Oy: Май 2016
Jumagul Suvonova. Yomg’irga qo’shilib yog’ayapman men
Изланувчан, ҳақиқий иқтидор қудратига таяниб қалам тебратувчи Жумагул Сувонованинг «Китоб дунёси» газетасида эълон қилинган янги шеърларидаям шоира шеъриятининг ўзига хос манзараларига гувоҳ бўласиз. Davomini o'qish
Ne’mat Arslon. Vaqt falsafasi
Таниқли адиб Неъмат Арслонни яқинлашаётган 75 ёши билан чин дилдан қутлаймиз!
Вақтни тўхтатиш мумкинлигини англаган куним ҳаётимнинг узилиш ва қайта уланиш нуқтаси бўлди. Бу нуқталар улуғвор кашфиёт олдида турган одам учун зиғир донасича ҳам аҳамиятга эга эмас. Вақт тўхтаса, Иффат қаримайди. Унинг юзларига ажин тушмайди ва у ҳеч қачон Тўхта момога ўхшаб букчайиб қолмайди. Davomini o'qish
Mirtemir. She’rlar & Naim Karimov. She’riyat, ezgu ehromim!..
30 май — Устоз шоир Миртемир таваллуд топган кун
Баъзан шундай бўладики, кимнидир тез-тез эслаб, унинг хотирасига бўлган ҳурматимизни ҳаддан зиёд ошириб-тошириб кўрсатиб юрамиз. Аммо шу ижодкорлардан анча олдин ёки улар билан сафдош бўлиб яшаган, шеъриятимизнинг сайқалланиши, насримизни дунё гази билан ўлчанадиган насрга айланиши, драматургиямизнинг вояга етиб, камол топишида катта хизмат қилган қалам аҳлини эслаш, улар хотираси олдидаги бурчимизни ўташ лозимлиги нима учундир хаёлимизга ҳам келмайди. Турли баҳонаи сабаблар билан ҳатто улар таваллудининг йирик саналарини ҳам лоқайдлик билан ўтказиб юборамиз. Шундай ёзувчилар сирасидан бири Миртемирдир. Davomini o'qish
Vafo Fayzulloh. Azaliy hikmatni izlab…
Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги олдидан
Мустамлака даврида, Чўлпон, Фитрат, Усмон Носирлар қатағонга учраганида зулмдан қочиб, хорижда жон сақлаган ватандошлар кейинчалик шоир сифатида Эркин Воҳидни эътироф этишган экан. Ҳақли эътироф. Зеро, етмишинчи йиллар бошидаги “Ўзбегим” қасидаси шоирнингина эмас, ўзбек шеъриятининг ютуғи эканини, миллатнинг ўзлигини баралла тарона қилганини, ўзбекона кўнгилни кўтарганини унутиб бўладими?! Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. So’zla, daryo, so’zla…
Биз ҳар сафар дарё бўйига тушганимизда у мангу уйғоқлигидан қувониб кетарди. Дарё олдида айланиб юрувчи шабада менинг сочим толаларини санарди, сийпаларди. Кўзимга ой юлдузлардан қочиб яширинарди… Davomini o'qish
Москвада ‘Бобурнома’ миниатюралари кўргазмаси очилди
Москвадаги Шарқ халқлари санъати музейи ўзининг энг қимматбаҳо тўпламларидан бири — «Бобурнома” миниатюралари кўргазмасини очган. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev «She’r sehri» teleloyihasida
Менимча, шеър туйғулар билан дийдорлашиш бўлса керак. Шоир ўзининг энг нафис туйғуларини излаб, кўнглидаги яширин, инжа ҳисларини излаб шеър ёзса керак (Абдунаби Бойқўзиевнинг «Шеър сеҳри» кўрсатувида айтганларидан). Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Urush
Ошхона шийпонига елка суяклари туртиб чиққан, бўйдор, қоратўри йигит кириб келди. У ярим коса лағмон ва битта нон олиб, нигоҳи билан бўш жой қидирди. Энг чеккадаги жойлардан бири бўш эканлигини кўриб, ўзича хурсанд ҳам бўлди — ҳар тугул тўполондан четроқ… Davomini o'qish
Abduqodir Hayitmetov. «Xamsa» haqida ikki maqola & Abduqodir Hayitmetov — navoiyshunos olim
27 май — Адабиётшунос олим Абдуқодир Ҳайитметов таваллудининг 90 йиллиги.
Ўзбек мумтоз адабиётининг тадқиқ этилиши минг йиллик тарихга эга бўлса-да, ХХ асрнинг бошларига келиб, уни илмий ўрганишга, қўлёзма ва босма матнлар асосида ўзбек адабиёти тарихини яратишга жиддий киришилди. Абдурауф Фитрат, О.Шарафиддинов, П.Шамсиев, Ҳ.Сулаймонов, Ойбек, Н.Маллаев, Шайхзода ва Иззат Султонлар бу борада қатор тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Булардан кейинги адабиётимиз тарихини ўрганишда, хусусан, навоийшунослик ривожига катта ҳисса қўшган олимлар ичида Абдуқодир Ҳайитметовнинг ўрни ўзига хосдир. Davomini o'qish
Zulfiya Qurolboy qizi. Yetim uy
Янги участкани қабул қилиб олган кунимнинг эртаси эди. Ишни нимадан бошлашни билмай, аслида биламан, ахир шу соҳада суягим қотган, аммо нима учундир кўнглимни аллақандай ғашлик, дилгирлик, кимдандир, нимадандир норозилик туйғуси қамраб олганидан, қўлим ишга бормай, битта-ярим бехосдан эшикдан бош суққудай бўлса, ўзимни банд одамдай кўрсатиш учун атрофимга керак-нокерак ҳужжатларни сочиб қўйиб, столга тирсакларимни тираганча ўйга чўмиб ўтирганимда телефон жиринглади. Davomini o'qish
Najib Fozil Kisakurak. She’rlar
Атоқли турк мутафаккири ва шоири Нажиб Фозил Қисакурак таваллуд топган кун
Ўз даври ва кейинги насл шоирларига жиддий таъсир кўрсатган атоқли турк мутафаккири ва шоири Нажиб Фозил Қисакурак шеърларида чуқур тафаккурга чорлов, ўлим ва ёлғизлик мавзулари ўзига хос услуб ва бадиий жиҳатдан мукаммал бир тарзда тараннум этилади. Davomini o'qish