Mahmudxo’ja Behbudiy. Ismoil Gasprali haqida ikki maqola

01119 январь — Туркистон жадидчилик ҳаракатининг ёрқин сиймоси, атоқли мутафаккир Маҳмудхожа Беҳбудий таваллуд топган кун

Мусулмонларни дунёдан хабардор қилмоқ учун бутун Русияда, Туркия, Миср, Тунис, Жазоирда, Ҳинд ва Африқода, Туркистон ва Бухорода дафъалар ила саёҳат этиб, ҳар ерда мусулмонларни маданияти замонияға, улум ва фунуни асрияға, саноат ва тижорати қаринаға ва рус маданиятиға даъват ва ташвиқ этгандурлар. Усули савтия мактабларини Русияда бонийи муассиси Исмоилбек ҳазратларидур. Биринчи янги усул алифбони мураттиб ва ношири яна Исмоилбек ҳазратларидур.

Маҳмудхўжа Беҳбудий
ИККИ МАҚОЛА
09

ИСМОИЛБЕК ҲАЗРАТЛАРИ ИЛА СУҲБАТ

  66520 июн, аср вақти эди. Марғилонлик бир мударрис жаноблари ила Истанбулнинг “Гулхона парки”нинг соядор йўлакинда юрар эдук. Олдимизда, татарча барра қоракўли телпаклик бир татар ила фаслик (1) бир турк оҳисталик ила кетарлар эди. Биз тез юруб ўтдук. Иккиси-да ошнодек кўрунди. Бир қўлумни кўксумға қўюб салом ишорати бериб ўтдум. Кўнглумға келдики, бу татар Исмоилбекға ўхшайдур. Балки анга ўхшаш бир кишидур. Фаслик турк бўлса муҳаррир Ҳамдуллоҳ Субҳибек жаноблари эди. Ҳануз ўн қадам кетмаб эдук, “Ой, Хожа!”, деб орқамдан ошно бир садо эшиттим. Қалбим уруб мазкур зотни Исмоилбек ҳазратлари эканлигиға шубҳам қолмади. Қайтиб мусофаҳа (2) этдук. Ҳамдуллоҳ Субҳибек ҳувийятимизни баён қилиб экан. Мулоқот асносинда дердилар: “На учун бу қадар тез қўчаланмоқ?”, яъни на учун бунча тез мўйсафид бўлмоқ. Ман ҳам билаихтиёр: “Афандим на учун бу қадар ориқламоқ?” Устод ҳазратлари буюрдилар: “На чора, ҳепимиз бўйла (3)”… Эртаға Шом ва Мисрға азимат этишимни арз этдим. Ундай бўлса, суҳбат этайлук, дедилар. Ташаккур айтдим. Ҳамдуллоҳ Субҳибек афандина жавоб бердилар. Ман ҳам мударрис афандидан айрилдим.

021Паркдан чиқиб арабаға миниб, устод ҳазратларининг манзили “Шоҳин пошо ўтели”ға келдук. Таом буюрдилар. Аммо иштаҳалари йўқ. Садолари хаста, ва ҳар 3-4 дақиқада ҳафиф(4)гина йўталиб балғам ташлайдурлар. Ҳужрада манга Русиядан, Туркистондан, умум олами исломдан, дунёдан сўйлайдурлар. Мусулмонларни кундан кун тараққий этишини сўйлаб хурсанд бўлурлар. Яна дерларки: “Маҳмудхўжа, энди сиз сўйланг, боқалим (5)”.

Самарқанд, Бухоро, Тошканд, Хива, Фарғона хулоса ҳар биридан сўйлайман. “Аллоҳга шукр, ҳукумат мактабларина-да туркистонли қардошлар бола бермоқға бошламишлар. Букун 2 жарида ва бир мажаллангиз вор. Мактабларингиз-да бир оз тараққийда, албатта мустаид тараққий. Сиз ҳукумат мактабларина-да зиёдароқ бола берингиз, рус маданиятидан қочмангиз…. Оҳ, билмам шу Бухоро на ўлур?” дерлар.

