Бугун соат 18:45 да “Маданият ва маърифат” телеканалида “Ҳайрат” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.
Унда истиқлол арафасидаги ўзбек шеъриятининг забардаст вакиллари — Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон, Муҳаммад Юсуф шеърлари мисолида миллий мустақиллик ғоясининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва қудратли кучга айланиши тарихига қисқа адабий экскурс уюштирилади.
Эфирни ўтказиб юборманг!
📺 “Маданият ва маърифат” телеканали
🕡 Бугун, якшанба — 18:45 Davomini o'qish

Ассалому-алайкум Хуршид ака. Миямда бир фикр чарх уриб туради. Кеча ё бугун эмас, ҳатто келгусида ҳам бу сайт хизматлари тарих зарварақларида абадий қолгусидир. Шу боис, кечмишларимни сайт билан боғлаб тургим келади…
Бу миллат шоирининг, ҳақиқий фарзандининг ҳайқириғи! Уни эшитмоқ учун соф қалб, тоза юрак зарур! Бу “Танланган асарлар”ни ҳам буюк Ойбекнинг шеърлари қатори “Майсага ағанаб ўқимоқ керак”. Уқмоқ керак!
Ассалому алайкум, «Устоз, китобим нашрдан чиқди. Насиб бўлса ўзингизга етказаман.» деб хабар берган, Дилноза синглим! Яхши ҳайитлик бўлди! Жуда хурсандман! Бошингиз соғ бўлсин! 
“Суюнчи” лойиҳасининг 10-сони Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг “Танланган асарлар” китобига бағишланди.
Хуршид Даврон шеърияти ҳақида таниқли журналист Қудрат Бобожон нима деди? 
Музаффарнинг бу мақоласи oyina.uzда салкам бир ой аввал чиққан экану бугун Мусулмон Намознинг жуда ёрқин мақоласидан кейин тасодифан ўқиб қолдим. Ўқидим, таъсирландим. Раҳмат, Музаффар!
Ҳар қандай лирик шеъриятда лирик кечинма ва лирик кайфият устувор мавқеда бўлади. Бадиий адабиётнинг азалий ва абадий вазифаси хунукликнинг талқинида тасвир меъёрини ушлаш, фожелик замирида ўқувчи кўнглига ижобий таъсир этадиган ёруғ бир нуқтани кашф этишдир. Бу инкишофда ўша дард-алам ёки фожеликнинг юксак поэтик ифодаси бўй кўрсатади. Ушбу мақолада шоир Хуршид Давроннинг лирик кечинмалар талқинидаги ана шундай поэтик маҳорати ўрганилган.
4-октябрь. 1938-йил. Ўзбек халқи тарихига энг қайғули ва қонли кун сифатида муҳрланган сана. 86 йил муқаддам миллат гуллари, халқ фидоийлари, маърифат тарафдорлари жисман йўқ қилинган кун… 