Мен бу ҳикояларни олис 1991 йилнинг ноябрида ўқиган эдим… Ўша пайтлар Тошкентда автотранспорт хизмати умуман ишдан чиққан, соат кечқурун 8-9 бўлмай Спутникка етиб бориш амримаҳол бўларди. Гоҳ-гоҳ Чорсу бозори биқинидаги Аброр Ҳидоятов театридаги бўладиган улфати чор давралар чўзилиб,уйга етиб боролмаслигим аниқ бўлгач,театр бош режиссёри Баҳодир Йўлдошевнинг хизмат хонасида тунаб қолардим. Баъзан уйқум келмай,хонадаги Баҳодир акага тегишли шкафдаги китоблару журналларни титкилаб,маъқулини мутолаа қилардим. Усмон аканинг уч ҳикоясини ҳам ўша хонада тонггача ўқиб чиққанман. Ўша пайтгача фақат шеърини ўқиганим учунми, Усмон аканинг ҳикояларини жуда қизиқиш билан ўқиганим,ўқиб бўлиб ҳайратга тушганим ҳали-ҳануз ёдимда.. Davomini o'qish