Ман дерман: “Афандим, Бухорони ҳукуматимиз, яъни Русия тарбият этмагунча Бухородан бир шай умид этиб бўлмас”. Чунон-чи…. устод дерлар: “Ават, охири шўйла ўлмоғи лозим келур”. Яна сўз бошқа тарафа кетар. Ман бир неча дафъа талаби рухсат этдим. Балки зотингиз истироҳат этарсиз. Устод ҳазратлари дер: “Хожа афанди, сиз бурада бўлинсангиз баним роҳатим зиёда ўлур. Агарда кетсангиз мактуб ёзмоқға тутунарман”.

Устод ҳазратлари феврал ойинда Петрўғрадға бориб, мусулмон фраксиясини Муҳаммад Фотиҳ афанди ва бошқалар ила эм “ширпинға ” этиб келганда иттифоқан совуқ олиб, ондин бери нохуш бўлиб эканларки, Петрўғраддаги мажлис машваратға хасталикдан боролмаганлари учун ниҳоятда таассуф этарлар эди. Агар-да Истанбул ҳавоси ёқса, бир неча муддат турмоқчи эдилар. Олдимиздаги қишни Аллоҳ қўйса, – Миср ал-Қоҳираға – ўткариб, онда ҳам баъзи ишлар ишламоқчи эдилар. Қайтишда мани Боғчасаройда даъват ва Қримни афтомобил ила бирга юруб, манга кўрсатмоқни ваъда этдилар. Мен ҳам қайтишда Боғчасаройға кирмоқни ваъда бердим. Аммо бу манҳус муҳораба (6) монеъ бўлди. Муҳтарам устоз ориқлаган, йўтал ва балғам ҳар замон машғул қилар. Ҳар замон рухсат хоҳлайман, жавоб бермайдурлар. Изн сўраб кроват-қарюлаға чўзулуб соатлар илан сўзлайдурлар. Бир замон қарасак ярим оқшомдан бир соат ўтубдур. Яъни том 7 соат суҳбат этибмиз. Зўрға жавоб бериб зина бошиғача узатиб, қайтишға Боғчасаройға киришимға қайта-қайта сўз олдилар.

7 сана муқаддам устод ҳазратлари Самарқандға келиб муаллим Шакурий ва бизға меҳмон бўлуб эдилар. У замонгидан кўра энди кўб ориқлаб эканлар. Устод ҳазратларини Истанбулда кўрмоқ ва суҳбат этмоқ ҳеч хаёлимға ўтмаган эди. Аллоҳнинг лутфи ила устод ҳазратларининг танҳойи 7 соат суҳбатларидан у қадар файз топиб мамнун қолдимки, айтган ила адо этолмайман. Ва ул суҳбатнинг лаззати асло мандан кетмайдур. Кошки эртаси Шомға кетмай, устод ҳазратлари ила зиёдароқ суҳбат этса эдим. Оҳ! Ул устоди комилни энди қўлдан бердук. Ва олами руҳонийға учди. Балки уйқуларда, хулёларда ул зоти студа сифатнинг руҳи ила суҳбат этармиз.

Он айш гузашта, ки дигар бор нагардад,
Ди рафт зи дасту наравад, ҳеч зи ёдам.

Изоҳлар

1. Туркларнинг бош кийими.
2. Қўл бериб кўришмоқ.
3.Ҳаммамиз ҳам шундай.
4. Енгил.
5.  Кўрайлик.
6. Ёмон уруш.

Манба: “Ойна”нинг 1914 йил 49-сонида босилган.

ИСМОИЛБЕК ҲАЗРАТЛАРИ

Марҳум ходимул миллат Исмоилбек ҳазратлари 1268 ҳижрий, мутобиқ 1851 милодия санасинда Қиримнинг Ғаспра қария(1)синда дунёға келиб, Маскав эъдодий аскарий мактабинда ўқуган. Андан сўнгра Истанбул ва Парижга амалий ва назарий икмоли таҳсил этиб, Русияға қайтиб, «Русияда мусулмонлар» ном русча бир китоб ёзиб, Русия мусулмонларининг илмий, ижтимоий ва сиёсий ҳюлларидан баҳс ва Русия мусулмонларини ҳимоя этган.

