Begali Qosimov. O’zbek milliy uyg’onish adabiyoti & Xurshid Davron. Adabiyot — oinayi millatdur.

Ashampoo_Snap_2017.12.02_01h42m27s_003_.pngБугун — 25 сентябр Устоз Бегали Қосимов хотираси куни

  “Миллий уйғониш” китоби том маънода Бегали Қосимов илмий-ижодий фаолиятининг энг юксак чўққиси сифатида баҳоланиши керак…Бу китоб фақат олис ўтмиш ҳодисоти ҳақида эмас, бугунги кунда ҳам ўзбек зиёлисини қийнаётган саволларга жавоб топишга ёрдам ва йўлланма берадиган, маърифатпарвар боболаримиз тажрибаларидан, уларнинг хато ва адашувларидан огоҳлантирадиган, ютуқ ва камчиликларидан хулоса чиқарадиган дастуриламалдир. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Ismoil Gasprali haqida ikki maqola

01119 январь — Туркистон жадидчилик ҳаракатининг ёрқин сиймоси, атоқли мутафаккир Маҳмудхожа Беҳбудий таваллуд топган кун

Мусулмонларни дунёдан хабардор қилмоқ учун бутун Русияда, Туркия, Миср, Тунис, Жазоирда, Ҳинд ва Африқода, Туркистон ва Бухорода дафъалар ила саёҳат этиб, ҳар ерда мусулмонларни маданияти замонияға, улум ва фунуни асрияға, саноат ва тижорати қаринаға ва рус маданиятиға даъват ва ташвиқ этгандурлар. Усули савтия мактабларини Русияда бонийи муассиси Исмоилбек ҳазратларидур. Биринчи янги усул алифбони мураттиб ва ношири яна Исмоилбек ҳазратларидур. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Yoshlarga

09919 январь — Туркистон жадидчилик ҳаракатининг ёрқин сиймоси, атоқли мутафаккир Маҳмудхожа Беҳбудий таваллуд топган кун

Бошқа миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомга тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттиз сана сўнгра яна ёмонроқ бўлур… Davomini o'qish

Ismoil Gaspirali: Sultonlar suhbati — Mukolamai salotin & Timur ve Yıldırım Bayezid Arasındaki Mektuplaşmalar

Ashampoo_Snap_2018.03.27_00h07m46s_004_.pngҚалбимдаги турли туйғу ва ўйларга кўмилиб, бошим айланиб турганимда бирдан Саййид Барака ҳазратларининг қабри устидаги тош кўтарила бошлади. Қўрқиб, жон ҳавлида зина саҳнига отилдим ва бурчакка суянганимча қотиб қолдим… Тош кўтарилишда давом этди ва ортидан қордек оппоқ соқолли бир пир кўринди. Мақбаранинг ичи нурдан чароғон бўлди. Ё, Раб! Бу не ҳол?! Davomini o'qish

Hoji Muin. Yetti maqola & Begali Qosimov. Hoji Muin qismati

033     Мураккаб тақдир эгаси Ҳожи Муин Миллий Уйғониш даври Самарқанд адабий муҳитининг самарали ижод этган истеъдодли вакилларидан эди. Исми шарифи Ҳожи Муин ибн Шукрулло бўлиб, “Меҳрий” адабий тахаллусидир. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Angliz va ruslar Turkistonda.

Ashampoo_Snap_2017.12.04_15h36m43s_002_.png   Маълумдурким: бу кун Герман ва Турк давлатларининг биринчи душманлари англиздир. Герман ва турк давлатлари олдида Туркистоннинг англизларга кечмакиндан русларға қолмоғи яхшироқдир. Бир вақтлар ўзини турк давлатининг бир кашиши атаған Афғон ҳукумати турк сиёсатига шунча молик бўлған бир масъалани қабул қиларми? Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Muxtasar tarixi anbiyo va tarixi Islom & Abdulla Avloniy. Tanlangan asarlar. 1-2 jild

077   Ҳар бир мўмин ўзининг етти пуштини билиши лозим саналгани каби ҳар бир мусулмон фарзанди муқаддас тарих ҳисобланган Ислом тарихидан хабардор бўлиши керак. Ана шу матлаб шўролар даврига қадар юртимиздаги ҳар бир мактаб ва мадраса учун дастури амал саналган. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Afg’on sayohati.

