25 октябрь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров туғилган кун.
Баҳор ўз қудрати билан тирик дарахтни яшнатиб, ўлигини бутун хунуклигича фош қилиб кўрсатади. Адабий истеъдод ҳам яхши билан ёмонни мана шу тарзда бир-бирига қарши қўйиб, уларнинг кескин фарқини очади, оқни оққа, қорани қорага ажратиш орқали маънавият оламида баҳорнинг хизматини қилади. Davomini o'qish


Бугун таниқли шоира Хуршида Ваҳобжон қизининг туғилган куни. «Хуршид Даврон кутубхонаси» ва барча шеъриятни севувчилар номидан шоирани қутлаймиз, узоқ умр, баракали ижод тилаймиз. Бошингиз соғ бўлсин, адашим, синглим! 
«Девону луғотит-турк» асари пайдо бўлганидан туркийларнинг тарихдаги ўрни ҳақида гап кетса,айни шу асар биринчи навбатда тилга олинади. Бу бебаҳо ва абадиятга эш асар ҳамиша ижод ва илми дониш аҳлини ҳаяжонга солган, у бамисли оҳанрабодек юракларни ўз бағрига тортган. 
Таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани лирикаси шеъриятимиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда айрим адабиётшуносларимиз ўз фикрларини баён этганлар. Унинг ижодида бўртиб кўриниб турган жиҳат бу – табиатга уйғунлик бўлиб, шеърларида дарахт образига жудаям кўп дуч келамиз. Бу дарахт унинг лирик қаҳрамони, гоҳ яшнаган, гоҳ ҳорғин, гоҳ қуриган, гоҳ гуллаган ва ҳоказо кўринишда намоён бўлади.
Шоҳсанамнинг шеърларини илк мартаба тақдим этганимизда у ҳали талаба эди. Бугун шоира қизимнинг янги шеърлари билан таништирамиз… 

