Mirzo Boburga bag’ishlangan maqom oqshomi & Boburnoma (1960 yil nashri)

6dcc32702df33c590a8e91bb9797ad3c.png    14 феврал  — Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги

   Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз шеърияти билан инсон юрагининг соҳир манзараларини кашф эта олган.  Шоир шеърларида гоҳ толеъ йўқлигидан шикоят қилади, гоҳида баҳор чоғидаги гўзалликларни ёшликка қиёслайди ва бу қиёслардан ўзи ҳам завқ олади.  Таъбир жоиз бўлса, Бобур ижодида бахт ва кулфат, ишқ ва нафрат, висол ва айрилиқ, нажот ва иложсизлик ёнма-ён юради.  Шоир ўз ижоди воситасида ўзаро қарама-қарши бўлган бу туйғуларнинг бетакрор мутаносиблигига эриша олган. Davomini o'qish

Shermuhammad Munis. G’azallar, hikmatlar

003Тийрак нигоҳ билан теварак-атрофни кузатувчи Ҳерман Вамбери 1863 йили Хоразмга келганида Огаҳий билан танишгани ҳақида ёзганди.У ўзининг «Ўрта Осиёга саёҳат» асарида , » Мен Хивада икки оға-ини билан танишдим.Бири Мунис — аъло поэмалар ёзган. Иккинчиси—мироб..Огаҳийдир», дея таъкидлайди. Аслида Вамбери Огаҳий билан учрашиб, Муниснинг асарлари билан танишганди (Умид Бекмуҳаммаднинг «Огаҳийнинг огоҳлиги» мақоласидан. Мақолани мана саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Sakkokiy. Tanlangan asarlar & Mashhura Hasanova. Sokkokiy (Sayroniymi? Sabroniy?!)

Ashampoo_Snap_2016.04.16_19h02m52s_001_.png     Саккокийнинг ижоди, хусусан, Мирзо Улуғбек подшоҳлик қилган даврда (1409-1449) камол топди. Маълумки, бу даврда Самарқанд пойтахт сифатида барча илм ва адабиёт аҳлини ўзида жамлаган эди. Саккокий шулар жумласидан бўлиб, ғазалнависликда санъаткорлик маҳоратини яхши эгаллаб, ўзбек қасидачилигининг асосчиларидан бири бўлди… Davomini o'qish

Fazliy. G’azallar

445

  Фазлий Намангоний  шеърий истеъдоди туфайли Умархоннинг марҳаматига сазовор бўлиб, «малик уш-шуаро» номини олган.  Фазлий тузган «Мажмуаи шоирон» («Шоирлар мажмуаси», 1821) тазкираси  ўзбек адабиётшунослиги тарихида илк марта шеърий йўл билан яратилган. Тазкирада 19-аср бошлари Қўқон адабий муҳитининг 100 дан ортиқ вакиллари ҳақидаги қимматли маълумотлар ва асарларидан намуналар мавжуд. Davomini o'qish

O’zbek mumtoz she’riyati. Turdi Farog’iy.

099

Турди, Турдий (асл исми ва тахаллуси; форс-тожик шеърларидаги тахаллуси эса Фароғий) (17-аср, Бухоро — тахминан 1699/1700, Хўжанд) — шоир. Бухоро мадрасаларида таълим олган. Абдулазизхон даврида саройнинг амалдорларидан, юз уруғининг кўзга кўринган сиёсий арбобларидан бўлган. Субҳонқулихон тахтга чиққач, саройдан узоқлаштирилган. Аштархонийларга қарши 1685—86 йилларда кўтарилган халқ исёнида фаол иштирок этган. Исён бостирилгач, Турди Жиззах, сўнг Хўжандга бориб, муҳтожлик ва узлуксиз маънавий тушкунликда кун кечирган. Davomini o'qish

Turkiy bo’ston. Nishotiy. Qushlar munozarasi.

08

Бизгача етиб келган қўлёзмаларнинг бирида асар номи форсча «Мунозараи мурғон» деб аталса, иккинчисида «Қушларнинг бир-бирига баҳс қилғонлари» деб аталади. Шоир асарида ўша даврдаги қатор социал гуруҳларнинг турли иллатлари — худбинлик, мақтанчоқлик, жаҳолат ва ҳоказоларни қаттиқ танқид қилади. Бу асар «Ҳусну Дил» достонидан олдин ёзилган бўлса ажаб эмас. «Қушлар мунозараси»нинг аниқланиши адабиётимиз тарихини янада бойитади. Davomini o'qish

O’zbek mumtoz she’riyati. Hoziq.

662
Ҳозиқ ўзбек ва форс тилларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Бедил, Зебуннисо шеърларига мухаммаслар боғлаган. Лирикаси мавзуи ранг-баранг, унда замон норасоликлари, жоҳил ва одил ҳукмдорлар ҳақида мулоҳазалар билдирилган, севги ва муҳаббат тараннум этилган. Шеърларида замонасидаги ҳукмдорларни адолатга ундаган. Davomini o'qish

O’zbek mumtoz she’riyati. Chokar.

322
Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Ёқуб ўғли Чокар 1889 йил Хива шаҳрида туғилди ва ўша ернинг мактаб ва мадрасаларида таҳсил олди. Чокарнинг дадаси Муҳаммад Ёқуб Харрот Хоразмда жуда машҳур машшоқ бўлган. Айниқса классик куйларни ғоят мароқли ижро қилган. У, адабиёт билан ҳам қизиқиб, бўлажак шоир, композитор ўғли Юсуфнинг тарбиясига алоҳида аҳамият берди. Натижада Чокар жуда ёшликдан санъат ва адабиёт билан қизиқади. Ўзбек ва шарқ классик шоирлари ижодини ҳавас билан ўрганади ва ёш вақтидан бошлаб ижод қила бошлайди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to’plami. 20 tomlik. T. 10. Xamsa: Sab’ai sayyor

tom 10

Mukammal asarlar to’plami.20 tomlik.T. 10.Xamsa: Sab’ai sayyor / Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Т.. 10. Хамса: Саьъаи сайёр
Muallif: Alisher Navoiy / Алишер Навоий
Nashrga tayyorlaganlar: Porso Shamsiyev,M.Mirzaahmedova
Mas’ul muharrir: Abduqodir Hayitmetov
Nashriyot: Т.: «Fan», 1992. Varaqlar soni: 448

Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to’plami.20 tomlik. T. 9. Xamsa: Layli va Majnun

9 tom

Mukammal asarlar to’plami.20 tomlik.T. 9.Xamsa: Layli va Majnun / Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Т.. 9. Хамса: Лайли ва Мажнун
Muallif: Alisher Navoiy / Алишер Навоий
Nashrga tayyorlovchi: T.G’ofurjonova
Mas’ul muharrir: Suyima G’aniyeva
ISBN 5—648—00150—9
Nashriyot: Т.: «Fan», 1992. Varaqlar soni: 356

Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to’plami. 20 tomlik. T. 8.Xamsa: Farhod va Shirin

tom 8

Mukammal asarlar to’plami.20 tomlik.T. 8.Xamsa: Farhod va Shirin / Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Т.. 8. Хамса: Фарҳод ва Ширин
Muallif: Alisher Navoiy / Алишер Навоий
Nashrga tayyorlaganlar: P. Shamsiyev,S.G’aniyeva
Mas’ul muharrir: S.Erkinov
ISBN 5—648—00150—9
Nashriyot: Т.: «Fan», 1991. Varaqlar soni: 544

Davomini o'qish