Abdurashid Mamadolimov. Xorij hangomalari

Ashampoo_Snap_2017.01.26_22h04m32s_002_.png  Сайтимиз  муштарийлари Абдурашид Мамадолимов  ҳангомалари билан яхши таниш. Улар бу ҳангомалар давомини илҳақ кутадиган, айрим интернету  қоғозли нашрлар уларни сайтимиздан кўчириб босадиган ҳам бўлишди. Мана бугун Малайзияда илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган олим юртдошимиз янги ҳангомаларини сизгатақдим этмоқда. Davomini o'qish

Jun Takami. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.25_14h10m16s_005_.png 30 январь — Таниқли япон шоири Жун (Дзюн) Таками таваллуд топган куннинг 110 йиллиги

   Япон шеъриятини беҳад яхши кўришимни биласиз. Ана шундай суйиб таржима қилган япон шоирларидан бири Жун (Дзюн) Такамадир. Унинг шеърлари ХХ аср япон шеъриятининг энг ёрқин саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish

Usmon Nosir: Ikki kitob & Shoirga bag’ishlangan maqola va spektakl

Ashampoo_Snap_2017.01.27_15h49m09s_001_.png    1936 йил июль ойининг жазирама куни она юрагини роппа-роса 20 йил куйдирди. «Ўлсанг ўлавер!..» деган сўзлар ўша дамда она юрагига ништардек санчилган эди. Усмон бу даҳшатли сўзларни онасининг қалбини асраб қолиш учун атайлаб айтганини ҳеч ким билмасди, албатта. Она буни кўп йиллар ўтгандан кейин ич-ичидан ҳис этди. Davomini o'qish

Albert Eynshteyn. Din va fan

Ashampoo_Snap_2017.06.06_17h29m54s_003_.png    Инсон зоти нимаки қилмасин, нима ҳақида ўйламасин, у мудом инсоннинг муҳим эҳтиёжларини қондириш, оғирини енгиллатишга боғлиқ бўлиб келган. Динлар ва уларнинг ривожланиш қонуниятларини англашга бел боғлаган одам ана шуни ёдда тутмоғи лозим. Ҳиссиёт ва кучли истак – унинг қанчалик рўёбга чиқишидан қатъи назар – инсон шижоати ва ижодкорлиги манбаидир. Хўш, қандай ҳиссиёт ва эҳтиёж кенг маънодаги диний тафаккур ва эътиқодга асос бўлади? Диний тафаккур ва туйғунинг пайдо бўлишида беқарор ҳиссиётлар муҳим роль ўйнаганини билиш учун бироз мулоҳаза қилиш кифоя. Davomini o'qish

Anton Chexov. Ayollik baxti & Uch pyesa: Chayka. Olchazor. Vanya tog’a & Anton Chexov: Yozuvchi monologi

Ashampoo_Snap_2017.01.25_16h53m27s_003_.png29 январ — Антон Павлович Чехов туғилган кун

   Антон Павлович Чехов ҳикояларидаги кулсанг ўзинг хижолат чекадиган, йиғласанг ҳақинг кетадиган персонажлар маърифатпарвар рус зиёлисининг ҳасратлари, кўзойнаги шишасини намлаган милт-милт кўзёшлари эди … Davomini o'qish

Rauf Parfi. Ikki kitob & Ona Turkiston. Videofilm & Abdunabi Boyqo’ziyev. Ko’chalarda to’kilgan umr

Ashampoo_Snap_2017.01.17_18h30m11s_003_.pngБугун устоз Рауф Парфий муножотларини зикр қиларкан, сатрларида мустажо бўлган яна бир ҳикматни англагандаймиз: шоир шуури ва руҳиятида катта бир Иймон дарахти ҳам яшнаб, яшаб ўтган экан. Бу Собир Дарахт томирлари эса тасаввуфона эътиқод маҳзанларидан бот-бот сув ичиб турганлигини англаймиз ва беихтиёр қувониб кетамиз… Davomini o'qish

Nurulloh Oston. «Hurvatan» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Nurulloh Oston haqida

