Mulla Panoh Voqif. G’azallar

008    Озарбайжон мумтоз адабиётида салмоқли ўрин эгаллаган шоирнинг асли исми Паноҳ. Отасини Меҳди оға дер эдилар. Юртдошлари у ни Мулла Паноҳ деб улуғлашарди. Чунки у мактаб очиб оддий оилаларнинг болаларига таълим берар, тарбия қиларди.

Мулла Паноҳ ВОҚИФ
ҒАЗАЛЛАР
Озарбайжончадан Абдунаби Бойқўзиев таржимаси
034

ВОҚИФ (тахаллуси; асл исми Паноҳ Меҳди ўғли) (1717-1797) — атоқли озарбайжон шоири, давлат арбоби. Қазах туманининг Салаҳли кентида таваллуд топган. Араб ва форс тилларини яхши билган. Воқиф Қорабоққа келиб (1759), Шуша шаҳрида мактабдорлик, сўнгра Қорабоғ ҳукмдори Иброҳимхон саройида 27 йил вазирлик қилади. Мамадбек Жавоншир ҳокимиятни эгаллагач (1797), Воқиф ва унинг ўғли Алибекни қатл этади. Шоирнинг илк шеърлар тўплами 1856 йилда нашр этилган. Мирза Фатали Охундов Воқиф шеърларини тўплаган ва буларни немис олими Адольф Берже Лейпцигда нашр этган (1867). Нисбатан тўлиқ ҳисобланган сайланмаси 1945 йилда тайёрланган. «Бинафша», «Мен ҳақиқатни қидирдим», «Куйлайдирман икки гўзални» сингари шеърлари халқ ўртасида машҳур бўлган. Воқиф озарбайжон ёзма адабиётига ошиқ (бахши)ларнинг «қўшма» жанрини олиб кирди, ғазал ва мухаммасларнинг гўзал намуналарини яратди, бадиий ижодни халқ оммасига яқинлаштирди. Унинг ижоди чуқур лириклик, фалсафий мушоҳада, юртпарварлик ғоялари билан йўғрилган. Воқиф асарлари оқин ва хонандалар репертуаридан кенг ўрин олган. «Танланган шеърлар»и ўзбек тилида нашр этилган (1969). Самад Вурғун Воқиф ҳаётининг сўнгги даврини акс эттирувчи «Воқиф» драмасини ёзди (1937).

034

089
Ўзганинг жонони ким, бир аҳли урфон ўлмағай,
Шоҳи олам бўлса, унда роҳати жон ўлмағай.

Расми улфат билмаган, чин ошиғин кофир этар,
Эй мусулмонлар, хуш улким, ёри нодон ўлмағай.

Бир лаби лаъли латиф андоми гул рухсор учун,
Қатраи ашкида бор лутфи агар, қон ўлмағай.

Офати боди фанодин доғ ила барбод ўлар,
Ул бино ки, унда бир зулфи паришон ўлмағай.

Не сафо ул яноғдинким, биза ҳамдам эмас,
На лаззат ул ғунча лабдин, ки хандон ўлмағай.

Воқифо, бир маҳлиқойи меҳрибона майл қил,
То камоли ёшда ундан зарра нуқсон ўлмағай.

* * *

Келди зор кетганларим ул ғамгузорим келмамиш,
Ай, кўзим қон йиғлаким, чашми хуморим келмамиш.

Кетмиш эрди ихтиёрим, ихтиёри ёр ила,
Чунки ёрим келмамиш, ҳам ихтиёрим келмамиш.

Мен бу дард бирла агар ўлсам мазора қўймангиз,
Бошима то булбулигўё нигорим келмамиш.

Ҳасратида заъфарона дўнса руҳим, не ажаб,
Куйдириб ҳижрон ўтида гулузорим келмамиш.

Демасун, Воқиф, ажал шум, келса мандин жон олар,
Ким анга жонин берар, фармони ёрим келмамиш.

