Mirzo Bobur. Devon & Xurshid Davron. Mirzo Boburning ikki ruboiysi sharhi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h31m10s_005_.png14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Одатда ғазал ва рубоий шарҳига киришган адабиётшунос олимлар уларнинг бадиий табиатини ёритишни асосий мақсад қиладилар. Мен эса шарҳ этажагим асарнинг,масалан,Алишер Навоий қитъаларининг ёки Мирзо Бобур рубоийларининг ёзилишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни аниқлашга эътиборимни қаратаман. Бу менинг бошқа шарҳловчилардан фарқли жиҳатимдир. Шарҳни айни шу тарзда баён этишдан мақсад нима? Бу мақсад бир қатор асарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни билмаслик оқибатида уларнинг нотўғри талқин этиш,изоҳлаш давом этаётганини кўриб,бу нотўғри англашни тузатиш истагидан туғилган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Mirzo Bobur pirlari. Ikkinchi maqola. Mavlono Abdulloh Qozi & Maxdumi A’zam

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h28m05s_002_.png      14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Бобур мирзонинг ёшлигидаги илк пири Хожа Мавлоно Абдуллоҳт Қози бўлиб, «Бобурнома»да ёзилишича, бу зот Шайх Бурҳониддин Қилич авлодидан ва Хожа Аҳрори Валининг халифаларидан бўлган. Хожа Аҳрор Вали вафот этганларидан сўнг, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо  Хожа Мавлоно Қозини пир тутган. Шунинг учун ёш Бобур мирзо ҳам отаси вафотидан сўнг ушбу муршидни пир ва устоз деб билган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ustoz ibrati & Ustoz Erkin Vohidovga bag’ishlov

034 28 декабрь — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун. Оллоҳим устозимни, ўзбекнинг тенгсиз шоирини раҳматига олган бўлсин

   Эркин Воҳидов  бутун ижоди мисолида бизга, ўзидан кейинги авлодга  энг аввало, миллий қадриятлардан узилмай ижод қилиш лозимлигини уқтиради. Бу билан у, ҳар қандай ижодкор асрий анъааналарни ўзида мужассам эта олгандагина нафақат миллий адабиёт, шу билан бирга дунё адабиётининг бир қисми бўла олиш ҳақида ўгит беради. Davomini o'qish

Xurshid Davron: Bibixonim qissasini nima uchun yozdim?

943 Хуршид Даврон  1990 йилда  «Бибихоним қиссаси ёхуд чала қолган достон» қиссасини нима учун ёзган?  Шунингдек, қиссадаги шеърлардан бир парча ўқийди. Шеърларни юборган қашқадарёлик адабиёт муаллимаси, илми бир адабиётшунос олимдан кам бўлмаган Хуршида Атауллоҳга раҳматлар бўлсин. Шеърдаги айрим исмлар ва атамаларни тўлиқ англашингиз учун асарни тўлиқ ўқишни истасангиз Davomini o'qish

Kibriyo Qahhorova. Chorak asr hamnafas. & Xurshid Davron. Kibriyo opani eslab & Muhammad Ochil. Bir uchrashuv tarixi & Kibriyo Qahhorova. Hujjatli film

07    Кибриё опа ҳаёт бўлганларида айни шу кунларда 100 ёшга кирган бўлардилар. Ишончим комилки, Абдулла Қаҳҳордек донишманд адибнинг ҳам турмушда, ҳам адабий фаолиятида садоқатли ёрдамчиси бўлган, таржимон сифатида ўзбек китобхонини жаҳон адабиётининг энг сара асарлари билан таништирган Кибриё Қаҳҳорованинг хизмати ҳеч қачон унитилмаслиги учун етарли асос бўлади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Xalq ichra bo’lginu Haq birla bo’lgil.

Ashampoo_Snap_2016.09.03_01h28m21s_001_.png16 сентябр – Баҳоуддин Нақшбанд куни

    Буюк ватандошимиз, тариқат пири Хожа Баҳоуддин Нақшбанд кунлари муносабати билан 1993 йили «Ватан» газетасида чоп этилган ушбу мақолани тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Goʻri Amirmi yoki Goʻri Mir?

89Бугун Республика маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган тақдимотда адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор Самарқанддаги мақбара номини Гўри Амир деб аташ урф бўлгани, аслида Гўри Мир тўғрилиги, бу ҳақда шоир Хуршид Даврон ёзганини айтиб қолди. Даврадаги тарихчилар буни тасдиқлади, лекин дарслик ва қўлланмаларда мақбара номи Гўри Амир шаклида кетгани, тўғри шаклини ўқувчилар, талабалар, умуман кенг жамоатчилик қабул қилмаслиги мумкинлигини айтишди. Лекин бошқалар қабул қилмайди деб хатода давомли бўлавермаслик керак-ку (Ориф Толибнинг телеграм каналидан олинди: https://t.me/oriftolib). Davomini o'qish

O‘zbekiston xalq shoiri Xurshid Davronning shaxsiy kutubxonasidan Gazeta.uz reportaji

47“Gazeta.uz” китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида «Кутубхона» номли лойиҳа бошлади. Унда ўз хонадонида кутубхона ташкил қилган мутолаа ишқибозлари билан китобхонлик ва кутубхоначилик ҳақида суҳбатлар уюштирилади. Лойиҳанинг илк меҳмони — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Uning cholg’usi — yuragi edi…

0455 июнь — Федерико Гарсиа Лорка таваллуд топган кун

      Лорканинг хоки туроби қаердалигини ҳеч ким билмайди. Аммо унинг ўқлар тешган жасади шоир севган ватан тупроғида ва мабодо кун келиб ўша жой топилса, мабодо кун келиб қабр устига хотира тоши қўйиладиган бўлса, мен шу тошга бошқа бир улуғ шоир, масофа билан ўлчанганда Испаниядан жуда йироқда бўлган юрт­нинг фарзанди – ўзбек Алишер Навоий­нинг ушбу сатр­ларини ёздирган бўлардим: “…туфроқ ила тенг ўлмишам… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Padarkush & Temurxon naslidan Sulton Ulug‘bek… & Rasadxona (“Temurnoma” videofilmidan ikki qism) & Ikki she’riy kitob

0_1482d4_27cc1c52_orig.png    Мен Самарқанд яқинидаги (ҳозир деярли шаҳарга қўшилиб кетган) қишлоқларнинг бири — Чордарада туғилганман .. Мана шу қишлоқда она тарафдан бўлган бобом Вафохўжа Махсумнинг дала ҳовлиси — қўрғони бўлган. Бобомнинг шаҳардаги бобомерос ҳовлиси Регистон майдонининг рўпарасида — ичкарроқда жойлашган Ҳовузи сангин  гузарида пишиқ ғиштдан тикланган икки қаватли иморатдан иборат бўлиб ҳозиргача сақланиб қолган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Otaturk bilan chol qissasi va qissadan hissa (2015)

Ashampoo_Snap_2017.01.30_23h07m54s_005_.png   19 май  Мустафо Камол Отатурк таваллуд топган кун.

Ушбу қиссадан ҳиссани  уч яримча йил аввал айнан бугунги кунларни назарда тутиб ёзган ва сайтда эълон қилган эдим: Нақл қилишларича, Мустафо Камол Отатурк, Мерсин шаҳрига бориб, айланиб юрганида, шаҳардаги улкан биноларни кўриб, сўраган экан..
Davomini o'qish