023

    Ҳиротға яқин Пар(в)она қишлоғиндан бошлаб товаришларимизнинг ораларига тафриқа тушди. Тафриқанинг сабаби ўртоқ Бровин афғон туфроғига ўтгандан сўнг ўзини(нг) женерол — чор ноил эълон қилмиш эди. Ҳамда бутун тутгон тактика, ҳатти-ҳаракатида Никўлайнинг генералларини(нг) рафториндан қолишмас эди. Бу ҳаракат бошқа ўртоқларимизға оғир келуб, Парвонада мажлис асносинда шу борда сўз очилди. Лекин «ғат-ғат этар карнайчи, балоға қолур сурнайчи» мақолинча ўз мақсад ва ғояларина ва ғарази шахсияларина мен бечорани олат қилдилар-да, мажлисда ўртоқ Бровинға хитобан «Ўртоқ Авлонийға бўйла қилдинг, ўйла этдинг, бизлара ўйла деди, бўйла деди»,— дедилар. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Maslakdoshlar & Ozod Sharafiddinov. So’nggi jadid qissasi & Bahodir Karimov. Toza bir muallim edi & Xurshid Davron. Bugungi kun jadidi edi

0_16540b_b2b42f6b_orig.png19 декабр — Устоз Бегали Қосимов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги

  Устоз ва  муаллим Бегали Қосимов халқимизнинг миллий истиқлол учун курашида ёрқин саҳифани ташкил этган жадид адабиётини ўрганишга бутун умрини бахш этди, ўзи ҳам жадидона фидойилик билан яшади, ижод қилди, улуғ маърифатчи инсонларнинг мақсади қисматига, орзулари ҳаёти мазмунига айланди.У бугунги кун жадиди эди.  Davomini o'qish

Boymirza Hayit. Turkistonda jadidchilik va uning tugatilishi

Ashampoo_Snap_2017.12.04_17h14m33s_004_.png Боймирза Ҳайит таваллудининг 100 йиллиги олдидан

  Туркистонда XVIII аср охирида бошланган жадидчилик ҳаракати узоқ пайтдан буён давом этиб келаётган маданий масалалар борасидаги тортишувлар ва музокалараларининг янги шаклда намоён бўлиши эди. Жадидчилик ҳаракати,янги усулда таълим ва тарбияни теваракдаги Оврупо цивилизациясига мослаштириш эмас,балки Оврупо цивилизациясини ўрганиб,уни миллий маданиятга хизмат эттиришнинг бир ифодаси эди. Davomini o'qish

Vadud Mahmud. Tanlangan asarlar & Bahodir Karimov. Munaqqid haqida so’z

0_162433_50eac2d3_orig.pngСаҳифа   Вадуд Маҳмуд таваллудининг 120 йиллигига бағишланади

   Вадуд Маҳмуд шахсияти ва фаолияти ҳақида гапирганда, энг аввало, шу пайтгача унга ҳар томонлама тўғри ва одил баҳо берилмагани, унинг мероси кенг миқёсда тарғиб ва тадқиқ этилмаганини айтиш керак. Филология фанлари доктори  Баҳодир Каримовнинг айни хусусдаги фиурига тўла қўшилган ҳолда, «Эзгу ишнинг кечи йўқ» деб ўйлайман. Davomini o'qish

Munavvar Qori. Ikki maqola va she’rlar.

Ashampoo_Snap_2017.07.02_15h57m43s_001_.png   Эй қардошлар, вой миллатдошлар!!! Кўзимиз ғафлат уйқусидин очиб, атрофимизға назар солмакимиз лозимдир. Ҳар миллат ўз саодат ҳол ва истиқболини муҳофазатиға биринчи восита илм ўлмакиға қаноат ҳосил қилиб илм ва маорифға ортиқ даражада кўшиш қилган бу замонда бизлар бу ғафлат ва жаҳолатимизда давом этсак, истиқболимиз ниҳоятда хавфлик ўлуб ҳамма оламга масхара ва кулгу ўлмоғимизда ҳеч шубҳа йўкдир. Davomini o'qish