Elnura G’aybulloh. Ikki maqola: Ishq aro junun bedodi & Bobur lirikasida g’urbat tasviri

949 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий & 14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Биринчи мақолада Алишер Навоий ижодидаги жунун истилоҳи хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, турли илмий, диний-тасаввуфий манбалар асосида таҳлилга тортилган бўлса, иккинчи мақола Заҳириддин Муҳаммад Бобур шеъриятида акс этган ғурбат мавзусига бағишланган. Davomini o'qish

Zulayho Abdurahmon. Navoiy ijodiyotida Hazrati Usmon vasfi

869 феврал — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

“Ал ҳаёю минал имон” – “Ҳаё иймондандир” ҳадиси шарифи айтилганда, аввало, Усмон р.а.нинг сиймоси гавдаланган. Зеро, Расулуллоҳнинг ўзлари у кишининг ҳаё эгаси эканликларини кўп бора таъкидлаганлар. Навоийнинг ҳам Усмон р.а.нинг ҳаёлари ҳақидаги маълумотларга асосланган ҳадислар асосидаги ҳикояти берилади… Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Ruboiylar & Qit’alar, fardlar, ruboiylar, tuyuqlar

Ashampoo_Snap_2017.02.04_02h24m01s_001_.png9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун  

Инсоний ишқ-муҳаббатни, меҳру вафо, иффат, шарму ҳаё ва назокатни ёниб, ҳассослик билан куйлаган Навоийнинг гўзал рубоийларини ўқиганда буюк ва олижаноб қалб садоларини сезиб турамиз. Бу юрак туғёнлари, мана, орадан беш ярим аср ўтса ҳамки, миллионлаб одамларни ҳаяжонга солиб келмоқда Davomini o'qish

Xamsaxonlik kechasi. Alisher Navoiy dostonlari asosida oratoriya.

0019 февраль — Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

Алишер Навоий бобомиз битган шоҳ асар бўлмиш “Хамса” достонлари асосида тайёрланган ораторияни тақдим этамиз. Достондан парчаларни Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов ўқиган. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Farhod va Shirin. Radiospektakl & Hamid Olimjon. «Farhod va Shirin» (1939)

Ashampoo_Snap_2016.11.23_01h30m04s_020_.png9 февраль — Ҳазрат Мир Алишер таваллуд топган кун

Алишер Навоий «Хамса»ни ва хусусан «Фарҳод ва Ширин»ни ёзишга киришар экан, ўз қаршисида Низомий ва Деҳлавий сингари ижод азаматлари турганини билар, бу тўғрида ўзига аниқ ҳисоб берар, улар кўтарилиб чиққан баландликка чиқиш ва уларга тенг асар яратиш осон эмаслигини жуда аниқ онглар эди:

Эмас осон бу майдон ичра турмоқ, Davomini o'qish

Guli siyoh. Sohib Jamol romani asosida radiospektakl

05 Ўтган  асрнинг  70-йилларида  ёзувчи  Соҳиб  Жамолнинг  «Гули  сиёҳ»   номли романининг ўзбекча таржимаси нашр этилганда,  китоб жуда машҳур бўлган эди.  Асарда  кўзи ожиз Амал исмли қизнинг Нодир исмли йигит билан бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Роман муаллифи Соҳиб Жамолни гоҳ афғонистонлик, гоҳ озарбайжонлик, гоҳ советлардан сиёсий бошпана сўраган арабистонлик деган гаплардан бўлак бошқа бир аниқ маълумот тополмайсиз. Davomini o'qish