Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to’plami. 20 tomlik. T. 8.Xamsa: Farhod va Shirin

tom 8

Mukammal asarlar to’plami.20 tomlik.T. 8.Xamsa: Farhod va Shirin / Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Т.. 8. Хамса: Фарҳод ва Ширин
Muallif: Alisher Navoiy / Алишер Навоий
Nashrga tayyorlaganlar: P. Shamsiyev,S.G’aniyeva
Mas’ul muharrir: S.Erkinov
ISBN 5—648—00150—9
Nashriyot: Т.: «Fan», 1991. Varaqlar soni: 544

09

ИНСТИТУТДАН
08

Ўзбекистон ССЖ Фанлар академияси қошидаги Адабиёт институти ҳамиша ўз илмий-тематик режаларида улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий асарларини, айниқса унинг «Хамса»си таркибидаги достонларни матншунослик жиҳатидан ўрганишга ва нашр этишга катта аҳамият бериб келди.
«Хамса» достонлари ўтмишда, хусусан XV— XVIII асрларда қўлёзма ҳолида, сўнгги XIX аср охири ва XX аср бошларида тошбосма нашрларда халқ орасида тарқалди. Навоий «Хамса»сининг илк нашри тўла ҳолда Хевада (1880 йил), сўнгроқ Тошкентда (1904, 1905 йиллар) амалга оширилган.
Совет даврида «Хамса» достонлари биринчи марта Тил ва адабиёт институти илмий ходимлари томонидан 1939—1940 йилларда бирмунча қисқартирилган ва шарҳланган ҳолда лотин алфавитида нашрга тайёрланиб, насрий баён билан ёнма-ён ҳолда эълон қилинди. Бу ишга Ғафур Ғулом, Солиҳ Муталлибов, Ғулом Каримов, Амин Умарий, Ҳусайнзода, Тўхтасин Жалолов каби шоир ва олимлар катта ҳисса қўшдилар. «Хамса» достонлари, «Ҳайратул-аброр»ни мустасно қилганда, 1948 йилда улуғ шоир таваллудининг 500 йиллигини нншонлаш билан боғлиқ равишда, насрий баёнларсиз янги — рус алфавитида иккинчи марта чоп этилди. Бу нашр ҳам оммавий нашр бўлиб, маълум даражада қисқартирилган ва етарли даражада илмий шарҳланмаган эди.
Улуғ Ватан уруши арафасида Садриддин Айний Тил ва адабиёт институти билан боғланган ҳолда Навоий «Хамса»сининг қисқартирилган, тушиб қолган қисмлари мазмуни насрда берилган ва изоҳланган нашрини тайёрлади ва чоп эттирди. Бу китоб 1947 йили янгитдан нашр этилди.
Алишер Навоий асарларининг илмий-танқидий матнларини тайёрлаш навоийшуносликда, хусусан унинг асарлари матнини илмий қатъийлаштиришда алоҳида аҳамиятга эга. Шу маънода биринчи марта «Хамса»нинг илк достони — «Ҳайратул-аброр» достонининг илмий-танқидий тексти С. Муталлибов, «Лайли ва Мажнун» достони илмий-танқиднй тексти Ғулом Каримов томонидан тайёрлангани муҳим ишнинг бошланиши бўлди. Бироқ, бу текстларнинг ўз вақтида эълон қилинмагани афсусланишга лойиқдир.
«Хамса» достонларининг илмий-танқидий матнларини янги қўлёзмалар асосида янгитдан тузиш қирқинчи йиллар охири, эллигинчи йиллар бошида навоийшунос Порсо Шамсиев (1897—1972) томонидан бошланди. Олим 1956 йили «Сабъаи сайёр»нинг, 1963 йили «Фарҳод ва Ширин»нинг, 1970 йили «Ҳайратул-аброр»нинг илмий-танқидий матнларини эълон қилди. У «Лайли ва Мажнун», «Садди Искандарий» достонларининг илмий-танқидий матнларини ҳам тайёрлаган ҳолда уларни чоп этишга улгурмади.
П. Шамсиевнинг Навоий достонларини нашрга тайёрлаш билан боғлиқ ишлари орасида «Хамса»ни тўла ҳолда 1959 ва 1960 йилларда чоп эттиргани фанда ва улуғ шоир меросини ўрганиш ва тарғиб этишда катта аҳамиятга эга бўлди. Бунда институтнинг етакчи матншунос олими бўлган Порсо Шамсиевнинг илмий фазилатлари янада тўлароқ намоён бўлди.
Лекин Навоий асарлари, хусусан «Хамса» достонларининг том маънодаги илмий матнларини яратиш ва эълон қилиш мураккаб жараён. Бунинг учун матн тузиш ишига жаҳон қўлёзма фондларида мавжуд барча қимматли қўлёзмалардан фойдаланиш талаб этилади. Порсо Шамсиев «Хамса» матнлари устида тадқиқот олиб борган вақтларда эса бунинг имкони йўқ эди. Шунинг учун у «Хамса»нинг Иттифоқда мавжуд қўлёзма нусхалари асосидагина ишлашга мажбур бўлди. «Хамса»нинг чет эллардаги, хусусан, Париж, Стамбул нусхалари тадқиқотдан четда қолди. Шуни назарда тутиб, Адабиёт институти, Қўлёзмалар институти илмий ходимлари ҳозир олим бошлаган ишни давом эттирмоқдалар ва «Хамса» достонларининг янада мукаммал текстларини яратиш устида тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.
Алишер Навоийнинг йигирма жилдлик «Мукаммал асарлар тўллами»ни яратиш муаммоси Адабиёт инситути илмий ходимлари олдига «Хамса» достонларининг илмий текширилган ва изоҳланган нашрини тузиш вазифасини қўйди. Бунда улар ўз устозлари — Порсо Шамсиев тузган матнларни асос қилиб олдилар аа текстларга маълум даражада тузатишлар ҳамда аниқликлар киритишга муваффақ бўлдилар.
«Ҳайратул-аброр» достони матни, унга илмий изоҳлар филология фанлари доктори Абдуқодир Ҳайитметов ва филология фанларн номзоди Иброҳим Ҳаққулов томонидан тузилди.