Ҳижрий 1297, милодий 1880 санасинда Қиримнинг мусулмон мадрасасинда русча муаллим тайинлангандурлар. 1883 милодия 10 апрелдан бошлаб мўътабар «Таржумон» ғарро жаридасини миллати ислом ва турклик хизмати учун чиқарган, Ва мусулмонларни нодон қисми тарафидан изо (2) ва жафолар чеккан. Қашшоқлиги сабабли ўзи ва хотини ила «Таржумон» ни ёзмоқ, тартиб этмоқ, ҳарф термоқ ва почтаға топширмоқ тўғрисиндаги оғир ишларни ишлаган ва ҳатто, баъзан босмахонанинг мошина чархини ўзлари куч ва қўл ила айлантурған. Ва ҳар нав меҳнат ва кулфатларни ўзиға раво кўруб миллатни уйғотмоқға, дунёдан, сиёсати оламдан, маданий миллатларни ҳолидан хабардор бўлмоқлари учун жисман ва руҳан ҳеч тинмасдан 35 сана ишлагандурлар.

Мусулмонларни дунёдан хабардор қилмоқ учун бутун Русияда, Туркия, Миср, Тунис, Жазоирда, Ҳинд ва Африқода, Туркистон ва Бухорода дафъалар ила саёҳат этиб, ҳар ерда мусулмонларни маданияти замонияға, улум ва фунуни асрия(3)ға, саноат ва тижорати қарина(4)ға ва рус маданиятиға даъват ва ташвиқ этгандурлар. Усули савтия мактабларини Русияда бонийи муассиси Исмоилбек ҳазратларидур. Биринчи янги усул алифбони мураттиб ва ношири яна Исмоилбек ҳазратларидур. Тараққиёти замонияға ялғуз даъват эмас, фаълан ҳаракатда бўлуб, жамияти хайрия, қироатхона, тараққиюни ислом, таовун (5) жамиятлари ва буларға ўхшаш асосларға тааллуқ низомномалар тузатиб, халқ аросинда нашр этиб, бу кун адади юзлар ила Русияда мавжуд илмий ва маданий жамиятларни барпо этдургандурлар.

Ал-он (6) Русиядаги минглар ила низомлик мактаблар ва собиқ нашр бўлган ва ҳозир фаълан нашр бўлуб турган юзлар ила исломий мажалла ва жаридаларнинг барча муҳаррир ва мудирлари ул зоти студа сифотни шогирдидурлар. Шундайки, бу кунда Русия мусулмонлари ичинда ҳар бир жаридахон ва ҳар бир муаллим ва ҳар усули савтия мактабларининг шогирди ва ҳар бир жарида муҳаррири марҳумнинг билвосита шогирдонидандурлар. Яъни устози муаззамнинг букун Русия мусулмонлари аросинда милйўнлар ила уламодан муҳарририн ва муаллиминдан ва ўқувчилардан шогирди бордур. Ҳам қандай шогирд! Ўттуз санадан бери доимо онга дарс ўқийдургон шогирдлардур. Яна бу шогирдлар ўз охир умрларинча устоднинг анфоси қудсияси (7) сабаби ила илалабад жорий афкори олиясидан дарс ва файз олмоқда бўлурлар.

Хулоса, Исмоилбек ҳазратлари сулс (8) асрдан зиёда айём тадрисинда милйўнлар ила мусулмонларға доимо дарс берди. Энди илалабад анинг афкори ва руҳи ададсиз ва ниҳоясиз мусулмонларға дарси урфон берар… Хулоса, Русия мусулмонлари ичинда мундай бир зот келган йўқдур. Ана ушбу зоти ноёб ушбу сана бешинчи зулқаъда — 12 сентябрда бу олами фонийдан рихлат этиб, бутун дунё мусулмон уърафоларини асири ёс ва алам этди. Раҳматуллоҳи алайҳи раҳматан ва асъатан.

