Фитрат домла фаолиятига бағишланган илмий тадқиқотлар хорижий мамлакатларда жуда ҳам кўп. Агар биз фақат Ҳиндистон, Туркия, Ғарбий Оврўпо мамлакатлари (Англия, Германия, Франция) ва Японияда босилиб чиққан ишларнигина санаб ўтадиган бўлсак, шу вақтгача адибнинг ўз ватанида унинг ижоди етарли даражада ўрганилмаганлиги равшан бўлиб қолади. Фитратшунос олим Ҳамидулла Болтабоевнинг ибораси билан айтганда, адиб ҳануз ўз юртида «номаълум Фитрат»лигича қолиб кетяпти. Davomini o'qish
Oy: Август 2018
Ismoil G’asprali va Abdulhamid Cho’lpon yozishmasi
Муҳтарам устозимиз Исмоилбек жаноблари! Андижоннинг баъзи буюклари банга деюрлар: “Сан Шалола, Турк Юрди, Шаҳбал, Таржимон, Вақт ва Иқбол ўқиюрсен. На учун “Мирзо Бедил” ва “Хожа Ҳофиз”лари ўқимаюрсен? Бу савола жавоб ўлмақ узра сўйламая бир шай бўламадим… Davomini o'qish
Sirojiddin Ahmad. Ubaydulla Xo‘jayev
Убайдулла Хўжаев Саратовда яшаган пайтида Л.Н.Толстойнинг ёвузликка ёвузлик билан жавоб бермаслик ҳақидаги ақидасига мухолиф ўлароқ дунёга машҳур рус адибига ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб юборади. Davomini o'qish
Biri quvvat va shijoat baxsh etadi, boshqasi — shodlik va farah
Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани олдидан
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 6 апрелда қабул қилинган “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари миллий қадриятларимизнинг зарҳал саҳифаларини қайта очиш, унинг қадимий илмий ва амалий сир-синоатларини чуқур ўрганиш, ривожлантириш, ёш авлод тафаккурига сингдириш ҳамда халқаро майдонда тарғиб этиш масалаларини кун тартибига қўйди. Davomini o'qish
Tohir Malik. Fitrat & Abdurauf Fitrat. Tanlangan asarlar. 1-jild
Фитрат ижодининг яна бир асосий йўналиши унинг илмий асарларидир. У ҳам талантли адабиётшунос, ҳам кучли тилшунос эди. «Ўзбектили грамматикаси» («Сарф», «Нахв», 1924 — 1930 йилларда олти марта нашр этилди), «Тожик тили грамматикаси» (1930) ва «Тилимиз» каби тил ҳақидаги ўнлаб мақолалари унинг зўр тилшунос бўлганлигини кўрсатади. Адабиёт соҳасидаги фаолиятига назар ташласак, унинг ўзбек ва форс адабиётларини, адабиёт назариясининг чуқур билимдони эканига ишонамиз. Davomini o'qish
Arseniy Tarkovskiy. She’rlar
Арсений Тарковский рус маданияти тарихида атоқли кинорежисёр Андрей Тарковскийнинг отаси бўлгани учун эмас, ўзига хос поэтик дунёқараши, алалхусус, замонасозлик қилмай, ҳар қандай вазиятда ўз гражданлик ва ижодий қарашларига содиқ қолган шоир сифатида ном қолдирди. Davomini o'qish
Taniqli yozuvchi Jamila Ergasheva vafot etdi
Таниқли ёзувчи Жамила Эргашева вафот этди.Ўзига хос иқтидор эгаси бўлмиш адиба «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайтининг фаол муаллифи эди. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Ulug’larni ulug’lar tiriltirgay & Sadriddin Ayniyning uch kitobi
Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллигига
Давр, Замон, Муҳит, Дин, Сиёсат, Мафкура таъсири ва талабларидан йироқ ҳолатда қалам тебратадиган ижодкор бўлмаган, бўлиши мумкин ҳам эмас. Бироқ аксарият пайтларда на замон, на сиёсат, на дин ижодкорнинг эрки, ижодий хоҳиш-иродаси билан ҳисоблашиб, ундан ғоявий ва мафкуравий хизматкорлик, кўтаринки тарғиботчиликни талаб этган. Мана шунинг ўзи адабиётнинг асл вазифаси ва бурчидан четлашиб, адибни санъаткорлик туйғусидан мосуво айлаш учун етиб ортган… Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Qarzdorlik va umidvorlik tuyg’usi & Halima Xudoyberdiyeva. Ikki she’riy to’plam
Неча замонлардан бери шоир деганда, одатда, девонатабиат одам тушинилади. Гап-сўзлари ва хатти-ҳаракатларида кўникилган йўлдан, таомилдан салгина четроққа чиқадиган инсонларга халқ ҳам енгилгина кулиб “Эҳ, шоир!” деб қўяди. Лекин бугун у мезонлар ўзгаришга юз тутди. Бугун ҳатто шоир ҳам кучли шахсият эгаси бўлиши кераклиги аён бўлиб қоляпти… Davomini o'qish
Luije Pirandello. Ikki o’rtoq
Тасодиф ва атрофдаги бутун ўлкаларга ёйилган ҳасад, ғаламислик туйғуси сабаб Жильоне ва Буттиче воқеаси юз бердики, улар ўн бир йилдан буён Ла Газенадаги эски хўжаликни ўзаро шерикликда бошқариб келишаётганди. Бегоналарни-ку қўятуринг, ота-бола ёки ака-укаларнинг ҳам ижара ерга устидаги бундай шерикчилиги ҳеч вақт бунчалик узоқ давом этмаган. Бироқ шу ўн бир йиллик ҳамкорлик давомида бу икковлоннинг ўртасида на манфаат юзасидан, на бошқа нарса важидан заррача низо чиққан эмас. Davomini o'qish
Muslimbek Musallam. Sanobar daraxtlar, salim daraxtlar
Муслимбек Мусалламнинг янги шеърлари билан таништирганимизга ҳам анча бўлиб қолди. Бугун ёш шоирнинг «Ёшлик» журналида эълон қилинган туркумини мамнуният билан тақдим этамиз. Davomini o'qish
Oldes Xuksli. Pushtirang upa
Пастдаги қаватдан бека билан хўжайиннинг ғўнғир-ғўнғири оқсочнинг қулоғига чалинди. Беканинг жаҳл отига мингани яққол сезилиб турарди. Эри билан гаплашганида унинг тепа сочи тикка бўлиши одатий ҳолга айланиб қолганди… Davomini o'qish