Учиб бораман қушлар билан. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт. Тошкент — 1983. Муҳаррир — Қ.Раҳимбоева. Адади 7000 нусха. 88 бет
Хуршид Даврон табиатан ёруғ кечинмалар, некбин қарашлар шоири. Унинг кўзёшлари қанақадир тиниқ, дардларида маъсум бир тортинчоқлик бор. У ҳатто қаҳрамонларининг фожиий кечинмаларини ёритишга интилганда ҳам маъсумлигича қолади. Унинг қайғуси ҳам ҳаётий қонун бўйича қувончига узвий.
“Нега бахт тўлдирса юрак ичини
биз ўлим ҳақида ўйлай бошлаймиз?…
Ўлим ҳақидамас бу ўйлар.
Ҳаётга муҳаббат эрур балки ғам”…
Ван Гог умуман санъатни назарда тутиб: «Энг юксак бадиият – одамларни севишдир», деган эди. Одамларни севиш, Ватанга, табиатга, халққа муҳаббат – ҳаммаси умуман шоирнинг борлиққа поэтик муносабатини, шеъриятнинг ижтимоий моҳиятини белгилайди. Хуршид дунёни узвий алоқадорликда, умумий меҳрда кўришга мойил. У бундай мураккаб ҳаётий фалсафани содда поэтик талқин этадики, бу камолот йўлидан бораётган маҳоратдир.
Аҳмад Аъзам
(1984)
Xurshid Davron tabiatan yorug’ kechinmalar, nekbin qarashlar shoiri. Uning ko’zyoshlari qanaqadir tiniq, dardlarida ma’sum bir tortinchoqlik bor. U hatto qahramonlarining fojiiy kechinmalarini yoritishga intilganda ham ma’sumligicha qoladi. Uning qayg’usi ham hayotiy qonun bo’yicha quvonchiga uzviy.
“Nega baxt to’ldirsa yurak ichini biz o’lim haqida o’ylay boshlaymiz?…
O’lim haqidamas bu o’ylar. Hayotga muhabbat erur balki g’am”…
Van Gog umuman san’atni nazarda tutib: “Eng yuksak badiiyat – odamlarni sevishdir”, degan edi. Odamlarni sevish, Vatanga, tabiatga, xalqqa muhabbat – hammasi umuman shoirning borliqqa poetik munosabatini, she’riyatning ijtimoiy mohiyatini belgilaydi. Xurshid dunyoni uzviy aloqadorlikda, umumiy mehrda ko’rishga moyil. U bunday murakkab hayotiy falsafani sodda poetik talqin etadiki, bu kamolot yo’lidan borayotgan mahoratdir.
Ahmad A’zam
(1984)
Xurshid Davron. Uchib boraman qushlar bilan — 1983 by Khurshid Davron on Scribd
Китобингиз жуда маъқул бўлди Айрим шеърларни ёдлаб олдим