Изоҳлар

1. Қишлоқ.
2. Ёмонлик.
3. Замонавий.
4. Замонавий.
5. Ўзаро ёрдам.
6. Ҳозирда.
7. Муқаддас нафаслари.
8. Учдан бир.

Манба: «Ойна» журнали, 1914 йил, 50-сон.

034

Mahmudxo’ja Behbudiy
IKKI MAQOLA
09

ISMOILBEK HAZRATLARI ILA SUHBAT

20 iyun, asr vaqti edi. Marg’ilonlik bir mudarris janoblari ila Istanbulning “Gulxona parki”ning soyador yo’lakinda yurar eduk. Oldimizda, tatarcha barra qorako’li telpaklik bir tatar ila faslik (1) bir turk ohistalik ila ketarlar edi. Biz tez yurub o’tduk. Ikkisi-da oshnodek ko’rundi. Bir qo’lumni ko’ksumg’a qo’yub salom ishorati berib o’tdum. Ko’nglumg’a keldiki, bu tatar Ismoilbekg’a o’xshaydur. Balki anga o’xshash bir kishidur. Faslik turk bo’lsa muharrir Hamdulloh Subhibek janoblari edi. Hanuz o’n qadam ketmab eduk, “Oy, Xoja!”, deb orqamdan oshno bir sado eshittim. Qalbim urub mazkur zotni Ismoilbek hazratlari ekanligig’a shubham qolmadi. Qaytib musofaha (2) etduk. Hamdulloh Subhibek huviyyatimizni bayon qilib ekan. Muloqot asnosinda derdilar: “Na uchun bu qadar tez qo’chalanmoq?”, ya’ni na uchun buncha tez mo’ysafid bo’lmoq. Man ham bilaixtiyor: “Afandim na uchun bu qadar oriqlamoq?” Ustod hazratlari buyurdilar: “Na chora, hepimiz bo’yla (3)”… Ertag’a Shom va Misrg’a azimat etishimni arz etdim. Unday bo’lsa, suhbat etayluk, dedilar. Tashakkur aytdim. Hamdulloh Subhibek afandina javob berdilar. Man ham mudarris afandidan ayrildim.

021Parkdan chiqib arabag’a minib, ustod hazratlarining manzili “Shohin posho o’teli”g’a kelduk. Taom buyurdilar. Ammo ishtahalari yo’q. Sadolari xasta, va har 3-4 daqiqada hafif(4)gina yo’talib balg’am tashlaydurlar. Hujrada manga Rusiyadan, Turkistondan, umum olami islomdan, dunyodan so’ylaydurlar. Musulmonlarni kundan kun taraqqiy etishini so’ylab xursand bo’lurlar. Yana derlarki: “Mahmudxo’ja, endi siz so’ylang, boqalim (5)”.

Samarqand, Buxoro, Toshkand, Xiva, Farg’ona xulosa har biridan so’ylayman. “Allohga shukr, hukumat maktablarina-da turkistonli qardoshlar bola bermoqg’a boshlamishlar. Bukun 2 jarida va bir majallangiz vor. Maktablaringiz-da bir oz taraqqiyda, albatta mustaid taraqqiy. Siz hukumat maktablarina-da ziyodaroq bola beringiz, rus madaniyatidan qochmangiz…. Oh, bilmam shu Buxoro na o’lur?” derlar.

Man derman: “Afandim, Buxoroni hukumatimiz, ya’ni Rusiya tarbiyat etmaguncha Buxorodan bir shay umid etib bo’lmas”. Chunon-chi…. ustod derlar: “Avat, oxiri sho’yla o’lmog’i lozim kelur”. Yana so’z boshqa tarafa ketar. Man bir necha daf’a talabi ruxsat etdim. Balki zotingiz istirohat etarsiz. Ustod hazratlari der: “Xoja afandi, siz burada bo’linsangiz banim rohatim ziyoda o’lur. Agarda ketsangiz maktub yozmoqg’a tutunarman”.

