“Дунё катта қишлоқ бўлиб қолди” деган гапни кўп бор эшитганмиз-у, аммо унинг моҳиятидаги ҳақиқатни ҳеч қачон ҳозиргидек теран ва бор салмоғи билан ҳис қилмаганмиз, десам, фикримга қўшилсангиз керак. Дунёнинг у четида содир бўлган фавқулодда ҳодиса қисқа фурсатда Ернинг бошқа бурчида яшаётган одамлар ҳаётига ҳам таъсир қиладиган бўлиб қолди. Davomini o'qish
Oy: Март 2020
Shukur Xolmirzayev. So’nggi bekat. Audiokitob & Shukur Xolmirzayevning tafakkur olami
ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ
…муаммоларнинг муаммоси – одам. Одамни чинакамига акс эттирар экансиз, унинг қилмиш-қидирмишларидан муаммолар келиб чиқаверади. Ўша муаммоларни ҳал этиш эса… сенинг ишинг эмас: уни ҳаёт ҳал этади ва пироварди, ўша «ҳал этилиш» жараёни яна адабиётда акс этиши мумкин. Davomini o'qish
Uydan chiqmang & Uyda qoling & Уйда қолинг
Кучли бўл, ҳушёр туриб аввал ўзингни асрагин,
Сўнг онанг, отангни-ю, ўғил-қизингни асрагин,
Куч мудом бирликдадир, бир бўлиб халқинг билан
Она юрт эртасини, нону тузингни асрагин. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. She’rlar & Ruxsora Oripova. «Mitti yulduz» she’rining tahrir variantlari
1964 йилда ўзбек шеъриятига Абдулла Орипов “Митти юлдуз” тўплами билан кириб келди. Тўплам ўзбек шеъриятида янги давр бошланганидан даракчи бўлди. Ярим асрдан ортиқ вақтдан бери нафақат “Митти юлдуз” шеъри, тўпламддаги бошқа шеърларнинг адабиёт самосида ўз шуъласини таратиб тургани бунинг исботидир. Davomini o'qish
Ma’mura Zohidova. Boychechak. Qissa (2) & Zuhriddin Isomiddinov. Boshqa tilga o’girib bo’lmaydigan asar
Тилимизнинг чин бойлигини мен Маъмура Зоҳидованинг шу асарида кўрдим. Гарчи, бошқа бир қанча адибларнинг асарларида ҳам тил ширали, бой, аммо “Бойчечак” шу нарсани махсус кўрсатиш учун ҳам ёзилгандай (Зуҳриддин Исомиддиновнинг қисса ҳақидаги мақоласидан). Davomini o'qish
Ma’mura Zohidova. Boychechak. Qissa (1) & Qozoqboy Yo’ldosh. Dunyolarga sig’magan ko’ngil odami
Қозоқбой ака «Бойчечак» қиссаси ҳақида ёзган мақоласини «Мен Маъмура Зоҳид деган ёзувчи қизнинг борлигини билмас эканман» , деб бошлаганидек, мен ҳам Маъмура ижодидан бехабар эдим. Ўтган йил «Бойчечак»ни ўқиб бўлгач, жуда қаттиқ ҳаяжонланган ва Маъмурани асар билан қутлаган эдим. Davomini o'qish
Rafiq O’zturk. She’rlar
Рафиқ барчамизни Наврўз айёми билан табриклаб, эзгу тилаклар билдириб, янги шеърларидан юборибди. Барчамиз номидан шоир дўстимизни биз ҳам қутлаб, саломатлик, ижодий янгиликлар тилаймиз. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Yozuvchi kim? & Hikoya haqida & Esse — erkin ijod & Shukur Xolmirzayev. Saylanma. 1-4-jild
24 МАРТ — ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
Рубъи маскундаги минг турфа қилиқли, минг бир ташвишли, минг-минг қиёфали одамлар орасида яна бир қурум бандаи мўминлар борки, уларнинг ҳар бири ҳам ўзича айри шахслар бўлсалар-да, муштарак бир жиҳатлари билан бир-бирларига ўхшайдилар ва умумлаштириб айтганда, битта вазифани бажарадилар; “бажаради” дейиш иддаога, баҳога, ҳатто буйруққа менгзаб кетади, йўқ: улар шу вазифани адо этишга маҳкумлар, уларнинг қалби-шуури шуни ҳаргиз талаб этади ва бу вазифани адо этиш – нафас олишдек бир ҳолдирки, улар бу йўлдан бир сантим орқага қайтолмайдилар. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzayev. Xorazm, jonginam. Hikoya & O’n sakkizga kirmagan kim bor?..Ovozli kitob
24 МАРТ — ШУКУР ХОЛМИРЗАЕВНИНГ 80 ЙИЛЛИГИ
Одамнинг дардини дўстлари кўтарар экан. Юрагингни бўшатасан… Кейин биласанки, сен ҳам шу оламда омонатсан: борадиган жойинг — ўша жой. Ана шу хаёллар бошингни қамраганда, оламнинг барча ташвиш-таҳликалари бир пул бўлиб қоларкан. Эътиқодлар ҳам… Худо ҳаққи, ҳеч нарсанинг қиммати қолмагандай бўларкан. Бироқ мени тағин отам… унинг руҳи қандайдир тутиб қолди: у нимага садоқат билан ўтди оламдан?
Davomini o'qish
Abdusamad Vohidov. Sarchashmalar
Асосий бойлиги шахсий кутубхонаси бўлган бундай хулқи гўзал, ақли тиниқ, тийрак назар одам билан қайси соҳада гаплашманг, у ўзи билганларини сизга дарров ёқимли тарзда айтиб, беғараз маслаҳатини беради, тажриба чашмасидан илинади. Ўзи танг бўлса ҳамки, ночорга боқиб, унинг дардларига дармон бўла олувчи—элга достон қилишга арзигулик бундай сиймо олдидан кетгиси келмайди кишининг. Davomini o'qish
Rajabboy Raupov. Uch hikoya & Yurak sadosi. Hikoyalar to’plami
21 март — таниқли ёзувчи Ражаббой Рауповни 65 ёши билан чин юракдан қутлаймиз
Ражаббой Раупов ўзбек адабиёти китобида ўз саҳифасига эга ижодкор. Унинг илк китобига сўзбоши ёзган атоқли адиб Ўлмас Умарбеков ёш ёзувчининг иқтидорини шундай таърифлаган эди:»Мен унинг ҳикояларида оддий ҳодисаларда жиддий, ижтимоий масалалар қўйишга интилиш сездим. Табиат ва инсон муносабатларидаги нозик мутаносибликни меъёрида, ширали ифодалай олади. Ражаббой бир ҳикоясида кишиларни тонгни, нурни қаршилашга, биринчи бўлиб кўришга ундайди». Davomini o'qish
Nozima Habibullayeva. Ertak aytgum ming kecha…& O’tkan kunlar. Musiqiy miniatyuralar
Нозима фақат шоира эмас, Яратган эгам унга мусиқа сирларидан хабардорлик, бастакорлик иқтидорини ҳам берган. Бугунги саҳифамизда шоира қизимнинг шеърлари билан баробар бир неча кичик мусиқий жанрларда яратган асарлари билан ҳам танишасиз. Davomini o'qish