Anju Kotvani. Yaratganning yerdagi farishtasi

007      Ишдан қайтаётгандим. Бир пайт кўча четида турганча қўлидаги найини сотишга уринаётган бир болакайга кўзим тушди. У ўтган кетганларга ялинганча, буюмини харид қилишларини сўрар, аммо шошқалоқ одамлар унга эътибор ҳам бермасдилар. Болакай йиғларди… Раҳмим келиб, унга бироз пул тутқаздим. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (iyun-iyul, 2016)

009
Икки ойлик танаффусдан кейин кўпчилик мухлислар илтимосига биноан устоз Абдулла Орипов шеърларини тақдим этаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Устозга эса саломатлик тилаб, янги шеърларини илҳақлик билан кутишимизни билдириб қоламиз . Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Ikki hikoya

6789   Намоздан сўнг тин олди. Вужуди енгиллашиб, боши ойдин бир ҳолатга тушди. Бу ҳаловатли онларни қизғандими ёхуд бутун борлиғидаги нурли жимирлашдан сархуш бўлдими, ҳадеганда ўрнидан туравермади. Бошини қуйи эгиб, зикрга берилди. Бу ҳолат анча узоққа чўзилди. Ахийри “Ассалому алайкум” дея саждадан турди… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqandda bir kun

09     Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирга таклиф этилганим учун бир кун олдин саҳарда «Афросиёб» тезюрар поездга чиқиб Самарқандга отландим. Ниятим тадбирдан олдин туғилган қишлоғимга бориб, ота-онам мозорларини зиёрат қилиш, опа-ю синглим, ака-укаларим ва жиянларим билан дийдорлашиш эди. Davomini o'qish

Mark Tven. Ikki hikoya: G’aroyib o’g’irlik & O’xshatish

021

  Қишнинг изғиринли туни. Дўкондор дўкон деразасининг ташқи панжараларини туширар экан, тўсатдан ойнадан дўкон ичидаги кимсага кўзи тушди. Дўконда ҳали одам борлигини пайқамаган ҳам экан. У нотаниш кишининг дўкон пештахтасида турган бир неча бўлак сариёғни чаққонлик билан шляпаси ичига яширганини кўриб қолди… Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. Yangi she’rlar

045     Гўзалнинг шеърларини дастлаб мухтасар сўзим билан (мана бу саҳифада) тақдим этган эдим. Кейинчалик унинг «Ёшлик» журналида эълон қилинган «Сукунатга чўкаётган қичқириқман» туркуми билан (мана бу саҳифада) ҳам таништирдик. Орадан анча вақт ўтиб, бугун унинг бир неча янги шеърларини мамнуният билан эълон қилмоқдамиз. Davomini o'qish

Vasiliy Shukshin. Kuyovim bir mashina o’tin o’g’irladi

0725 июль — атоқли рус адиби Василий Шукшин таваллуд топган кун.

   Атиги ўн олти йилгина қалам тебратган адиб баъзи ижодкорлар эллик йилда ҳам уддалай олмаган сермаҳсул ижод хирмонини яратиб кетди. Ярим мингдан зиёд ҳикоя яратишнинг ўзи бўладими? “Эрк бергали келдим қошингга” ҳамда “Любавинлар” романлари ва яна учта қиссаси ҳам бор. “Хўроз уч қичқиргунча”ни эса қайта-қайта ўқигинг келаверади (Жовли Хушбоқнинг «Ахлоқ — бу ҳақиқатдир: Василий Шукшин ҳаётидан лавҳалар» мақоласидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 71-84 (Yakunlovchi) boblar. Emin Usmon tarjimasi

33     Қадимий туркча адабиётнинг ўлмас асари «Қутадғу билик»нинг якуний бобларини тақдим этар эканмиз, муборак Рамазон ойида ўқилажак дуоларимизда донишманд бобомиз Юсуф Хос Ҳлжиб Болосоғунлини ва бу шонли асарни замонавий тилимизга ўгирган таниқли адиб, покиза инсон Эмин Усмонни меҳрибон Парвардигор раҳмат айлаб, улуғ фазлу мағфиратига олишини сўраймиз. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. Rasyomon darvozasi & Xurshid Do’stmuhammad. Hikoyaning yangi tarjimasi haqida

004   Бу воқеа бир куни кечга яқин содир бўлди. Бир хизматкор Росёмон дарвозаси тагида ёмғир тинишини кутарди. Кенг дарвоза олдида ундан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Фақатгина ҳар-ҳар ерида қизил бўёқлари кўчган йўғон, юмалоқ устунда чигиртка турарди… Davomini o'qish