* * *

Эй парисиймо, сенинг дийдоргинанг муштоқиман,
Зулфи анбар бўйли гул руҳсоргинанг муштоқиман.
Сийнанг узра сақлаган тумморгинанг муштоқиман,
Шўхи ғамзанг наргиси хумморгинанг муштоқиман,
Шул санобар қадди хуш рафторгинанг муштоқиман.

Қошиёларинг қўйиб ўзга ҳилола боқмарам,
Оразингдан кўз юмиб ул гули ола боқмарам,
Ҳайли хайронам санга, ўзга жамола боқмарам,
Тўтининг оғзидаги шаккар мақола боқмарам,
Ман санинг ширин-шакар гуфторгинанг муштоқиман.

Ёр, мани қон йиғлатиб ағёрни хуррам айлама,
Учраган ҳар кимсани лутфинга маҳрам айлама,
Ўз сўзида турмаган нофаҳмни маҳрам айлама,
Зулм қил, жонимға, майли, озорингни кам айлама,
Шодумон айлар мени, озоргинанг муштоқиман.

Бўлмаса бир лаҳза гар қаддинг назаргоҳим маним,
Осимонлар гумбазини титратар оҳим маним,
Ман санинг бир чокаринг, сенсан гўзал шохим маним,
Кўнглими зулматга солмиш ҳажринг, эй моҳим маним,
Келки шамъи рўйи-пур анворгинанг муштоқиман.

Воқифинг ўлдирди ул меҳруларинг парвизаси,
Бағрима мужгонининг санчилди тийра найзаси,
Доғи сийнамдан сочилур устихоним резаси,
Эй, Қаробоғнинг янги очилган гул покизаси,
Ҳастаман, қўйнингдаги ул норгинанг муштоқиман.

* * *

На хушдир, бош қўйсанг, бир гуландом қучоғинда,
Томошшо айласанг ул халқа зулфин ол яноғинда.
Кириб аста, тутиб нозик қўлин, кезсанг ўтоғинда,
Қучиб яйраб ўтирсанг, гоҳ сўлинда, гоҳ соғинда,
Сийнасида сийна, қўл бўйнида, дудоғ дудоғинда.

Сафодир, гарчи густоҳлик, ҳарири парда зар чечмак,
Эйнидин тугмасин, сўнгра, белидин камар ечмак,
Сириб чачвон лаъли ҳандон дудоғида гавҳар очмак,
Очиб бори танихобин, вужудин сарбасар қучмак,
Вале, бир инжу қўйсанг, қаро зулфин қироғинда.

Узун сочин ўриб чиқса, хипча бел, бўйи бастиндан,
Тараб мисли бинафша атрини ҳар бир камандиндан,
Яқосин чок этиб, кўксин чиқориб боғи-бандиндан,
Сўрусанг тўйгуча оқ сийнаси шаҳди қандиндан,
Қўйиб бир лаҳза бош, ётсанг гирибони бичоғинда.

Гоҳ-гоҳ бир-бировга қилиб лутфу иноятлар,
Сингиб кетсанг сийм танга, топса тан қадру роҳатлар,
Кўз очиб тонг саҳардан бошласанг зўр зиёфатлар,
Тизма-тиз ўлтириб мастон, айтишиб шеър, ривоятлар,
Кунларинг ўтса ишқнинг лаззати-ю, фироғинда.

Тузсайдик бир мухтасар суҳбат, хабардор ўлмаса ағёр,
Янгидин онт ичиб, шарт айлашиб аҳд ила иқрор,
Олиб ул юзингдин, бул юзингдин бўсаи такрор,
Ул зулфи ёсумандин хасрат ила айрилиб ночор,
Яна Воқиф, дағи, дучор ўлмак иштиёқинда.

* * *

Олди жоним ноз ила кўзлари шаҳло пари,
Лаблари писта, яноғи лолайи-ҳамро пари,
Жисми гул, бошдин оёғи қомати раъно пари,
Сарвданда сарвроқ, санобардин аъло пари,
Шаҳди лочин кўзли, дуркун сийнали сўно пари,

Кўзлар мастон, қомат расо, соф чекилмиш гардани,
Қаро зулфи мушки анбар оқ бадан гул хирмани,
Сочлари райхон атрли, қўйни жаннат гулшани,
Лаблари кавсар макони, оғзи шаккар маъдани,
Сўзи ширин, ўзи гўё хисрави аъло, пари.