tumor

ФАРҲОД ВА ШИРИН

I

Биҳамдик фатҳ абвоб ул-маони,
Насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они.

Кўзумга ул эшик қуфлин радид эт,
Анинг фатҳиға килкимни калид эт.

Очиб ул ганж қуфлин бу калидим,
Насибим айла неки бор умидим.

Нечаким истасам нақди жавоҳир,
Қаён боқсам кўзумга айла зоҳир.

Терарга ҳар нафас кўрроқ ҳавас бер,
Ҳавас бергач олурга дастрас бер.

Анга тегур қўлумниким йироқдур,
Қўлумға сол аниким яхшироқдур.

Нима кўп олмоғимга монеъ этма,
Неча кўп олғонимга қонеъ этма.

Бу махзан бирла кўнглумга ғино сол,
Нечаким сочсам илгимга яно сол.

Дурафшонлиққа килким фош қилғил,
Тилимни доғи гавҳаррош қилғил.

Бу дурларким кўзумни андин очтинг,
Менинг илгим била оламға сочтинг,

Таманносин ҳазин кўнглумдин олма,
Сочилғон бирла туфроғ ичра солма.

Буюрсанг сочмоғин мен бенавоға,
Чиқор юз бенаво илгин ҳавоға.

Аюрғоч базл ила бу бенаводин,
Навосизларға қормотқил ҳаводин.

Гадоларға дағи андин ато бер,
Ғаниларға дағи они туто бер.

Шаҳ олса доғи қилсун тожи торак,
Қул олса ҳам анга бўлсун муборак.

Анга ишқ аҳлини қил орзуманд,
Анинг бирла аларни ҳам баруманд.

Дурин қил кўзларига ҳар замон ёш
Ва лекин лаълу ёқутини қон ёш.

Аларға ошкорову ниҳони,
Кўз ичра ашкдек асратқил они.

Такаллум аҳлиға сармоя айла,
Не дур назм этсалар рироя айла.

Замона дуржини андин тўло қил.
Фалак жавфини андин имтило қил.

Ани синдурғон элни қил шикаста,
Хужаста кўрган элга тут хужаста.

III

Бу шавқ достонининг «алиф»лари сарвқадлар бўйидек санубарваш ва «лом»лари бинафша зулфлар турраси янглиғ дилкаш эрконига боис феҳрастида Ҳақ отидин туғро ва дебочаси Қайюми Мутлақ сифоти била1

Бу рангин сафҳа, балким дард боғи,
Аён ҳар лоласида ишқ доғи.

Таҳайюр ўти ҳар барги гул анда,
Таҳассур дуди ҳар бир сунбул анда.

Қушининг нағмаси ҳижрон суруди,
Оқар сув барча сели ашк руди.

Шамолиға самуми ҳажр ҳамроҳ,
Самуми ҳажр йўқким, шуълаи оҳ.

Бутуб гулбунларидин ғунчаи дард,
Чиқиб ул ғунчалардин оташин вард

Ки, бўлмиш бу балиятларға мансуб,
Улус кўнглиға андин келди марғуб

Ки, бўлди сафҳасининг ибтидоси,
Тазарруъ бирла ул Холиқ саноси

Ки, инсон кўнглин этти гулшани ишқ,
Бу гулшаннинг ҳаримин махзани ишқ.

Не махзан, ҳар дури шамъи фароғи,
Не дур, не шамъ, дурри шабчароғи.

