Mirzo Bobur. Devon & Xurshid Davron. Mirzo Boburning ikki ruboiysi sharhi.

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h31m10s_005_.png14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун

Одатда ғазал ва рубоий шарҳига киришган адабиётшунос олимлар уларнинг бадиий табиатини ёритишни асосий мақсад қиладилар. Мен эса шарҳ этажагим асарнинг,масалан,Алишер Навоий қитъаларининг ёки Мирзо Бобур рубоийларининг ёзилишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни аниқлашга эътиборимни қаратаман. Бу менинг бошқа шарҳловчилардан фарқли жиҳатимдир. Шарҳни айни шу тарзда баён этишдан мақсад нима? Бу мақсад бир қатор асарларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган тарихий воқеаларни билмаслик оқибатида уларнинг нотўғри талқин этиш,изоҳлаш давом этаётганини кўриб,бу нотўғри англашни тузатиш истагидан туғилган. Davomini o'qish

O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron «Men bilgan haqiqatlar» teledasturida

44 Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Мен билган ҳақиқатлар» теледастурида. «Маданият ва маърифат» телеканали. Теледастур муаллифи ва бошловчи: Гулмира Мусажонова. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bobolarim, bolalik, Samarqand va boshqa xotiralar

034

   Бир гал, тахминан ўн ёшларимда, ҳадеб ялинаверган бўлсам керак, онам бобомнинг шаҳар ҳовлисини кўрсатиш учун Самарқандга олиб борган эди.  Шундоқ Садриддин Айний музейи ёнидан кириб, Ҳовузи сангин (Тошҳовуз) гузарига  борганмиз. Гузардаги ягона пишиқ ғиштдан тикланган икки қаватли иморат кўриниши билан «Бобомнинг ҳовлиси шу бўлса керак» деб ўйлаганман..  Онам мени ичкарига олиб кирмаган. Ўзи бўлса бобомни, бийимни,урушда бедарак кетган акалари Нуриддин тоғамни, болаликнинг ширин дамларини эслаб, узоқ вақтгача сукут сақлаган, кўзларидан ёш оққан. Davomini o'qish

Bolalarimizni zolimlardan himoya qilaylik

27Ўзбекистонда «Док-1 Макс» дорисидан фожиали ўлим топган гўдакларни ўйлаб ҳар куни юрагим эзилади. Кенжа набирамни кўзда ёш бағримга босавераман. Бундан салкам 40 йил аввал, Фаластин болаларига бағишлаб ёзилган шеъримни эслайман: Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Musavvir bo’lmoq ersang…» Esse (1981) & Isfandiyor Haydar asarlaridan namunalar

004     Исфандиёр Ҳайдар  шеърни жуда иштиёқ, ҳис-ҳаяжон билан ўқийди. Гўё у чизаётган суратларга кўчмаган юракнинг ботиний садоларини жаранглатишга имкон топгандай, гўё у яна бўёқлар сукунатига қайтишдан қўрқаётгандай бақириб-бақириб, изтироб билан шеър ўқийди… Davomini o'qish

Masaoka Shiki. Xaykular & Xurshid Davron. Masaoka Shiki haqida

Ashampoo_Snap_2017.06.06_17h29m54s_003_a.png     Атоқли япон шоири Масуока Шикининг нафақат шеърияти, шунингдек унинг қаламига мансуб «Хайку таснифи» («Хайку бунруй») и «Хайку солномаси» («Хайку нэмпё») асарлари мумтоз япон шеъриятини ўрганиш йўналишидаги муҳим ва бугунгача аҳамиятини йўқотмаган тадқиқотлар сифатида жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Oltin boshi egik boshoqlar… She’riy turkum & Xurshid Davron. Toki she’r tirik ekan…

016      Бугун шеъриятимизнинг забардаст ижодкори, менинг дилга яқин укажўраму узоқ йиллик сафдошим, хизматдошим Эшқобил Шукур 60 ёшга тўлди. Шоирлиги баробар чинакам сўзчи, асл тадқиқотчи дўстимни чин юракдан қутлайман. Davomini o'qish

Antuan de Sent–Ekzyuperi. Kichkina shahzoda. Radiospektakl & Qissadan falsafiy fikrlar & Xurshid Davron. Eng hayotiy ertak.

007    Чорак асрча аввал суҳбатлардан бирида: “Мабодо узоқ сафарга чиқадиган бўлсангизу сизга беш китоб олишга имкон берилса,қайси ёзувчиларнинг китобларини олган бўлардингиз?” — деб берилган саволга жавоб бериб, оладиган китобларим ичида албатта Антуан Де Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода”си бўлишини айтиб ўтган эдим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Mirzo Bobur pirlari. Ikkinchi maqola. Mavlono Abdulloh Qozi & Maxdumi A’zam

Ashampoo_Snap_2017.02.06_17h28m05s_002_.png   Бобур мирзонинг ёшлигидаги илк пири Хожа Мавлоно Абдуллоҳт Қози бўлиб, «Бобурнома»да ёзилишича, бу зот Шайх Бурҳониддин Қилич авлодидан ва Хожа Аҳрори Валининг халифаларидан бўлган. Хожа Аҳрор Вали вафот этганларидан сўнг, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо  Хожа Мавлоно Қозини пир тутган. Шунинг учун ёш Бобур мирзо ҳам отаси вафотидан сўнг ушбу муршидни пир ва устоз деб билган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Menkim, Bobur…»

07414 ФЕВРАЛ — МИРЗО БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Бобур мирзо учун бундай воқеа отаси Умаршайх мирзонинг ҳалокати бўлди. Агар бу фожиали ўлим юз бермаганда, кейинги воқеалар тадрижи, Бобур мирзонинг тақдири қандоқ кечарди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Qit’alar & Xurshid Davron. O‘lturur safda yaxshiroq bilgil… Ikki qit’a sharhi

Ashampoo_Snap_2018.02.05_21h15m43s_001_.png    Қитъа ўзбек мумтоз шеъриятида ҳазрат Навоий қаламининг қуввати билан катта ўрин эгаллади.Устод Ҳамид Сулаймоннинг қайд этишича, Навоий қаламидан тўкилган  «Хазойинул-маоний»да 503 байтдан иборат 210 қитъа жамланган… Davomini o'qish

1986 yil dekabrida Olmaotada ro’y bergan voqealarni eslab.

Ashampoo_Snap_2016.11.27_17h14m29s_003_.png Ўн йил бурун ушбу саҳифани тақдим этарканман, уни мана бу сўзлар билан бошлаган эканман: Бундан роппа-роса 30 йил аввал қардош Қозоғистон пойтахти Олмаота шаҳрида ёшларнинг совет тоталитаризмига қарши исёни бошланган эди. Бугун ўша кунларни эслаб, йиллар аввал ёзилган  ва сайтимизда эълон этилган мухтасар қайдларимни яна бир бор  тақдим этмоқдаман… Davomini o'qish