Эгнида алвон лачак, ўртаб гулирахшон чиқар,
Бўйлаким, буржи фалакдин бир моҳи тобон чиқар,
Сайрида олам саросар, ҳар тараф, ҳар ён чиқар,
Ақл учар бошдин, юрак ўйнар, жасаддан жон чиқар,
Кўз учида ҳар кима айлаб ниҳон имо пари.

Эй менинг моҳим, сенга не шаҳар, не эллар фидо,
Босганинг ҳар бир қадамда лолалар гуллар фидо,
Сочининг ҳар толасига юз сочи сунбуллар фидо,
Лаҳжаи гуфторинга гулшанда булбуллар фидо,
Қошининг бир тоқина қурбон икки дунё, пари.

Воқифам, ҳар дам сенга жоним фидолар айларам,
Оҳ чекиб ҳажрингда булбулдек наволар айларам,
Оғушинг, деб чин юракдан илтижолар айларам,
Кеча-кундуз ҳаққинга хайру дуолар айларам,
Сақласин даҳри балосидан сани Олло, пари!

* * *

Дардинг ўлдирди мани, ҳай, навжувоним кела кўр,
Ҳасратингда куйди жоним, дин, имоним, кела кўр.
Йўлларингда зор нолон зорланди жоним, кела кўр,
Эй гулим, эй наргизим, сарви равоним, кела кўр.
Эй, дудоғи шаккарим, ширин даҳоним, кела кўр!

Сендин айру кечмағай сабру қарорим кечалар,
Уйқу келмас кўзима, ортар озорим кечалар,
Осимона ўрлаюр нолайи зорим кечалар,
Тонгача қон йиғладим, эй гулузорим, кечалар,
Дардинг ўлдирди мани, ҳай, навжувоним, кела кўр!

Маҳлиёман қоматинга, бўйнинга-ю, қўлларинга,
Қошинга, қабоғинга, оқ юзинга, холларинга,
Зуфингу лабларинга ҳам яноғи олларинга,
Эй гўзаллар сарвари, қурбон ўлай йўлларинга,
Эй гулим, эй наргизим, сарви-равоним, кела кўр!

Хусни холинг кўрдиму қошингда тош қотдим санам,
Ҳаприқди жон хавли, аё, найларимни билмарам,
Кунда, кунаро калисо қапқасиға бўйларам,
Қўрқаманки, дард тортиб, дилни Исоя бойларам,
Эй гулим, эй наргизим, сарви равоним, кела кўр!

Борлиғим бузмиш саросар дарду заҳматлар маним,
Ҳар ишим Мажнун каби бўлмиш ҳикоятлар маним,
Ҳар қадамда бош уза қўпмиш қиёматлар, маним,
Лаҳза-лаҳза дориди кўнглимга офатлар маним,
Йўлларинга кўз тика узилди жоним, кела кўр!

* * *
08
Эй сабо, ёра де ким, оввора кўрдим Воқифинг,
Ғам элиндан бекасу бечора кўрдим Воқифинг,
Бағри ёра сарбасар, садпора кўрдим Воқифинг,
Оқибат солгай ўзин ўтлора, кўрдим Воқифинг,
Кеча-кундуз мунтазир дийдора кўрдим Воқифинг.

Бир ёнар оташ солиб парвонадек аъзосина,
Айланибдир дахридун ошиқлари расвосина,
Нола айлар кеча-кундуз, ёлварур мавлосина,
Бош қўшиб холо сенинг зар зуфларинг савдосина,
Бир қадам босмас агар бозора, кўрдим Воқифинг.

