Шу кунларда бу буюк инсон таваллудига 100 йиллиги нишонланмоқда. Ушбу саҳифани устоз адибнинг 95 йиллиги нишонланган кунларда тақдим этган эдик. Davomini o'qish
Oy: Май 2023
Xurshid Davron. «Qoratog’ daftari» turkumidan & Bahordan bir kun oldin
18 май — Қирим татарлари она юртларидан қувғин қилинган кун
Бундан 73 йил муқаддам айни шундай баҳор кунларида Қирим татарлари бир кечанинг ўзида юк вагонларига ортилиб, олис юртларга олиб кетилди. Aрхивда сақланаëтган ҳужжатларга кўра¸ 1944 йили қиримлик татарларнинг 183 минг 155 нафари бадарға қилинган. Шундан 151 минг 136 нафари Ўзбекистонга жўнатилган. 2009 йили депортациянинг 60 йиллиги нишонланган кунларда Қрим татарлари сургундаги ватанга айланган Ўзбекистондан миннатдорлик рамзи ўлароқ Оқмачитда ҳайкал тикладилар. Davomini o'qish
Halima Xudoyberdiyeva. She’rlar & Eng qora ish,eng toza ish — bizning ishimiz…
17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун
Ижодкор ўз ижодига, ҳаёт йўлига ўзи баҳо бериши қийин. Бироқ инсонда кўнгил деган нарса бор. Кўнгил – ўз соҳибининг холис ҳаками! Одам кўнгли тўлмаган нарсасини бировга кўрсатгиси келмайди. Демоқчиманки, ҳар томонлама мукаммал деб ўйлаган китобимни ҳали чиқаролганим йўқ. Шу туйғу ҳам инсонни ишга, ижодга ундаб турса керак. Davomini o'qish
Umar Xayyom.Ruboiylar & Ibrohim Haqqul. Xayyomning chodiri
18 май — Умар Хайём таваллуд топган кун
Оламнинг зоҳирини қуёш ва ой ёритса, ботинини ишқ ва маърифат мунаввар этган. Шунинг учун инсоният тарихи ва тақдирида ишқ ва ирфоннинг куч-қуввати ҳамда аҳамияти ой ёхуд қуёшникидан кам бўлмаган. Қалбида ишқ ва маърифат нури порлаган даҳоларнинг дунё “граждани” ўлароқ қадр топишига асосий сабаб ҳам ана шу. Умар Хайём шундай сиймоларнинг энг машҳурларидан бири. Davomini o'qish
Xuan Rulfo. Unutib bo’ladimi? & Pedro Paramo. Qissa. Emin Usmon tarjimasi
16 май — Машҳур адиб Хуан Рульфо таваллуд топган кун
Дунё адабиётининг буюк намояндаларидан бири Хуан Рульфонинг 1953 йилда нашр этилган «Ёнаётган воҳа» номли новеллалар тўплами, 1955 йили эълон қилинган «Педро Парамо» қиссаси ХХ аср прозаси иқлимида инқилобий ўзгариш ясаган янги Лотин Америкаси прозасининг сардафтари бўлди. Davomini o'qish
Desanka Maksimovich. She’rlar.
16 май — Таниқли серб шоираси Десанка Максимович таваллуд топган кун
ХХ аср жаҳон шеъриятида атоқли серб шоираси Десанка Максимовичнинг ўзига яраша ўрни бор. У ўзига хос овозга эга ижодкор. Унинг номи Леся Украинка,Габриела Мистраль, Зулфия қаторида тилга олинади. Бугун сизга шоиранинг таниқли шоира Фароҳат Камолова таржима қилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
G’aybulla Hojiyev. Xotiralar to’lqini. III. Xastalik ham hikmat yoxud hikmat izlaganga hikmatdir dunyo
Куни-кеча «Ўзбекистон» нашриёти машҳур театр ва кино актёри, дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиевнинг «Хотиралар тўлқини» китобини нашр этгани эшитиб, у билан тезроқ танишиш истаги туғилди. Асарни нашрга тайёрлаган ёзувчи Орзиқул Эргаш билан суҳбатимиз асноси маълум бўлдики, актёр аввалдан “Эсдаликлар дафтари” юритаркан. Айни шу “Эсдаликлар” ва кейинчалик унга киритилган янги саҳифалар бугун сизга тақдим этилаётган китоб ҳолига келтирди.