Ustod hazratlari fevral oyinda Petro’g’radg’a borib, musulmon fraksiyasini Muhammad Fotih afandi va boshqalar ila em “shirping’a ” etib kelganda ittifoqan sovuq olib, ondin beri noxush bo’lib ekanlarki, Petro’g’raddagi majlis mashvaratg’a xastalikdan borolmaganlari uchun nihoyatda taassuf etarlar edi. Agar-da Istanbul havosi yoqsa, bir necha muddat turmoqchi edilar. Oldimizdagi qishni Alloh qo’ysa, – Misr al-Qohirag’a – o’tkarib, onda ham ba’zi ishlar ishlamoqchi edilar. Qaytishda mani Bog’chasaroyda da’vat va Qrimni aftomobil ila birga yurub, manga ko’rsatmoqni va’da etdilar. Men ham qaytishda Bog’chasaroyg’a kirmoqni va’da berdim. Ammo bu manhus muhoraba (6) mone’ bo’ldi. Muhtaram ustoz oriqlagan, yo’tal va balg’am har zamon mashg’ul qilar. Har zamon ruxsat xohlayman, javob bermaydurlar. Izn so’rab krovat-qaryulag’a cho’zulub soatlar ilan so’zlaydurlar. Bir zamon qarasak yarim oqshomdan bir soat o’tubdur. Ya’ni tom 7 soat suhbat etibmiz. Zo’rg’a javob berib zina boshig’acha uzatib, qaytishg’a Bog’chasaroyg’a kirishimg’a qayta-qayta so’z oldilar.

7 sana muqaddam ustod hazratlari Samarqandg’a kelib muallim Shakuriy va bizg’a mehmon bo’lub edilar. U zamongidan ko’ra endi ko’b oriqlab ekanlar. Ustod hazratlarini Istanbulda ko’rmoq va suhbat etmoq hech xayolimg’a o’tmagan edi. Allohning lutfi ila ustod hazratlarining tanhoyi 7 soat suhbatlaridan u qadar fayz topib mamnun qoldimki, aytgan ila ado etolmayman. Va ul suhbatning lazzati aslo mandan ketmaydur. Koshki ertasi Shomg’a ketmay, ustod hazratlari ila ziyodaroq suhbat etsa edim. Oh! Ul ustodi komilni endi qo’ldan berduk. Va olami ruhoniyg’a uchdi. Balki uyqularda, xulyolarda ul zoti studa sifatning ruhi ila suhbat etarmiz.

On aysh guzashta, ki digar bor nagardad,
Di raft zi dastu naravad, hech zi yodam.

Izohlar

1. Turklarning bosh kiyimi.
2. Qo’l berib ko’rishmoq.
3.Hammamiz ham shunday.
4. Yengil.
5. Ko’raylik.
6. Yomon urush.

Manba: “Oyna”ning 1914 yil 49-sonida bosilgan.

ISMOILBEK HAZRATLARI

Marhum xodimul millat Ismoilbek hazratlari 1268 hijriy, mutobiq 1851 milodiya sanasinda Qirimning G’aspra qariya(1)sinda dunyog’a kelib, Maskav e’dodiy askariy maktabinda o’qugan. Andan so’ngra Istanbul va Parijga amaliy va nazariy ikmoli tahsil etib, Rusiyag’a qaytib, «Rusiyada musulmonlar» nom ruscha bir kitob yozib, Rusiya musulmonlarining ilmiy, ijtimoiy va siyosiy hyullaridan bahs va Rusiya musulmonlarini himoya etgan.

