«Сув қадри» лойиҳасининг 1-сонида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.. Суҳбатдош: Нодирабегим Иброҳимова. Davomini o'qish
Bo'lim: Badiha, esse, maqola, suhbat
Adib maqola, esse, suhbatlari
Xurshid Davron. Baxtiyor Vahobzoda g’azaliga muxammas

Икки ойча аввал ҳар йили ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф этилганим муносабати билан Бокуда бўлганимда, Фахрий хиёбон деб аталгувчи мемориал мажмуада дафн этилган атоқли давлат арбоблари,машҳур олимлару адиблар,тенгсиз санъаткорлар қабрларини ҳам зиёрат қилган эдим. Хусусан, ёшликдан суйган шоирларим Халил Ризо Улуғтурк, Самад Вурғун, Бахтиёр Ваҳобзода, ардоқли адиб Юсуф Самадўғли, бетакрор санъаткор Муслим Магомаев мозорларини ҳам. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Quloq anglag’oni ilm, fahm anglag’oni hikmatdur (1994)
Совет даврида бизни маълум маънода илмга яқинлаштирдилар, аммо ҳикматдан узоқ тутдилар. Ҳикмат йўқ экан на илм бор, на адабиёт бор. Ҳикмат уқмагач фаҳм ҳам заифлашади. Қадимда фалсафани шарқликлар “ҳикмат илми” деб атагани бежиз эмас. Биз мана шу ҳикмат илмидан бебаҳра ўсдик. На Ислом, на Ғарб фалсафасини биламиз. Гегелданми, Нитшеданми ёки Ғаззолийданми, уч-тўрт гапни ёдлаб олганмизу давраларда шу гапни айтиб “файласуфлик” қиламиз… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ma’rifat — farosatdir & Samarqand xayoli
Гарчи «хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради» деб айтилса-да, биз дунёни асосан Шарқ ва Ғарбга ажратамиз ва бу ажратишда ҳар икки иқлимдаги фикрлаш тарзининг ўзига хос қирраларини назарда тутамиз… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bosqinchilik qahramonlik bo’ladimi? (1990)
“Босқинчилик қаҳрамонлик бўладими?” Сарлавҳанинг ўзи кўп нарсани айтиб турибди. “Звезда Востока” ойномасининг ўша вақтдаги бош муҳаррири С.Татурга ёзилган бу очиқ хатни миллат фарзандининг жасорати дейиш мумкин. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Rauf Parfi va Shuhrat Abdurashid haqida muxtasar & Rauf Parfi. Shuhrat Abdurashidga bag’ishlov she’rlar
Шуҳрат Абдурашид кейинчалик Рауф Парфи ва шоирнинг умр йўлдоши Дилоромнинг портретини яратди. Бу портрет ўзбек тасвирий санъатидаги энг ёрқин асарлардан бири бўлиб қолди. Бу портретнинг яратилиши ҳақида Дилором Исҳоқова шундай ҳикоя қилади:» Шуҳрат ака портретни жуда тез чизди. Лекин кўзларимиздаги ниманидир топа олмаётганини айтиб, кўзларни чизмади. Кўзларсиз портрет бир қанча вақт шу ҳолда қолиб кетди…» Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bu voqea olis 1956 yilda bo’lib o’tgan edi
* ШАЙХ НАДИМ АЛ-ЖИСР КИМ ЭДИ? * ШАЙХ НАДИМНИНГ ҚАТЪИЙ ТАЛАБИ * АЛ-БУХОРИЙ ҚАБРИ ҚАЕРДА? * САМАРҚАНДДА ЁТГАН УЧ БУЮК ЗОТ ВА ЧОКАРДИЗА ҚИСМАТИ * МИРШАРИФ ХЎЖАЕВНИНГ «ҲОДАРВЕШ ШАМОЛИ» АСАРИДАН * НИШОПУРДАГИ МАЛОМАТ * ВАТАНГА ҚАЙТИШ * НЕГА ХАРТАНГДА? * 1956 ЙИЛ. САМАРҚАНД * ЙИЛЛАР ЎТИБ…
1986 yil dekabrida Olmaotada ro’y bergan voqealarni eslab.
Йиллар бурун ушбу саҳифани тақдим этарканман, уни мана бу сўзлар билан бошлаган эканман: Бундан роппа-роса 36 йил аввал қардош Қозоғистон пойтахти Олмаота шаҳрида ёшларнинг совет тоталитаризмига қарши исёни бошланган эди. Бугун ўша кунларни эслаб, йиллар аввал ёзилган ва сайтимизда эълон этилган мухтасар қайдларимни яна бир бор тақдим этмоқдаман… Davomini o'qish
Xurshid Davron. «O’zbek» atamasi (etnonimi)ning kelib chiqishi bilan bog’liq bir faraz haqida
Бу маълумотларни келтиришимдан мақсад шунда-ки, бугунги кунда «ўзбек» этноними хусусида ёзилган илмий мақола-ю манбаъларда аксарият бу атамани бепоён Дашти Қипчокда истиқомат қилган турк уруғларининг айрим қисми ўзларини эркин, ҳеч кимга бўйсунмаган деб билганлари сабабли «ўзбек», яъни «ўзига бек» деб атаган деб даъво қилинса, яна бир гуруҳ олимлар Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (яшаган йиллари: 1283-1341, тахтда ўтирган йиллари: 1213-1241 ) номидан келиб чиққан деб ёзишлари асоссиз эканлигини ва бу исм жуда қадимдан мавжуд эканини, демак, «ўзбек» илдизини ҳам олисдан излаш лозимлигини уқтириб ўтишдан иборат. Davomini o'qish
Isikava Takuboku. She’rlar (Beshliklar) & Xurshid Davron. Takuboku va tanka haqida
20 феврал — суюкли шоир Ишикава Такубоку таваллудининг 130 йиллиги
Дунёда муаллифидан кўра кўпроқ шеърларига атаб ўзига хос «ҳайкал»лар — белгили тошлар ўрнатилган ягона шоир бор. Бу шоирни юртдошлари беҳад қаттиқ суядилар, эъзозлайдилар. Унинг шеърини ёддан билмайдиган японияликни тополмайсан, десам, сўзимга ишонинг — бу лоф эмас, бу айни ҳақиқат. Davomini o'qish
Xurshid Davron. O’chmagan ovoz, so’nmagan qon & Oybek. Sozim
Мазкур мақола ёзилганига 40 йил бўлади. Орадаги вақт тарих учун арзимас бўлса-да, у тоталитар тузумнинг кун-паякун бўлгани ва Ўзбекистон учун янги давр бошлангани каби икки катта жаҳоншумул воқеани қамраб олган. Бу вақт мобайнида менинг дунёқарашимда,ватандошларим руҳониятида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Менинг адабиётга,хусусан,шеъриятга бўлган қарашларимда,табиий равишда,ўзгаришлар юз берди. Аммо, менинг Ойбек шеъриятига бўлган тушунчаларимда,унинг шахсиятига бўлган муносабатимда жиддий ўзгариш бўлмади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Onamning bir umrlik sabog’i & Bolalik haqida she’rlar
Донишманд Чингиз Айтматов “Юрагида болалигини сақлай олган ижодкоргина истеъдодлидир” деган эди. Демак, катталардай яшаб, боладай ёзиш деган тушунчани , ижодкор умри давомида орттирган тажрибаси билан болаларга хос соддалик, беғуборлик ва меҳрни уйғун эта олиши деб тушуниш керак. Davomini o'qish

