Zulfiya Qurolboy qizi. Muhabbat va nafrat

zulfiya

Январнинг охирларида бирдан ҳаво айниб, кун совиб кетди. Бу йил қиш бўлмайди-ёв, деб бемалол юрган одамлар шошиб қолишди. Икки кун гупиллатиб қор ёғди. Куни билан ҳовлини тўлдириб, қий-чув қилиб ўйнайдиган болалар ҳам уй-уйларига кириб кетишди. Катталар иш юзасидангина кўчага отланишган, совуқдан ҳамманинг туси ўзгарган: юз-кўзларида ҳорғин ифода акс этиб турарди. Шаҳар одамлари шунақа, совуққа чидамсиз бўлишади; иш бўлмаса, бўйнимга олган мажбурият бўлмаганида эди, иссиққина уйда, юмшоқ диванга ястанганча қаҳва ичиб ўтирардим, деб ўйлашади улар. Дарвоқе, уйга нима етсин. Каталакдек бўлсаям ўз уйинг бўлса, ғам-андуҳга не ҳожат… Davomini o'qish

XX asr o’zbek she’riyati antologiyasi. Mirtemir.

010

   Миртемир (Турсунов Миртемир) 1910 йил 30 майда Туркистон шаҳрининг Иқон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1971). Эски мактабда таълим олгач (1919—20), Тошкентга келиб, Алмаий номидаги намуна иш мактаби (1920—23) ва Ўзбек эрлар билим юртида тахсил кўрган (1925— 29). Илк шеърлар тўплами — «Шуълалар қўйнида» (1928) миллий ўзбек шеърияти учун янги жанр — сочма (насрий шеър) жанрида ёзилган. Davomini o'qish

O’zbek mumtoz she’riyati. Hofiz Xorazmiy

xorazmiy

HOFIZ XORAZMIY
( 1320 — 1389 )

Hofiz Xorazmiy va uning she’riy merosi yaqin yillargacha ilmiy jamoatchilikka ma’lum emas edi.Atoqli olim Hamid Sulaymon bu shoir nomi va uning devoni qo’lyozmasini 1975 yilda Hindistonga ilmiy safari vaqtida kashf etdi.Shoirning yagona nusxadagi devoni Hindistonda – Haydarobod shahridagi Salarjang muzeyining sharq qo’lyozmalari bo’limida saqlanadi.
O’zbek va fors tillarida ijod qilgan va asosan Xorazm va Sherozda yashagan shoir devoni bilan tanishish uning badiiy mahorati yuksak,uslubi yetuk san’atkor bo’lganligiga ishonch hosil qiladi.

G’AZALLAR

* * *

Senga kim tedi,ey jon, noz qilma,
Manga noz aylamakni oz qilma.

Niyoz aylarman,nozing tilarman,
Niyozimni ravo qil,noz qilma.

Nasibi dardu g’amni baxsh etarda
Manga san o’zgani anboz etma.

Gadolarg’a jafo qilmoq tilasang,
Duochi bandadin og’oz qilma.

Ko’ngul sirrini bo’lmasun tesang fosh,
O’shul g’amzani san g’ammoz qilma.

Sanga man oshiqi jonboz erkan,
Nazar o’zgaga,ey jon,boz qilma.

Bu Hofiz yonina ohang qilmay,
Jafo qonunini san soz qilma.
Davomini o'qish

Shavkat Rahmon. She’rlar (1)

shavkat_rahmon

…Шавкат Раҳмон 46 яшар пайтида (1996 й. 2 октабр) оламдан ўтди. Руҳ — бирламчи, деймиз, жисм — иккиламчи. Борлиқнинг интиҳоси йўқлигини ва аксинча, йўқликнинг ибтидоси бўлмаслигини ақлан ҳис қилиб турамиз. Хаёлан эса Шавкат Раҳмон гўё жисман ҳаётдек, Ўш пиримнинг баҳаво тоғларида кўм-кўк осмонга тикилиб, майсазорда ағанаб ётгандек туюлаверади (Набижон Боқий). Davomini o'qish

Ahmad Abdullaev. «She’rimda uzoq bir ishqning sharhi bor…»

097
Шоирнинг ўзи эътироф этишича, у шеърларида «узоқ бир ишқнинг шарҳини» берадики, бу «узоқлик» замиридаги ишқ илоҳийми ёхуд реалми, мажозийми, уни аниқ ҳис этиш мушкул. Усмон Азимнинг «Сайланма», «Куз» ва бошқа мажмуаларидан ўрин олган қатор шеърларидан аёнки, унинг «узоқ ишқи» оллоҳ ишқи ёхуд ўзи ўзига қоим зотнинг муҳаббати эмас. Балки бу – лирик қаҳрамоннинг реал ишқи бўлиб, ҳаётдаги маҳбубанинг васлига етиш машаққатлари ҳажридир. Шу тариқа, Усмон Азим ижодидаги муҳаббат ҳаётга муҳаббат ва инсон севгиси бўлиб, у орзулар ва самимий ҳиссиёт билан ифода этилади. Davomini o'qish

Bahodir Mamajonov. Bir cholni uchratdim… Xurshid Davron she’ri

066

   Фарғоналик истеъдодли қўшиқчи Баҳодир Мамажонов  китоб ўқийдиган, шеър танлайдиган диди баланд ижодкор. Китобларимдан ўзи танлаган шеърларни ажойиб қўшиқларга айлантирган. У билан танишгач,айни шу шеър танлаш хислатини ҳурмат қилганим учун уч-тўрт қўшиқ матнларини ёзиб берганман. Бу қўшиқларнинг айримлари веб-сайтимиздан ўрин олган. Ҳозиргача Баҳодирнинг қўшиқларини бутун оиламиз билан тинглаймиз.. Davomini o'qish