Асли келиб чиқиши туркқавмли бўлмиш Иван Тургенев нафақат рус, балки жаҳон адабиётининг йирик намояндасидир. Унинг ижодига замондошларигина эмас, ҳатто кейинги асрларда ҳам Михаил Шолохов, Эрнест Ҳемингуэй, Франс Кафка каби буюк адиблар юксак баҳо беришган. Ҳаётининг сўнгги йилларида ёзиб тугатган ва катта шуҳрат қозонган “Нақадар муаттар, сўлим бу гуллар” (1882) насрдаги назм (сочмалар) тўплами ёзувчи фалсафий-поэтик ижодининг юксак намунаси десак, хато бўлмайди. Бугун ана шу сочмалардан ва адиб шеърларидан айримларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Oy: Март 2020
Xorxe Luis Borxes. Ikki hikoya & Tarmoqlangan so’qmoqlar bog’i.Audiohikoya
Лотин Америкасининг машҳур ёзувчиларидан бири Хорхе Луис Борхес (Jorge Luis Borges) 1899 йилнинг 24 августида Аргентина пойтахти – Буэнос-Айресда туғилган, ўсмирлиги ва ёшлиги Европада ўтган. 1920-йилларда ўз юртига қайтган адиб дастлаб шоир сифатида машҳур бўлади. 1955 йилдан миллий кутубхона директори бўлиб ишлайди. Кўзи кўрмай қолгач, 1973 йили ишдан бўшайди. Бир қанча миллий адабий мукофотлар соҳиби; Италия, Франция, Буюк Британия, Испаниянинг олий мукофотлари совриндори; Сорбоннa, Оксфорд, Колумбия (Нью-Йорк) университетларининг фахрий доктори. Davomini o'qish
Marhabo Shodmonova. She’rlar
Марҳабонинг шеърларини бир ярим йилча аввал таниқли шоир Одил Икром тавсияси билан кутубхонамизда тақдим этган эдик. Бугун шоиранинг янги шеърларини эълон қилмоқдамиз.
Davomini o'qish