Xalil Rizo Ulug’turk. O’zbek tili va boshqa she’rlar

021Бугун туркча шеърнинг ёрқин сиймоси Халил Ризо Улуғтурк (1932-1994 ) туғилган кун

Улуғ озарбайжон-турк шоири Халил Ризо Улуғтурк китобларини варақласангиз унинг ўзбек халқига ва адабиётига бўлган улкан ҳурматига гувоҳ бўласиз. Шоирнинг «Ўзбек турклари», «Ўзбек тили», «Кўзинг ойдин, Шайхзода» ва бошқа қатор шеърлари бу ҳурматнинг ёрқин мисолидир. Бу ҳурмат сизга тақдим этилаётган шеърда ҳам намоён бўлган. Davomini o'qish

Uztoz adib Odil Yoqubovga bag’ishlangan «Bugun» dasturi. «O’zbekiston-24» radiokanali

0720-oktabr – O‘zbekiston xalq yozuvchisi Odil Yoqubov (1926–2009) tug‘ilgan kun. Ustoz adibning 100 yilligi barchamizga qutlug’ bo’lsin!

Одил Ёқубов таваллуд кунига бағишланган «Бугун» радиодастури (20.10.2020) Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон иштирок етган дастурда адиб асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллар, радио песалардан фойдаланилган.

Улуғ ўзбек адиби устоз Одил Ёқубов туғилган куннинг 94 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон 24» радиоканалининг «Бугун» дастури. 20.10. 2020. Муаллифлар: Дурдона Маъдиева ва Шерзод Зуҳриддинов. Davomini o'qish

Attila Ilxan. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

002

   Нозим Ҳикмат бир нутқида: «Бизнинг адабиётимиз ҳеч қачон бу қадар гўзал, бу қадар чуқур, бу қадар ватанпарвар, бу қадар халқчил ва юксак даражага кўтарилган эмас. Бизда жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўладиган шоирлар,ёзувчилар бор деб ўйлайман», деган эди.  Нозим Ҳикмат бу фикрини ХХ аср турк адабиётининг ёрқин вакиллари бўлмиш Ўрхон Вали, Мелих Жавдат Ондай, Ўқтой Рифат, Фозил Ҳусни Доғларжа, Рифат Илгаз, Невзат Устюн каби шоирлар ва Камол Тоҳир, Саид Фоиқ, Сабоҳиддин Али, Яшар Камол, Ўрхон Камол, Азиз Несин, Ўқтой Оқбол, Фақир Бойқурт сингари носирлар ижодини кўзда тутган ҳолда айтган эди. Бу сафда Нозим Ҳикматнинг ғоявий издоши бўлган Аттила Илханнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov. Nayman ona va manqurt qissasi & «Manqurt» badiiy filmi

055     Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидан ўрин олган  ушбу ривоят-қисса асар нашр этилиши билан довруқ қозонган, романнинг ўзидан кўра кўпроқ таҳлил этилган эди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Baxtiyor Vahobzoda g’azaliga muxammas

002

   Икки ойча аввал ҳар йили ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф этилганим  муносабати билан  Бокуда бўлганимда, Фахрий хиёбон деб аталгувчи мемориал мажмуада дафн этилган атоқли давлат арбоблари,машҳур олимлару адиблар,тенгсиз санъаткорлар қабрларини ҳам  зиёрат қилган эдим. Хусусан, ёшликдан суйган шоирларим Халил Ризо Улуғтурк, Самад Вурғун, Бахтиёр Ваҳобзода, ардоқли адиб Юсуф Самадўғли, бетакрор санъаткор Муслим Магомаев мозорларини ҳам. Davomini o'qish

Fuzuliy. Suv qasidasi. Usmon Qo’chqor tabdili va bayoni

a7036f3487a1a851dafe70e75f57c117.png   Маълумки, Шарқ мумтоз адабиётида ижодкорлар бирон-бир йирик асар яратишга киришганларида уни аввало Оллоҳга ҳамд ва жаноби Пайғамбар алайҳиссаломга наътлар битиш билан бошлашган.Буюк озарбойжон шоири Муҳаммад Фузулий ҳам ушбу анъанадан четда қолмаган. Унинг 32 байтдан иборат, арузнинг рамали мусаммани мақсур (фоилотун фоилотун фоилотун фоилун) вазнида ёзилган “сув” радифли қасидаси диний-фалсафий руҳдаги асарларнинг энг ажойиб намунасидир. Davomini o'qish

Zulayho Abdurahmon. Kutilgan kitob va ardoqli adabiyotshunos

34Замон тезлашди. Вақт қумсоати қимматлашди. Тоат вақтининг бир онини ушлаб қолиш машаққатга айланди. Бу ёқда эса қасдма-қасдига ичи номаълум китоблар сонда кўпайгандан кўпаймоқда. Надомату хусрон катта, ҳатто Илоҳий китобларни ҳам ўқимайдиган авлод етишди, дунёга бой берилган ғаниматгина фурсат қолди. Истасак, истамасак, бугун китобларни саралаб ўқишга мажбурмиз. Шунда ҳам мана шу қомусни тавсия этиш мумкинми, танланган мумтоз китоблар сирасига кирадими саволи ғоят табиий. Муаллифлардан бири сифатида мен сизларга жавоб бермоқчиман. Davomini o'qish

An’ana va vorisiylik dialektikasi (Toʻra Mirzayevning «Ustozlar, safdoshlar, izdoshlar» kitobiga nazar)

72  6  март — Устоз олим, академик Тўра Мирзаев туғилган куннинг 90 йиллиги

Академик Тўра Мирзаевнинг «Устозлар, сафдошлар, издошлар» китоби шунчаки ўтмиш хотиралари ёки таржимаи ҳоллар тўплами эмас. У илм-фанда авлодларнинг руҳий-маънавий узвийлигини, илмий билимнинг устоздан шогирдга ўтиш ички қонуниятларини ва тадқиқотчининг жамият ҳамда тарих олдидаги масъулиятини очиб берувчи мукаммал фалсафий-тарихий асардир. Davomini o'qish

Sabohiddin Ali. Ikki hikoya: Baxtli laycha & Qo’ylar masali

1725 февраль — Турк адабиётининг энг ёрқин вакилларидан Сабаҳиддин Али (1907—1948) туғилган кун

Бир замонлар катта-катта дарахтлар тарвақайлаб ўсган бепоён бир ўрмоннинг ёқасидаги ўтлоқда қўйлар яшар экан. Уларни бир чўпон билан кўппаклар қўриқлар экан. Davomini o'qish

Talant Tolerant. Turk nasrining mezoni

24Эртага Бобурнинг туғилган куни

Бу қўшиқдай ўқиладиган сатрлар “Бобурнома”ни бош саҳифаларида ҳали. Ҳали “Бобурнома”ни ёзишга киришиш жараёнларидан. Ҳали чағалайдай бўзлаб бормаган жойлари. Қўшиқ бўлиб куйланадиган бобларига етиб синчковлаб ўқисангиз ҳайратдан ёқа ушлайсиз… Davomini o'qish

Voqif Samado’g’li. She’rlar

87 28 январь — Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли хотираси куни

Воқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бири.  Унинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish