKokto san’at nazariyotchiligi va tanqidchiligiga garchand da’vogar bo‘lmasa-da, ko‘pgina o‘tmish va zamondosh san’atkorlar haqida esse va xotiralar yozib turardi. Leonardo da Vinchi, Lotrek, Sezann, Pablo Pikasso, Utrillo, Kriko va boshqalar haqida bitilgan mazmundor esselari shular jumlasidandir. Nashr etilgan barcha kitoblari hamisha o‘z o‘quvchisini topib ketardi. U san’atparvar shaxs sifatida ko‘plab yosh ijodkorlarni qo‘llab-quvvatlar, ular uchun imkoniyatlar eshigini ochishga intilardi. 1917 yilda Kokto kompozitor Erik Sati va rassom Pablo Pikasso bilan hamkorlikda “Parad” baletini yaratadi va bu birinchi syurrealistik spektakl nomi bilan san’at olamida katta shov-shuvlarga sabab bo‘ladi. Oradan besh yil o‘tib, Erik Sati, tanqidchi Anri Kolle va Kokto o‘zaro tashabbus qilib, “Oltovlon” nomi ostidagi yosh kompozitorlar guruhini tuzadilar. Bu guruh “Qudratli to‘da” nomi bilan ham ko‘p sharaflarga sazovor bo‘lgan. Kokgo mazkur guruh haqida so‘zlar ekan, “Oltovlon” san’at tarixida xuddi uch mushketyor singari mashhuri olam bo‘ldi”, — deb yozadi xotiralarida. Tashabbuskorlik, tashkilotchilik Jan Koktoning yuksak fazilatlaridan biri bo‘lib, hatto hayot tarziga aylanib qolgandi.

1955 yili u Fransiya akademiyasi, so‘ngra Belgiya Qirollik akademiyasiga a’zo etib qabul qilinadi. Ko‘p yillar qator xalqaro kinofestivallarda hay’at a’zosi va raisi bo‘lib ham xizmat qiladi. San’at, adabiyot deb bir muddat halovat bilmagan, bu tinib tinchimas iste’dod sohibi 1963 yilda so‘nggi “2000 yilga maktub” filmini suratga olib bo‘lgan bir pallada, 11 oktyabrda dunyodan ko‘z yumadi.

Yashab o‘tgan umri davomida kimlardir uni xo‘b alqadi, kimlardir esa umuman tan olmadi. Chindan ham bir odam butun umri mobaynida shuncha ish qila olishiga aql bovar qilmaydi. Hatto Koktoning o‘zi ham ba’zan o‘ziga xolis baho berolmay, “Men bir vaqtning o‘zida ham haqiqat, ham ro‘yoman”, — derdi. Hazil-chini aralash amalda oddiy inson bunday serqirra ijod qilishi mumkin emasdek tuyuladi. Ammo Jan Kokto shunchaki oddiy inson bo‘lmaganligining boisi ham shunda. Vaqt hamma narsani oydinlashtirdi — Kokto ayrim zamondoshlari aytganidek, diletant emas, balki, chinakam ijodkor bo‘lib o‘zining o‘lmas asarlarida yashab qoldi.

Manba: “Jahon adabiyoti” jurnali, 2013/7

Jan KOKTO
INSON OVOZI
002

Jan Kokto nomi bilan tanilgan Jan Moris Ejen Kleman Kokto (fr. Jean Maurice Eugène Clément Cocteau) 1889 yilning 5 iyulida Fransiya poytaxti Parij yaqinidagi Mezon-Laffitda dunyoga kelgan. 1963 yilning 11 oktyabrida Miyi-la-For shahrida vafot etgan.
Jan Kokto— o‘tgan XX asrda fransuz adabiyoti va madaniyatining eng yorqin siymolaridan biri, shoir,yozuvchi, dramaturg, teatr nazariyotchisi, musavvir, kinorejissyor va kinossenarist. Jan Kokto Yevropa adabiyotida salmoqli o‘rin egallagan dadaizm va syurrealizm oqimining paydo bo‘lishiga sababchi ijodkorlardan biri sifatida tan olingan. Bu ikki oqimning yuzaga chiqishiga Jan Koktoning 1920 yilda bosilgan “She’rlar” va 1927 yilda nashr etilgan “Opera” nomli she’riy to‘plamidagi asarlar sabab bo‘lgan.
Adabiyot maydoniga XX asrning 10 yillarining o‘rtalarida kirib kelgan, o‘sha davrning e’tiborli vakillari Marsel Prust, Andre Jid, Sergey Dyagilev, Pablo Pikasso, Erik Sati,Jan Mare va Edit Piaf bilan yaqin bo‘lgan. 1955 yilda Fransuz Akademiyasi va Belgiya Qirollik Akademiyasi a’zoligiga saylangan.
Jan Koktoning butun ijodi antik davr miflarini zamonaviy tarzda ifodalash bilan bog‘liq. Xususan, bu adibning “Antigona”, “Orfey” pyesalarida yorqin namoyon bo‘lgan. Keyinchalik ayni shu asarlari asosida Jan Kokto ham ssenariynavis, ham kinorejissyor sifatida “Orfey” (1950) va “Orfeyning vasiyati” (1960) filmlarini suratga oladi. Jan Koktoning eng mashhur asarlaridan biri “Inson ovozi” (1930) pyesasidir. Asarni o‘zbek tiliga Muhammad Solih tarjima qilgan. (Jan Kokto tarjimai holi “Xurshid Davron kutubxonasi” sayti tomonidan tayyorlandi).