Қомати-мавзун ила бир сарви гулшансан, гўзал,
Икки дунёнинг сафову завқина тансан, гўзал,
Йитмае, кўздин, кўнгилдан айри бир жонсан, гўзал!
Фикри, зикри, демиши донишлиғи сансан, гўзал,
Моил ўлмас на ширин гуфтора, кўрдим Воқифинг.

Қошларингдан айру бир меҳробни кўрмас кўзлари,
Айламас шамсға назар, моҳтобни кўрмас кўзлари,
Оразинг истар, гули сир обни кўрмас кўзлари,
Оҳлар айлаб неча кунки хобни кўрмас кўзлари,
Ёндирибдир жонини ўтларда, кўрдим Воқифинг.

Сен бу ҳол-беҳол учун бир лутф қил, эй гулузор!
Солланиб сарви-равондек ёниға айла гузор,
Кеча-кундуз дарду ғам этмиш мени жондин безор,
Талпиниб дийдорина, йиғлаюрман зор-интизор,
Кўзларин тикмиш баҳор йўллора, кўрдим Воқифинг.

Манба: Мулла Паноҳ ВОҚИФ. Асарлар. Озарбайжон давлат нашриёти, 1968 й. Боку.

034

Mulla Panoh VOQIF
G’AZALLAR
Ozarbayjonchadan Abdunabi Boyqo’ziev tarjimasi
034

VOQIF (taxallusi; asl ismi Panoh Mehdi o’g’li) (1717-1797) — atoqli ozarbayjon shoiri, davlat arbobi. Qazax tumanining Girag Salahli kentida tavallud topgan. Arab va fors tillarini yaxshi bilgan. Voqif Qoraboqqa kelib (1759), Shusha shahrida maktabdorlik, so’ngra Qorabog’ hukmdori Ibrohimxon saroyida 27 yil vazirlik qiladi. Mamadbek Javonshir hokimiyatni egallagach (1797), Voqif va uning o’g’li Alibekni qatl etadi. Shoirning ilk she’rlar to’plami 1856 yilda nashr etilgan. Mirza Fatali Oxundov Voqif she’rlarini to’plagan va bularni nemis olimi Adol`f Berje Leyptsigda nashr etgan (1867). Nisbatan to’liq hisoblangan saylanmasi 1945 yilda tayyorlangan. «Binafsha», «Men haqiqatni qidirdim», «Kuylaydirman ikki go’zalni» singari she’rlari xalq o’rtasida mashhur bo’lgan. Voqif ozarbayjon yozma adabiyotiga oshiq (baxshi)larning «qo’shma» janrini olib kirdi, g’azal va muxammaslarning go’zal namunalarini yaratdi, badiiy ijodni xalq ommasiga yaqinlashtirdi. Uning ijodi chuqur liriklik, falsafiy mushohada, yurtparvarlik g’oyalari bilan yo’g’rilgan. Voqif asarlari oqin va xonandalar repertuaridan keng o’rin olgan. «Tanlangan she’rlar»i o’zbek tilida nashr etilgan (1969). Samad Vurg’un Voqif hayotining so’nggi davrini aks ettiruvchi «Voqif» dramasini yozdi (1937).

034

089
O’zganing jononi kim, bir ahli urfon o’lmag’ay,
Shohi olam bo’lsa, unda rohati jon o’lmag’ay.

Rasmi ulfat bilmagan, chin oshig’in kofir etar,
Ey musulmonlar, xush ulkim, yori nodon o’lmag’ay.

Bir labi la’li latif andomi gul ruxsor uchun,
Qatrai ashkida bor lutfi agar, qon o’lmag’ay.

Ofati bodi fanodin dog’ ila barbod o’lar,
Ul bino ki, unda bir zulfi parishon o’lmag’ay.

Ne safo ul yanog’dinkim, biza hamdam emas,
Na lazzat ul g’uncha labdin, ki xandon o’lmag’ay.

Voqifo, bir mahliqoyi mehribona mayl qil,
To kamoli yoshda undan zarra nuqson o’lmag’ay.

