24 март — Атоқли ёзувчи Шукур Холмирзаевнинг 80 йиллиги
…Шахсан мен китобхонни бир ёққа торта билган, унинг дидига мўлжаллаб – унга асарини нима қилиб бўлса ҳам ёқтириш мақсадида эмас, ўша дидни бир баҳя бўлса-да кўтариш ниятида тер тўккан ёзувчиларни севаман… Davomini o'qish

Мен Жуманазарни таниганимда жуда одамови эканлигини сезганман ва у ижод қилиши, ҳикоялар ёзишини ўйлаб ҳам кўрмаганман. Бир кун у қўлимга бир даста қоғоз тутиб, “ўқиб кўринг” деди.
Шеърдаги ҳал қилувчи нарса Сўз эмас, аксинча, Сўзнинг орқасида турган бошқа бир нарса. Мен уни ҳолат деб ҳам, руҳ деб ҳам атаганман. Лекин у булар ҳам бўлмаслиги мумкин. У қандайдир куч, қудрат. Қандай сўзни ишлатиш, танлаш умуман аҳамиятсиз. Фақат сўз ортида Шоирдан, шоирни қуршаган атрофдан олинган, ажралган энергия манбайи юзага келса бўлди…
Бобом, Бойқўзи бува Қирғизбой ўғли очкўзлиги ва аҳолига зулми учун узоқ йилга қамалиб кетган бир раиснинг қутулиб чиққанини эшитиб шундай деган эди..
«Девону луғотит-турк» («Туркий сўзлар девони») — Маҳмуд Кошғарийнинг туркий тиллар ҳақидаги қомусий асари (1071—72). Бу асарда 11-а. нинг 2-ярмида Марказий Осиёда ва Ғарбий Хитой ҳудудида истиқомат қилган туркий уруғ ва қабилалар, уларнинг ижтимоий аҳволи, тили, тарихи, бу ҳудуднинг географияси, метрологияси ва астрономиясига оид қимматли маълумотлар ёзиб қолдирилган.
Бугун, 9 март куни, таниқли шоир, кўп йиллик сафдошим, акам ва дўстим, курсдошим Азим Суюн оламдан ўтди. Азиз биродаримни Аллоҳи Карим раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. 
Адабиёт-ҳеч қачон бизни ортидан эргаштирувчи восита эмас! Ҳар ким адабиётдан ўзига йўл танлайди. Биз адабиётга савол бера олмаймиз,адабиёт- бизга савол қўяди!!!
“Агар Клеопатранинг бурни кичикроқ бўлганида бутун ер юзи ўзгача қиёфага эга бўлган бўлар эди ”, – деган француз олими ва мутафаккири Близ Паскал фикрининг маъноси шуки, аслида инсоният тарихи бир бутун ҳодиса, шу боис бугунги воқелигимизнинг илдизлари фақат ўз тарихимиз эмас, баъзан бошқа халқлар тарихига ҳам бориб тақалиши мумкин.
«… Ассалому алайкум, Хуршид ака, устоз. Соғлиқларингиз яхшими? Чарчамасдан юрибсизми? Сизга иккита ҳикоя жўнатаяпман. Отим Ислом. Йигирма уч ёшдаман. Истанбулдан жўнатаяпман ушбу ёздиқларимни. Қусуримга боқмайсиз! (Ибодулланинг менга ёзган мактубидан. Мен ҳам унга ёздиқлари ҳақида албатта хат ёзишни кўнглимга тугиб қўйдим)
Мир Хусрав Деҳлавий вафотидан буён салкам етти аср ўтди. Унинг асарлари дунёга таралиб, ҳамон севиб ўқилмокда, қабри халқ зиёратгоҳидир. Шайх Саъдий шоир Амир Хусрав Деҳлавий ҳақида гапириб: «Хар кимса у дунёда бир нарса билан фахрланиши керак. Мен ана шу туркнинг кўксидаги куюги билан фахрланаман», — деган экан… Амир Хусрав ғазалларида унинг кўксидаги куюги — оташин қалби акс этган. 