Ashampoo_Snap_2017.01.24_22h33m38s_002_.png    Бир неча кун аввал (20 январ куни) “Kitob Olami” маънавий-маърифий савдо мажмуасида Нуруллоҳ Остоннинг “Ҳурватан” ҳамда “Чучмомага хат” шеърий китобларини тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли ижодкорлар: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, шоирлар Йўлдош Эшбек, Ғулом Фатҳиддин, Турсун Али, Чоршам Рўзиев,Очил Тоҳир, Неъмат Ҳасан, «Akademnashr» нашриёти директори Санжар Назар, адабий жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабларининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Oppoq qorlar, Onam va Koinot

Ashampoo_Snap_2017.01.23_00h17m01s_004_.png    Мен Евроосиё коинот институти доктарантиман! Ҳозир Германияда, институтнинг 12 қаватли ёш олимлар учун ажратилган ётоқхонасида китоб ўқиб ўтирибман. Ташқарида қор ёғяпти. Қор парчаларини жажи оқ қушчаларга ўхшаб, шўх учганча, заминга қўниб бормоқда… Davomini o'qish

Erkin Vohidov. O’zbek Navoiyni o’qimay qo’ysa…& To quyosh sochgayki nur…(Erkin Vohidov haqida film)

Ashampoo_Snap_2017.01.25_01h32m49s_001_.png    Ҳазрат Алишер Навоийнинг юксак бадиият билан музайян бўлган, чуқур инсонпарвар ғоялар билан йўғрилган ижоди асрлар оша бизни ҳануз ўзига ром қилади, кўнгилларимизни завқу шавқ ҳамда ифтихор туйғулари билан, онгимизнпи эзгулик фикрати билан бойитади, бизни адолат учун, инсон қалбининг мангу эрки учун курашмоққа чорлайди. Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’rlar & Ikki she’riy kitob: Uzlat & Tahajjud

Ashampoo_Snap_2017.01.23_03h19m28s_001_a.png   Шеър балосига қачон йўлиққанимни, ҳарчанд уринмай, эслай олмайман. Қишлоғимиздаги бир имонли отиндан яширинча сабоқ олиб юрган опам, қўли бўшади дегунча, араб имлосидаги қалин жилдли китобни очиб, азбаройи кўп эшитмоқдан менга деярли ёд бўлиб кетган «Бисмиллоҳ деб баён айлай, ҳикмат айтиб, толибларга дурри гуҳар сочдим мано…» деб бошланувчи «Хикмат»ни бурро-бурро қироат қилганда, бўғзимгача танчага тиқилиб эшитардим… («Шеър қадри» эссесидан) Davomini o'qish

Odil Ikrom. She’r qadri & Maqola va esselaridan iqtiboslar & Ikki she’riy kitob

Ashampoo_Snap_2017.01.23_03h19m28s_001_b.png26 январ  — Шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун

   Одил Икромни ўзбек шеърияти майдонига ўзига хос овоз билан кириб келган шоир, деб биламан. Ўша олис йиллар ёш дўстим билан қилган суҳбатларимиз сабаб   адабиётга янги бир фикр кириб келганига ишонганман;  Davomini o'qish

Miraziz A’zam. O’lmas Umarbekovni eslab & O’lmas Umarbekov. Saylanma & Fotima va Zuhra

Ashampoo_Snap_2016.11.16_00h27m25s_022_.png25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун

    Пахтадан қайтганимизда Умарбековнинг Ўзбекистондаги ёшлар орасида энг фаол ва таъсирчан ёзувчи эканини билдик. Унинг ҳар бир ҳикоя ёки қиссаси “Шарқ юлдузи” журнали ва бошқа матбуот нашрларида тез-тез босилиб чиқар ва ҳар бири ўқувчилар оғзидан тушмасди. “Бир муҳаббат тарихи”, “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Одам бўлиш қийин”, “Дамир Усмоновнинг икки баҳори” каби асарларини ±пишиб ўқирдик. Davomini o'qish