* * *

Keldi zor ketganlarim ul g’amguzorim kelmamish,
Ay, ko’zim qon yig’lakim, chashmi xumorim kelmamish.

Ketmish erdi ixtiyorim, ixtiyori yor ila,
Chunki yorim kelmamish, ham ixtiyorim kelmamish.

Men bu dard birla agar o’lsam mazora qo’ymangiz,
Boshima to bulbuligo’yo nigorim kelmamish.

Hasratida za’farona do’nsa ruhim, ne ajab,
Kuydirib hijron o’tida guluzorim kelmamish.

Demasun, Voqif, ajal shum, kelsa mandin jon olar,
Kim anga jonin berar, farmoni yorim kelmamish.

* * *

Ey parisiymo, sening diydorginang mushtoqiman,
Zulfi anbar bo’yli gul ruhsorginang mushtoqiman.
Siynang uzra saqlagan tummorginang mushtoqiman,
Sho’xi g’amzang nargisi xummorginang mushtoqiman,
Shul sanobar qaddi xush raftorginang mushtoqiman.

Qoshiyolaring qo’yib o’zga hilola boqmaram,
Orazingdan ko’z yumib ul guli ola boqmaram,
Hayli xayronam sanga, o’zga jamola boqmaram,
To’tining og’zidagi shakkar maqola boqmaram,
Man saning shirin-shakar guftorginang mushtoqiman.

Yor, mani qon yig’latib ag’yorni xurram aylama,
Uchragan har kimsani lutfinga mahram aylama,
O’z so’zida turmagan nofahmni mahram aylama,
Zulm qil, jonimg’a, mayli, ozoringni kam aylama,
Shodumon aylar meni, ozorginang mushtoqiman.

Bo’lmasa bir lahza gar qadding nazargohim manim,
Osimonlar gumbazini titratar ohim manim,
Man saning bir chokaring, sensan go’zal shoxim manim,
Ko’nglimi zulmatga solmish hajring, ey mohim manim,
Kelki sham’i ro’yi-pur anvorginang mushtoqiman.

Voqifing o’ldirdi ul mehrularing parvizasi,
Bag’rima mujgonining sanchildi tiyra nayzasi,
Dog’i siynamdan sochilur ustixonim rezasi,
Ey, Qarobog’ning yangi ochilgan gul pokizasi,
Hastaman, qo’yningdagi ul norginang mushtoqiman.

* * *

Na xushdir, bosh qo’ysang, bir gulandom quchog’inda,
Tomoshsho aylasang ul xalqa zulfin ol yanog’inda.
Kirib asta, tutib nozik qo’lin, kezsang o’tog’inda,
Quchib yayrab o’tirsang, goh so’linda, goh sog’inda,
Siynasida siyna, qo’l bo’ynida, dudog’ dudog’inda.

Safodir, garchi gustohlik, hariri parda zar chechmak,
Eynidin tugmasin, so’ngra, belidin kamar yechmak,
Sirib chachvon la’li handon dudog’ida gavhar ochmak,
Ochib bori tanixobin, vujudin sarbasar quchmak,
Vale, bir inju qo’ysang, qaro zulfin qirog’inda.

Uzun sochin o’rib chiqsa, xipcha bel, bo’yi bastindan,
Tarab misli binafsha atrini har bir kamandindan,
Yaqosin chok etib, ko’ksin chiqorib bog’i-bandindan,
So’rusang to’ygucha oq siynasi shahdi qandindan,
Qo’yib bir lahza bosh, yotsang giriboni bichog’inda.

Goh-goh bir-birovga qilib lutfu inoyatlar,
Singib ketsang siym tanga, topsa tan qadru rohatlar,
Ko’z ochib tong sahardan boshlasang zo’r ziyofatlar,
Tizma-tiz o’ltirib maston, aytishib she’r, rivoyatlar,
Kunlaring o’tsa ishqning lazzati-yu, firog’inda.