Ва лекин ҳусн ўтин айлаб жаҳонсўз,
Буларни андин этти оламафрўз.

Демай ўт ониким, барқи дурахшон,
Демай барқи дурахшон, меҳри рахшон.

Тулуъ этти чу ул рахшанда хуршид,
Адам шомиға бўлди шамъи жовид.

Анинг нури чу рартав қилди зоҳир,
Бори заррот бўлдилар мазоҳир.

Қуёш маъшуқу ҳар зот ўлди ошиқ,
Дема ҳар зот, заррот ўлди ошиқ.

Чу райдо бўлди бу аҳбобу маҳбуб,
Жаҳон бозори ичра тушти ошуб.

Булар борини райдо айлаган ишқ,
Бирин ул бирга шайдо айлаган ишқ.

Недин ошиқни ўртар шайни маъшуқ,
Чу ошиқ мунда келди айни маъшуқ.

Икиси балки айни ишқ, фафҳам! 2
Тугонди борча сўз, валлоҳу аълам! 3

Ажаб суратки бир наққоши моҳир,
Бўлур юз навъ сурат бирла зоҳир.

Ўзи нақшу ўзи манқушу наққош,
Киши бу сирни мендек қилмади фош.

Нетай асроридин девона бўлдум,
Дедим, чун ҳушдин бегона бўлдум.

Навоий, телбаликни бартараф қил,
Яна бир лаҳза сўз бошиға келгил.

Таолалло, не Ҳайю Қодири пок,
Ки, Ақли Кулл анга деб: «Мо арафнок». 4

Сифоти ақл шахсиға солиб реч,
Чу зотин фикр этиб топиб ўзин ҳеч.

Қилиб чун барқ зотин мазҳари кул,
Жаҳони ақл хошоки бўлуб кул.

Фано тўфони элтиб борин онинг,
Жаҳонда қўймайин осорин онинг.

Шуҳуди ақл даркидин мубарро,
Вужуди дарк шуъбидин муарро.

Нишони бенишонлиқдин йироқроқ,
Макони бемаконлиқдин қироқроқ.

Азалдин беҳад ошиб ибтидоси,
Абаддин асру тошиб интиҳоси.

Дамеким қаҳри ўти тутмай ором,
Ериб кўк ўйлаким бир қўрғошун хом.

Гаҳеким илм дарёси топиб мавж,
Ети қот ер туби қолиб тўқуз авж.

Қазо Фарҳоди5 амри раҳнамуни,
Забун оллинда гардун Бесутуни.

Етургонга бало тоғида бедод,
Лақаб айлаб замона ичра Фарҳод.

Ани ғам тоғида овора айлаб,
Қиёни тешасидин рора айлаб.

Неча бўлса Хито6 мулкида хоқон,
Солиб бийми анинг бағри аро қон.

Бадан мулкин қилиб алқисса маъмур,
Вазири ақл Мулкороси7 маъмур.

Кўнгул қасриға бўлғоч нақшрардоз,
Қилибон коргоҳи Монувийсоз8.

Қилиб ҳикмат хирад Суқроти9 қисми,
Ясаб жон ганжига райкар тилисми.

Не маҳваш ҳусниғаким берди тазйин,
Ани айлаб жаҳон аҳлиға Ширин10.

Чу айлаб ғамзаси жонларға торож,
Қилиб васлиға xусравларни11 муҳтож.

Шафақ Гулгуниға хуршед этиб ранг,
Яна жул чархи атлас, Каҳкашон танг.

Кеча Шабдезин12 айлаб тангбаста,
Янги ойдин қилиб сатлиға даста.

Қадар Шорурин13 анжумдин садафкор,
Анга чарху шафақ шингарфу зангор.

Ажал Шеруяси14 тиғин қилиб тез,
Қатили юз туман андоқки Рарвез.

Никисойи15 замонға чун бериб соз,
Замона аҳлин айлаб айшрардоз.

Чу тортиб Зуҳра16 лаҳни Борбадни17,
Олиб Баҳромвашлардин18 хирадни.

Ўкуш Фарҳоду Ширин айласанг жам
Шабистонида бир рарвонау шамъ,

Ва гар минг Бесутундек19 қилсанг идпок,
Йўлида бир кесак, бал бир овуч хок.

Солиб чун қаҳр истиғноси рартав,
Келиб кам зарралардин доғи Хусрав.

Неким лутфи насими бирла мавжуд,
Бўлуб қаҳри шарори бирла нобуд.

Агар мавжуду маъдум ўлса олам,
Анга ижоду эъдоми мусаллам.

III

Муножот1 инсоннинг адам ниҳонхонасидин вужуд кошонасиға келмакда адами ихтиёридин нишона демак ва вужуд шоҳроҳидин адам хобгоҳиға бормоқда вужуд изтироридин фасона айтмоқ ва гуноҳ қилурда бегуноҳлиғин девонавор даъво қилмоқ ва девона занжирин соғинғондек бу девоналиғ дафъин шаръ силсиласи била рафъи кулли қилиб

Илоҳий, андаким йўқ эрди будум,
Адам уйқусида эрди вужудум.

Не руҳум гулшанидин дард райдо,
Не жисмим туфроғидин гард райдо.

Вужудимда аносир банд тормай,
Таним ичра сўнгак райванд тормай.

Ўтумда йўқ тириклик меҳри тоби,
Суюм йўқлуқ биёбони сароби.

Бўлунмай туфроғим гарди фанодин,
Насиме йўқ вужудумда ҳаводин.

Не тан, не танда бош, не бош аро кўз,
Не юз, не юзда лаб, не лаб аро сўз.

Не жону анда не юз дарди жонсўз,
Не кўнгул, не анга минг неши дилдўз.

Нечукким йўқ кўнгул йўқ ғамдин озод,
Бўлуб йўқ жон доғи йўқ қайғудин шод.

Вужуд ичра йўқ олойиш аларға,
Адам кунжида осойиш аларға.

Борин ул уйқудин уйғоттинг охир,
Йиғибон бир-бирига қоттинг охир.

Бу йўқларға йўқ эрди расму рое,
Не имкон худким ўлғай муддаое.

Борисин бир-бирига банд қилдинг,
Ўкуш ҳикмат била райванд қилдинг.

Ўзунг сурдунг рақам торқоч бу нома,
Шақий ёхуд саид эрконга хома.

Насиб эттинг ани қилғонда жонлиқ,
Туман минг ажз бирла нотавонлиқ.

Раҳм ичра ғизо ҳам улки маълум,
Ҳавойи дилкушо ҳам улки маълум.

Бу зиндондинки жисмин ранжа айлаб,
Чиқординг юз туман ишканжа айлаб.

Қилиб ҳиссу қуводин они маъюс,
Ҳам эттинг маҳд зиндонида маҳбус.

Етиб беш-олти қатра сутга муҳтож,
Ул ўлса тўқ, агар ул бўлмаса оч.

Оч ўлса йўқ тили истарга маъкул,
Бўлуб ўз ҳолиға йиғларға машғул.

Тўқ ўлғач дафъиға йўқ ақли ёри,
Не ул қувватки бўлғай ихтиёри.

Иши мажнун киби банд ичра топок,
Агар доя юмай жисмини – нопок.

Не манъи нола ғавғосиға онинг,
Не сатри аврат аъзосиға онинг.

Неча йил ранжу меҳнат сондин ортуқ,
Не дейким, ҳар не десам ондин ортуқ.

Бу санъатлар қилиб оламға соттинг
Ким, они одами хайлиға қоттинг.

Бу ерга тегруким бўлди шумори,
Анга йўқ эрди ҳеч иш ихтиёри.

Бу ҳолат ичра тутмай они маъзур,
Яна қилдинг неча амрингға маъмур.

Бу ишдур турфаким эгрию гар рост,
Қўя олмас қадам бўлмай санга хост

Ки, гар эгрию гар рост килки тақдир,
Азалда айламиш оллиға таҳрир.

Санга ул котиб илгида қаламдек,
Қалам нўги аро балким рақамдек.

Рақам чекмакка котиб йўнса хома,
Ўшул дамким қилур таҳрири нома.

Шуури борму илгида қаламнинг,
Ва ё ул хома нўгида рақамнинг.

Гар ул таҳрир хатдур, гар нуқатдур,
Билур котибки туздур ё ғалатдур.

Шуури йўқлуғи басдур гувоҳи
Ки, бу ишда қаламнинг йўқ гуноҳи.

Анга бас йўқ эди бу бенаволиғ,
Қаламдек сарнигунлуқ юз қаролиғ

Ки, ҳар қилғонға ҳужжат ҳам тутарсен,
Бу ҳужжат ичра диққат ҳам тутарсен.

БЭрурсен гоҳ анга дўзах била бим,
Қилурсен гоҳ жисмин ўтқа таслим.

Бу сўзни тутмасанг, ё Раб, мусаллам,
Яна бор турфароқ мундин сўзум ҳам.

Азал субҳида малҳузунгни келтур!
Ароға «Лавҳи маҳфуз»унгни келтур!

Не қилғон иш гар эрмас анда мактуб,
Неким қилсанг эрур адлингға маҳсуб.

Ва гар ул лавҳ уза бўлса муҳаррар,
Азал тақсимидин бўлди муқаррар.

Не дерсен бас бу жамъи бенавоға!
Гуноҳе қилмайин қолғон балоға!

Навоий, хомадек тортиб узун тил,
Не дерсен, охир ўз ҳаддингни билгил!

Даме йўқ ёва айтурдин қароринг,
Жунун илгингдин олмиш ихтиёринг.

Жунун занжириға робастсенмуғ
Агар мажнун эмассен, мастсенмуғ

Неча девоналиғ Фарҳод янглиғ,
Чекиб тил тешаи рўлод янглиғ.

Қаро тилни демакдин бир замон чек,
Десангким бормағай бошинг қаламтек.

Қалам сурма бу навъ афсоналарға,
Агарчи йўқ қалам девоналарға.

Жунундин сўзга бир дам бўлмай огоҳ,
Гар ортуқ сўз дедим: астағфируллоҳ.

Илоҳий, боқмағил мажнунлуғумға,
Карамдин чора қил маҳзунлуғумға.

Юзум сарғортибон номам қароси,
Қарортиб номани хомам қароси.

Иноят айнидин хомам сари боқ,
Қизил айла юзум, номамни ҳам оқ.

Юзум лутфунг суйидин тоза қилғил,
Сўзум кўсин баланд овоза қилғил.

Майи нутқум тарабхез айла, ё Раб,
Найи килким шакаррез айла, ё Раб.

Кетур илгимга доғи жоми тавфиқ,
Етур кўнглумга доғи роҳи ( ) таҳқиқ.

Сўзум роҳ( )ин қилиб равшан сафодин,
Шафоат жоми еткур Мустафо2дин.

[IV]

Ул қуёш рухсори васфидаким, тун киби гису қуёшиға соя солди ва Вашшамс била Валлайл1 сурасини анинг юз қуёши била зулфи тунига ўхшатилғонидин ҳар бири бир бийик поя олди, агарчи ул қуёшқа соя йўқ эрди ва ул кечага манзил ўуёш устида-ўқ эрди. «Ва саллалалоҳу ало шамси жамолиҳи ва зилли камолиҳи»2

Муҳаммад «кофу», «нун»3ға қурратул-айн4
Туфайли кавн ўлуб, йўқ-йўқки, кавнайн5 .

Нубувват кишварининг тахтгири,
Рисолат тахтининг соҳиб сарири.

Саририға тўқуз афлок ўлуб фарш,
Тўқуз афлокни қўйғил, дегил Арш6.

Солиб ҳам Аршу ҳам Курсий7га соя,
Бўлуб Курсий анинг тахтиға роя.

Дема соя, дегилким зилли раъфат,
Не зиллу қайси раъфат, нури раҳмат.

Чу ул Ҳақ зилли бўлмоқ роя торти,
Қачон соя, ўзига соя торти.

Юзи гисуни чун рироя айлаб,
Ул оқшом кун юзига соя айлаб.

Аёғин ўргали гар тушти гису,
Бўлур доим чароғ ости қаронғу.

Муанбар зулфидек кам соя бўлғай
Ки, ул хуршедға ҳамсоя бўлғай.

Гул узра сунбули очмоқ ажабдур,
Қуёшқа соя чирмошмоқ ажабдур.

Чу айлаб ҳалқалар ул зулф райдо,
Бўлуб меҳр узра кавкаблар ҳувайдо.

Ваё ул Мушаф8 узра килки тақдир,
Қилиб Арш ўрниға анжумни таҳрир.

Эмас меҳр узра кавкаб – қил тааммул,
Юзи гулзори очмиш ҳар тараф гул.

Бўлуб рухсориға ҳар сори гуллар,
Желилик барча гарданбаста қуллар.

Демон гул бандасидур бўйни боғлиғ,
Гадоедур тўни ҳарён ямоғлиғ.

Қучоқ бирла тикан басдур камоҳи,
Гадолиқ таврида онинг гувоҳи.

Қади хам бўлди гўё бу миҳандин,
Тўни йиртуғлари ҳам бу тикандин.

Тикан бўлмоқта аъдосиға хунрез,
Қилиб Батҳода нўгин хомадек тез.

Гар илги хома сори қилмайин майл,
Қўюб хаттиға бошин юз туман хайл.

Неча чоки гирибон қилди хома,
Тўкуб ашкини афғон қилди хома.

Очиб оғзин қилай деб дастбўси,
Муяссар бўлмайин бу орзуси.

Чу бу давлатқа бўлмай комрон ул,
Қаро оғриққа бўлди нотавон ул.

Дема нолеки сиҳҳат тормайин ҳеч,
Тушубтур риштаи жониға юз реч.

Эмас тирноғи узра хома гар шаққ,
Бўлуб бармоғи нўгидан қамар шаққ.

Илик тиғинки тортиб фил-ишора,
Қамар қолқонин айлаб икки рора.

Бўлуб қурси маҳи тобонни икки,
Киши андоқки бўлғай нонни икки.

Қилиб чун рўза кўнглин нонға мойил,
Ики бўлғач топиб ком икки сойил.

Емак комини кўнглидин йўқ айлаб,
Малакдек зикр ила кўнглин тўқ айлаб.

Кавокиб ойиға девона онинг,
Малойик шамъиға рарвона онинг.

Мунга девоналиғ солиб таку тоз,
Анга рарвоналиғ ҳар сори рарвоз.

Чу шаръи шории хаттин қилиб фош,
Аёқ андин чиқорғон тормайин бош.

Бу хатдан тош ангаким рўя этмак,
Югурмак бирла йўқ манзилға етмак.

Қўяр ассор уйи чун эгри гомин,
Йўл этмас қатъ тез айлаб хиромин.

Йўлида эгрилар ассор уйидек,
Яраб ўлтургали рарвор уйидек.

Бу шориъ бирла торқон йўл яроқи,
Етиб манзилға андоқким Буроқи.

V

Ул шаҳсувор васфидаким, қаронғу тунда тийра хокдондин Буроқи барқваш узра чиққони «Миназ-зулумоти илан-нур»1дин мухбир эрди, балки ул покибнинг пок зоти остидағи пок оти, била «нурин ало нур»2 дин хабар берди ва бу нурлар малакут шабистонини мунаввар ва малак

Ул ақшомким, юзига луъбати Чин,
Эшиб марғула ёйди зулфи мушкин.

Насим ул мушк исин бутротти ҳар ён,
Ҳаво раънолариға сотти ҳар ён.

Ёшунди мушк ичинда Чин ғазоли,
Дема Чинким, фалак заррин ғазоли.

Қаю заррин ғазола, турки чин де,
Қаро туфроққа киргон маҳжабин де.

Қуёш сўги иши киргач ароға,
Фалак луъбатлари кирди қароға.

Не сўгу не қаро, иқбол шоми,
Жаҳоннинг асру фаррухфол шоми,

Бўлуб ҳар шабнами Ноҳид3 янглиғ,
Ёруб ҳар ахтари хуршид янглиғ.

Ёруғлуқ мунча йўқ анжумға мақдур,
Очиб рухсори шамъин юз туман ҳур.

Бу ақшом ул чароғи оламафрўз,
Ичинда васл шамъи ўтидин сўз.

Солиб бир гўшада рартав ниҳони
Ким, айлаб мизбонлиғ уммаҳоний

Ки, етти ул бариди ҳомили роз,
Қўлинда бир Буроқи барқрарвоз.

Бири райки назардин тездавроқ,
Бири рахши Кимондин гармравроқ.

Етишгач райк шарҳи ҳол қилди,
Ҳақ истидъосини ирсол қилди:

«Ки етсун олам аҳлидин ниҳони,
Муҳиб сарвақтиға маҳбуби жони».

Бу сўз маҳбуб эшитгач лол бўлди,
Навиди васлдин беҳол бўлди.

ҚЎпуб от узра андоқ секриди бот
Ки, ҳайрон қолдилар ҳам райку, ҳам от.

Ҳам аввал ҳамла рахши барқхўдин,
Ўтуб туфроқу элу ўту судин,

Қамарға чун хироми тавсан айлаб,
Юзи хуршеди они равшан айлаб.

Аторуд4 бодройидин бўлуб шод,
Бериб авроқу ажзосини барбод.

Етургач Зуҳрага давлат рикоби,
Дафин йиртиб қудуми эҳтисоби.

Қуёшқа чун суруб гардун хиромин,
Уётдин ер қуйи айлаб мақомин.

Чориб Баҳромға рахшин чу яксар,
Бўлуб ул наҳси ағар Саъди Акбар.

Тушуб чун Муштарий5 сори мурури,
Қуёшни ёшуруб ҳар ламъа нури.

Қолиб еттинчи қўрғон росбони,
Ўтуб чобуксувори осмоний.

Кириб чун секкизинчи торам ичра,
Топиб ҳар дам ўзин бир олам ичра.

Ҳамал монграб қўюб Савр оллида бош
Ки, бўлсак иккимиз қурбон санга кош.

Тараб айлаб дамо-дам икки райкар,
Қўярға оллида бошин мукаррар.

Топиб қувватлиғ андоқ неча Харчанг
Ки, тортиб ранжасидин шери нар чанг.

Тутуб маҳсули ҳирзин хўша хирман,
Чаёнға Каффанинг остида маскан.

Ўзин қошиға чун қурбон қилиб ё,
Қилиб Жадй анга шоху рай муҳайё.

Дема Далв ичра сувким, кавсари роҳ,
Топиб Ҳут ўзни ул баҳр ичра тимсоҳ.

Булардин чун бийик тортиб амори,
Савобит дурларин айлаб нисори.

Алардин юқорироқ чун қилиб майл,
Ўпуб йўлин малойик юз туман хайл.

Қанот бирла йўли гардин қилиб пок,
Бу элдин қолмайин ул йўлда хошок.

Бериб чун Аршқа зоти тафохур,
Бўлуб Арш афсар, ул афсар уза дур.

Чу Курси тўридин рироя топиб,
Бийик Лавҳу Қаламдек роя топиб.

Юқорроқ кўргузуб чун рахши новард,
Чиқориб ломакон майдонидин гард.

Тушуб андин бийик чун иттифоқи,
Бориб андоқки тебранмай Буроқи.

Самандин ташлагач ул маънавий ганж,
Самандидек тутуб райкин доғи ранж.

Қувониб ройбўси бирла Рафраф6,
Малойик ер Ўпуб оллида саф-саф.

Етак силкиб, аёқ тортиб боридин,
Қўюб юз бенишонлиқ ҳар соридин.

Етак енгдин илик тортиб аёқ ҳам,
Аёқ бирла илик бориб қироқ ҳам.

Танидин тўрт гавҳар нақши бориб,
Бўйи олти жиҳат тўнин чиқориб.

Демаким тўрту олтидин мубарро
Ки, бешу иккидин доғи муарро.

Чиқориб ўзлуги туфроғидин гард,
Не ўзлукким, ўзидин ҳам бўлуб фард.

Макони бўлмайин жуз бемаконлиқ,
Нишони қолмайин жуз бенишонлиқ.

Чу қолмай не нишони, не макони,
Топиб мақсад маконидин нишони.

Насимин зоҳир айлаб васл боғи,
Топиб мақсуд иси йўқлуғ димоғи.

Чекиб дам аждаҳойи ганжи мақсуд,
Югуртуб айлабон будини нобуд.

Чу қилди жилва шодурвони ваҳдат,
Насими васл очиб домони ваҳдат.

Иноят илги оламдин ниҳони,
Ҳарими ваҳдат ичра чекти они.

Сурургач «Мотағо»7 туфроғин ул боғ,
Чекилди наргисига куҳли «мо зоғ»8.

Анга бу сурма бўлғоч қурратул-айн,
Насиб ўлди мақоми «қоба қавсайн»9.

Ўзин Ким айлабон, лекин топиб Ҳақ,
Кўрунмай кимса Ҳақдин айру мутлақ.

Вужуди кўрмади жуз Ҳақ вужуди,
Тузулди Ҳақ каломидин суруди.

Суруди нағмау лаҳни камоҳи,
Шафоат айламак уммат гуноҳи.

Чу айлаб Ҳақ тилидин ул шафоат,
Бўлуб ҳам Ҳақ жавобидин ижобат.

Топиб чун васл этиб мундоқ ҳавас ҳам,
Ҳавас қилғанға топиб дастрас ҳам.

Ёниб чун мунча мулку ҳашмат олиб,
Тани ёниб ва лекин жони қолиб.

Борурда қолиби хокини тортиб,
Келурда руҳ афлокини тортиб.

Бўлуб борғонда дурри лойиқи тож,
Вале қайтиб нечукким баҳри маввож.

Ёниб гулшан агарчи ғунча бориб,
Кўз очқунча келиб, юмғунча бориб.

Бориб келмоклиги дарки қилинмай,
Бурунму борди, ё келди билинмай.

Илоҳий, бу нубувват тожи ҳаққи,
Анинг бу суръати меърожи ҳаққи,

Ким андоқким тилаб уммат гуноҳин,
Сен эттинг афв алар феъли табоҳин.

Навоийни демай, бир бенавони,
Ўкуш журму гунаҳға мубталони

Анинг умматлиғиға қобил айла,
Шафоат қилғон элга дохил айла.

Гар элга баҳри ғуфронинг ҳавасдур,
Чу ул хасдур, анга бир қатра басдур.

[VI]

Қалам васфида бир неча қалам сурмак ва ул рақамкаш таърифин рақамға кетурмакки, назм кишвари саводин якқалама қилиб эрди ва «Панж ганж»1 авроқиға гавҳаррош рақами тортилиб эрди ва ул роқим бобида ҳамки мунунг хатти маънисин рақам-барақам билди, балки қалам-бақалам нақл қилди. «Байязаллоҳу таоло авроқа жаройимиҳо»2

Қаламким раҳнаварди тезтакдур,
Азалдин манзили фавқул-фалакдур.

Магар ваҳм адҳамидур тез рафтор,
Не адҳам, жардаи Шабдез3 рафтор.

Чиқиб устига бармоқ шаҳсувори,
Бўғун белбоғию тирноқ-узори.

Чорарда қуйруғин айлаб алам ул,
Қулоғидек аёғдин-бош қалам4 ул.

Дема Шабдез, бир қушдур хушовоз,
Қанотсиз айлабон ҳар сори рарвоз.

