28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
Шоир бўлмасам, ким бўлар эдим?.. С. Есенин: «Мабодо мен шоир бўлмасам, бўлар эдим безори, ўғри», деган. Шахмат бўйича собиқ чемпион А. Карпов: «Мен шахматчи бўлмаганимда, бошқа бирор соҳада, албатта, биринчи бўлар эдим», деб айтган. Менинг табиатимда на безорилик, на, албатта, биринчи бўлишга интилиш бор. Шоир бўлмасам, шарқшунос бўлишим мумкин эди, журналист бўлишим мумкин эди. Ким бўлсам ҳам, адабиёт атрофида бўлар эдим. Ҳатто шахматчи бўлганимда ҳам кўпроқ бу санъатнинг — «ақллар кураши, туйғулар жанги»нинг тарғиботчиси бўлардим. Davomini o'qish