002

Ashampoo_Snap_2017.05.26_15h07m41s_002_a.pngXX asr fransuz adabiyoti va madaniyatining atoqli vakili Jan Kokto ijodida bir aktyor uchun yozilgan bir pardali pyesa-monologlar  salmoqli o‘rin egallaydi. Adib bu pyesalarning ba’zilarini o‘sha davrning yorqin san’atkorlari Edit Piaf, Bert Bovi, Jan Mare uchun maxsus yozgani ma’lum. Bu yo‘nalishdagi asarlarida Jan Kokto “bir aktyor teatri” talablaridan kelib chiqadi va har bir pyesa-monologda aktyor iste’dodi va mahorati to‘liq namoyon bo‘lishiga imkon yaratadi. Jan Koktoning eng mashhur asarlaridan biri “Inson ovozi” (1930) pyesasidir (Taniqli shoir Muhammad Solih tomonidan rus tilidan tarjima qilingan pyesa matni bilan sahifa pastida tanishing).

Ushbu pyesa ilk marotiba 1930 yilning 17 fevralida iste’dodli aktrisa Bert Bovi tomonidan «Komedi-fransez» teatri sahnasida ijro etilgan. O‘shandan boshlab asar deyarli barcha mashhur fransuz aktrisalari repertuaridan o‘rin egallab kelmoqda. Keyinchalik kompozitor Pulenk pyesa asosida yozilgan libretto asosida opera yozadi.
Bugun sizga qarayib 30 yil avval O‘zbekiston radiosida tayyorlangan “Inson ovozi” radiopyesasini taqdim etamiz. Radiopastonovkadagi yagona obraz — ayolni O‘zbekiston xalq artisti Mukambar Rahimova ijro etgan.

Mukambar Rahimova haqida

011 RAHIMOVA Mukambar Hakimovna (1941.23.3, Toshkent) — aktrisa, rejisyor. O‘zbekiston xalq artisti (2002). Toshkent teatr va rassomlik san’ati institutining aktyorlik (1964) va rejissyorlik (1976) fakultetlarini tugatgan. 1964 y.dan «O‘zbekfilm»ning aktyor studiyasida. Mukambar Rahimova keng diapazoni, yuqori mahorati, chuqur dramatik va satirik obrazlari bilan diqqatga sazovor. Qunduz («Istiqbol yo‘li»), Lola («Surayyo»), Enaga («Dahoning yoshligi»), Xatira («Oy borib, omon qayt»), kabi rollarni yaratgan. Rejissyor sifatida Farg‘ona teatri («Intilganga tole yor»), Jizzax teatri («Xayolparast») va boshqa teatrlarda ham spektakllar, «Guvohsiz suhbat», «Noma’lum ayol maktubi», «Qasoskorning oltin boshi» kabi radiopostanovkalar sahnalashtirgan. Dublyaj rejissyori sifatida tanilgan («Oq shudring», «Igna», «Mening Miom, Mio», «Shahrizodaning yangi ertaklari», «Zombe», «Delfin hayqirig‘i», «Uch qirolning to‘qnashuvi»,«Kunning ayoli» va b.) O‘zi ham 13 yoshidan dublyajda, radiopostanovka, telespektakllarda qatnashadi. «Dugonalar», «Tabassum», «Vatandosh», «Yaxshi kayfiyat» kabi radiojurnallarning boshlovchisi.

Jan Kokto. Inson ovozi (Yoshlik. 1990/2) — Xurshid Davron kutubxonasi by Khurshid Davron on Scribd

09

(Tashriflar: umumiy 912, bugungi 1)

Izoh qoldiring