Атоқли рус адиби Антон Чеховнинг «Чиновникнинг ўлими» ҳикояси жаҳон ҳикоячилигида алоҳида ўрин тутади. Бугун мазкур ҳикоянинг ўзбекчадаги икки таржимасини тақдим этмоқдамиз. Уларни солиштириб ўқиш ҳам маълум маънода ўқувчига қизиқ бўлади деб ўйладик. Ёш ёзувчи ва таржимонларга эса сабоқ бўлиши айни ҳақиқатдир. Davomini o'qish
Oy: Май 2016
Sobir Rustamxonli. She’rlar
Атоқли шоир Собир Рустамхонлини 70 ёши билан қутлаймиз!
Собир Рустамхонли шеърлари билан ўтган асрнинг 70-йилларида, шоирнинг ўзи билан 2013 йилнинг ёзида танишдим. Ҳар йили 5 июнь — машҳур шоир Микойил Мушфиқ туғилган кунда Озарбайжонда ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф қилган дўстларим мендан кимлар билан учрашмоқни исташимни сўрашганда Собир Рустамхонли номини ҳам тилга олгандим. Бугун Бокуда атоқли шоирнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали маросим бўўлиб ўтади. Мен ўзбек шоирлари, шоир шеърияти ихлосмандлари номидан Собир Рустамхонлини чин дилдан қутлайман ва саломатлик, янги асарлар тилайман. Davomini o'qish
O’zbek ruhi o’lmasdir. O’zbekiston xalq shoiri Rauf Parfi bilan suhbat
Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish
Najmiddin Komilov. «Erur ko’ngulda safo ishq toza dog’i bila». Alisher Navoiy g’azaliga sharh
«Хазоин-ул маоний»нинг биринчи девони — «Ғароиб-ус сигар»га киритилган ва Алишер Навоийда кам учрайдигаи тахаллуссиз ғазаллардан бири («Ғаройиб-ус сиғар»да жами ўнта тахаллуссиз газал бор) шу сатр билан бошланади. Ушбу ғазал «Бадоеъ-ул бидея» девонида ҳам мавжуд. Демак, у шоирнинг ёшлик йилларида ёзилган. Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Navoiyning pokistonlik gurji muxlisi
Фатҳалишоҳ тахтга ўтиргач, тўрт нафар гуржи ўсмири — Фаридун, Қурбонали, Рустам ва Муҳаммад Боқир ҳам Синд ўлкасига келишади. Бу пайтда мусулмон саналган ва ёзув-чизувга истеъдодли бу ўсмирларнинг исми олдига ўша давр расмига биноан “мирзо” ва охирига туркийча “бек” сўзлари қўшилган эди. Davomini o'qish
Visente Blasko Ibanyes. Ma’yus bahor
Қўшнилар қизга Борда дея лақаб қўйишганди, чунки Тофоль амакининг марҳума хотини туғмаслиги маълум бўлгач, уни етимхонадан асраб олишганди. Борда шу боғчада катта бўлди. У ўн етти ёшларда бўлса-да, кўринишидан ўн бир яшар қизалоқдан фарқ қилмас, озғин елкалари эгик, кўкраклари ботиқ, қизларга хос зарофат кўринмасди. Davomini o'qish
Umid Ali. She’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида Умид Алининг адабиётимиз намоёндалари билан қилган суҳбатлари, жаҳон адабиётидан қилган таржималарини мунтазам эълон қилиб бораётганимиздан хабардорсиз. Бугун сизга Умиднинг шеърларини тақдим этмоқдамиз. Ёш дўстимнинг кенг кўламли фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламан. Davomini o'qish
O. Henri. Yozilmagan hikoya
Мен сизларга ҳикоя қилмоқчи бўлган ушбу воқеа «Тонгги маёқ» газетасида ишлаб юрган пайтларим содир бўлган. Мен Нью Йорк кўчалари бўйлаб кезар, йўлимда учраган не ходиса борки, ҳикоя қилиб ёзаверардим. Тирикчилигим ҳам шунинг орқасидан, газетада доимий штатда бўлмаганим учун маблағ масаласи ҳаминқадар эди. Davomini o'qish
Erkin Usmonov. Kitob ko’targan odam
Яна бир воқеа эсимда. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Солиҳов янги уйга кўчаётган кунлари ҳашарга боргандик. Китобларнинг ўзи бир машинага юк бўлди. Уларни тушираётганимизда балконда турган қўшнилардан бири “Кўчиб келаётган ким экан? Китобдан бошқа нарсаси йўқ -ку?” дея луқма ташлади. Davomini o'qish
Nika Turbina. She’rlar & Kundalikdan yozuvlar. Umid Ali va Rafiq Saydullo tarjimalari
Ника Турбинанинг номи мен мансуб авлод шоирларига яхши таниш. 4 ёшидан шеър ёза бошлаган, 7 ёшида таниқли ёзувчи Юлиан Семёновнинг назари тушиб, шеърлари марказий матбуотда эълон қилинган, 9 ёшида «Қоралама» номли илк шеърий тўплами Евгений Евтушенко сўзбошиси билан нашр этилган, юксак парвоз билан бошланган, кейинчалик эса мураккаб руҳий изтироблар гирдобида қолиб ўз ҳаётига қасд қилган шоиранинг 27 йиллик ҳаёти ва ижоди ўз даврида катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Davomini o'qish
Alisher Razzoqov. “Navoiyg’a navosizlig’ – navo bas…” & Navoiy she’riyatida «Sir» istilohining irfoniy ma’nolari
Кўҳна Шарқ заминида яшаб ўтган қайси бир сўз санъаткорининг ижодини кузатмайлик, унинг асарида бир неча маъно қатламлари мавжудлигига гувоҳ бўламиз. Шу сабаб ҳам қадим Шарқ фалсафий қарашлари, диний-тасаввуфий ғоялар, бадиий ижод анъаналиридан бехабар ҳолда на Ҳофиз, на Аттор, на Румий, на Жомий ва албатта, на Навоийдек забардаст мутафаккирларнинг рамз ва мажозларга ўралган тафаккур дурдоналаридан баҳраманд бўлишнинг имкони йўқ. Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. She’rlar
…Мен “ Гулноз адабиётга муҳаббат замзамалари билан кириб келган эди” дедим. Бугун унинг бу борадаги ижоди янаям тиниқлик, равонлик, жарангдорлик касб этаётгандай. Кўнгил торлари янада ингичка тортиб, таранглашгандай ( Гулноз Мўминованинг «Дил синиқлари» китобига Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева ёзган сўзбошидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish