Жой номларини текшириш, уларни географик, тарихий ва инсоний жиҳатдан ўрганиш бизга фан тараққий этаётган бир пайтда кўп нарсаларни аниқлашга ёрдам беради. Чунончи, маълум ҳудудларда яшаган халқларни, уларни уруғ ва қабилалари ҳақида у ёки бу давлатнинг маъмурий чегараси ёки бўлинишини, шунингдек, шу ҳудудда яшаган кишиларнинг урф-одати, машғулоти каби қатор масалаларни аниқлаш муҳим восита бўла олади. Жой номлари халқ тилининг ривожланиш босқичлари, унда юз берган турли ўзгаришлар ва умуман маъноси ва шаклларини аниқлашда асосий материаллардан биридир. Топонимлар географик объектнинг хусусияти, табиий шароити, ўрни, умуман геморфологик хусусиятини акс эттиради… Davomini o'qish