Tuzsaydik bir muxtasar suhbat, xabardor o’lmasa ag’yor,
Yangidin ont ichib, shart aylashib ahd ila iqror,
Olib ul yuzingdin, bul yuzingdin bo’sai takror,
Ul zulfi yosumandin xasrat ila ayrilib nochor,
Yana Voqif, dag’i, duchor o’lmak ishtiyoqinda.

* * *

Oldi jonim noz ila ko’zlari shahlo pari,
Lablari pista, yanog’i lolayi-hamro pari,
Jismi gul, boshdin oyog’i qomati ra’no pari,
Sarvdanda sarvroq, sanobardin a’lo pari,
Shahdi lochin ko’zli, durkun siynali so’no pari,

Ko’zlar maston, qomat raso, sof chekilmish gardani,
Qaro zulfi mushki anbar oq badan gul xirmani,
Sochlari rayxon atrli, qo’yni jannat gulshani,
Lablari kavsar makoni, og’zi shakkar ma’dani,
So’zi shirin, o’zi go’yo xisravi a’lo, pari.

Egnida alvon lachak, o’rtab guliraxshon chiqar,
Bo’ylakim, burji falakdin bir mohi tobon chiqar,
Sayrida olam sarosar, har taraf, har yon chiqar,
Aql uchar boshdin, yurak o’ynar, jasaddan jon chiqar,
Ko’z uchida har kima aylab nihon imo pari.

Ey mening mohim, senga ne shahar, ne ellar fido,
Bosganing har bir qadamda lolalar gullar fido,
Sochining har tolasiga yuz sochi sunbullar fido,
Lahjai guftoringa gulshanda bulbullar fido,
Qoshining bir toqina qurbon ikki dunyo, pari.

Voqifam, har dam senga jonim fidolar aylaram,
Oh chekib hajringda bulbuldek navolar aylaram,
Og’ushing, deb chin yurakdan iltijolar aylaram,
Kecha-kunduz haqqinga xayru duolar aylaram,
Saqlasin dahri balosidan sani Ollo, pari!

* * *

Darding o’ldirdi mani, hay, navjuvonim kela ko’r,
Hasratingda kuydi jonim, din, imonim, kela ko’r.
Yo’llaringda zor nolon zorlandi jonim, kela ko’r,
Ey gulim, ey nargizim, sarvi ravonim, kela ko’r.
Ey, dudog’i shakkarim, shirin dahonim, kela ko’r!

Sendin ayru kechmag’ay sabru qarorim kechalar,
Uyqu kelmas ko’zima, ortar ozorim kechalar,
Osimona o’rlayur nolayi zorim kechalar,
Tongacha qon yig’ladim, ey guluzorim, kechalar,
Darding o’ldirdi mani, hay, navjuvonim, kela ko’r!

Mahliyoman qomatinga, bo’yninga-yu, qo’llaringa,
Qoshinga, qabog’inga, oq yuzinga, xollaringa,
Zufingu lablaringa ham yanog’i ollaringa,
Ey go’zallar sarvari, qurbon o’lay yo’llaringa,
Ey gulim, ey nargizim, sarvi-ravonim, kela ko’r!

Xusni xoling ko’rdimu qoshingda tosh qotdim sanam,
Hapriqdi jon xavli, ayo, naylarimni bilmaram,
Kunda, kunaro kaliso qapqasig’a bo’ylaram,
Qo’rqamanki, dard tortib, dilni Isoya boylaram,
Ey gulim, ey nargizim, sarvi ravonim, kela ko’r!

Borlig’im buzmish sarosar dardu zahmatlar manim,
Har ishim Majnun kabi bo’lmish hikoyatlar manim,
Har qadamda bosh uza qo’pmish qiyomatlar, manim,
Lahza-lahza doridi ko’nglimga ofatlar manim,
Yo’llaringa ko’z tika uzildi jonim, kela ko’r!

* * *
08
Ey sabo, yora de kim, ovvora ko’rdim Voqifing,
G’am elindan bekasu bechora ko’rdim Voqifing,
Bag’ri yora sarbasar, sadpora ko’rdim Voqifing,
Oqibat solgay o’zin o’tlora, ko’rdim Voqifing,
Kecha-kunduz muntazir diydora ko’rdim Voqifing.

