1 март — Устоз Озод Шарафиддинов таваллуд топган кун
Аллоҳ Ўзбекистон деб аталган, тупроғида олтин гуллайдиган, қишларида баҳор шивирлайдиган, тоғ деса тоғи бор, боғ деса боғи бор, ҳар тонгда булбуллар мадҳини ўқиб тамом қилолмайдиган бир юртни Ватан қилиб берган экан, бунинг учун ўзимизни бахтли деб билмоғимиз керак, шукроналар билан яшамоғимиз керак. Ватан бизга ато этилган улуғ неъмат экан, Ватанга муҳаббат ҳам ҳар биримизга берилган улуғ неъматдир. Davomini o'qish









Ҳазрат Мир Алишер Навоий Шарқ адабиётининг қайси жанрида қалам тебратмасин, ўз асарининг шакл жиҳатдан тугал, мазмун ва бадиият нуқтаи назаридан мукаммаллигига тўла эриша олган. Улуғ шоир камдан кам кишига насиб этадиган савқитабиий – туғма истеъдод, теран тафаккур, юксак завқ ва ҳол соҳиби бўлган. Мутафаккир шоирнинг ҳар бир сўзи авлодлар учун ўгитнома, панднома, ҳикматномадир. 