Баъзан-баъзан интернет тармоғида ёшларнинг «Ўзбек адабиёти қачон дунё майдонига чиқади, ўзбек шоирлари қачон халқаро миқёсдаги мукофотлар олади?» дея баҳсу мунозара қилганининг гувоҳи бўламан. Ана шундай пайтда мен «Ўзбек адабиётини аввалан ўзбекларнинг ўзи билганда, идрок этганда, Тилак Жўрадай шоирлари борлигини, унинг шеърларини юрагида ҳис эта билгандагина бу адабиёт дунёга чиқади» деб айтгим келади. Davomini o'qish
Oy: Сентябрь 2023
Abduhamid Pardayev. Yangi to’rtliklar
Таниқли шоир ва таржимон Абдуҳамид Пардаевнинг тўртлик ва рубоийларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev: Istaymanki, hamma rost gapirsa… & Kitoblari & O’n sakkizga kirmagan kim bor. Audiokitob
29 сентабр — Атоқли адиб Шукур Холмирзаев хотираси куни
Чинакам ёзувчи ҳаётни теран мушоҳада этади, зиммасидаги вазифа моҳиятини англашга интилади. Ҳақиқат йўлидаги саъй-ҳаракатлар, пировардида, унинг яшаш тарзига, умр мазмунига айланиб кетади. Санъаткор қалби халқнинг аҳвол-руҳияси, кечмишу тақдири акс этадиган кўзгу экани-да рост. Йиллар ўтгани сайин ўқувчи кўнглига янада яқинроқ бўлиб борадиган китобларнинг умрбоқийлик сири, эҳтимол, шундадир?.. Davomini o'qish
Mirza Kenjabek. Rauf Parfi — Turkiston kuychisi & Ustoz Rauf Parfi haqida Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron
“Адабиёт газетаси”нинг 2023 йил 25-сентябрдa нашрдан чиққан Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллудининг 80 йиллигига бағишланган махсус сонидан ўрин олган Мирзо Кенжабек мақоласини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. Suyuk va buyuk shoir & Kitoblari
27 сентябр — Устоз Рауф Парфи таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
Сизга тақдим этаётган хотира-эссе шу пайтгача Рауф Парфи ҳақида ёзилган хотиралардан фарқ қилади деб ўйлайман.Чунки у Рауф Парфини жуда яхши билган, узоқ йиллар у билан ҳаммаслак, ҳам дўст, ҳам шогирд бўлган Сулаймон Раҳмон томонидан ёзилган. Davomini o'qish
«Adabiyot gazetasi»ning Ustoz Rauf Parfining 80 yilligiga bag‘ishlangan maxsus soni bilan tanishing
27 СЕНТАБР — УСТОЗ РАУФ ПАРФИ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
«Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг / «Адабиёт газетаси»нинг Устоз Рауф Парфининг 80 йиллигига бағишланган махсус сони билан танишинг (Саҳифамизнинг пастида газетанинг PDF форматида мутолаа қилинг ёки юклаб олинг. Davomini o'qish
Begali Qosimov. O’zbek milliy uyg’onish adabiyoti & Xurshid Davron. Adabiyot — oinayi millatdur.
Бугун — 25 сентябр Устоз Бегали Қосимов хотираси куни
“Миллий уйғониш” китоби том маънода Бегали Қосимов илмий-ижодий фаолиятининг энг юксак чўққиси сифатида баҳоланиши керак…Бу китоб фақат олис ўтмиш ҳодисоти ҳақида эмас, бугунги кунда ҳам ўзбек зиёлисини қийнаётган саволларга жавоб топишга ёрдам ва йўлланма берадиган, маърифатпарвар боболаримиз тажрибаларидан, уларнинг хато ва адашувларидан огоҳлантирадиган, ютуқ ва камчиликларидан хулоса чиқарадиган дастуриламалдир. Davomini o'qish
Umrni ma’noga to’ldirmoq zavqi. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron savollarga javob berdi. «Ma’naviy hayot» jurnalining 2023 yil 1-soni
Маънавият, умрни маъно билан тўлдириш, сермазмун қилишдир. Шу йўлдаги заҳматли завқдир. Маъно инсон онгу шуурида, тафаккурида энг аввало суяк суради, сўнгра болаликдан бошланган ҳаёт сабоқлари, тажрибалари ва ундан кейин адабиёт, санъат, илму фан воситасида пайдо бўлади. Болалигида эзгулик ва ёмонлик ҳақида шаклланган илк тушунчаси инсон маънавий дунёсининг пойдевори бўлиб қолади… Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Geometrik shoir yoxud avlodining avangard ijodkori ijodiga chizgilar & Faxriyor «Ijodiy uchrashuv» teleloyihasida (2018)
Ҳар қандай авлоднинг ўзига хослиги унинг оламга, одамга, сўзга, ватанга, миллатга, виждонга Муносабатида кўзга ташланади. Davomini o'qish
Ruxsora Imomova. Rauf Parfi she’riyatida ijroviy lirika
Ижровий лирикада Рауф Парфи ўзи яратаётган лирик қаҳрамони руҳиятига киради ва тамоман китобхонга унинг пафосини етказади. Бу лирик қаҳрамон , асосан, реал шахс образларидан ўсиб чиққан прототип характерлардир. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Qadimda bo’lgan ekan & Momojon. Hikoya asosida telenovella & Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar
Мақсад момо эридан қолган уйчада яшар, уйча пешайвони ҳалиги шолча билан тўсилган эди: кампир ҳадеганда чиқиб кетавермасин ҳамда… биров-ярим келганда унга кўзи тушмасин учун. Момо шишган, юзида окиш доғлар пайдо бўлган, бунинг устига, чиндан ҳам хаёли кирди-чиқди эдики, уни бировларга кўрсатишдан ор қиларди келин, зеро келиннинг бу тадбири Ўсарбойгаям охири маъқул тушганди. Бироқ кампир барибир кечаси бир неча марта пастга тушади… Davomini o'qish
Rauf Parfi. Muvashshahlar. & Ikki kitob & Shoirning «Munojot» she’rini Muhayyo Rustam qizi o’qigan
27 сентабр — Устоз Рауф Парфи таваллудининг 80 йиллиги
Рауф Парфи шеърда мўъжиза яратиш, сўзларни ўйнатиш санъатини пухта эгаллаган эди. Мазкур хортиралар – дил сўзларини ёзиш жараёнида шоирнинг қўлимда қолган “Тасвир”, “Қайтиш”, “Сабр дарахти”, “Тавба”, “Сўнгги видо” тўпламларини қайта-қайта ўқир эканман, юқоридаги хулосага чин дилдан иқрор бўлдим. Ва илгари сезмаганим яна бир ҳолатни ҳам пайқаб қолдим. Шоир кўпгина мувашшаҳлар ёзган экан…(Ортиқбой Абдуллаев мақоласидан) Davomini o'qish