Шаба минқоридин ҳар сори зоҳир,
Валекин ул шаба сочиб жавоҳир5.

Не қушким, қушда йўқ бу навъ жисми,
Ҳакими сунъ они айлаб тилисми.

Таниға заъф ғолиб, кўрмайин ранж,
Вале жавфи аро юз маънавий ганж.

Анинг бу ганжидин тормай киши ком,
Нечукким ганжроши Ганжа ором7.

Агарчи Ганжада ороми онинг,
Вале ганж узра доим гоми онинг.

Кўнгул кунжин қилиб ганжи маоний,
Оғиз абвоби савтидин ниҳони.

Ики лабдин эшиклар айлабон ул
Ки, ҳар ким тормағай ул ганж аро йўл.

Вале меъмори ҳикматсози онинг,
Бурундин қилди сангандози онинг.

Ангаким ўғрилиқ расмин қилиб фош,
Етиб афлок сангандозидин тош.

Ёғиб чун тоши ҳар ён ошкоро,
Топиб аҳбоб – гавҳар, хасм – хоро.

Отай деб хора, ганж оғзини очмай,
Вагар очиб, не гавҳарларки сочмай.

Тутуб гавҳарлари яксар жаҳонни,
Нечукким хайли ахтар осмонни.

Йўқ, ул гавҳарки чун турроққа қолғай,
Аёғ остиға чун қолғай, ушолғай.

Анингдек гавҳареким жилва чоғи,
Музайян бўлғай андин эл қулоғи.

Не ул зийнатки осилғай қулоқтин,
Вагар очилса айрилғай қулоқтин.

Дуреким чун қулоқни қилди маскан,
Кириб қилғай кўнгул дуржини махзан.

Кўнгул дуржин демай бўлғай лаболаб –
Ким ул дарёга солғай дурни то лаб.

Ким ул гавҳардин олса халқ ҳар дам,
Юз илда бўлмағай мингдин бири кам.

Киши мундоқ бўла олмай гуҳаррез,
Магар ул ҳиндуйизоди8 шакаррез.

Не ҳинду, тўтии ширин мақол ул,
Не тўти, булбули шўридаҳол ул.

Тушуб оламға тўтидек баёни,
Етиб гардунға булбулдек фиғони.

Бўйиға назм солғон ҳулла ахзар,
Дема тўти, дегил Хизри9 раямбар.

Анинг зулмоти Ҳиндустони охир,
Равон сўз чашмаи ҳайвони10 охир.

Агар булбул десанг, Ҳиндустон – тун,
Қаро зулмат дема, анбарфишон тун.

Бу андоқ тун аро шабхез булбул,
Шабистон ичра шўрангез булбул.

Дема булбул, де они қақнуси11 зор,
Топиб лаҳнидин онинг қақнус озор.

Агар қақнус чекиб юз нола жонсўз,
Анга минг нола ўқи борча дилдўз.

Дема ўқ, балки ҳар бир барқи оҳи
Ки, секриб ўртабон маҳ то ба моҳи12.

Солиб юз шуъла ҳар дам хирманиға,
Ўзининг йўқки, олам хирманиға.

Маоний баҳриға анфосидин мавж
Ки, ул мавж остиға қолиб тўқуз авж;

Такаллум риштасиға назмидин дур,
Фалак бағриға ул дурдин тафохур.

Саводи назм анга абри баҳори,
Бўлуб эл бошиға гавҳар нисори.

Саросар ул булут гавҳар ародур
Ки, найсоний булут янглиғ қародур.

Саводи демаким, мушкин саҳоби,
Бўлуб ҳар қатра анда дурри ноби.

Бу дурким васфи сиғмай сўзга ҳаргиз,
Латофатдин кўрунмай кўзга ҳаргиз.

Тили дуррош, ўзи покиза гавҳар –
Хирожи мулк, йўқким реза гавҳар.

Не гавҳар, балки илму фазл кони,
Дема конким, дегил кўҳи маони.

Эмас гар тоғ, бас шиддат қилиб биғ,
Нетиб гардунға ҳар дам еткуруб тиғ.

Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,
Низомий ранжасиға ранжа урмоқ13.

Тутайким қилди ўз чангини ранжа,
Неким урди анинг чангига ранжа.

Керак шер оллида ҳам шери жанги,
Агар шер ўлмаса, бори раланги.

Йўқ эрса жамъ бўлса борсдек юз,
Алардин ҳосили йўқ, ғайри руф юз.

Агарчи елдин эрмас баҳрға бок,
Вале минг чок ўлур чун бўлди кўлок.

Тегар дарёға сарсар қўзғалони,
Вале ҳар ел эсиб чайқатмас они.

(Tashriflar: umumiy 2 851, bugungi 1)

Izoh qoldiring