“Эсдаликлар дафтари”даги битиклар сиз, муҳтарам муштарийларимизни бефарқ қолдирмайди ва севимли санъаткорингиз сурату сийратини янада яқиндан билиб олишларингизга ёрдам беради, деган умиддамиз. Davomini o'qish
G’aybulla Hojiyev. Xotiralar to’lqini. II.Teatr — qismatim & G’aybulla Hojiyev Xurshid Davronning «Alg’ul» telespektaklida
Куни-кеча «Ўзбекистон» нашриёти машҳур театр ва кино актёри, дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиевнинг «Хотиралар тўлқини» китобини нашр этгани эшитиб, у билан тезроқ танишиш истаги туғилди. Асарни нашрга тайёрлаган ёзувчи Орзиқул Эргаш билан суҳбатимиз асноси маълум бўлдики, актёр аввалдан “Эсдаликлар дафтари” юритаркан. Айни шу “Эсдаликлар” ва кейинчалик унга киритилган янги саҳифалар бугун сизга тақдим этилаётган китоб ҳолига келтирди. Davomini o'qish
G’aybulla Hojiyev. Xotiralar to’lqini. I. Azizlarim yodi & G’aybulla Hojiyev xotirasiga bag’ishlangan «Eslab» teledasturi
11 май — атоқли ва ардоқли актёр Ғайбулла Хожиев таваллуд топган кун
«Ўзбекистон» нашриёти машҳур театр ва кино актёри, дубляж устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиевнинг «Хотиралар тўлқини» китобини нашр этгани эшитиб, у билан тезроқ танишиш истаги туғилди. Асарни нашрга тайёрлаган ёзувчи Орзиқул Эргаш билан суҳбатимиз асноси маълум бўлдики, актёр аввалдан “Эсдаликлар дафтари” юритаркан. Айни шу “Эсдаликлар” ва кейинчалик унга киритилган янги саҳифалар бугун сизга тақдим этилаётган китоб ҳолига келтирди. Davomini o'qish
G’afur G’ulom. She’rlar & Suvon Meli. G’afur G’ulom: Vaqt falsafasi.
10 май — Шоир ва ёзувчи Ғафур Ғулом таваллуд топган кун
Вақт каби юзаки қараганда жўн, замирга боқилса, ўта тилсим ва мавҳум нарсани, уни нарса деб ҳам, нарса эмас ҳам деб бўлмайди, поэтик мавзу қилиб олиш, уни муносиб тарзда юксак поэтик мезонларда очиб бериш учун бу ишга қўл урган шоир унча-мунча шоир бўлмаслиги, бир вақтнинг ўзида (яна вақт!) ҳам улуғ шоир, ҳам файласуф бўлмоғи, яъни мавҳум фикрдан шеър яратмоғи, фикр қаъридаги шеърият, жозибани кашф этмоғи керак. Davomini o'qish
Rabindranat Tagor. Hikmatlar.
7 май — атоқли ҳинд адиби, Нобел мукофоти соҳиби Робиндранад Тҳокур (Робиндранат Тагор) туғилган кун
Бир кун келарки, тақдир карвонининг бурилиш пайти инглизларни ўзларига қарашли Ҳиндистон империясини ташлаб кетишга мажбур қилар. Лекин уларнинг қолдириб кетадиган Ҳиндистони қандай Ҳиндистон бўларкин? Улар қандай мудҳиш қашшоқликни мерос қолдираркинлар? Davomini o'qish