Hijriy 1297, milodiy 1880 sanasinda Qirimning musulmon madrasasinda ruscha muallim tayinlangandurlar. 1883 milodiya 10 apreldan boshlab mo»tabar «Tarjumon» g’arro jaridasini millati islom va turklik xizmati uchun chiqargan, Va musulmonlarni nodon qismi tarafidan izo (2) va jafolar chekkan. Qashshoqligi sababli o’zi va xotini ila «Tarjumon» ni yozmoq, tartib etmoq, harf termoq va pochtag’a topshirmoq to’g’risindagi og’ir ishlarni ishlagan va hatto, ba’zan bosmaxonaning moshina charxini o’zlari kuch va qo’l ila aylanturg’an. Va har nav mehnat va kulfatlarni o’zig’a ravo ko’rub millatni uyg’otmoqg’a, dunyodan, siyosati olamdan, madaniy millatlarni holidan xabardor bo’lmoqlari uchun jisman va ruhan hech tinmasdan 35 sana ishlagandurlar.

Musulmonlarni dunyodan xabardor qilmoq uchun butun Rusiyada, Turkiya, Misr, Tunis, Jazoirda, Hind va Afriqoda, Turkiston va Buxoroda daf’alar ila sayohat etib, har yerda musulmonlarni madaniyati zamoniyag’a, ulum va fununi asriya(3)g’a, sanoat va tijorati qarina(4)g’a va rus madaniyatig’a da’vat va tashviq etgandurlar. Usuli savtiya maktablarini Rusiyada boniyi muassisi Ismoilbek hazratlaridur. Birinchi yangi usul alifboni murattib va noshiri yana Ismoilbek hazratlaridur. Taraqqiyoti zamoniyag’a yalg’uz da’vat emas, fa’lan harakatda bo’lub, jamiyati xayriya, qiroatxona, taraqqiyuni islom, taovun (5) jamiyatlari va bularg’a o’xshash asoslarg’a taalluq nizomnomalar tuzatib, xalq arosinda nashr etib, bu kun adadi yuzlar ila Rusiyada mavjud ilmiy va madaniy jamiyatlarni barpo etdurgandurlar.

Al-on (6) Rusiyadagi minglar ila nizomlik maktablar va sobiq nashr bo’lgan va hozir fa’lan nashr bo’lub turgan yuzlar ila islomiy majalla va jaridalarning barcha muharrir va mudirlari ul zoti studa sifotni shogirdidurlar. Shundayki, bu kunda Rusiya musulmonlari ichinda har bir jaridaxon va har bir muallim va har usuli savtiya maktablarining shogirdi va har bir jarida muharriri marhumning bilvosita shogirdonidandurlar. Ya’ni ustozi muazzamning bukun Rusiya musulmonlari arosinda milyo’nlar ila ulamodan muharririn va muallimindan va o’quvchilardan shogirdi bordur. Ham qanday shogird! O’ttuz sanadan beri doimo onga dars o’qiydurgon shogirdlardur. Yana bu shogirdlar o’z oxir umrlarincha ustodning anfosi qudsiyasi (7) sababi ila ilalabad joriy afkori oliyasidan dars va fayz olmoqda bo’lurlar.

Xulosa, Ismoilbek hazratlari suls (8) asrdan ziyoda ayyom tadrisinda milyo’nlar ila musulmonlarg’a doimo dars berdi. Endi ilalabad aning afkori va ruhi adadsiz va nihoyasiz musulmonlarg’a darsi urfon berar… Xulosa, Rusiya musulmonlari ichinda munday bir zot kelgan yo’qdur. Ana ushbu zoti noyob ushbu sana beshinchi zulqa’da — 12 sentyabrda bu olami foniydan rixlat etib, butun dunyo musulmon u’rafolarini asiri yos va alam etdi. Rahmatullohi alayhi rahmatan va as’atan.

Izohlar

1. Qishloq.
2. Yomonlik.
3. Zamonaviy.
4. Zamonaviy.
5. O’zaro yordam.
6. Hozirda.
7. Muqaddas nafaslari.
8. Uchdan bir.

Manba: «Oyna» jurnali, 1914 yil, 50-son.

034

(Tashriflar: umumiy 4 621, bugungi 1)

Izoh qoldiring