Bir yonar otash solib parvonadek a’zosina,
Aylanibdir daxridun oshiqlari rasvosina,
Nola aylar kecha-kunduz, yolvarur mavlosina,
Bosh qo’shib xolo sening zar zuflaring savdosina,
Bir qadam bosmas agar bozora, ko’rdim Voqifing.

Qomati-mavzun ila bir sarvi gulshansan, go’zal,
Ikki dunyoning safovu zavqina tansan, go’zal,
Yitmae, ko’zdin, ko’ngildan ayri bir jonsan, go’zal!
Fikri, zikri, demishi donishlig’i sansan, go’zal,
Moil o’lmas na shirin guftora, ko’rdim Voqifing.

Qoshlaringdan ayru bir mehrobni ko’rmas ko’zlari,
Aylamas shamsg’a nazar, mohtobni ko’rmas ko’zlari,
Orazing istar, guli sir obni ko’rmas ko’zlari,
Ohlar aylab necha kunki xobni ko’rmas ko’zlari,
Yondiribdir jonini o’tlarda, ko’rdim Voqifing.

Sen bu hol-behol uchun bir lutf qil, ey guluzor!
Sollanib sarvi-ravondek yonig’a ayla guzor,
Kecha-kunduz dardu g’am etmish meni jondin bezor,
Talpinib diydorina, yig’layurman zor-intizor,
Ko’zlarin tikmish bahor yo’llora, ko’rdim Voqifing.

Manba: Mulla Panoh VOQIF. Asarlar. Ozarbayjon davlat nashriyoti, 1968 y. Boku.

034

(Tashriflar: umumiy 961, bugungi 1)

2 izoh

  1. МИНГ РАҲМАТ.

    “Ҳар етук гӯзални гӯзал демасман” шеърини ким ёзганлигини билмас эдим. Муҳаммадаминга раҳмат. Билиб олдим. Оғир – босиқ қўшиқлар кишиларни оғир-вазмин, мушоҳадали бўлишга чорлайди. Енгил-елпи қўшиқлар эса, аста-секинлик билан кишиларни енгил табиатлиликка ўргатади. Ритми тез, маъносиз қўшиқларни тинглайвериш, инсонни саёз фикрлайдиган енгилтак кишига айлантириб қўяди.
    Эътибор беринга, муаллиф шоир Мулла Панох Вокиб Самад Вургун ушбу шеъри меҳр билан ёзган. Шерали Жўраев ҳам уни меҳр билан ижро этган. Мусиқаси ҳам роса мос тушган. Кишини ўйлантиради, эзгу ҳисларни қалбига жойлайди, руҳлантиради. Балким, шеърдаги гўзални шоир ҳам, ҳофиз ҳам ҳаётда кўрмагандирлар. Лекин бу улар орзусидаги намунавий гўзал. Улар шундай ёрни излаганлар. Уни иккалалари ҳам ҳаётда балким топгандирлар, балким топмагандирлар. Аммо асосийси бу эмас. Асосийси улар севишга лойиқ ёр қандай бўлиши керак, деган саволга зўр жавоб берганлар. Гўёки, йигитларга “шундай қизни изланг” деганларик, қизларга ҳам “ёр бўлсангиз, ана шундай ёр бўлинг”, деяётгандек. Ушбу қўшиқни эшитган, қалби эзгуликларга лиммо-лим тўла йигитда ҳали ўзи кўрмаган, билмаган маъшуқаси, балки бўлажак умр йўлдоши ҳақида гўзал тасаввурлар ва ўзгача ҳурмат ҳосил бўлади. Мана шунинг ўзи оила мустаҳкамлиги учун қўйилган буюк дадил қадам эмасми? Барча мухлисларга имон саломатлиги ва тан сиҳатлигини тилаган ҳолда Тоҳиржон Қозоқов. Тарих фанлари номзоди, доцент.

Izoh qoldiring